TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Сувгийн жагсаалт руу буцах
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT CHAT

Sof.uz | Соф хабарлар

@sofuzb

Economics

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Дагагчид2,550Одоогийн дагагчдын тоо
Хянасан нийтлэлүүд1,016Индекслэгдсэн нийтлэлийн тоо
Сүүлийн хамрах хүрээ27,670Сүүлийн үзэлтийн нийлбэр
Сүүлийн нийтлэлүүд

Сүүлийн нийтлэлүүд

75/85 хуудас · 1,016 нийтлэл

Нийтэлсэн 4-р сарын 28

Ахборот ва алоқа соҳасидаги корхоналар сони қанчага кўпайган? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида ахборот ва алоқа соҳасида 801 та янги корхоналар ташкил этилган. Ахборот ва алоқа соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,3 баробарга ошган. Сўнгги йилларда ахборот ва алоқа соҳасидаянги ташкил этилган корхоналар сони (январь-март ойларида): • 2019 йил – 370 та • 2020 йил – 488 та • 2021 йил – 704 та • 2022 йил – 615 та • 2023 йил – 801 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,500 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 28

Тўловларни амалга оширишда воситачилик ҳақининг чегаравий миқдори белгиланди Бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачилар бўлган тўловларни амалга оширишда тўланадиган воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдорини белгилаш ҳақидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Қарорга кўра, жисмоний шахслар томонидан Президент қарорида кўрсатилган тўловларни амалга оширишда ҳар бир транзакция бўйича тўлов хизматлари учун бюджет ва корпоратив буюртмачилар томонидан тўланадиган воситачилик ҳақи(йиғимлар)нинг чегаравий миқдори БҲМнинг 20 фоизи этиб белгиланди. Мазкур қарор 2023 йил 1 майдан кучга киради. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,340 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 28

Хизматлар ҳажми 20,6 трлн сўмга ошган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 97 трлн сўмга етган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 20,6 трлн сўмга ошган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,160 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 27

25 ёшгача ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ иш берувчиларга тўлиқ қоплаб берилади “Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда уларни доимий иш билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, 2023 йил 1 майдан 2025 йил 1 январга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўловчилар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилади. Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар 6 ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қоплаб берилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,370 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 27

Расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ҳам ипотека кредитлари берилади Шунга кўра: банкларга расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ипотека кредитини ажратишда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашнинг муқобил усулларидан фойдаланишга, шу жумладан қарз олувчиларнинг банк картаси айланмаси, ижара, коммунал ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатларини инобатга олувчи скоринг тизими жорий қилинади; банкларга қарз олувчи томонидан тўланган дастлабки бадал миқдори, имтиёзли давр муддати ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, субсидиясиз ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилади; профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталарига имтиёзли шартларда субсидия хабарномаларини бериш тартиби жорий этилади; уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун олинадиган ипотека кредитлари бўйича берилган субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 4 ой этиб белгиланади; 2023 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2023 йил 1 майдан 2023 йил 1 декабргача қабул қилинади; Иқтисодиёт ва молия вазирлигига“Халқпарвар” комиссияларининг ахборотига асосан хато ажратилган деб топилган субсидия хабарномаларини дастурий таъминотдан тўғридан-тўғри бекор қилиш ва тўловларни тўхтатиш ҳуқуқи берилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,450 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 27

Қозоғистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 3 минг 300 доллардан берилади Қозоғистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ғалаба куни муносабати билан камида 1,5 миллион тенгедан (3,3 минг доллар) олади, деб маълум қилди журналистларга меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири Тамара Дуйсенова. Вазирнинг таъкидлашича, ҳозирда мамлакатда 237 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари яшамоқда. “Уларга 9 майда камида 1,5 миллион тенгедан моддий ёрдам кўрсатилади”, – деди у ва ҳудудий ҳокимиятлар қарори билан моддий ёрдам пули миқдори оширилиши ҳам мумкинлигини қўшимча қилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,250 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 27

3 ойда 23,2 трлн сўмлик молиявий хизматлар кўрсатилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида республикада 23,2 трлн сўмлик молиявий хизматлар кўрсатилган. 2023 йилнинг январь-март ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми: алоқа ва ахборотлаштириш – 6 211,9 млрд молиявий – 23 186,4 млрд транспорт – 23 085 млрд шу жумладан: автотранспорт – 10 862,6 млрд яшаш ва овқатланиш – 3 072,4 млрд савдо – 22 871,3 млрд кўчмас мулк билан боғлиқ – 2 499 млрд таълим соҳаси – 3 584,7 млрд соғлиқни сақлаш соҳаси – 1 688,4 млрд ижара – 1 595,0 млрд компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш – 1 547,9 млрд шахсий – 2 436 млрд меъморчилик, изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳаси– 1 558,2 млрд бошқалар – 3 421,8 млрд сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,260 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 27

2023 йил 1 апрель ҳолатига Солиқ қўмитасига 101 та солиқ низосига оид шикоят келиб тушган Солиқ қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига Солиқ қўмитасига жами 173,7 миллиард сўмлик 101 та солиқ низосига оид шикоят келиб тушган. 52,2 миллиард сўмлик 10 та мурожаатда солиқ тўловчининг позицияси қаноатлантирилган. Шунингдек, 115,4 миллиард сўмлик 81 та мурожаат бўйича давлат солиқ хизмати органлари қарорлари ўз кучида қолдирилди ва бу ҳақда белгиланган тартибда тушунтиришлар берилган. 6,1 миллиард сўмлик 10 та мурожаат бўйича ўрганиш давом этмоқда. Қолаверса, Солиқ қўмитасига 2023 йил январь-март ойларида ҳудудий солиқ органларининг камерал солиқ текширувлари натижалари бўйича қабул қилинган қарорлари устидан келиб тушган шикоятларнинг 303 таси (834,7 млрд сўм) кўриб чиқилган. Кўриб чиқилган ушбу шикоятларнинг 94 таси (112,5 млрд сўм) тўлиқ қаноатлантирилган. 51 таси (34 млрд сўм) қисман қаноатлантирилган. 158 таси (688,2 млрд сўм) қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Тўлиқ ва қисман бекор қилинган 146,5 миллиард сўмлик ҳудудий солиқ органларининг қарорлари қуйидаги солиқ турларига тўғри келади. ҚҚС — 111,4 млрд. сўм, фойда солиғи — 31,6 млрд. сўм, акциз солиғи — 0,8 млрд. сўм, бошқа солиқ турлари — 2,7 млрд. сўмни ташкил этади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,210 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 27

Яшаш ва овқатланиш соҳасида нечта янги корхоналар очилган? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида республикамизда яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 1454 та янги корхоналар ташкил этилган. Сўнгги йилларда яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони (январь-март ойларида): 2019 йилда – 2 207 та 2020 йилда – 1 727 та 2021 йилда – 1 522 та 2022 йилда – 1 346 та 2023 йилда – 1 454 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,200 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 27

Қишлоқ мактабларидаги жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳамда аёл спорт мураббийларига қўшимча пул тўланади Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, “Халқ” ва “Хизмат кўрсатган арбоб” фахрий унвонига эга бўлган умумтаълим муассасалари ўқитувчилари ва ходимлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари ҳамда “Хизмат кўрсатган” фахрий унвони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,6 баравари миқдорида қўшимча устама пули олиш имконига эга бўлади. "Хизмат кўрсатган спорт устаси" фахрий унвони учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 7,1 фоизи миқдорида устама пули тўлаб берилади. Батафсил: https://sof.uz/lzs6 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,290 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 27

Доимий аҳолининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг ёш гуруҳлари бўйича таркиби: меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар – 11,4 млн. киши (31,7 фоиз) меҳнатга лаёқатли ёшдагилар – 20,5 млн. киши (56,8 фоиз) меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар – 4,1 млн. киши (11,5 фоиз) Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,320 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 27

Қозоғистонда янги банклар очишга қўйиладиган талаблар енгиллаштирилади Қозоғистонда янги банклар очишга қўйиладиган талаблар енгиллаштирилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раиси Мадина Абилқасимова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири. «Ҳозирда микромолия ташкилотлари иккинчи даражали банк сифатида ташкил этилиши мумкин. Бизда иккита йирик микромолия ташкилоти, KMF ва Solva микромолия ташкилотлари бор, улар ўзларини иккинчи даражали банк сифатида кўрсатишга ҳаракат қилмоқдалар. Улар катта портфелга эга. Капиталнинг етарли даражаси банк сифатида рўйхатдан ўтиш имконини беради», — деди Мадина Абилқасимова Мажилисда журналистлар саволларига жавоб берар экан. Унинг сўзларига кўра, ўтган йили тегишли конвертация қилиш имконини берадиган тегишли қонунчиликка ўзгартиришлар қабул қилинган. «Ариза топшириб, банк лицензиясини олиш мумкин. Янги банклар ташкил этиш масаласига келсак, янги банкларни очиш талабларини соддалаштириш мақсадида банк тизими тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ишлаб чиқмоқдамиз. Ўйлаймизки, ушбу тузатишлар қабул қилингандан кейин Қозоғистонда банк очишга ҳаракат қиладиганлар кўпаяди», — деди М. Абилқасимова. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,320 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••7374757677•••80•••8485