TGINSIGHT CHAT
Дайди ўқ
@daydi2021
Politics‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.
Недавни постови
Страница 14 од 85 · 1,010 постова
Објављено 13. јан
Аёл образи жамиятда жуда кучли сигнал. У ё изчилликка чорлайди, ё ички ихтилофни кучайтиради. Табиатан ўзгариб туриш аёлларга хос бўлсада, кеча дунёвий, бугун диндор кўриниши иккиюзламачилик деб баҳоланади. Амира Рашидова миллионлаган обуначиларга эга таниқли блогерлардан бири. У ўз ҳашаматли ҳаётини кўз-кўз қилиш орқали ўз жинсдошларига яхши яшаш буйича мотиваторлик қилаётганди. Дунёнинг уруш бўлаётган ҳудудларидан ташқари деярли ҳар қандай давлатга бориш имконига эга бу бадавлат аёл узоқ вақт дунёвий ҳаёт тарзини очиқ тарғиб қилиб келаётганди. Нима сабаб бўлганини билмайман, лекин у миллионлаб обуначиларини чалғитадиган пост чиқарди. Янги постида у ҳожи она қиёфасида, эри бн қоратошни ушлаб турган ҳолатда намоён бўлди. Кечагина қимматбаҳо алкогол ушлаган қўллар бугун Қоратошни ушлаб сажда қилаяпти 🤡 Агар у Умрадан қайтиб, ҳижобини ечса ва замонавий кўринишда давом этса, у ҳеч қандай мотиватор эмас, оддий масхарабоз бўлади. https://t.me/daydi2021
Објављено 12. јан
Дунёнинг аксарият қисми бугун нотинч. Қаердадир уруш, қаердадир ички низо, қаердадир эса табиат инсонлардан ўч олаяпти. Миллионлаб одамлар учун тинч уйқу оддий орзуга айланган, эртанги куни эса мавҳум. Биз эса бу манзараларни телефон ёки телевизор орқали кўриб, осойишта кўчаларда юриб, тинч уйларимизда хотиржам ухлаб бераяпмиз. Бу ҳолат шунчаки омад ёки тасодиф эмас, бу Ўзбекистон раҳбариятининг мустаҳкам иродаси ва халқи фаровонлиги йўлида, тиним билмаслигидандир. Ташқи кучларга қуйиб берса, бизда ҳам диний зиддиятлар чиқаришади, индамаса шариатни бошимизга салла қилиб ўраб қўйишади. Аммо бу юртда дин давлатдан ажратилган. Ва давлатимиз дунёвийлик позициясида мустаҳкамланиб бормоқда. Кўриб турибсизлар, айрим мамлакатларда давлат бошқаруви динлашиб, қонун иккинчи ўринга сурилмоқда. Ақл ва мантиқ ўрнига шариат қоидалари ишламоқда, муҳокама ўрнига фақат ва фақат таъқиқлар бор. Дин сиёсатга айланган жойда эса эркин фикр қисқариб, жамият ичида чегаралар пайдо қилинмоқда, аниқроқ айтганда бир халқ бир неча бўлакларга бўлиб ташланаяпти. Давлатни барқарор ва мустаҳкам қиладиган куч бу халқ иродаси ! Зеро биз бир неча йилдан буён ҳаракат қилиб келаётганимиз ҳам айнан халқ иродасини янада кучайтириш, четдан тиқилиб кираётган ёт мафкураларни асл юзини фош этишдан иборат. Биз юртимиздаги осойишталикнинг қадрига етиб яшашни тарғиб қилаверамиз. Бу юртда радикал характерли диндорлар бўлмаслиги шарт https://t.me/daydi2021
Објављено 12. јан
Айни даврда Ўзбекистонда барча учун мажбурий бўлган ислом динига оид қарорлар ва шаърий ҳукмларни имзоловчи бош муфтиймиз, мамлакат аҳолисининг эътиқодини тартибга солувчи шайхимиз Нуриддин домла шундай дейди: -Масжид қуриш яхши, лекин бугун мактаблар қуришга катта эҳтиёжимиз бор. 3 миллиард сўмга минора қуриб пулни исроф қилгандан кўра, ўша пулларни, фарзандларимиз таълимига ва соғлиғига ажратганимизни савоби минг каррадур. @daydi2021
Објављено 11. јан
Видеони инстаграмдан олдим. Эътибор бн қарасангиз видеони ўзида ҳижобсиз қиз юзига смайлик қуйилиб бекитилаяпти. Аслида кимни юзи ва фигураси кўринмаслиги керак эди ? https://t.me/daydi2021
Објављено 9. јан
Қамоқхона Санаторий эмас, уйдирма тарқатганлик учун жавобгарлик бор! Тармоқларда шов-шув қилиниб, соғлиғи ёмонлашган дея уйдирма тарқатилган Мубашшир Аҳмад лақабли маҳкум Алишер Турсунов, айни пайтда содир қилган жинояти учун қонунда белгиланган жазосини ўтаяпти. Унинг саломатлигига оид тарқатилган ноаниқ хабарлардан сўнг Инсон ҳуқуқлари буйича вакил ( Омбудсман) томонидан ўрганилиш ўтказилибди. Ўрганиш давомида Мубашшир Аҳмаднинг, соппа-соғлиги, бошқа маҳкумлар қатори қонунда белгиланган тартибда жазо муддатини ўтаётгани, ҳеч қандай шикоятлари йўқлиги аниқланиб, бу ҳақда расмий хабар берилибди. Бир нарсани очиқ тан олиш керак. Жазони ижро этиш муассасаси курорт сифатида қурилмаган. Жиноят содир қилган шахс борки, қонун олдида жавоб беради, давлат эса жазони белгиланган тартибда амалга оширади. Ўзбекистонда жазони ижро этиш инсон ҳуқуқларига оид халқаро меъёрларга таянади. Маҳкумнинг соғлиғи, тиббий ёрдам олиши, яшаш шароити ва меҳнатга жалб этилиши доимий назоратда туради. Агар шундай бўлмаганида эди, қамоқхоналардан бирорта педофил, террорчи, қотил ёки порахўр тирик чиқмас эди. Айрим оммавий ахборот воситалари, блогерлар, билимига ишонмайдиган адвокатлар хусусан kun uz каби катта аудиторияга эга нашрлар Мубашшир Аҳмад ҳақидаги хабарларни тўлиқ ўрганмасдан, фактларни текширмасдан, омма эътиборига унинг соғлиғи ҳақидаги уйдирма хабарларни чиқариб юборишган. Уларнинг бу қилмишлари, ёлғон ахборот тарқатишнинг оғир даражаси туркумига кириб, жиноий жавобгарлик масаласини ўртага ташлайди. Чунки бундай хабарларни оммавий тарқатиш орқали, аҳолининг давлат органларига нисбатан ишончини емириш, ички ишлар тизимига нисбатан салбий фикр қўзғатишни мақсад қилишгани яққол кўзга ташланмоқда. Маҳкум Мубашшир Аҳмадга бирортаси, “передача” олиб боролмайди, у туғдириб ташлаган ва ҳозирда вақтинча отасиз қолган шариатваччалари ҳолидан хабар олишмайли. Аммо унга зарар етказиш даражасида, уйдирма тарқатиб, хайп ишлашни билишади. https://t.me/daydi2021
Објављено 9. јан
Ҳикоя қилишларича, бир хўроз ҳар куни тонгда бомдод намози учун қичқириб азон чақирар экан. Кунлардан бир кун бошқа бир хўроз келиб: «Яна азон чақирсанг, патларингни юламан», деб пўписа қилибди. Бундан қўрқиб кетган хўроз: «Заруратлар қайтарилган нарсаларни мубоҳ қилади, шаръий сиёсатга кўра жоним омон қолиши учун азон айтмай турсам ҳам бўлаверади. Мендан бошқа азон чақирадиган яна қанча хўрозлар бор, мен билан азон тўхтаб қолмайди», дебди. Бир ҳафта ўтгач, ҳалиги «қаҳрамон хўроз» яна келиб: «Агар макиён товуқларга ўхшаб қоқоламасанг, патларингни юлиб оламан», дебди. Патлари юлмаганига шукур қилиб, макиёнлар қаторидан жой олиб, қоқолашни бошлабди. Бир ойдан сўнг ҳалиги «қаҳрамон хўроз» яна келибди. Энди эса: «Агар макиёнлардек тухумламасанг, эртага бўғизлайман», деб дағдаға қилиб кетибди. Бечора хўроз: «Ҳолимга вой бўлсин, муаззин ҳолимда ўлиб кетсам бўлмасмиди», дебдида бошқа товуқлар қуйган тухумни к@тига тиқиб олиб, Зўравон хўрозни кута бошлабди 😂 Бу қиссадан хисса шуки, ҳар қандай одамни қўрқитиш орқали динга киритиш ҳам, диндан чиқариш ҳам мумкин. https://t.me/daydi2021
Објављено 8. јан
2020 йилдан бошланган ҳожи бўлиш васвасасига сарфлаган пулимиз 7 миллиард доллардан ошиб кетди. Қарийб 5 миллион одамларимиз ҳожи бўлиб келди. Лекин жиноятчилик, фисқу-фасод ва зино каби иллатлар кўпайишда давом этаяпти. Биз ўзимиз истаб-истамасдан араб мафкураси қурбони бўлаяпмиз. https://t.me/daydi2021
Објављено 6. јан
Амал ният билан эмас натижа билан ўлчанади Агар динда жониворлар “ҳалол-ҳаром” турларга ажратилса, тўнғиз кийик боласини гепард чангалидан қутқарганига қандай қаралади ? Видеодаги манзара шуни исботлайдики, ислом дини инсонни арабча тартиб билан яшашга мажбурлайдиган қоидалар мажмуи холос. Табиат эса арабларни ҳам улар уйлаб топган шариатни ҳам бир тийинга олмайди. https://t.me/daydi2021
Објављено 5. јан
Зариф ака соҳил бўйи маҳалласининг кўзга кўринган тадбиркорларидан эди. Ўтган ой Умра сафарига бориб келиб, элга худойи қилиб қўй сўйди, шўрва тортди. Одамлар унинг юзидан нур қидирди, гапидан ихлос излади. Куни кеча кўча боши мадраҳим землямер кенжасини уйлантириб, туйга айтиб кетди. Айтиш орасида Зарифбойга икки қўй эвазига ажратилган саккиз сотих ерни юмшоқ қилиб эслатди. Шу ишоранинг ўзи Зариф ака учун етарли бўлди. Ҳажга бориб, чала ҳожи бўлиб келган Зариф ака наилож туйга борди. Туйда эски улфатлар, эски давра. Бири қуйиб берди, бири кўндаланг қилди. Зариф ака ҳам қитай-қитай олишга мажбур бўлди. Беш рюмкадан кейин қўшиқ куйлаётган аёл хонанда олдига бутилкасини кўтариб борди. Хонанда аёлнинг ликкилаши уни ҳушидан айирганди. Даврадаги уйин кулги унинг ҳожилигини эсдан чиқартиртириб юборди. Хонандага яқинлашди, бутилкани кўтариб, ўзини йопирдек тутди. Кечаси уйига қайтгач, деворда илиниб турган ҳаж фотоларига ҳам қарамади. Тасбеҳ хонтахта устида қолди, эх бағримда бўлса додини берардим дея ғўдраниб, ҳуррак отиб ухлаворди. Эрталаб туриб, кечаги туйни эслади. - Ҳақиқий жаннат ва фаришталар ўзимизда экану, бало бормиди арабларга шунча пул сарфлаб дедида, Мадраҳим землярни сўкканча, ўз юмушлари сари кетди https://t.me/daydi2021
Објављено 4. јан
Агар ҳижоб ва соқол инсонни зинодан тўсадиган куч бўлганида, жамиятда фоҳишалик ҳам, бир вақтнинг ўзида икки-уч никоҳни ўзи учун шариатлаштириб олганлар ҳам пайдо бўлмаган бўларди. Демак, одамлар ҳирси ташқи кўринишида ёки амалларида яшириниши мумкин. Агар онг, масъулият ва виждон поклик бўлмаса ҳижоб ва соқол ҳеч нарса эмас. Ахлоқ ичкаридан бошланади. Инсон ўзини назорат қилмаса, уни на ҳижоб, на соқол, на даъватлар билан диндор қилиши мумкин Ҳирсни на масжид, на дин жиловлай олади. https://t.me/daydi2021
Објављено 3. јан
Масжидлар ҳеч қачон мактаб ўрнини босолмайди. Чунки жамиятнинг келажаги масжид сони билан эмас, билимли авлод сафи билан белгиланади. https://t.me/daydi2021
Објављено 1. јан
❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ Гапни Аллоҳ розилигидан бошлайдиган эркакларга ишонч қолмади. Чунки улар аввалига диндор кўрингани билан охирида ўз нафси, ўз ҳирси учун ҳар қандай ифлосликдан қайтишмайди. Никоҳ дегани нафсни қондириш воситаси эмас. Оила дегани ҳисоб-китобсиз туғдириб ташлаш заводи ҳам эмас. Лекин бугун айнан шу манзарани кўряпмиз. Эркак ўз масъулиятини бажариш ўрнига “аллоҳ розилиги” деган ниқобни кийиб олиб, яна бир хотин, яна бир бола орттиряпти. Эртага эса ўша болалар кимнинг елкасида қоляпти. Жамиятникида. Хотини билан келиша олмай “пайғамбар уммати” ҳисобланган, боласини отасиз қолдирган одамни имонли деса бўладими ? https://t.me/daydi2021