TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Сувгийн жагсаалт руу буцах
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT CHAT

Sof.uz | Соф хабарлар

@sofuzb

Economics

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Дагагчид2,550Одоогийн дагагчдын тоо
Хянасан нийтлэлүүд1,016Индекслэгдсэн нийтлэлийн тоо
Сүүлийн хамрах хүрээ24,167Сүүлийн үзэлтийн нийлбэр
Сүүлийн нийтлэлүүд

Сүүлийн нийтлэлүүд

25/85 хуудас · 1,016 нийтлэл

Нийтэлсэн 8-р сарын 5

Россия экспорт божларини қайта тиклаши мумкин Россия бош вазири Михаил Мишустин Вазирлар Маҳкамаси қардош мамлакатларга товарлар етказиб бериш бўйича божларни камайтириш ёки бекор қилиш имкониятига эга бўлишини маълум қилди, деб хабар бермоқда "Интерфакс". Хабарга кўра, ташаббус Россия ғалласи, ўғитлари экспортини рағбатлантиради, шунингдек, бизнесни қўллаб-қувватлайди. Бож тўловларини олти ойгача, божхона ставкаларини эса бир йилга камайтириш кўзда тутилган. Мишустиннинг қўшимча қилишича, бунинг учун Россия қонунчилигига ўзгартиришлар киритилиши режалаштирилмоқда. Тегишли тузатишлар парламентга кўриб чиқиш учун тақдим этилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

1,890 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 5

Ўзбекистонда гўшт етиштириш бўйича қайси ҳудуд етакчи? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда жами 1,3 млн тонна гўшт (тирик вазнда) етиштирилган. Гўшт етиштириш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,8 га ошган. Гўшт етиштириш умумий ҳажмининг энг юқори улушига эга ҳудудлар: — Тошкент вилояти – 12,1 фоиз; — Қашқадарё вилояти – 11,6 фоиз; — Самарқанд вилояти – 11,4 фоиз; — Бухоро вилояти – 10,6 фоиз; — Хоразм вилояти – 7,7 фоиз. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,000 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 4

Греция ёнғин туфайли таътиллари қисқарган сайёҳларга Родосда бепул дам олишни таклиф қилмоқда Греция ўрмон ёнғини туфайли оролда дам олишини тўхтатишга мажбур бўлган сайёҳларга Родосда бепул дам олиш имкониятини таклиф қилмоқда. «Азертадж» агентлигининг ёзишича, бу таклиф чехиялик сайёҳларга ҳам тааллуқли экан. «Греция ҳукумати маҳаллий ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда, ўрмон ёнғинлари туфайли таътилини тўхтатган барчага келаси баҳор ва кузда Родосда бир ҳафталик бепул дам олишни таклиф қилмоқда. Бу уларга оролга қайтиш ва унинг гўзаллигидан баҳраманд бўлиш имконини беради», - деди Греция бош вазири Кириакос Мицотакис Ekathimerini газетасига берган интервьюсида. Батафсил:👉https://sof.uz/92ja Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,009 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 4

Тошкент шаҳрида 16,3 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Тошкент шаҳрида жами 16,3 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Ҳудудда амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажмида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари улуши 23,0 фоизни, кичик корхона ва микрофирмаларнинг улуши 68,3 фоизни ҳамда норасмий секторда бажарилган қурилиш ишлари улуши 8,7 фоизни ташкил этди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

1,950 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 4

Нурафшонда қурувчи фирма қўшиб ёзиш орқали 462,9 млн сўм ўзлаштиргани аниқланди Нурафшон шаҳрида “L.I.” МЧЖ масъул шахслари 4 та МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли турар жой биноларини реконструкция қилишда расмий ҳужжатларга амалда бажарилмаган қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзиш орқали жами 462,9 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,009 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 4

АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. — 1 АҚШ доллари — 11 660.02 (+12.23) сўм; — 1 евро — 12 761.89 (+28.53) сўм; — 1 Россия рубли — 122.72 (-1.67) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

1,950 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 4

"Шовот-Тошовуз” савдо зонаси тез фурсатда ишга туширилиши муҳокама қилинди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан ўтказган музокарада “Шовот-Тошовуз” қўшма савдо зонасини тез фурсатда ишга тушириш зарурлиги қайд этилган. Маълумот учун, “Шовот- Тошовуз” савдо зонасини ташкил этиш масалалари президентларнинг 15 апрелдаги ўзаро телефон мулоқотида ҳам муҳокама қилинган эди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,009 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 4

Тошкент шаҳрида жуда кўп миқдордаги ноқонуний топилган маблағларни легаллаштириш ҳолатлари аниқланди Тошкент шаҳрида жуда кўп миқдордаги ноқонуний топилган маблағларни легаллаштириш ҳолатлари аниқланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти. Батафсил:👉https://sof.uz/42e Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

1,940 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 4

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида электр ва сув хўжалиги бўйича ҳамкорлик кенгаймоқда Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар жадал ривожланиб, мамлакатларимиз стратегик шериклиги изчил мустаҳкамланмоқда. Савдо, саноат, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорлик кенгайиб бормоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

1,890 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 4

3 та тижорат банкида Ислом молияси мезон тартиблари жорий этилади “Ўзбекистон – 2030” стратегиясига кўра келгуси етти йилда: ➖камида 3 та тижорат банкида Ислом молияси мезон ва тартиблари жорий этилади. ➖банкларни хусусийлаштириш кенгайтирилади ва давлат ихтиёрида 3-4 та банкни сақлаб қолинади. ➖банк бозорига камида 4 та йирик нуфузли чет эл банкини жалб қилинади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

1,930 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 4

7 йил ичида кредит фоизлари 10-12 фоизгача туширилади. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясига кўра келгуси етти йилда: ➖ молия тизимида йиллик кредитлаш ҳажми 40 миллиард долларга етказилади; ➖ банк омонатлари ҳажми 4 баробарга оширилади; ➖ Кредит фоизлари 10-12 фоизгача туширилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,590 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 4

АҚШнинг энг юқори кредит рейтингини тиклаш эҳтимоли баҳоланди Ўсиб бораётган сиёсий беқарорлик АҚШга яқин келажакда Fitch'дан ўзининг юқори ААА рейтингини қайтариб олишига тўсқинлик қилади. Бу ҳақда State Street Global Advisors компаниясининг макроиқтисодий сиёсат тадқиқоти раҳбари Эллиот Хентов CNBC телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. "Менимча, Қўшма Штатларнинг молиявий аҳволи ва давлат қарзи ҳолати аввалгидан кўра ёмонроқ эканлигини ва уларни ААА рейтингига эга бўлган бошқа мамлакатлар билан таққослаб бўлмаслигини тушуниш учун доҳиёна таҳлил керак эмас", — дея вазиятга баҳо берди Хентов. Яқин келажакда АҚШ рейтингининг тикланиши эҳтимоли ҳақида сўралганда, иқтисодчи қатъий тарзда "йўқ" деб жавоб берди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,000 views
12•••5•••10•••15•••20•••2324252627•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485