TGINSIGHT CHAT
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
@uz_sfa
PoliticsMaqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat. Muloqot uchun: @sfafikrbot
Nedavne objave
Stran 6 od 85 · 1,010 objav
Objavljeno 8. maj
Нейтралитет в эпоху конфронтаций: стратегия для государств Центральной Азии? https://www.gazeta.uz/ru/2026/05/07/neutrality/
Objavljeno 8. maj
Цао Гуй тасвирлаган Хитой стратегиясига кўра, ноғораларнинг биринчи зарби руҳни кўтаради, иккинчиси уни сусайтиради, учинчиси эса бутунлай йўқ қилади. Шу боис ҳужумни айни керакли пайтда бошлаш муҳимдир. * * * * * * * * В китайской стратегии, описанной Цао Гуем, первый удар барабанов вызывает прилив бодрости, второй – ослабляет его, а третий – сводит на нет. Поэтому важно начинать атаку в нужный момент. P.S. Баъзан ғалаба кучда эмас, сабр билан тўғри фурсатни кутишдадир. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 7. maj
Objavljeno 7. maj
РИСК (risk, риск) – ижтимоий хавфлилик даражасига кўра, хавфнинг энг кичик тури, шакли. Риск – бу бевосита субъект фаолияти натижасида вужудга келиши эҳтимоли бўлган салбий (номувофиқ) ва номақбул вазият ҳисобланади. Шунинг учун хавфнинг мазкур турини хавфсизлик субъектининг “онгли фаолияти” маҳсули сифатида кўриш мумкин. Мисол учун, расмий ҳукумат атом электростанциясини қуришга оид қарорни, бир томондан, у эга бўлиши кутилаётган иқтисодий (сиёсий) дивиденд, иккинчидан, турли технологик ва табиий жараёнлар сабабли вужудга келиши мумкин бўлган эҳтимолдаги зарар (риск)ни инобатга олиш асосида қабул қилади. Хавфнинг бошқа турлари каби рискни баҳолаш ваколатли давлат органлари ва экспертлардан юқори малака ҳамда тизимли равишда ташкил этилган ахборот-таҳлилий фаолиятни тақозо этади. Миллий ва халқаро хавфсизлик. Луғат-маълумотнома / И.И. Бобоқулов. – Тошкент, 2025 ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 7. maj
Германия ўз хавфсизлигини Ҳиндукуш тоғларида ҳам ҳимоя қилади. Петер Штрук – ГФР собиқ Мудофаа вазири * * * * * * * * Германия обороняет свою безопасность и в горах Гиндукуша. Петер Штрук – бывший министр обороны ФРГ * * * * * * * * Die Sicherheit Deutschlands wird auch am Hindukusch verteidigt. Peter Struck – ehemaliger Verteidigungsminister der Bundesrepublik Deutschland * * * * * * * * P.S.: Ушбу машҳур сўзлар муаллифи, ГФР собиқ Мудофаа вазири Петер Штрук глобал хавфсизликнинг бош қоидасини назарда тутган: Сизнинг хавфсизлигингиз ўз чегараларингизда эмас, балки дунёнинг қаеридадир юзага келаётган таҳдид ўчоғида ҳал бўлади. Афғонистондаги беқарорлик ва терроризм Европага тўғридан-тўғри хавф туғдирмаслиги учун, Германия ўз мудофаасини ўз уйидан эмас, балки ўша хавф манбаи – Ҳиндукуш тоғларидан бошлаши керак эди. Бу сиёсий геометрияда “мудофаа чегараси география билан чекланмайди” деган маънони англатади. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 6. maj
В.В. Куделев «Арабская весна»: Марокканский феномен – М., 2017. – 342 с. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 6. maj
Марокко феномени: Нега қироллик «Араб баҳори»да омон қолди? Куделев В.В.нинг «“Арабская весна”: Марокканский феномен» китоби минтақадаги бошқа давлатлар инқирозга юз тутган бир пайтда, Марокко қандай қилиб барқарорликни сақлаб қолганини таҳлил қилади. Асарнинг асосий ғояси шундаки, Мароккода ислоҳотлар 2011 йилда эмас, балки анча аввал – қирол Ҳасан II даврида бошланган. Монархнинг стратегик маҳорати туфайли мухолифат тизимга интеграция қилинган ва сиёсий «эҳтиёт чоралари» олдиндан кўрилган. Ушбу китоб сиёсий тизимларнинг яшовчанлиги ва давлат бошқарувидаги нозик стратегик юришларни ўрганиш учун муҳим манбадир. Муаллиф ҳокимиятнинг ворислик жараёни ва ички-ташқи омилларнинг ўзаро таъсирини маҳорат билан ёритиб берган. Замонавий сиёсий жараёнларни чуқурроқ тушунишни истаган барча обуначиларимизга ушбу асарни мутолаа қилишни тавсия этамиз. 👇🏾👇🏾👇🏾 ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 6. maj
Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 147-ўринда қайд этилди “Чегара билмас мухбирлар” (Репортерс Without Borders) ташкилоти жаҳон мамлакатларида матбуот эркинлигини баҳолаб боради. Мазкур ташкилот 180 та мамлакатни ўз ичига олган 2026-йилги рейтинг жадвалини эълон қилди. Ўзбекистон жорий йилда reytingda ўтган йилгига нисбатан бир поғона юқорилаб, 147-ўринни банд этди. Бироқ рейтинг балимиз ўтган йилги (35,24 балл)дан пастроқ – 34,95 балл. Қўшниларимизнинг кўрсаткичлари эса қуйидагича: 🇰🇬Қирғизистон — 146-ўрин (2025 йил 144-ўрин эди); 🇰🇿Қозоғистон — 149-ўрин (141-ўрин эди); 🇹🇯Тожикистон — 155-ўрин (153-ўрин эди); 🇹🇲Туркманистон — 173-ўрин (174-ўрин эди). Ўзбекистоннинг сўнгги 10 йилдаги ўринлари: 🔹2017-йил — 169-ўрин 🔹2018-йил — 165-ўрин 🔹2019-йил — 160-ўрин 🔹2020-йил — 156-ўрин 🔹2021-йилl — 157-ўрин 🔹2022-йил — 133-ўрин ✅ 🔹2023-йил — 137-ўрин 🔹2024-йил — 148-ўрин 🔹2025-йил — 148-ўрин 🔹2026-йил — 147-ўрин Маълумотларни тайёрлашда 👉@xushnudbek каналидан фойдаланилди. P.S.: Ўзбекистонда матбуот эркинлиги бўйича ислоҳотлар давом этмоқда, аммо натижалар ҳозирча секин суръатда намоён бўлмоқда. 2017 йилда 169-ўринда бўлган мамлакатимиз 2026 йилга келиб 147-ўринга кўтарилди. Рейтингда янада юқорилаш учун тизимли ўзгаришларни изчил давом эттириш ва очиқликни кучайтириш зарур. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 6. maj
Афғонистон «Осиёнинг юраги». Афғонистоннинг ривожланиши Осиёнинг ривожланишига, унинг таназзули эса, Осиёнинг таназзулига олиб келади. Муҳаммад Иқбол Лаҳорий ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 5. maj
Objavljeno 5. maj
МОНРО ДОКТРИНАСИ МОНРО ДОКТРИНАСИ (Monroe doctrine, доктрина Монро) – Ғарбий ярим шарда АҚШ ҳукмронлиги ва таъсир доирасини таъминлашга қаратилган ташқи сиёсий доктрина. Доктринанинг асосий ғоялари 1823 йилда АҚШ президенти Ж. Монронинг мамлакат парламентига йўллаган йиллик мурожаатида ўз аксини топган. Доктрина Европанинг қудратли давлатларини Янги дунё (Америка) давлатларининг ички ишларига аралашмасликка чақирган. Унда Европа ва Америка мавжуд халқаро тартиботнинг мустақил таркибий қисмлари эканлиги ва шу боис европаликларнинг ўз таъсирини ёйишга интилиши Вашингтон томонидан унинг хавфсизлигига таҳдид сифатида кўрилиши қайд қилинган. Миллатлар Лигаси Статути қоидаларида минтақавий битимлар, жумладан, тинчликни сақлаб қолишни таъминловчи Монро доктринаси Статутнинг қарорларига мувофиқ келиши белгиланган (21-модда). Монро доктринаси Америка давлатлари билан келишилмаган ҳолда ишлаб чиқилган бир томонлама ташқи сиёсий баёнотдир. Дастлаб мудофаа характерига эга бўлган ҳамда Ғарбий ярим шарда АҚШнинг сиёсий ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган доктрина кейинчалик расмий Вашингтоннинг Америка давлатларининг ички ишларига аралашиш ҳуқуқини ифодалай бошлади. Монро доктринасига “Қўшимча” (“Roosevelt Corollary”) номи билан тарихга кирган Президент Т. Рузвельтнинг Конгрессга йўллаган мурожаатномаси (1904) АҚШнинг Ғарбий ярим шар давлатлари ички ишларига алоҳида қуролли аралашув ҳуқуқини мустаҳкамлади ва уни “жандарм”га айланишини таъминлади. Мазкур доктрина ҳозирда ҳам АҚШнинг ташқи ва хавфсизлик сиёсатининг ажралмас таркибий қисми бўлиб қолмоқда. Миллий ва халқаро хавфсизлик. Луғат-маълумотнома / И.И. Бобоқулов. – Тошкент, 2025 ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 5. maj
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Osiyo taraqqiyot banki Boshqaruvchilar kengashining yillik yig‘ilishidagi nutqi — Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на ежегодном заседании Совета управляющих Азиатского банка развития ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa