TGINSIGHT CHAT
Sof.uz | Соф хабарлар
@sofuzb
EconomicsБанк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Сүүлийн нийтлэлүүд
65/85 хуудас · 1,016 нийтлэл
Нийтэлсэн 5-р сарын 15
Тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган меъёрлар белгиланди Жорий йилнинг 10 май куни Президент томонидан имзоланган ЎРҚ–841-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексида тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ – тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд ортиқча ундирилган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаслик оз миқдорда талон-торож қилиш аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда – БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача (6,6 млн сўмдан 13,2 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Жиноят кодексига мувофиқ – Юқоридаги ҳолатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади: ▫️БҲМнинг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима; ▫️3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш; ▫️300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари; ▫️3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари; ▫️3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш. Ўша ҳаракатлар: кўп миқдорда зарар етказган ҳолда; бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. Ўша ҳаракатлар: жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда; уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо қўлланилмайди. Қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 15
Тошкент – Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Венгриянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дюла Ковач бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди. Ўзбекистоннинг резидент авиакомпаниялари вакиллари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Венгрия пойтахтлари ўртасида тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш билан боғлиқ жиҳатларни муҳокама этишди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 15
“20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури амалга оширилади Президент аҳоли бандлигини таъминлаш ва малакали мутахассислар тайёрлаш самарадорлигини ошириш мақсадида тадбиркорликка янада кенг имкониятлар яратиш ва молиявий рағбатлар тақдим этиш зарурлигини қайд этди. Шу мақсадда 1 июндан бошлаб “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури амалга оширилади. Дастурга 2023-2024 йилларда жами 1 миллиард доллар ажратилади. Бу маблағлар ҳисобидан: ➖камбағал оилалар аъзосини касбга ўқитиб, ишли қилиш бўйича лойиҳа аҳамиятига қараб, амалдагидан паст фоизларда ва узоқроқ муддатга кредит берилади; ➖тадбиркорнинг “амалий мономарказ” ташкил қилиш ва жиҳозлаш ҳамда касбга ўқитиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 15
2023 йилнинг 1-чорагида 210 минг аҳоли камбағалликдан чиқарилди Президент раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда янги босқичга ўтиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди. Қайд этилишича, охирги уч йилда камбағалликни қисқартириш бўйича алоҳида тизим жорий қилиниб, молиявий инструментлар, инфратузилма масалалари ҳал қилинган. Жорий йил бошида туманлар 5 та тоифага ажратилиб, ҳар бирига шароитига қараб енгилликлар берилди. Ҳар йили оилавий тадбиркорликка 13 триллион сўм кредит ва 1,5 триллион сўм субсидиялар ажратилмоқда. Натижада ўтган йили 1 миллион нафар, 2023 йилнинг биринчи чорагида 210 минг аҳоли камбағалликдан чиқарилган. “Учта дафтар” ва Ижтимоий ҳимоя реестри орқали 2 миллион 300 минг муҳтож оилалар, хотин-қизлар, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган ватандошларимиз моддий ёрдам билан тўлиқ қамраб олинган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 15
Долларнинг расмий курси пасайди Марказий банк 16 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 417,17 сўм (-15,86); 1 Евро – 12 409,32 сўм (-65,26); 1 Россия рубли – 144,40 сўм (-3,87). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 15
Оилавий тадбиркорлик учун 14 фоиздан кредит берилади Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоизда қуйидагилар учунажратилади: оилавий тадбиркорлик, даромад топиш ва фаолиятини кенгайтириш учун аҳоли ва тадбиркорларга – 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача; чорвачилик, балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, куркачилик ва паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш, “дала дўконлари” қуриш ва кўчма музлаткичларни ўрнатиш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилга; боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини харид қилиш учун, артезиан қудуқларини қазиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача; оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтов лагерлари мажмуаси, автокемпинглар, экоуйлар мажмуаси, контейнер шаҳарчалар ва чодирли лагерлар ташкил этиш ва уларни таъмирлаш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 5 йилгача; “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хомашё материалларини харид қилиш учун – 3 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 15
“Тошкент — Андижон — Тошкент” йўналишида қўшимча қатновлар қўйилди Йўловчиларни ташиш мақсадида 2023-йилнинг 18, 25-май кунлари 60/59-сонли “Тошкент — Андижон — Тошкент” йўналишида қўшимча 2 та рейс ҳаракати йўлга қўйилди. Поезд амалдаги жадвали асосида ҳаракатланади: 60-сонли “Тошкент — Андижон” йўналиши Тошкент 07:55 — Андижон 13:56 59-сонли “Андижон — Тошкент” йўналиши Андижон 15:55 — Тошкент 21:45 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 15
Робуста кофе нархи 12 йил ичида рекорд даражага етди Робуста кофе доналарининг нархи сўнгги 12 йил ичида рекорд даражага етди. Бу ҳақда Bloomberg тармоқ вакилларига таяниб хабар берди. Бу кофе доналари кўпинча эрийдиган қаҳва, эспрессо ва майдаланган аралашмаларни тайёрлаш учун ишлатилади. Агентлик суҳбатдошларининг тушунтиришича, максимал нархлар талабнинг кескин ошиши билан боғлиқ бўлиб, фермерлар буни қондиришга улгурмаяпти. “Қимматроқ қаҳвадан талаб шу қадар кучли ўзгардики, ҳатто бозор қимматроқ робуста экспортидан ҳам қониқмаяпти”, деди Нью-Йоркдаги қаҳва консалтинг компанияси директори Жудит Гейнс. Мутахассисларнинг таъкидлашича, 2023 йилнинг биринчи олти ойида робуста доналари олдинги уч йилга қараганда кўпроқ экспорт қилинган. Талабнинг ортиши ҳақидаги маълумотни Бразилия тез тайёрланадиган қаҳва ишлаб чиқарувчилар уюшмаси ва Nestle SA ва Tata Coffee ҳам тасдиқлади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 15
Ўзбекистон 18 та давлатдан гилам сотиб олган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-март ойларида 18 та хорижий давлатдан қиймати 1,7 млн AҚШ долларига тенг бўлган гилам импорт қилган. Ўзбекистон энг кўп гилам импорт қилган асосий давлатлар (AҚШ долларида): — Туркия – 827 минг — Италия – 311 минг — Хитой – 297 минг — Қирғиз Р. – 85 минг — Қозоғистон – 42 минг Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 14
Ўзбекистонда шаҳар ҳудудида доимий аҳоли сони кўп Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси сони 👨👩👧👦 36 197 781 кишини ташкил этган. АЁЛЛАР СОНИ – 17 981 152 киши ЭРКАКЛАР СОНИ – 18 216 629 киши Шаҳар аҳолиси – 18 459 763 киши Қишлоқ аҳолиси – 17 738 018 киши 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли таркибидашаҳар ҳудудида яшовчилар сони қишлоқ ҳудудида яшовчилар сонидан 721,7 минг нафарга кўп. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 14
2023 йил Украинада буғдой етиштириш ҳажми 21 фоизга қисқаради 2023 йилда Украинада буғдой етиштириш 21 фоизга камаяди, дея хабар бермоқда АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA). Вазирлик маълумотларига кўра, буғдой етиштириш 16,5 миллион тоннагача камайиши кутилмоқда. Таққослаш учун, 2022 йилда буғдой етиштириш 20,9 миллион тоннага етган. 2021 йилда украиналик фермерлар 33,01 миллион тонна ҳосил йиғишди. Шунингдек, Украинадан буғдой экспорти 33 фоизга, яъни 15 миллион тоннадан 10 миллион тоннагача қисқариши тахмин қилинмоқда. Буғдойдан ташқари, бошқа дон экинларини етиштириш 16 фоизга – 34,06 дан 28,67 миллион тоннагача камайиши кутилмоқда. 22 миллион тонна маккажўхори йиғиб олиниши, экспорти эса 16,5 миллион тоннагача камайиши кутилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 14
Ўзбекистонда ўзлаштирилаётган хорижий инвестициялар ҳажмида қайси давлатнинг улуши юқори? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилганинвестициялар ҳажми 56,6 трлн сўмни ташкил этган. Шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар 25,1 трлн cўм миқдорида қайд этилган. Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор давлатлар: — Хитой – 19,9 фоиз — Россия – 15,7 фоиз — Саудия Арабистони – 13,5 фоиз — Туркия – 6,1 фоиз — Кипр – 5,4 фоиз — Германия – 3,3 фоиз — Швейцария – 3 фоиз — Сингапур – 2,9 фоиз — Гонконг – 2,8 фоиз — Буюк Британия – 2,7 фоиз Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb