TGINSIGHT CHAT
Дайди ўқ
@daydi2021
Politics‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.
Недавни постови
Страница 12 од 85 · 1,010 постова
Објављено 28. јан
Имомлар ҳам жамиятнинг соғлом қисми бўлиши керак Самарқанд вилоятида имом-хатиблар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилибди. Юртимизни турли ҳудудларидан иштирок этган Имом-хатиблар Шахмат, шашка, стол тенниси ва волейбол уйинларида ўзаро куч синашишган. Бу бир қарашда оддий тадбир кўрингани билан диний соҳа фаолларининг соғлом турмуш тарзига ва спортга бўлган қизиқишини ошириши кўзланган. Диний соҳада соғлом турмуш тарзи ҳақида кўп гапириларди, амалда эса айрим имомлар жамоатчиликка қоринбой ва семиз ҳолатда намоён бўлиб, кўпларнинг эътирозига сабаб бўлишарди. Бундай спорт мусобақалари эса имом хатибларни жисмонан соғломлаштириб, уларнинг нуфузини эл-юрт олдида мустаҳкамланишига шароит яратади. https://t.me/daydi2021
Објављено 28. јан
📱Собиқ эр-хотин Афросиёб поездида тасодифан учрашиб қолишди. Мунаввара аллақачон жойига ўтириб бўлган эди. Вагон дерезасидан йўлга қараб, поезд ҳаракатини кутарди. Маҳмуд кириб келганда, уни дарров таниди. Тан олмасликнинг иложи йўқ эди. Шу овозсиз лаҳзада вақт бир зумга тўхтаб қолгандек бўлди. Қочишмади. Ҳаёт уларни аллақачон бошқа одамларга айлантирганди. Ёш болалардек ўзини йўқотадиган давр орқада қолган. Ажрашиш ҳам осойишта ўтган. Ортиқча гапларсиз. Бир-бирларига диққат билан қарашди. Ҳатто енгил кулумсираш ҳам ўтиб кетди. Нима бўлган бўлса, қолиб кетган. Барибир икки йил бирга яшашган. Маҳмуд Мунавварага қараб, ўзи ҳам билмаган ҳолда уни баҳолади. Йиллар ўз ишини қилган. Лекин кийиниши ҳали ҳам дидли. Ўзини тутиши ҳам ҳали ҳам тўғри, ишончли. Мунаввара эса унинг пешонасига кўзи тушганини яширмади. Вақт сочлар билан тортишмас экан. Юзи ўзгармаган. Фақат қарашларида оғирлик пайдо бўлган. — Қандай яшаяпсиз? — деди Маҳмуд. — Яхши, — деди Мунаввара. Қисқа жавоб. Ҳеч нарса қўшмасдан. — Ёлғизми ёки… — Уч йил олдин прокурорга турмушга чиққанман, — деди у. — Ишини биладиган одам. Жиддий. Кўп ишлайди. Мен уйдаман. Рўзғор, кундалик юмушлар. Гапини тугатиб, унга қаради: — Энди сиз. Маҳмуд уйланганини айтди. Хотини билан озиқ-овқат дўкони очишган. Уйда етишмовчилик йўқ. Рўзғор ташвишлари кам. Хотини ҳақида гапирар экан, овози бироз юмшади. Ишдан чарчаб келади. Мижозлар асабни ейди. Шу боис саёҳат қилишади. Йилда бир марта бўлса ҳам. Сукунат яна қайтди. Суҳбат ўз йўлини топмади. Мунаввара тўсатдан қайнонасини эслади. Соғлиғини сўради. — Онам вафот этган, — деди Маҳмуд. — Икки йил бўлди. Иккаласи ҳам хўрсинди. Ғам бир зумга ўртага тушди. — Ажрашганимизга афсусландингизми? — деди Маҳмуд. Мунаввара бош чайқади: — Йўқ. Бир оздан сўнг: — Бошида қийин бўлган. Нима учун қийин эканини айтмади. — Сиз-чи? — деди у. Маҳмуд ҳам бош чайқади. Лекин ростдан қоча олмади: — Азобландим. Кейин хотиним мени ушлаб қолди. Ҳозир оиламиз бор. Болалар йўқ. Мунаввара тушунгандек бош ирғади. Афросиёб Жиззахга келиб тўхтади. Маҳмуд умрининг сўнгги бекатида тушиб қолаётгандек хўрсиниб, хоҳламайгина собиқ зотинидан узрқлашди. Охирги бор бир бирларига қарашди. Бош ирғаб, икки томонга кетишди. Маҳмуд хонасига қайтди. Ётоқхона ошхонаси гавжум эди. Шу учун ўз плиткасини ёқиб, чучвара қайнатишга тушди. Ҳеч ким билан гаплашгиси келмасди. Унга ёлғизлик керак эди. Ажрашгандан кейин ҳаёти қийинлашган. Ичиш бошланган. Қарзлар. Онасининг ўлими. Квартирасини сотган. Ҳозир ётоқхонада кичик хонада яшайди. Шу ҳам унга етади. Бошқа аёллар юрагига киролмади. Биринчи муҳаббат у ерда қолиб кетганди. Ўзига ўзи савол берди: — Нега ёлғон гапирдим? Мунаввара ҳам уйига боргач. Йўлакда уни “Прокурор” лақабли мушуги кутиб олди. Ҳар доимгидек жиддий. У ҳам ўйлади: — Нега ростини айтмадим? Одамни ростдан тўсиб турадиган нимадир бор. Ниқоб. Ҳимоя. Қўрқув. Аслида, иккаласи ҳам ёлғиз. Мунавварада мушук бор. Маҳмудда эса сукут. Ўртада девор бор. Ўтмишни ортга қайтармайдиган девор. https://t.me/daydi2021
Објављено 27. јан
Юртимизда эътиқод эркинлиги Конституция билан мустаҳкамланган ва диний бағрикенглик сиёсатини давом эттирилиши таъкидланди. Лекин бугун турли радикал ва экстремистик ғоялар ахборот технологиялари орқали ёшларимиз онгини заҳарлашга уриняпти. Фақат жаза ва таъқиқ билан бу муаммони ҳал қилиб бўлмаслиги таъкидланди. Мақсад – адашганни тўғри йўлга қайтариш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш. Бундан буён пойтахтнинг ҳар бир туманида “Қайтарув гуруҳлари” фаолияти доимий асосда ташкил қилинади. Ушбу гуруҳларга Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Тошкент ислом институти, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти, Ўзбекистон Миллий университетининг етук мутахассислари жалб қилинади. Гуруҳ аъзолари моддий рағбатлантирилади. https://t.me/daydi2021
Објављено 27. јан
1913 йилгача инсониятнинг ўртача умр кўриш ёши 35 йил бўлган Туғилган болаларнинг ярмидан кўпи гўдаклигидаёқ оддий пневмония, қизамиқ, чечак,гепатит,қоқшол,кўричак,ичкетар каби касалликлардан ўлиб кетаверган. Катталар ҳам оддий жароҳат, қон босими, туберкулёз,қанд касаллиги, ошқозон яраси, урушларда олинган енгил жароҳатлардан ҳам ўлиб кетаверишган. Пеницилин ихтиро қилингандан кейингина ярадор бўлган минглаб ҳарбийларнинг ҳаёти сақлаб қолинадиган бўлган. Ҳозир замонавий медицина шу даражада ривожланди-ки, пули бор одамлар ҳар қандай касалликни енгиб, узоқ умр кўриш имконига эга бўлдилар. Медицина шу даражада шиддат билан ривожланмоқда-ки, хозирда 1 йил яшаган одамнинг умрига 1 ой қўшилмоқда. Агарда ёшингиз 30 дан паст бўлса бу умр қўшилиши 6 ойни ташкил этяпди. Мутахасислар медицинанинг ривожланиши сабабли яқин келажакда одамларнинг умри 120 ҳатто 140-150 ёшгача бўлишини баралла айтмоқдалар. Очиғи мен овқати ҳазим бўлмаганидан кекириб, ичи айнаб ўтирган одамга ,,Кинна кирган”, ётоқчилаб , сулайиб ётган болага ,,Кўз теккан”, асаб касалига учраганларга ,,жин кирган” деб ,,диагноз” қўювчи омиларни умуман тушунмайман. Касалини мутахасис врачга кўрсатиш ўрнига турли табиб, дам солувчи, куф-суфчи, илгир, силаб тузатар ва ҳоказоларга бориб, вақтини, умрини, сохлиғини,пулини ҳавога совураяпган омиларга ачинаман. Бу омиларни алдаб пулини оляпганларни эса аферист-машенник деб ҳисоблайман. Бунақа 100 та табибни 1 та Олий маълумотли врачнинг сассиқ пайпоғига ҳам тенг кўрмайман. ХХI асрга келиб инсониятнинг бир қисми илм-у фанда олдинлаб, қолган қисми ўрта асрлар даражасида фикрлаши, дунёқарашини кузатиш эса мен учун ФЕНОМЕНАЛ холат бўлиб қолмоқда. Биз жуда қизиқ даврларда яшаяпмиз, дўстлар. Шораҳмат Қурбонов https://t.me/daydi2021
Објављено 27. јан
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ 1 МАЙДАН УМРАГА РУХСАТСИЗ БОРИБ БЎЛМАЙДИ Ҳаж ва Умра зиёратига борувчилар учун янги қарор қабул қилинди «Ҳаж» ва «Умра»га бориш учун энди ягона портал орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий этиб белгиланди. «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш тизимини рақамлаштириш ва такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (2026-йил 24 январь, 27-сон) қарори қабул қилинди. Мазкур ҳужжат билан республикамизда «Ҳаж ва Умра ягона портали» ишга туширилди. Эндиликда муқаддас зиёратга бориш истагида бўлган фуқаролар учун ушбу портал орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий этиб белгиланди. Қарорга мувофиқ, янги тартиб қуйидаги муддатлардан бошлаб кучга киради: ➖ 2026-йил 1-февралдан бошлаб — «Ҳаж» тадбирига; ➖ 2026-йил 1-майдан бошлаб — «Умра» тадбирига бориш учун порталда рўйхатдан ўтиш шарт. Зиёратчилар ҳақидаги маълумотлар порталга киритилмасдан туриб сафарларни ташкил этишга йўл қўйилмайди. ҲАЖ ВА УМРА ПОРТАЛИ https://t.me/daydi2021
Објављено 26. јан
Одилхон қори суд залида ҳибсга олинди Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Поп туман судида Одилхон қори Юнусхон ўғлига оид жиноят иши бўйича суд жараёни бошланди. Маълум қилинишича, бир ҳафта олдин суд залида қамоққа олинган Одилхон Исмойиловга нисбатан Жиноят кодексининг 167 модданинг 3-қисми (“а” ва “в” бандлари) бўйича йирик миқдорда ўзлаштириш ёки растрата қилиш, яъни ишониб топширилган мол-мулкни талон-торож қилиш, 179-модда билан сохта тадбиркорлик, 189-модданинг 1-қисми билан савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, 209-модданинг 2-қисми (а банди) билан мансаб сохтакорлиги, яъни хизмат мавқеидан фойдаланиб расмий ҳужжатларга ёлғон маълумот киритиш айблари қўйилган. Бундан ташқари, унга 227-модданинг 2-қисми (а банди) ҳамда 228-модданинг 2 ва 3-қисмлари бўйича ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар ва бланкларни тайёрлаш, қалбакилаш, сотиш ёки улардан фойдаланиш, шу жумладан акциз маркалари ва бошқа давлат белгиларини ноқонуний қўллаш билан боғлиқ айбловлари ҳам қўйилган. Маълумот ўрнида, Одил қори Юнусхон ўғли Тошкентдаги “Шайх Зайниддин” (Кўкча) масжиди, “Фирдавс” масжиди ва “Хўжа Аламбардор” (Камолон) масжидида имом хатиблик қилган. Шунингдек у бир муддат “Вақф” фонди раҳбариятида ишлаган. https://t.me/daydi2021
Објављено 26. јан
Нега Ғазо аҳолиси ва мусулмон олами доимо Исроилни айблайдию, аммо хонадаги «фил»ни пайқамасликка ҳаракат қиладилар? Мени бир ҳолат ҳайратга солади: Ғазодаги ҳар қандай фожиада ким бўлмасин-Исроил, АҚШ, БМТ айбдор-у, лекин айнан Ҳамас эмас. Ҳолбуки, кўпгина кулфатларнинг сабаби айнан Ҳамас сабаблику? Ҳамас 25 йилдан бери Ғазони тўлиқ назорат қилиб келяпти — таълимни, иқтисодиётни, ОАВни ҳам. Аммо оддий ғазоликда қуйидаги саволлар туғилмайди: — Урушишга, нафратга даватни ким қиляпти? — Нима учун маблағлар мактаб ва шифохоналарга эмас, ракета ва туннелларга сарфланди? — Секторни ким узлуксиз қонли гирдобга тиқиб қўйди? Жавоб битта — Ҳамас! Лекин ғазоликлар ва мусулмон аҳли бу ҳақда гапиришни афзал кўришмайди. Энг фожиалиси ҳам шу: бемор касаллигини тан олмаса, уни даволаб бўлмайди. Ҳамас — айнан ўша «хонадаги фил», уни кўрмасликка олишади. Уни инкор қилиш давом этар экан, азоб-уқубатлар яна ва яна такрорланаверади. https://t.me/daydi2021
Објављено 25. јан
Онангизни, опа-синглингизни, аёлингиз ва қизингизни шу талпада қолишини истамасангиз, уларни умрага жўнатманг. 2020 йилгача умра бу қадар “мода” бўлмаганди. Шу Арабистонга бормасдан жаннатий бўлиб кетган яқинларингизни эсланг. https://t.me/daydi2021
Објављено 23. јан
Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат Айрим интернет ОАВлар томонидан ёлғон ва текширилмаган ахборот, жумладан сунъий интеллект орқали тайёрланган Россия Федерацияси Думаси депутати Николай Валуев акс этган видео лавҳани тарқатиб, жамоатчилик орасида кескин норозилик уруғини сочишди. Сохта видео оммага тарқатилиб, ҳолат жамоатчиликни чалғитишга ва миллатлар ўртасида кескинлик келтириб чиқаришга сабаб бўлди. Мазкур ОАВлар фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилиб, амалдаги қонунчилик асосида тегишли чоралар кўрилишини сўраймиз. Миллатлараро тотувлик ва жамоат барқарорлиги таъминланиши шарт. Асл манба
Објављено 23. јан
🎄🎄🎄🎄🎄 🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄 🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄 Бизга ташқи душман қидиришнинг ҳожати йўқ. Энг хавфли таҳдид ўз орамизда, ахборот майдонида пинҳона айланиб юрибди. Россиялик собиқ боксчи, ҳозирда Россия Давлат Думаси депутати бўлган Николай Валуев Ўрта Осиё халқларига нисбатан на ҳақорат айтган, на таҳдид қилган. Бироқ айрим “оммавий ахборот воситалари” деб аталмиш платформалар кун уз, дарё уз, қалампир уз ва эффект уз каби сайтлар Валуев айтмаган гапни “айтди”, гапирмаган фикрни “гапирди” деб, миллатларо адоват қўзғамоқчи бўлишган. Уларнинг мақсади ёлғон ахборот орқали жамиятни қўзғатиш, миллатлар ўртасида ишончсизлик уруғини сочишдан бошқа нарса эмас. Энг ачинарлиси, мазкур ОАВлар сунъий интеллект орқали ясалган видеони оддий текширувдан ҳам ўтказмасдан жамоатчиликка тарқатди. Бу эса ахборотдаги беэътиборлик ёки касбий савия пастлиги эмас, балки жиноий жавобгарликка тортадиган масаладир. Бундай ҳаракатлар миллий адоватга олиб келиши мумкинлигини улар жуда яхши англайди. Ахборот уруши даврида яшаяпмиз. Сўз қуролга айланган, видео эса ҳақиқат ниқобидаги ёлғонга. Шу сабаб ҳар бир нашр, ҳар бир журналист, ҳар бир блогер айтаётган гапи учун жавоб беришни ўрганиши керак. Акс ҳолда, жамиятни ичидан емирадиган хавф ташқи босимдан ҳам оғирроқ бўлади. https://t.me/daydi2021
Објављено 23. јан
YouTube пул бермаса, “халқ дардини олиб чиқяпмиз” деб камера кўтариб юрганлар йўқолиб кетади Бақироқлар ҳар бир видеосини “халқ дарди”, “эркинлик бузиляпти”, “тепадагилар қани”, “лайк босиб, обуна бўлинг” деган гаплар билан бошлаши бежиз эмас. Қанча кўп кўриш, шунча кўп пул дегани. Улар Instagram, Telegram, Facebook ва TikTok’да қисқа, ваҳимали ролик ташлашади. Бу оддий одамлар учун қармоқ бўлиб, давоми YouTube’да деб одамларни атайлаб ютубга йўналтиришади. Чунки мақсади муаммони ҳал қилиш эмас, аудитория йиғиш. (Эътибор беринг Админстрация, Кабмин ва Ҳуқуқ тартибот органлари ходимларининг бирортаси ютубда соатлаб видео кўриб ўтирмайди. Уларга айнан сиз керак, чунки сиз орқали улар пул ишлашади) Қўштирноқ ичидаги “халқ ҳимоячилари”нинг асосий иши оддий одамлар ҳиссиёти билан ўйнаш. Буларнинг бирортаси Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришларни гапирмайди, ҳамма нарса қора қилиб кўрсатилади. Муаммо ҳақида гапириш керак. Лекин у ечим билан бўлса, фойда беради. Фақат бақир-чақир қилиш эса оддий одамни ҳам чарчатади, уларни ишончини емиради. Шунинг учун ҳар бир видеога ишониб кетавермаслик керак. Ким гапираяпти, нима учун гапираяпти, кўтарилган масаланинг ечими қаерда, шуни ўйлаб кўриш жоиз. https://t.me/daydi2021
Објављено 22. јан
"Ўзбек Миссионерлари" Амира Рашидова, Dee Xanum (Диёра) ва шу тоифадаги бошқа шахслар Ўзбекистон медиа бозоридаги «Инфо-бизнес» (Info-business) ёки халқ тилида айтганда «Онгни ўзгартириш менторлиги»нинг ёрқин вакилларидир. Нима учун "Миссионер"? Чунки уларнинг фаолияти классик бизнесдан кўра кўпроқ янги диний оқим ёки мафкуравий ҳаракатни эслатади. Улар «Психогенетика» (Тойч) йўналишидан фарқли ўлароқ, кўпроқ Ғарбнинг маркетинг ва «Shaxsiy brend» (Personal Brand) технологияларига асосланишади. Келинг, уларни ва «миссионерлик» услубларини таҳлил қиламиз: 1. Амира Рашидова (PR ва Шахсий Бренд «Пағамбари») У аслида кучли пиар мутахассиси, лекин кейинги пайтларда фаолияти «продюсерлик» ва «онгни кенгайтириш»га ўтган. «Илоҳий» ваъдаси: «Масштаб» (Кўлам), «Проявленность» (Намоён бўлиш) ва «Миллионлар топиш». Услуби: У одамларга касб ўргатмайди (масалан, қандай қилиб этикдўз ёки дастурчи бўлишни), балки «Қандай қилиб ўзлигини қимматга сотиш»ни ўргатади. Психологик таъсири: Унинг курсларидан кейин кўпчиликда «Нарциссик кўтарилиш» (Эйфория) пайдо бўлади: "Мен оддий одам эмасман, мен брендман!" деган. Лекин реал касб ҳунари йўқ одам учун бу "пуфак" тез ёрилади ва қаттиқ тушкунликка тушади. 2. Dee Xanum (Lifestyle ва Эстетика «Авлиёси») Бу тоифа кўпроқ визуал эстетика, аёллик энергияси ва «лаззатланиб яшаш»ни тарғиб қилади. «Илоҳий» ваъдаси: «Ҳолат» (Состояние). "Сен шунчаки тўғри ҳолатда бўлсанг, дунё оёғинг остида бўлади". Услуби: Улар ўзларининг ҳашаматли ҳаётини (ресторанлар, саёҳатлар, бренд кийимлар) кўрсатиш орқали эргашувчиларда ҳавас ва ўзидан нафратланиш (inferiority complex) ҳиссини уйғотишади. Кейин эса "Шундай яшашни хоҳласанг, марафонимга қўшил" дейишади. Хавфи: Ёш қизларда реал меҳнат қилишга бўлган хоҳиш ўлади. Улар ҳамма нарсани "энергия" ёки "визуаллаштириш" орқали олиш мумкин деб ўйлаб, ҳаётдан узилиб қолишади. 3. Бошқа «Миссионерлар» Ирода (Iroda Life / Iroda_power): Асосан мотивация, озиш ва ҳаётини ўзгартириш бўйича. Уларда ҳам "қаҳрамонлик тарихи" (Hero's Journey) сценарийси ишлатилади: "Мен қийналган эдим, ҳозир зўрман, сен ҳам қила оласан". Турли "SMM ва Таргет" ўргатувчилар (лекин аслида бойлик ҳақида гапирувчилар): Улар бошида касб ўргатади, лекин секин-аста "Сизнинг даромадингизга блокларингиз халақит беряпти" деб, "психология" га ўтиб кетишади. Нега «Миссионер» деб аталади? (Илмий таҳлил) Уларнинг фаолияти «Диний культ» структурасига жуда ўхшаш. Қуйидаги белгиларга эътибор беринг: Янги Инжил (Муқаддас китоб): Уларнинг "Курси" ёки "Методи". У ерда ҳақиқатнинг ягона калити бор деб ишонилади. Гуноҳ тушунчаси: Улар тилида бу — «Чекловчи эътиқодлар» (Ограничивающие убеждения) ёки «Камбағалча фикрлаш». Агар сиз камбағал бўлсангиз, бу тақдир эмас, балки сизнинг "айбингиз" (нотўғри фикрлаётганингиз). Жаннат ваъдаси: Дубайга саёҳат, қиммат машиналар, Coffee shop'да ўтириб ишлаш — бу улар чизадиган "жаннат" расми. Ўндан бир улуш (Садақа): Уларнинг курсларига тикиладиган катта пуллар. Одамлар охирги пулини, ҳатто қарз олиб тўлашади, худди нажот сотиб олаётгандек. Психиатрик ва ижтимоий хавфи Бу "миссионерлар" жамиятда «Муваффақиятли муваффақият» (Успешный успех) неврозини яратмоқда. Натижа: Одамлар оддий, лекин муҳим касблардан (ўқитувчи, шифокор, муҳандис) уяладиган бўлиб қоляпти. "Агар сен блогер ёки коуч бўлмасанг, демак сен" масштаб"га чиқмаган лузерсан" деган босим остида яшашяпти. Депрессия: Ижтимоий тармоқдаги "идеал ҳаёт" ва ўзларининг реал ҳаёти ўртасидаги фарқни кўриб, ёшларда кучли апатия ва ўз жонига қасд қилиш кайфияти пайдо бўлиши мумкин. Булар — замонавий Ўзбекистон рақамли асрининг "янги дини пешволари"дир. Баходир Ботиров https://t.me/daydi2021