TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Сувгийн жагсаалт руу буцах
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT CHAT

Sof.uz | Соф хабарлар

@sofuzb

Economics

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Дагагчид2,550Одоогийн дагагчдын тоо
Хянасан нийтлэлүүд1,016Индекслэгдсэн нийтлэлийн тоо
Сүүлийн хамрах хүрээ25,059Сүүлийн үзэлтийн нийлбэр
Сүүлийн нийтлэлүүд

Сүүлийн нийтлэлүүд

50/85 хуудас · 1,016 нийтлэл

Нийтэлсэн 6-р сарын 17

Қайси ҳудудда оилавий корхоналар сони кўп? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, республикамизда 2023 йилнинг 1 июнь ҳолатига46 301 та оилавий корхоналар фаолият юритмоқда. Ҳудудлар кесимидафаолият юритаётган оилавий корхоналар сони: — Самарқанд вилояти – 8 210 та — Фарғона вилояти – 5 096 та — Хоразм вилояти – 4 878 та — Қашқадарё вилояти – 4 211 та — Сурхондарё вилояти – 4 122 та — Тошкент вилояти – 3 918 та — Навоий вилояти – 3 587 та — Бухоро вилояти – 2 998 та — Тошкент шаҳри – 2 877 та — Қорақалпоғистон Респ. – 1 997 та — Жиззах вилояти – 1 617 та — Андижон вилояти – 1 535 та — Наманган вилояти – 1 011 та — Сирдарё вилояти – 244 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

1,980 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 16

1.2 моторгача бўлган машиналар учун растоможка камайтирилади Президент “Аҳолининг енгил автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорга кўра, ишлаб чиқарилганига 1 йилдан ошмаган, двигатель ҳажми 1 200 см кубдан юқори бўлмаган янги енгил автотранспорт воситалари учун (ТН ТИФ коди 8703 21 10, 8703 22 10 ва 8703 31 10) 2026 йил 1 январга қадар қуйидагибожхона божи ставкалари белгиланмоқда: 1 000 см кубгача — 0 фоиз (амалда – 15 фоиз + 0,4 АҚШ долл/куб см); 1 000–1 200 см куб — 5 фоиз (амалда – 15 фоиз + 0,6 АҚШ долл/куб см). Натижада двигатель ҳажми 1 000 см кубгачабўлган автомобиллар учун божхона тўловларининг жами миқдори амалдаги 39–43 фоиздан 19–23 фоизгача, двигатель ҳажми 1 000–1 200 см куббўлган автомобиллар учун эса 44–52 фоиздан 30–36 фоизгача камаяди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,410 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 16

Ўзбекистонга туристик мақсадларда келаётган чет эл фуқаролари асосан қайси транспорт воситасида ташриф буюрмоқда? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида 2,6 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Шундан, ҳаво транспортида келган сайёҳлар 428,4 минг кишини (16,5 фоиз), темир йўл орқали келганлар – 32,8 минг кишини (1,3 фоиз), автомобил транспортида келганлар – 18,4 минг кишини (0,7 фоиз) ташкил етган. Сайёҳларнинг энг кўп қисми, яъни 2,1 млн нафари (81,5 фоиз) пиёда келган (асосан қариндошларини йўқлаш учун келганлар чегара постларидан пиёда ўтишган). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

1,930 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 16

Россия Ўзбекистонга газ экспорт қилишни бошлайди Бугун Санкт-Петербург Халқаро иқтисодий форумида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома ва республика газ узатиш тизимини Россия газини қабул қилишга тайёрлаш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди. Ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев иштирокида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳамда “Газпром” ОАЖ Бошқаруви Раиси Алексей Миллер имзолади. Россия газини Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудуди орқали экспорт қилиш 2023 йилнинг тўртинчи чорагидан бошланади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,200 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 16

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк 19 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 463,03 сўм (+2,95); 1 Евро – 12 550,87 сўм (+118,98); 1 Россия рубли – 137,15 сўм (+0,49). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,029 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 16

5 ойда 28 минг нафар хорижликлар даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида 2,6 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. 2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича: — қариндошларни йўқлаш — 2,2 млн киши — дам олиш — 274,1 минг киши — хизмат юзасидан — 51 минг киши — даволаниш — 28,1 минг киши — тижорат — 18,4 минг киши — ўқиш мақсадида — 4,5 минг киши Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,050 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 16

5 ойда энг кўп қайси давлатларнинг капитали иштирокида янги корхоналар ташкил этилган? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида республикамизда хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони 1 279 тага етган. Давлатлар кесимида Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони: — Россия – 376 та — Хитой – 245 та — Туркия – 121 та — Қозоғистон – 78 та — Жанубий Корея – 51 та — Тожикистон – 31 та — Қирғиз Р. – 24 та —Туркманистон – 22 та — Озарбайжон – 22 та — АҚШ – 18 та — Германия – 14 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

1,920 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 16

Бир қатор хизматлар учун лицензия олишда давлат божи миқдори камайтирилди Президент томонидан имзоланган “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, уяли алоқа виртуал операторлари (провайдерлар) томонидан кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатишда лицензия олганлик учун тўланадиган давлат божи БҲМнинг 25 000 баравари этиб белгиланди. Илгари бундай норма мавжуд эмас эди. Шунингдек, қуйидаги хизматлар учун лицензия олишда тўланадиган давлат божи миқдорлари камайтирилди: -телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш – БҲМнинг 170 баравари (56 млн 100 минг сўм). Илгари БҲМнинг 340 баравари эди; -телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш – БҲМнинг 10 баравари (3 млн 300 минг сўм). Илгари БҲМнинг 20 баравари эди; -телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини қуриш – БҲМнинг 10 баравари (3 млн 300 минг сўм). Илгари БҲМнинг 20 баравари эди; -телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларидан фойдаланиш – БҲМнинг 75 баравари (24 млн 750 минг сўм). Илгари БҲМнинг 150 баравари эди; -телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқлари хизматларини кўрсатиш – БҲМнинг 75 баравари (24 млн 750 минг сўм). Илгари БҲМнинг 150 баравари эди. Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

1,850 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 16

Ўзбекистон 11 та давлатга оёқ кийим экспорт қилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-апрель ойларида 11 та хорижий давлатларга қиймати 12,5 млн AҚШ долларига тенг бўлган 8,4 млн жуфт оёқ кийимлар экспорт қилган. 2023 йилнинг 4 ойида Ўзбекистон энг кўп оёқ кийим экспорт қилган давлатлар: Қозоғистон – 4,1 млн жуфт Қирғиз Р. – 2,4 млн жуфт Тожикистон – 1,3 млн жуфт Россия – 228 минг жуфт Хорижга энг кўп оёқ кийимлар экспорт қилган ҳудудлар: Андижон вилояти – 5,6 млн Самарқанд вилояти – 2,2 млн Фарғона вилояти – 2 млн Хоразм вилояти – 1,3 млн АҚШ доллари Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,020 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 15

Долларнинг расмий курси пасайди Марказий банк 16 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 460,08 сўм (-17,90); 1 Евро – 12 431,89 сўм (+29,93); 1 Россия рубли – 136,66 сўм (+0,20). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,260 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 15

Ўзбекистонга 2 миллиондан ортиқ сайёҳ пиёда келди 2023 йилнинг январь-май ойларида 2,6 млн нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Ҳаво транспортида келган сайёҳлар 428,4 минг кишини (16,5 фоиз), темир йўл орқали келганлар – 32,8 минг кишини (1,3 фоиз), автомобиль транспортида келганлар – 18,4 минг кишини (0,7 фоиз) ташкил етган. Сайёҳларнинг энг кўп қисми, яъни 2,1 млн нафари (81,5 фоиз) пиёда келган(асосан қариндошларини йўқлаш учун келганлар чегара постларидан пиёда ўтишган). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,250 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 15

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолди Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,160 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••4849505152•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485