TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Сувгийн жагсаалт руу буцах
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT CHAT

Sof.uz | Соф хабарлар

@sofuzb

Economics

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Дагагчид2,550Одоогийн дагагчдын тоо
Хянасан нийтлэлүүд1,016Индекслэгдсэн нийтлэлийн тоо
Сүүлийн хамрах хүрээ31,040Сүүлийн үзэлтийн нийлбэр
Сүүлийн нийтлэлүүд

Сүүлийн нийтлэлүүд

84/85 хуудас · 1,016 нийтлэл

Нийтэлсэн 4-р сарын 14

Тадбиркорлар судларда давлат божидан озод қилинади Тадбиркорлар ўз ҳуқуқ ва манфаатларини бузадиган давлат органлари ҳамда бошқа органларнинг қарорлари, мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари устидан фуқаролик судларига мурожаат қилганда давлат божидан озод қилинади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

3,020 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 14

Мамлакатимиз фуқароларида қайси русумдаги автомобиллар сони кўп? Cтатистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига(мажбурий техник кўрик натижаларига кўра)Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган энг оммалашган енгил автомобиллар сони: ✅ “Nexia” - 752 490 дона ✅ “Damas” - 529 934 дона ✅ “Cobalt” - 404 746 дона ✅ “Lacetti” - 390 538 дона ✅ “Spark” - 352 085 дона ✅ “Matiz” - 296 442 дона Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,560 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 14

Долларнинг расмий курси кўтарилди Марказий банк 17 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 441,96 сўм (+20,96); 1 Евро – 12 658,24 сўм (+67,73); 1 Россия рубли – 140,37 сўм (+0,42). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,520 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 14

Хитойлик тадбиркор: Россиядан келган мижозлар билан барча операциялар энди юанда амалга оширилади Батафсил: https://sof.uz/080j Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,500 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 14

Наманган ва Тошкент вилояти аҳолиси 3 миллиондан ошди. Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикасида 2023 йил 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли сони 36 197 781 кишини ташкил этган. Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони: Қорақалпоғистон Р. – 1 981,8 минг киши Андижон вилояти – 3 338,2 минг киши Бухоро вилояти – 2 016,6 минг киши Жиззах вилояти – 1 483,1 минг киши Қашқадарё вилояти – 3 499,1 минг киши Навоий вилояти – 1 060,6 минг киши Наманган вилояти – 3012,5 минг киши Самарқанд вилояти – 4 137,9 минг киши Сурхондарё вилояти – 2 821,9 минг киши Сирдарё вилояти – 900,9 минг киши Тошкент вилояти – 3007 минг киши Фарғона вилояти – 3 994,8 минг киши Хоразм вилояти – 1 965,2 минг киши Тошкент шаҳри – 2 978,2 минг киши Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,980 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 14

2023 йил 15 апрелдан бошлаб "Права"ни онлайн расмийлаштириш мумкин бўлади Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2023 йил 15 апрелдан бошлаб миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини, жумладан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали ҳам ариза берувчиларнинг бевосита иштирокисиз расмийлаштириш тартиби жорий этилади. Батафсил: https://sof.uz/cwsf Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,380 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 14

Россия Украинанинг “Нафтогаз” компаниясига 5 миллиард доллар тўлашга мажбур бўлди Гаага суди Россияни Украинанинг “Нафтогаз” компаниясига Қримдаги активлари йўқолишидан етказилган зарар учун 5 миллиард доллар тўлашга мажбур қилди, дея хабар бермоқда украина компанияси сайтида. “Арбитраж суди Россияга “Нафтогаз”га 5 миллиард доллар зарарни қоплашни буюрди. Гап 2014 йилда Россиянинг Қримдаги активларимизни тортиб олиши оқибатлари ҳақида кетмоқда”, — деди “Нафтогаз” бош директори Алексей Чернишев. Агар Москва суд қарорини бажаришдан бош тортса, "Нафтогаз" 1958 йилги Нью-Йорк конвенциясига биноан ҳакамлик судининг қарорини тан олиш ва уни Россия активлари жойлашган давлатлар ҳудудида ижро этишга рухсат бериш жараёнини бошлаш ҳуқуқига эга, дейилади хабарда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,400 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 14

Ўзбекистон 13 та давлатга мебель маҳсулотларини экспорт қилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатларга қиймати 1,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган мебель маҳсулотларини экспорт қилган. Ўзбекистон 2023 йилнинг икки ойида энг кўп мебель маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар: 🇹🇯 Тожикистон – 286,8 минг 🇷🇺 Россия – 238 минг 🇰🇿 Қозоғистон – 237 минг 🇦🇿 Озарбайжон – 184 минг 🇰🇬 Қирғиз Р. – 87,2 минг 🇩🇪 Германия – 28,3 минг АҚШ доллари Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,530 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 13

Президент қарори: ўрдак боқиш ва асалари уяси ташкил қилиш учун кредитлар ажратилади Президентнинг “Қишлоқ хўжалиги корхоналари дала четларидаги ер майдонларида маҳсулот етиштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналарни харид қилишга Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 50 миллиард сўм маблағ ажратилади. Батафсил: https://sof.uz/hjvj Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,960 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 13

Бу йил жаҳон иқтисодиётининг ўсиши пасаяди - Халқаро валюта жамғармаси Бир қатор салбий омиллар жорий йилда жаҳон иқтисодиётининг ўсиш суръатларининг кутилганидан паст бўлишига олиб келади. Юқори инфляциянинг давом этиши, фоиз ставкаларининг ошиши ва ноаниқлик Халқаро валюта жамғармасини (ХВЖ) жорий йил учун иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтиришга мажбур қилди. Бироқ, ташкилот мутахассислари оптимистик фикр билдирмоқда, дея хабар беради Euronews. «Жаҳон иқтисодиёти пандемия ва Украинадаги вазиятдан кейин босқичма-босқич тикланиш йўлида қолмоқда. Қайта очилган Хитой иқтисодиёти тез тикланмоқда. Таъминот тизимидаги узилишлар камаймоқда, энергия ва озиқ-овқат бозоридаги масалалар ечилмоқда», – деди ХВЖ бош иқтисодчиси Пьер-Оливье Гуринша. ХВЖ эълон қилган ҳисоботга кўра, жорий йилда жаҳон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 2,8 фоизни, 2024 йилда эса 3 фоизни ташкил этади. Бу январь ойидаги прогноздан 0,1 фоизга паст. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,520 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 13

Республикамизнинг қайси ҳудудида янги корхоналар кўпроқ ташкил этилмоқда? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида 23 891 та (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) янги корхона ва ташкилотлар ташкил этилган. Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони: — Тошкент шаҳри – 4 276 та — Фарғона вилояти – 2 230 та — Қашқадарё вилояти – 2 189 та — Самарқанд вилояти – 2 111 та — Тошкент вилояти – 1 937 та — Қорақалпоғистон Р. – 1 873 та — Бухоро вилояти – 1 576 та — Хоразм вилояти – 1 462 та — Наманган вилояти – 1 310 та — Навоий вилояти – 1 125 та — Андижон вилояти – 1 114 та — Жиззах вилояти – 1 055 та — Сурхондарё вилояти – 952 та — Сирдарё вилояти – 681 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,350 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 13

Энди картадан картага пул ўтказмалари солиққа тортиладими? Ижтимоий тармоқларда картадан картага (П2П) пул ўтказмалари учун солиқ жорий этилгани ҳақида хабарлар юзасидан Солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилди. Жисмоний шахсларнинг бошқа жисмоний шахсдан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текинга олган пул шаклидаги даромадлари солиққа тортилмайди. Солиқ кодекси 378-модда яъни, бир жисмоний шахсдан бошқа жисмоний шахсга пул ўтказиш (П2П) операциялари солиққа тортилмайди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,320 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••82838485