TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Назад на канале
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT CHAT

Дайди ўқ

@daydi2021

Politics

‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Претплатници1.1万Тренутни претплатници
Праћени постови1,010Број индексираних постова
Недавни досег127,890Збир недавних прегледа
Недавни постови

Недавни постови

Страница 11 од 85 · 1,010 постова

Објављено 6. феб

Мусулмонлар бир-бири билан уришиб-талашиб, ўлдириб-суйиб, қайси бирининг эътиқоди тўғрилиги ҳақида баҳс қилаётган бир пайтда, яҳудийлар исломни асл моҳиятини рақамлаштириб, маълумотларни Chat GPTга юклаб, мусулмонларни қайта тайёрловчи "дарс" сифатида сотишмоқда 😂 https://t.me/daydi2021

10,400 views

Објављено 5. феб

Тошкент вилоятида хола ва жиян уйида «ҳужра» ташкил қилиб, диний таълим бераётгани аниқланди Улар 15 нафар вояга етмаган боланинг ҳар бири учун ойига 1 млн сўмдан 300 долларгача пул олган. Айрим ҳолатларда болачаларга нисбатан жисмоний тазйиқ ўтказилгани аниқланган. https://t.me/daydi2021

10,400 views

Објављено 5. феб

Макка шаҳрини бошқа ракурсдан томоша қилинг 😳🤔 https://t.me/daydi2021

10,700 views

Објављено 4. феб

Ёш бола билан на масжидга на умрага бора кўрманг. Сиз назоратсиз қолдирган мурғак гўдак, каттабандаларнинг касри билан жабр чекиши ёки ўлиши мумкин 🤨😢 https://t.me/daydi2021

11,600 views

Објављено 3. феб

Рижжолларнинг бари бевафо, Қўш хотинлик истар бариси. Битта уйда, икки хотинни, Есам деркан ҳатто қариси. https://t.me/daydi2021

9,430 views

Објављено 2. феб

Ғайбуллоҳ дегич, ёшлигиданоқ ёзда сув сотиб, қишда чой сотиб катта бўлган учқур бизнесменлардан. Уни дунёвий билими ўзига яраша, лекин каломуллоҳни яхши ўзлаштирган, дунёга шариат кўзи билан қарайди. Ҳозир ҳам топиш-тутиши яхши, икки марта умрага бориб келган. Биринчи хотини Самияхон битта ўзи нон ёпиб ишлаб қийналмасин деб иккинчисига уйланган, иккинчисини ҳам новвой қилиб, учинчи хотини билан Тошкентга кўчиб келган. Ҳозир учинчи хотинига мос иш излаб юрган экан 😂 https://t.me/daydi2021

11,000 views

Објављено 2. феб

Қора седана ёғи барча касалликка даво эмас Табиатдаги ҳар бир маҳсулот ўзига хос фойдали элементларга эга. Айнан бир маҳсулотни барча муаммоларга ечим сифатида кўрсатиш фирибгарларга хос бизнес услубидир. Сардор Раҳимхон реклама қиладими ёки шайхми, фарқи йўқ! Қора седана мўжизали восита эмас Бу маҳсулотни дин фонида, пайғамбар номи билан сотиш ҳийла ва макрга асосланган савдо йўлидир. Агар қора седана ёғи ёки унинг капсулаларини харид қилиш нияти бўлса, аптекалардан арзонга олинг. Бозорларда ҳам тиқилиб ётибди. Ва албатта врач тавсияси билан истеъмол қилинг. Фирибгар зотига ПХ, Аллоҳ номини чиройли қилиб сота олганлар сизга любой нарсани сота олади. Алданманг, лох бўлманг. https://t.me/daydi2021

10,300 views

Објављено 31. јан

#Долзарб Ижтимоий тармоқларда тарқалган сохта фатво ҳақида РАСМИЙ МУНОСАБАТ Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Greenleaf компанияси фаолияти гўёки Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ҳалол деб топилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Мазкур "фатво" Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тегишли экани ҳақиқатга тўғри келмайди. У бир масжид имом-ноиби томонидан чуқур ўрганилмасдан берилган шахсий хулосадан иборат. Ҳужжатдаги муҳр ушбу имом-ноиби фаолият юритадиган масжидга тегишли бўлиб, Ўзбекистон мусулмонлари идорасиники эмас. Юртдошларимиздан бундай асоссиз маълумотларга ишонмасликни, диний масалаларда фақат Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий манбаларида эълон қилинган хабарларга таянишларини сўраймиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. https://t.me/daydi2021

10,200 views

Објављено 31. јан

Эркак ва аёл ўртасидаги ҳирсий муносабат уларнинг шахсий танлови ҳисобланади. Бундай ҳолатга ташқи аралашув бўлмаслиги керак. Бироқ ҳирсий муносабат дин ниқоби остида бўлса, диний либосларда бўла туриб ахлоқсизлик қилинса, бу масала шахсий доирадан чиқиб, бутун жамият муҳокамасига айланади. “Дайди ўқ” канали сохта диндорларга қарши курашда айнан шу муаммоларни очиқ жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқмоқда. Манови видеодаги ҳижобли аёл 44 ёшда. Унинг қонуний, (шаръий ) никоҳдаги эри бор. Шунга қарамай, у укасининг синфдоши билан кекс видеолари интернетда тарқаб кетган. Қўшнилар айтишича, аёл яқин вақт ичида оиласи билан умра зиёратидан қайтган. Сизнингча, диний латта-путта, солиҳа аёл образи ва умра зиёратлари ҳирсини жиловлолмайдиганларни қичиғини боса оладими? Фикрларингизни фейсбукдаги саҳифамизга кириб билдиринг. https://t.me/daydi2021

9,160 views

Објављено 31. јан

#шанба_кайфияти Инсон қайси соҳада бўлмасин ижод қилиб тургани яхши. Нуқул бир ишни қилавериш ҳам одамни жонига тегиб кетади, ҳаётдан зериктиради. Манови қўшиқни шеърини Зоология фани устози ёзган экан 😂👏 https://t.me/daydi2021

13,600 views

Објављено 30. јан

Бугун жума намозида бир сафда тартиб билан турадиган айрим мусулмонлар, автомашиналарини бетартиб тўғри келган жойга қўядиган кун. Шунингдек бир муддат Аллоҳ учун жонидан кечадиган кўплаб иккиюзламачиларнинг куни. Бунга сабаб намоз тугагач, бир-бирига сигнал бериб, шовқин-сурон билан ҳозиргина ёнма-ён туриб намоз ўқиган сафдошлари орасидан биринчи бўлиб чиқиб олишидадир. Айрим пиёда мусулмонлари эса мошиналар орасидан югуриб чиқиб, бошқа ҳайдовчиларни довдиратишидадир. Ишонмасангиз жума кунги масжидлар атрофини кузатинг ! Ҳақиқий муслим қанча борлигига баҳони ўзингиз беринг. Уйида тартиб-интизом бўлмаган одам бу ҳаётида ҳам нариги ҳаётида ҳам бесаранжом бўлади. https://t.me/daydi2021

11,000 views

Објављено 29. јан

Бизни ҳожакалар, сизларни кўрмасдан севишларини энди тушундик Ё фаластинкалар 😍 https://t.me/daydi2021

10,100 views
12•••5•••910111213•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485
ПретходнаСтраница 11 од 85Следећа