TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Назад на канале
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT CHAT

Дайди ўқ

@daydi2021

Politics

‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Претплатници1.1万Тренутни претплатници
Праћени постови1,010Број индексираних постова
Недавни досег142,430Збир недавних прегледа
Недавни постови

Недавни постови

Страница 13 од 85 · 1,010 постова

Објављено 22. јан

Бизда хотинларни сўкиш фахр, уриб майиб қилишни эркакчиликнинг фазилати деб биламиз. Оллоҳ аёлни фақат шаҳвоний орзуларимиз ва ҳайвоний эҳтиросларимизни босиш учун яратган деб ўйлаймиз. Бахтсизлигимиз ва қолоқлигимизнинг энг муҳим сабаблари ҳам шундадир. © Абдурауф Фитрат @daydi2021

12,400 views

Објављено 20. јан

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ Мубина келин бўлиб тушган хонадонда эркак кишининг сўзи ўткир эди. Қайнота Абдуҳалим ака кучли эркак бўлиб, у киши мол-дунёси, қомати ва ҳаётдаги ўрни билан атрофдагиларни ўзига қарата оларди. Унинг ўғли Абдуҳакимжон эса бу салобатдан узоқ, иродаси суст, гапида тайинсиз эди. У келинлигининг илк кунларида буни сезиб, қайнотасига бошқача меҳр билан қарай бошлади. Уйда ҳаммом замонавий бўлишига қарамай, обдастада таҳорат афзал кўриларди. Таҳорат учун сув тайёрлаш, табиийки, келиннинг вазифаси эди. Аҳли эркаклар бомдод намози учун уйғонишмасидан бурун, у илиқ ва ёқимли сувларни ҳозирлаб қўярди. Эрининг ўз фикри йўқлиги, гапирганда мужмал бўлиб қолиши Мубинанинг энсасини қотирарди. Ҳатто эри гапиришга оғиз жуфтлаб, ғўлдираганда, ундан олдин Мубина гапини айтиб оларди. Кунларнинг бирида эри ва қайнонаси қаергадир кетадиган бўлиб қолишди. Бу Мубина учун айни муддао кун эди. Ўша куни илк бор қайнотаси келишини роса интиқиб кутди. Қайнотаси келавермагач, қўлига телефонни олиб, ўзи қўнғироқ қилишга журъат қилди. Ҳаммаси шундан кейин бошланди. Келинининг ҳаддан ташқари меҳрибонлиги Абдуҳалим акага ҳам хуш келаётган эди. У бир пасда “Малибу”сини папаблатиб, ҳовлига етиб келди ва келинидан ҳол-аҳвол сўради. Мубина илк бор қайнотаси билан рўпарама-рўпара туриб, кўзларига тик боққанча ичидаги гапни айтди: — Ўғлингиздан кўнглим тўлмади. Мен хоҳлагандек эркак бўлиб чиқмади. Ота-онам сизга ҳавас қилиб, ўғли ҳам шунақа бўлади, деб узатишган эди. Афсуски, ундай бўлмади… Шу сўзлар билан у қайнотаси елкасига бошини қўйиб, йиғлаб юборди. Ёш келинининг қомати танасига ёпишган эркак бунга чидай олмади… Шундан сўнг келин билан қайнота ўртасида яширин эҳтиросли боғлиқлик пайдо бўлди. Мубина Абдуҳалим аканинг эркатойига айланиб олди. У ўша куни қпйнотаси билан қовушиш учун жаҳаннам ўтида ҳам ёнишга тайёр эди. Уни на ҳижоби на деворда осиғлиқ оят-ал курси дуоси ёзилган портрет тия олди. Ва икки иблиснинг ҳайвоний ҳирси ўз мақсадига етди. Шу ишдан кейин ҳар куни қайнотаси учун рақсга тушган видеоларини жўнатиб туришни одат қилди. Абдуҳалим ака, хотини ўғлига кўп пул бериб, уларни бозор айланишга жўнатишни одат қилиб олди. Аммо кун келиб, савлатли эркак қулади. Абдуҳалим ака инсульт билан шифохонага тушди. Телефон хотини Мастура опанинг қўлига ўтди. Тклефон галериясидаги Мубинахоннинг ликкилашлари ва ёпишиб турган ҳижобларидаги интиқликлари эр-хотин ўртасидаги бир умрлик ишончни парчалади. Шифокорлар умид йўқлигини айтгани Мастура опани заррача хавотирга солмади. Оилада сукунат энг оғир жазога айланди. Абдуҳакимжон ўз ожизлигини англади. Мубина эса айёрлик қилиб барча айбни ўлим тўшагида ётган қайнотасига юклади. Абдуҳалим ака кўзлари билан ҳаммасини тушунди, лекин орқага қайтишга йўл қолмаган эди. тақво либосида юрган инсоннинг қалби тоза бўлмаса, у оиладаги энг катта хавфга айланади. Иблис очиқдан-очиқ эмас, кўпинча дуо билан, мулойимлик билан кириб келади. Оилада ҳурмат, чегара ва масъулият сақланмаса, энг муқаддас деб билинган муносабат ҳам вайрон бўлади. https://t.me/daydi2021

10,200 views

Објављено 15. јан

Бу фирибгар Табиб Ҳасанбой Исмоилов бўлади. У анжанни Шахрихонидан. 2018-2019 йилларда машҳурлиги шу даражага етганки, айрим амалдорларнинг ўзи ва оиласи ҳам унинг кўригига қатнай бошлаган. Қўқонлик Иқбол табибдан деярли фарқ қилмаган усул билан, содда ва гўл одамларни пулини шилиб келган. Унга нисбатан қўзғатилган жиноий иш асосида уйи тинтув қилинганда 2,7 млн ақш доллари, 380 минг евро, 1 млн Россия рубли ва 16 миллиард сўм нақд ўзбек сўми, қиймати 431 минг долларлик тилла тақинчоқлар чиққан. Шунингдек унга тегишли Андижон, Тошкент, Бишкек, Алмати, Истанбул ва ҳатто Дубай шаҳарларида жойлашган квартиралар ҳужжатлари топилган. Хўш, у қандай қилиб, бунча бойлик тўплай олган. Кўринишидан ҳеч кимни пул мажбурламаган беришга. Аммо одамларнинг ўзлари, унинг қўнжини пуллар билан тўлдириш учун очередда туришган. Оддий ва содда одамлар бу ҳолатга қайта ва қайта тушаверади, фирибгар табиб, шариатпараст муллалардан муаммосига чора излайверади. Чунки одамларимизнинг кўпчилигини бўш вақти кўп, фикрлаш ўрнига, қандайдир мўжизага ишониш қон-қонига сингиб кетган. https://t.me/daydi2021

21,000 views

Објављено 15. јан

Инсоният ҳайвонлар билан гаплашиши мумкин Илм-фан тараққиёти инсоният олдига кутилмаган, бир пайтлар фақат фантастик асарларда учрайдиган саволларни қўя бошлади. Шулардан бири — инсон ва ҳайвон ўртасида мазмунли мулоқот ўрнатиш имконияти. Яқин йилларга қадар ҳайвонлар чиқарадиган овозлар инстинкт, оддий сигнал сифатида қабул қилинар эди. Бугун эса илмий тадқиқотлар бошқа манзарани кўрсатмоқда. Китлар қўшиғи, филларнинг паст частотали чақириқлари, делфинларнинг ўзига хос овозлари маълум тизимга эга экани аниқланмоқда. Бу тизимлар ортида ахборот, огоҳлантириш, чақириқ ва ҳатто таниш белгилар бор. Сунъий интеллект технологиялари ушбу жараёнда янги саҳифа очди. Катта ҳажмдаги акустик маълумотлар таҳлил қилинмоқда, овозлар орасидаги қонуниятлар ажратилмоқда, турли ҳолатларда ҳайвонлар қандай “гапириши” аниқланмоқда. Илм учун бу оддий техник ютуқ бўлиб қолмаяпти, бу табиатга бўлган муносабатни қайта кўриб чиқишга ундаётган омилдир. Агар инсон ҳайвонни тушуна олса, табиат билан муносабат ҳам ўзгаради. Ўрмон кесиш, океан ифлосланиши, ҳайвонот дунёсига таҳдидлар энди қуруқ рақамлар ёки ҳисоботлар орқали баҳоланмайди. Бу қарорлар ортида овоз борлиги ҳис этилади. Бу овоз эса эътибор талаб қилади. Инсоният тарихида биринчи марта табиат билан жонли мулоқот бошланиш арафасида. Уни тинглаш, тушуниш ва ҳурмат қилиш имконияти пайдо бўляпти. Бу имкониятдан қандай фойдаланиш эса жамият онги, илмга муносабат ва виждон билан боғлиқ. Бу экология, қишлоқ хўжалиги ҳамда табиатни муҳофаза қилиш соҳаларида ёндашувларни қайта кўриб чиқишга, қарорларни илмий ва масъулиятли асосда қабул қилишга туртки беради. Постни диндан оладиган ҳожакаларга жўнатиб, миясини гангитинг )) https://t.me/daydi2021

11,100 views

Објављено 15. јан

Оиласи нотинчлар диққатига! Эр ва хотин бўлиш — ким ҳақ, ким ноҳақ деган мусобақа эмас. Бу бир кемада икки инсоннинг тўлқинга қарши сузиши. Баъзан чарчайсиз, баъзан ранжийсиз, йиғлайсиз, жаҳл қиласиз, баъзан “нега айнан шу инсон” деган савол ҳам келади. Шу пайтда қаршингиздан қолиш ёки кетиш танлови чиқади. Кетиш енгил. Жим йиғлаб, эшикни ёпиб чиқиб кетиш мумкин. Лекин қолиш жасорат талаб қилади. Суҳбат, кечириш, ўзингизни босиш, сўзни юмшатиш керак бўлади. Шу жараёнда инсон ўзини қайта танийди. Ажралиш кўп ҳолда хотиржамлик олиб келадигандек туюлади. Бир муддат енгиллик бўлади. Аммо ҳаётий бўшлиқ ўрнини ҳеч ким тўлдира олмайди. Болаларнинг саволли нигоҳлари, атрофдагиларнинг сокин сукутлари, ичингиздаги “агар”лар бошланади. Буни ҳеч ким очиқ айтмайди. Агар ҳозир оилангиз нотинч бўлса, бу ҳаммаси тугаяпти дегани эмас. Балки бу янги босқичдир. Бир марта чуқур нафас олинг, ҳиссиётни четга суриб, инсон сифатида гаплашиб кўринг. Ҳамма нарса бир зумда тузалмайди, лекин ҳаракат қилинган оиланинг умиди бўлади. Оила қурдим дегани бахтни кафолалатламайди, лекин бахтга олиб борадиган энг ҳақиқий йўл оила бўлади. https://t.me/daydi2021

21,000 views

Објављено 15. јан

🎄🎄🎄🎄🎄 УМРА ЗИЁРАТЛАРИ ТАГИГА ОЛАЯПТИ ⚡️Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани муносабати билан бир қатор рейслар учиб чиққан аэропортларига қайтди. Fly One Asia авиакомпаниясининг 7Q7742 рейси (Мадина–Тошкент) Мадина аэропортига қайтди. Fly One Asia авиакомпаниясининг 7Q4442 рейси (Мадина–Фарғона) ҳам Мадина аэропортига қайтди. Jazeera Airways авиакомпаниясининг 02:01 маҳаллий вақтда Тошкентдан учиб чиққан J9650 рейси (Тошкент–Қувайт) ортга қайтиб, Тошкент аэропортига қўнди. Sam Air авиакомпаниясининг 02:04 маҳаллий вақтда Самарқанддан учиб чиққан 9S3303 рейси (Самарқанд–Жидда) Самарқанд аэропортига қайтди. Fly Khiva авиакомпаниясининг 02:17 маҳаллий вақтда Урганчдан учиб чиққан 2U7911 рейси (Урганч–Мадина) Урганч аэропортига ортга қайтди. Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY336 рейси (Жидда–Тошкент) Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли учиб чиққан аэропорти — Жиддага қайтди. ШИАЛАРНИ РАКЕТАСИ ТЕЗРОҚ “ЖАННАТ”ГА ЖЎНАТВОРИШИНИ ИСТАМАСАНГИЗ, УМРА-ПУМРА ҚИЛМАСДАН, УЙИНГИЗДА ҚОЛИНГ. https://t.me/daydi2021

10,700 views

Објављено 15. јан

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ Иш жойи масжид, таҳоратхона, оилавий маслаҳатхона ёки шахсий муаммоларни ҳал қиладиган жой эмас Ишга келиб, биринчи навбатда ўз муаммосини очадиганлар бор. Телефон қулоғида, кайфияти бузуқ, бутун жамоага тегишли иш вақти эса кимнингдир асаби, кимнингдир баҳонасига қурбон бўлади. Тушликкача вақт чўзилади, обед деганда йўқ бўлиб қолади. Қайтиб келгач, гўё ҳеч нарса бўлмагандай, яна бекорчиликда давом этади. Ибодату-таҳоратинг шахсий масаланг. Иш берувчининг ҳаққи эса муқаддас. Эътиқодли бўлсанг уйингда ўтириб, намозингни ўқи! Меҳнат шартномаси бор жойда жавобгарлик ҳам бор. Ишхона сенга вақтни, маошни, ишончни садақа қилиб бераётгани йўқ. Ҳалол ишлайдиганлар эса бекорчи муттаҳамларнинг касрига қолади доим. Бекорчи кўп ишхонада жамоа чарчайди, ишнинг баракаси қочади. https://t.me/daydi2021

10,500 views

Објављено 15. јан

Бировни гуноҳини гапираётган одамни ўзи ҳам фаришта эмас Инжилдаги 8:3-11 оятда келган мана шу лавҳадаги оломон бугун ҳам бор, тошлар ҳам бор, фақат номлари ўзгарган холос. Тош қўлда кўринмайди. У сўзга, сарлавҳага, комментарий ва постга айланган. Майдон ҳам бошқа: экран ичи. Замонавий кийинган аёл зинокор, унинг яқин эркаклари даюс дейиладида, онлайн сазойи қилинаверади. Бировни гуноҳини гапирадиганларга бериладиган савол бор — Ўзинг кимсан? Наслинг кимлардан? Еган луқманг, кийган кийиминг, ўтирган жойинг, топаётган пулинг ҳаппа-ҳалолми ? Қўни-қўшнинг, қариндош-уруғинг, маҳалланг сендан розими? Агар шу саволларга хотиржам жавоб беролмасанг, бошқани ҳукм қилишга ҳақлимассан. Чунки айб излашдан олдин ойнага қараш керак. https://t.me/daydi2021

10,200 views

Објављено 14. јан

Бугун Ватан ҳимоячилари куни. Юртимиз тинчлиги, халқ хотиржамлиги ва давлат барқарорлиги йўлида хизмат қилаётган барча юртдошларимизни чин қалбдан табриклаймиз. Ватан, Халқ ва Давлат ҳимояси йўлида қилинган ҳар бир саъй-ҳаракат юрт осойишталигида, келажак ишончида ўз ифодасини топсин. Сизларнинг хизматингиз ватанимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигига муносиб ҳисса бўлиб қўшилаверсин. Барчангизга мустаҳкам саломатлик, хотиржам ҳаёт ва кучли ирода тилаймиз. Ватан ҳимоячилари куни муборак! 🇺🇿 https://t.me/daydi2021

9,360 views

Објављено 14. јан

“Қулоқ”лар кўпайса, қонун ишлайди. Коррупция йўқолади. Жиноят ёки ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган, қонунга зид ҳолат акс этган аудио, фото ёки видео далилларни тақдим этган фуқароларни “қулоқ” деб атаймиз. Бироқ ўзимизга нисбатан адолатсизлик юз берганда, айримлар бундай фуқаролик йўлини танламайди, балки шахсий адоватга ўтиб, вазиятни янада оғирлаштиради. Қонуннинг амалда ишлаши, тартибнинг мустаҳкамланиши ва коррупциянинг қисқариши фаол фуқаролик позициясисз рўёбга чиқмайди. Ҳуқуқбузарликка бефарқ қолмаган, жиноят ёки қонунга зид ҳолат ҳақида ахборот берган, далил тақдим этган одамлар жамият хавфсизлигининг асосий таянчи ҳисобланади. Ана шу муносабат қонунни ҳаракатга келтиради. Кўп ҳолларда қонун самара бермаяпти, адолат кўринмаяпти деган гаплар айтилади. Лекин кундалик ҳаётда шахсий масъулият иккинчи ўринга сурилади. Ортиқча эҳтиёж ортидан қарзга ботиб, оқибатини бошқалар зиммасига юклаш, эътиқодни шахсий ҳаёт доирасидан чиқариб, давлат ишларига аралаштириш, жавобгарлик пайдо бўлганда ўзини жабрланган сифатида кўрсатиш жамиятга манфаат келтирмайди. Қонунларни менсимаслик ва тартибни заиф деб баҳолаш хавфли ҳолат. Назорат сусайган жойда беқарорлик кучаяди, жамиятда ишонч емирилади. Бундай вазиятда айбни давлатга юклаш осон, лекин муаммо фикрлаш тарзимиз ва жавобгарликка бўлган муносабатдан келиб чиқишини тан олиш қийин кечади. Давлат учун фуқаронинг эътиқоди эмас, қонунга бўлган муносабати муҳим. Давлат жамият манфаатига хизмат қиладиган қонунларни жорий этади. Уларнинг самараси эса ҳар биримизнинг онгли иштирокимизга боғлиқ. Қонунда тақиқланган тушунчаси ҳаёт тарзимизга айланса, тартиб ҳам, адолат ҳам мустаҳкам бўлади. 📞1520 ДХХ 📞 1007 ПРОКУРАТУРА 📞 102 ИИБ https://t.me/daydi2021

8,550 views

Објављено 13. јан

Ганада ўзини пайғамбар деб эълон қилган бир шахс ижтимоий тармоқларни ларзага солди. Эбо Ноа номли бу киши “дунё катта сув тошқинига тайёрланяпти” дея, Нўҳ кемасига ўхшаш катта қайиқлар қура бошлади. Унинг даъво қилишича, гўёки 2025 йил 25 декабр куни бутун Ер юзини сув босиши керак эди. Шу сабаб у одамларни кемалар қурилишига қўшилишга, моддий ёрдам беришга чақириб, видеолар орқали фаол тарғибот олиб борди. Қурилиш материаллари, тайёр қайиқлар кадрларда очиқ намоён қилинди. Бироқ айтилган сана келди, ўтди, ҳеч қандай глобал сув тошқини кузатилмади. Расмий метеорологик хизматлар ҳам, илмий доиралар ҳам бу даъволарни тасдиқламади. Натижада Гана ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари Эбо Ноани жамоатчиликни чалғитувчи ёлғон башоратлар тарқатгани учун ҳибсга олди. https://t.me/daydi2021

8,960 views

Објављено 13. јан

Маълум бўлишича, пост муаллифи солиҳа аёллардан бири бўлиб, беш маҳал намозини вақтида адо этиб юрган. Аммо унинг гормонлари на намозини на эътиқодини тушунган… https://t.me/daydi2021

8,460 views
12•••5•••101112131415•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485
ПретходнаСтраница 13 од 85Следећа