TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Nazaj na kanale
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT CHAT

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

@uz_sfa

Politics

Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat. Muloqot uchun: @sfafikrbot

Naročniki3,770Trenutni naročniki
Sledene objave1,010Število indeksiranih objav
Nedavni doseg13,275Vsota nedavnih ogledov
Nedavne objave

Nedavne objave

Stran 4 od 85 · 1,010 objav

Objavljeno 14. maj

ҲАРБИЙ-СИЁСИЙ ИТТИФОҚ (military-political alliance, военно-политический союз) – БМТ Низомининг 51-моддасига мувофиқ, ўз-ўзини мудофаа қилиш ҳуқуқини амалга ошириш мақсадида тузиладиган давлатларнинг шартномавий бирлашмаси. Ҳарбий-сиёсий блоклардан фарқли ўлароқ ҳарбий-сиёсий иттифоқлар аввалдан аниқ душман давлатга қарши туриш учун тузилмайди. Ҳарбий-сиёсий иттифоқнинг бош мақсади аъзо давлатларни ташқи ҳарбий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳисобланади. Ҳарбий-сиёсий иттифоқлар ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан халқаро ташкилот доирасида ёки халқаро шартнома асосида фаолият юритиши мумкин. Ҳарбий-сиёсий иттифоқлар, одатда, минтақавий характер касб этади. Уларга НАТО, КХШТ, АНЗЮС каби ташкилотлар мисол бўлиши мумкин. Ҳарбий-сиёсий иттифоқлар мазмунан БМТ Низомининг VIII боби (“Минтақавий битимлар”) доирасида кўрилмасада, бугунги кунда минтақавий ва халқаро хавфсизликни таъминлашнинг муҳим коллектив механизмларидан бирига айланиб бормоқда. Миллий ва халқаро хавфсизлик. Луғат-маълумотнома / И.И. Бобоқулов. – Тошкент, 2025 ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

1,020 views

Objavljeno 14. maj

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенида йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ҳамда инфратузилмадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар тақдимот билан танишди. 2030 йилгача метрополитенда кунлик йўловчилар сонини 1,8 миллион нафарга етказиш, метро бекатлари сонини 79 тага, линиялар узунлигини 103 километргача ошириш мақсад қилинган. Шунингдек, поездлар ҳаракати интервалини босқичма-босқич 1,5-3 дақиқагача қисқартириш кўзда тутилган. Яна бир муҳим йўналиш – янги линиялар қурилиши. Хусусан, “Мингўрик – Чилонзор буюм бозори” метрополитен линияси бўйича лойиҳа баҳолаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш режалаштирилган. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

952 views

Objavljeno 14. maj

У ўзини сотиб олганларнинг ҳаммасини сотарди. Шарль Морис де Талейран-Перигор * * * * * * * * Он всегда продавал всех, кто его покупал Шарль Морис де Талейран-Перигор ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

993 views

Objavljeno 13. maj

ҲАРБИЙ-СИЁСИЙ БЛОК (military-political bloc, военно-политический блок) – бирор давлат ёки давлатлар гуруҳига қарши қаратилган, уларни ҳарбий-сиёсий жиҳатдан тийиб туриш ва ҳарбий таҳдидларига қарши курашиш мақсадида тузилган давлатлар иттифоқи. Ҳарбий-сиёсий блокнинг ўзига хослиги, авваламбор, “душман тимсоли”нинг мавжудлиги билан изоҳланади. Мазкур атама икки мафкуравий тизим ҳукмрон бўлган “совуқ уруш” даври учун хусусиятли бўлиб, қарама-қарши ҳарбий-сиёсий блокларнинг курашини ифодалайди. Ҳарбий-сиёсий блоклар, авваламбор, АҚШ ва СССР ҳамда уларнинг иттифоқчилари тимсолидаги ҳарбий таҳдидларни бартараф этишни мақсад қилган. 1949 йилда АҚШ ва унинг иттифоқчилари Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотини таъсис этган. Унга жавобан СССР ва унинг иттифоқчилари Варшава Шартномаси Ташкилотини тузган (1955). Ҳозирда ҳам ҳарбий-сиёсий блок тушунчаси халқаро муносабатлар ва хавфсизлик тадқиқотлари доирасида кенг қўлланиб келинмоқда. Миллий ва халқаро хавфсизлик. Луғат-маълумотнома / И.И. Бобоқулов. – Тошкент, 2025 ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

1,010 views

Objavljeno 13. maj

Узоқ давом этадиган даҳшатдан кўра, даҳшатли якун яхшироқ. Фердинанд фон Шилль * * * * * * * * Лучше ужасный конец, чем ужас без конца Фердинанд фон Шилль P.S.: “Чексиз даҳшатдан кўра, даҳшатли якун афзал” деган машҳур ибора Пруссия майори, Наполеон уруши қатнашчиси ва Германия миллий қаҳрамони Фердинанд фон Шиллга тегишли. Бу фикр инсон учун азобли ҳолатнинг — ҳатто у оғриқли ёки фожиали бўлса ҳам — бир кун келиб якун топиши, чексиз давом этадиган қўрқув ва ноаниқликдан кўра афзалроқ эканини англатади. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

1,180 views

Objavljeno 12. maj

1,160 views

Objavljeno 12. maj

АҚШда Ўзбекистоннинг сўнгги ўн йилликдаги трансформациясига бағишланган янги китоб нашр этилди Ушбу асар мамлакат ҳаётида сўнгги йилларда рўй берган тизимли ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг холис таҳлилини ўзида мужассам этган. Асарда жамият ва давлат ҳаётининг турли жабҳаларидаги муҳим жараёнлар кенг қамровда ёритилган. Хусусан, молия ва валюта тизимининг эркинлаштирилиши, меҳнат муносабатлари ва ички миграция тартибларининг такомиллашуви, суд-ҳуқуқ ва пенитенциар тизимдаги ислоҳотлар кенг таҳлил қилинади. Шунингдек, китобда таълим соҳасидаги янгиланишлар, шаҳарсозлик ва кўчмас мулк масалалари, ОАВ фаолияти, ижтимоий ҳимоя тизими ҳамда фуқароларнинг диний-маърифий эҳтиёжларини қондириш борасидаги ўзгаришлар каби мавзулар илмий-оммабоп руҳда баён этилган. Мазкур китоб Ўзбекистоннинг яқин тарихидаги ўтиш даврини чуқурроқ англаш, бугунги кундаги давлат сиёсати натижаларини баҳолаш ва мамлакатнинг келгуси тараққиёти ҳақида мушоҳада юритиш учун хизмат қилади. Китоб муаллифи: мустақил таҳлилчи Равшан Исамутдинов Amazon.com орқали китоб билан танишиш учун ҳавола: [бу ерга босинг]

1,280 views

Objavljeno 12. maj

Германияда керосин танқислиги сабаб авиақатновларнинг оммавий бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирилди Германия аэропортлари авиакеросин инқирози туфайли ёзда парвозлар оммавий равишда бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Германия аэропортлари ассоциацияси раҳбари Ралф Байзелнинг WELT нашрига маълум қилишича, энг ёмон ҳолатда айрим аэропортларнинг қуввати 10 фоизга камайиши мумкин. «Барча аэропортлар бўйича ҳисоблаганда, бу 20 миллион йўловчига таъсир қилади», – деди у. Байзелнинг фикрича, бундан энг кўп лоукостерлар ва унча оммабоп бўлмаган сайёҳлик йўналишлари жабр кўриши мумкин. Айрим рейслар бутунлай бекор қилиниши, бошқалари қисқартирилиши, бунинг оқибатида эса чипталар қимматлашиши кутилмоқда. Асосий муаммо – керосин нархининг юқорилигидир: икки ойдан ошиқ вақтдан бери унинг нархи урушгача бўлган даврдагидан икки баравар юқори бўлиб турибди. "Яқин ойларда ҳам вазиятнинг меъёрлашишини кутмаяпмиз. Керосин мавжуд бўлган тақдирда ҳам, кўплаб авиакомпаниялар бундай нархлар билан иқтисодий жиҳатдан фойда кўриб парвозларни амалга ошира олмайди," – деди Байзел. Аэропортлар ассоциацияси энди ҳукуматдан авиация солиғини вақтинча бекор қилишни, келажакда эса уни икки бараварга қисқартиришни сўрамоқда. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

1,090 views

Objavljeno 12. maj

Бу ҳали якун эмас, бу ҳатто якуннинг бошланиши ҳам эмас, лекин, эҳтимол, бошланишнинг якунидир. Уинстон Черчилль * * * * * * * * Это еще не конец, это даже не начало конца, но, возможно, это конец начала. Уинстон Черчилль ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

1,010 views

Objavljeno 11. maj

О.А. Жирнов, И.К. Шереметьев. «Левый поворот» в Латинской Америке: Аналитический обзор / РАН. ИНИОН. Центр научн.-информ. исслед. глобал. и регион. проблем. Отд. Зап. Европы и Америки. Отв. ред. Яковлев П.П. – М., 2008. – 130 с. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

1,240 views

Objavljeno 11. maj

Лотин Америкаси нега «сўл»га бурилди? Жирнов ва Шереметьевнинг ушбу китоби минтақада неолиберализм инқирозидан сўнг бошланган «чапга бурилиш» феноменини таҳлил қилади. Электоратнинг нега айнан сўл кучларни танлагани, иқтисодиётда давлат ролининг кучайиши ва ижтимоий ислоҳотларнинг амалий натижалари асарнинг марказида туради. Муаллифлар Венесуэладан тортиб Бразилиягача бўлган сиёсий трансформацияларни илмий деталлар билан очиб беришган. Асар минтақадаги ички ва ташқи сиёсатнинг янги тенденцияларини тушуниш учун ажойиб қўлланмадир. Сиёсий мафкураларнинг эволюцияси ва давлат бошқарувининг муқобил моделларига қизиқувчи мутахассислар ҳамда талабаларга ушбу китобни ўқишни тавсия қиламиз. Лотин Америкаси сиёсатининг «ички ошхонаси»ни англаш учун бу энг сара манбалардан бири.👇🏾👇🏾👇🏾 ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

1,210 views

Objavljeno 11. maj

Мен ҳеч қачон урушга қарши ҳаракатга қўшилмайман. Қачонки тинчлик тарафдорлари ҳаракати пайдо бўлса, ўшанда мени чақиринг. Она Тереза Бутун дунёда Она Тереза номи билан танилган авлиё Калкутталик Тереза — “Меҳр-шафқат опа-сингиллари” номли аёллар монахлик жамоатига асос солган католик роҳибаси. Миссионерлар хайрия маблағлари ҳисобидан камбағаллар ва оғир касаллар учун мактаблар, бошпаналар, шифохоналар ташкил этиш билан шуғулланган. 1996 йилда жамоат дунёнинг 111 мамлакатида 400 та бўлимга эга эди. 1979 йилда Она Тереза Тинчлик учун Нобел мукофотига сазовор бўлди. Вафотидан сўнг, 2016 йилда католик черкови уни авлиёлар қаторига қўшди. * * * * * * Я никогда не присоединюсь к движению против войны. Позовите меня, когда появится движение за мир. мать Тереза Святая Тереза Калькуттская, известная во всем мире как мать Тереза, — католическая монахиня, основавшая женскую монашескую конгрегацию сестер милосердия. Миссионерки занимались созданием школ, приютов, больниц для бедных и тяжелобольных на средства от пожертвований. В 1996 году конгрегация имела 400 отделений в 111 странах мира. В 1979 году мать Тереза получила Нобелевскую премию мира. После смерти католическая церковь причислила ее к лику святых (2016). ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

1,130 views
123456•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485