TGINSIGHT CHAT
Дайди ўқ
@daydi2021
Politics‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.
Недавни постови
Страница 18 од 85 · 1,010 постова
Објављено 10. дец
🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 Иймона дегани оиланинг учинчи сигирқулоғи эди. Биринчи фарзанд ака, Саудияда, ногиронларга хизмат қиладиган ишчи, ҳар ой охирида пул ўрнига узундан-узоқ дуо ва даъватлар жўнатади. Иккинчи фарзанд Фотима, ҳаётни ҳар сафар янгитдан бошлайдиган шаръий актриса, никоҳ қоғози унинг қўлида кўчиб юрувчи паспортга ўхшаб қолган. Учинчиси эса Иймонанинг ўзи. Фигура бор, фикр йўқ хижобашкалардан бири. Ота-онаси ҳожи. Биров ҳаққи деган гап улар учун қонундан ҳам қаттиқроқ. Тарозига солса, ҳатто ҳавони ҳам икки томонга баробар бўлиб нафас оладиган одамлар. Шундай муҳитда Иймона катта бўлиб, ҳаётнинг бошқа томони ҳам борлигини эрта ҳис қилди. Негадир намоз ўқишга юраги жиз этмади, Аммо бошқаларга қўшилиб эгилиб-туриб, энкайиб-тўнқайиб юраверди. Вақти келди у вояга етди, синфдошлари турли олийгоҳларга кириш учун тайёргарликни бошлаб юборган. У эса парвойи-фалак бўлиб, эрим ўзи боқиб олади фикри билан мактабни битирди. Мактабни битиргач уни эшикдан бирорта ит ҳам сўраб келмади. Ҳеч ким миясиз ҳижобашкани келин қилишни истамади шекилли. У опасининг таклифига биноан араб тилини ўрганди. 19 ёшида подносни қўлига олди, эр орзусини чемоданга ташлаб, Дубайга қараб учди. Уч йил давомида Дубайнинг шовқинли ҳаётидан инсонларни сукутини ўрганди. Бойларнинг кулгуси ҳам бошқача бўлишини, камбағалнинг суюнчи ҳам юк бўлиб эшитилишини билиб олди. Ота-онага пул юборди, опасининг 4-марта эрга тегиши учун сарпа тўллади, яна бир тўй, яна бир йиғи, яна бир табассум билан вақти ўтиб, 25 га кирганини пайқамай қолди. Тенгқурлари эса аллақачон уйли-ишли, болали бўлиб, эри билан бахтли-саодатли яшай бошлаган. Айримлари оилавий чет-элларга дам олишга қатнаётганди. Иймона 4-5 ой ота уйида ўтирди. Уйдагилар учун у қиз бўлиб қайтмади, гўё иш сафари узайган ходимдек яшаб юрди. Биров “қол” демади, биров “қачон кетасан” ҳам демади. Ҳамма ҳар кунгидек эрталаб чой ичди, 5 маэал намоз ўқилди, одатий аммо пулсиз ҳаёт жимлик олиб келди. Шу сукутнинг ўзи етарли жавоб эди. Яна аэропорт. Яна Дубай. Бу гал поднос эмас, тақдирнинг оғирроқ аммо у учун ёқимли кунлари келди. 72 ёшли шайх Ал-Мабрурнинг завжаи ҳалолига айланди. Ёши паспортда эмас, қадамидан билиниб турадиган қария бир оғиз гап билан бешта тақдирнинг йўналишини ўзгартира оладиган куч(пулга) эга. Иймона ҳозир саҳрода лочин учиради. Қуши қум устида айланади, ўзи эса тақдир устида. Эгнида оқ абая, юзида сохта бўлса ҳам хотиржамлик. Саҳрода Иймонанинг лочини баландлаб учади. Синфдошлари эса оиласи билан янги йилга тайёргарчилик кўраяпти. https://t.me/daydi2021
Објављено 10. дец
Булар бир қарасанг "LABUBU" билан урушади, Ёки Қорбобо ва арча билан урушади, бир қарасанг Наврўз байрами-ю сумалак қозон билан урушади. Урушишга одам тополмаса мазҳаб талашиб бир-бири билан ҳам урушади. Нега шунчаки осон яшашга ҳаракат қилмай ҳамма нарсадан иллат излайсизлар? Христианларга тегишли милодий 571 йилни муқаддас рақам ясаб юрганларингга (аслида бу исломий тақвим бўлмаса ҳам) кўндик одамларни эътиқодини муҳокама қилишларингга ҳам кўндик. Кўзни каттароқ очинглар ҳатто ислом ватани бўлган Арабистонда ҳам одамлар толерантлашиб бораётганда нега сизлар ҳали ҳамон ҳамма нарсадан муаммо излайсизлар? Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллатлар яшайди, турли дин вакиллари яшайди умуман олганда бу каби оммавий байрамларни динга боғлиқлик жойи йўқ, тинч юртда, осойишталикда одамлар бошқаларга моддий, маънавий, жисмоний ва жинсий зарар етказмайдиган байрамни нишонлаб хурсандчилик қилса нима қипти? Сизга ёқмаса ана байрамни нишонламанг, аммо одамларга руҳий босим ўтказманглар илтимос. Ҳатто араблар ҳам Ҳеллоуин байрамигача нишонлайди хўш шу билан уларнинг дини ўзгариб қолдими? Илтимос ўзи қисқагина ҳаётни ҳам ҳар хил муаммолар билан мураккаблаштирманглар, озгина бағрикенг бўлинглар... ©Otabek https://t.me/daydi2021
Објављено 10. дец
Прокуратура департаменти, Божхона, Рақобат ва Солиқ қўмиталари диққатига! Инстаграм, ютуб, телеграм канал ва бошқа тармоқларни очсангиз, албатта қандайдир ҳожака ёки хижобашкани қўлида нимадир ушлаб олиб, реклама қилаётган видеога кўзингиз тушади. Бири шахсан пайғамбар буюрган дея қора седанасини мақтаса, бири динда буюрилган дея ўт-ўланни гапириб чиқади, яна бири қандайдир капсулаларни ўлимдан бошқа ҳамма дардга даво деб валдирайди. Бундай рекламаларда ключовой сўзлар бир хил бўлади: “Аллоҳ буюрган”, “Пайғамбаримиз айтган”, “Шифои комил”, “Савоб”, “суйган банда” “Қуръон” ҳамда “Макка ва Мадина” каби динга боғлиқ умумий атамалар. Масалан “Ал-ҳадая”, “Кист ал хинди”, “Синдур уруғи”, “Қора седана мойи” деган капсулаларни шунчалик кўп реклама қилишдики, бу маҳсулотларни сотиб олмаган ўзбек оиласи қолмади. Натижада фирибгарлар, оддий ва содда одамлар ишончини қозониб миллиардлаб доллар ишлаб олишди. Оддий халқни диний, тиббий ва молиявий саводхонлиги пастлиги бундай мошенникларга қўл келди. Диний башараларга чой-чақа бериб, бир тийинга қиммат капсулаларни реклама қилдирашаяпти. Ҳеч ким, бу капсула ёки ўт-ўланни илмий хулоса борми, тиббий рухсати борми, деб суриштириб ҳам ўтирмайди. “Домла айтаяптику” деган гапнинг ўзи етарли бўляпти. Инсон дардман бўлса, дардига даво сифатида ҳар бир нарсадан умид қилади. Ҳожака ва хижобашкалар реклама қилган маҳсулотлар эса кўзига муқаддас кўринади. Аммо бундай товарларнинг республикамизга кириб келиши, сақлаш шароитлари, савдо-сотиқ ишлари, саломатликка фойда-зарари ҳақида инстамуллалардан билиб оламизми ёки масъуллар чиқиб нимадир дейишини одамлар оммавий заҳарлангач ёки ёппасига чув тушгандан кейин биламизми ? Масалан реклама қонунчилиги буйича назорат ваколатига эга ташкилотда ўтирганлар шундай алдамчи фирибгарлар макрини тушунишмайдими ? Нафақат реклама назоратчилари, прокуратура департаменти, божхоначилар, солиқчилар-у, санитария назорати ҳам шу инсофсиз савдога йўл очиб беришаётганини қандай тушунса бўлади? (баъзи раҳбарларни кабинетида ал-ҳадая капсуласи доим тургани учун қонуний ва фойдали экан деб тушунайликми ?) Дин инсоннинг ички дунёси билан боғлиқ нозик масала. Уни тижоратга қурбон қилиш жамиятга секин таъсир қилади, лекин оғир оқибат қолдиради. Бир маҳсулотдан кўрилган зарар халқни ҳамёнини шилиши билан бирга миллиардлаган валюталарни четга чиқиб кетишига йўл очиб беради. Инстамуллалар орқали реклама қилинаётган маҳсулотлар пулдан кўра онгни нишонга оляпти. Бунга бефарқ қараб туриш эса эртага қимматга тушишини наҳот уйламасангиз ? https://t.me/daydi2021
Објављено 9. дец
Бир ҳожи ака ўзаро таниш бўлмаган иккинчи ва учинчи хотинини биргаликда Умрага юборишга қарор қилибди. Икки хотини учун ҳам “Мандарин” деган турфирмадан билет олиб, қўлларига пул бериб жўнатиб юборибди. Хотинлари келгунча гоҳ биринчи хотиникида, гоҳ тўртинчисиникида тунаб юрибди. Умра сафари тугаб, хотинлари юртга қайтишибди. Ҳожи ака аввал учинчи хотинининг олдига борибди. — Қандай, яхши бориб келдингми, расмларга тушдингми? — деб сўрабди. Хотини расм ва видеоларни кўрсатибди. Қараса, иккинчи хотини иккита эркак ўртасида расмга тушган экан. — Бу аёл кўзимга иссиқ кўринаяпти, ким эди-я? — дебди. Учинчи хотини: — Вой, адаси, бу росаям солиҳа аёл экан, икки эри билан келибди, ҳавас қилдим — дебди. Ҳожи ака бу гапни эшитиб: — Ишим чиқиб қолди, — деб эшикдан чиқиб кетибди. Уйдан чиқиб, тўғри иккинчи хотинига олиб берган квартирага борибди. Қараса, иккинчи хотини абая кийганча, қўлларида тасбеҳ билан саловот айтиб ўтирган экан. У хотинидан ҳам ҳол-аҳвол сўраб, расм ва видеолардан кўрсатишини сўрабди. Расмлар орасида учинчи хотини бир эркак билан қўлларини юракча қилиб расмга тушгани ҳам бор экан. Жиғибийрон бўлиб: — Бу аёл роса таниш, қаердадир кўргандим, — дебди. Иккинчи хотини: — Вой, бегим, бу аёлни Умрага бориб бахти очилди. Ўша ерда шу эркак билан севишиб, никоҳдан ўтиб олишди. Ҳаммамиз бахт тиладик - дебди. Эркак жаҳлини билдирмай, уйдан босиқлик билан чиқиб, тўртинчи хотини олдига борибди. Тўртинчи хотини ишлаётган араб тили ўқув марказига кирибди, кирса не кўз билан кўрсаки, тўртинчи хотини ўттиз-қирқта ҳожака қаршисида Ғайбулла Турсунов қўшиғига хиром айлаётган экан. https://t.me/daydi2021
Објављено 9. дец
Ислом дини кучли мафкура! аммо… Ислом дини тарих саҳнасига чиққан пайтдан бошлаб кучли идеологик тизим сифатида шаклланган. У ибодатлар мажмуаси доирасидан чиқиб, ҳуқуқ, сиёсат, ахлоқ ва давлат бошқарувигача кириб борган улкан мафкурага айланган. Шу сабаб Ислом асрлар давомида жамиятни тартибга солиш, оммани бир қоидага бўйсундириш ва кучли ижтимоий назорат ўрнатиш имкониятига эга бўлган. Тарих жараёнида араблар сиёсий жиҳатдан бир неча бор заифлашган. Форслар, туркий сулолалар, кейинроқ чор Россияси минтақага ҳукмронлик қилган. Лекин бу ўзгаришлар Ислом динининг мафкура сифатида йўқолишига олиб келмаган. Сиёсий марказ ўзгарган, диний таъсир сақланиб қолган. Туркийлар ва форслар Исломни қабул қилган ҳолда уни давлат мафкураси даражасига кўтарган, унинг тарқалишида фаол иштирок этган. Бироқ XV асрдан кейин инсоният тафаккурида туб бурилиш бошланган. Европада Руҳонийларга бўлган ишонч пасая борган, инсон табиатни тажриба, кузатиш ва ҳисоб-китоб орқали ўрганишга ўтган. Шу даврдан кейин ихтиролар, кашфиётлар, илмий тажрибалар жадал суръатларда пайдо бўла бошлаган. Фан, технология ва саноат дунёнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучига айланган. Бу жараён Ислом динига таянган давлатларга ҳам ўз таъсирини ўтказа бошлаган. 17-асрдан бошлаб, динлар, жумладан Ислом дини ҳам, аввалги каби тафаккурни белгилаб берадиган ягона марказ сифатида қабул қилинмай қўйган. Одамлар жавобларни осмондан кутиш ўрнига, заминдан излашга ўтган. Масалан Ислом динининг аслий мазмуни бўлган адолат, ростгўйлик, илмга интилиш, ахлоқий поклик каби шартлари оят ва ҳадисларда қолиб кетаяпти. Одамлар диндорликларини ташқи кўринишларида ва либосларида намоён этишмоқда. Чин дилдан самимий мусулмонлар эса орамизда йўқ! Ҳабибулла Файзуллаев, Исломшунос олим, тарих фанлари доктори. https://t.me/daydi2021
Објављено 7. дец
🚨ТЕЗКОР ХАБАР 19 йилдан буён жавобгарликдан қочиб юрган шахс қўлга олинди 2006 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар билан боғлиқ оғир жиноятда айбланган аёл Ўзбекистон сўровига кўра Истанбулда қўлга олиниб, экстрадация қилинди. У 1962 йилда туғилган А.Д. исм-шарифли аёл бўлиб, 2000 йилларда тақиқланган диний аудио-видео маҳсулотларни тарқатиш билан шуғулланган. Бундан ташқари экстремистик гуруҳларга тегишли матнларни варақа кўринишидаги тарғиботи билан шуғулланган. Мазкур шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 244/1 моддаси билан жиноят иши қўзғатилган бўлган. Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот органлари халқаро қидирувдаги бўлган яна фуқарони Мисрда қўлга олдириб, Ўзбекистонга олиб келиш чораларини кўрмоқда. Қочиш билан жавобгарликдан қочиб бўлмайди. Диний контентларни яхшиси бўладими ёмони бўладими, тарқатманг, улашманг, лайк босманг, фикр билдирманглар. https://t.me/daydi2021
Објављено 7. дец
ЎЗБЕКИСТОНЛИК АРАБЛАР Ўзбекистоннинг 204 та аҳоли пунктида этник араблар яшаб келади. Улар аллақачон Ўзбекистон фуқаросига айланишган. Энг аҳамиятли томони СССР пайтида аксарияти динидан ва ўз тилидан воз кечган. Араблар Ўзбекистон ( Марказий Осиё) га икки йўл билан: Эшон(даъватчи)лар ёки босқинчи жангарилар сафида келиб қолишган. 1989-йилги охирги СССР переписида Ўзбекистонда араблар сони 122. 880 киши деб қайд этилган. Араблар асосан Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро, Навоий атрофидаги қишлоқ ҳудудларда яшайди. Энг машҳур масканлардан бири Жейнов қишлоғида 80% араб миллатли Ўзбекистонликлардан иборат. Биргина юртимизда “Араб” номи билан боғлиқ Араб қишлоқ, Араб овул, Арабхона, Араббоши каби юзлаб аҳоли пунктлари мавжуд. https://t.me/daydi2021
Објављено 4. дец
Мигрантларни чет элга юборишдан аввал ўша давлат қонунларини ҳурмат қилиш ўргатилмаяпти шекилли. Ахборот майдонида кучли таъсирлар бор экан, ижтимоий-ҳуқуқий савод ва маънавий барқарорликка жиддий эътибор талаб этилишини наҳот тушунишмаса. Лондонда курьерлик қилаётган Фахриддин Давлатов каби бошқа миллатларга нисбатан нафратли қарашларини тарқатаётган “арабқул” қаердан пайдо бўлаяпти, десангиз, мигрантлар ахборот хавфсизлиги бўйича тўлиқ тайёрланмаяпти деб айтаман. Четга ишга кетаётган фуқаролар билан доимий онлайн мулоқот платформаси йўқ, ким нима иш қилаётгани билан юборувчи ташкилот қизиқиб ҳам ўтирмайди. Мигрантларимизнинг аксарияти “пул учун ҳамма ишга розиман” фикри билан боришаяпти. Шу бўшлиқни радикал доиралар тез тўлдирмоқда. Натижада давлат кўмагида ишга юборилган айрим фуқаролар четда радикал диний ғоялар таъсирига тушиб қоляпти. Ўзга давлатда жиноят содир этиш миллий шаън масаласини сўроқ остига қўяди. Чунки мигрант фақат ишчи эмас, у келган юртнинг юзини ҳам ифода этади. https://t.me/daydi2021
Објављено 3. дец
Вафот этган яқинларимизни, ҳайит кунлари йўқламасдан, ойда бир марта бўлсада, бориб қабрини тозалаб, қабр ҳолатидан хабар олиб туриш керакда. Қабристоннинг ёниб кетиши шамол, қуруқ ўт, хавфсизликка амал қилинмагани каби омиллар билан боғлиқ. Бу ёнғин ҳам уй-жой ёки бозор ёнгандек ёнғин. Уни синов, жазо сифатида талқин қилиш керак эмас. Қабристоннинг тозаланмаслиги, қуриб қолган ўсимликларни йиғмаслик, йўлларни таъмирламаслик оқибатида шундай ёнғинлар юз берса, бу инсонларнинг эътиборсизлиги сифатида баҳоланиши лозим. Зарар келтирган киши аниқ бўлса, жавобгарликка тортилади. Агар аниқ бўлмаса, шу қабрда ётганларнинг яқинлари жавобгар бўлади. Хуллас бу ёнғинга Аллоҳ ҳам Шайтон ҳам сабабчи эмас https://t.me/daydi2021
Објављено 1. дец
Ҳар бир инсоннинг ўз дунёси, ўз истаги ва қарори бор. Шунга аралашадиган тизим, давлатми ёки динми инсонга нисбатан ноинсофлик қилаётган бўлади. Бизда эса айрим анъаналар, айниқса қайнона-келин муносабати ҳақидаги талаблар ҳуқуқни чеклаб, оила ичидаги қаршиликни кучайтиради. Келинни хизматга боғлаб қўйиш, унинг ҳаётини бошқаришга уриниш ҳеч қандай тараққиётга олиб бормайди. Бундай талаб инсон учун зиндонга айланади. Эркин фикрлайдиган, ўқиш ва ривожланишни хоҳлаган аёлга эса бу янада оғир. Инсон қадрини улуғлаш деганда, унинг шахсий ҳаётини ҳурмат қилиш тушунилади. Оилада меҳр ва тушуниш бўлса, хизматкорликка ўхшаш қоидаларга зарурат қолмайди. Менталитет инсонни ҳимоя қилсагина қадр-қимматга эга. Янгиланиш даврида яшаяпмиз. Одам ҳуқуқи тан олинган жойда тинчлик кучаяди. Оилада ҳар ким бир-бирини тингласа, авлоддан-авлодга ўтиб келган муаммолар ҳам секин-аста йўқолади. https://t.me/daydi2021
Објављено 1. дец
Ҳожилар кўпайиб, инсонлар камайиб кетаяпти Ҳаж ва умрага бориб келиб ҳам асл хулқияти ва ғаразли нияти ўзгармаётганлар бор. Ана шундай нусхалар ҳожака ниқоби остида, педофиллик қилади, ўғирлик қилади, ўзгаларнинг ҳаққини еб, давлатга зарар етказиб яшайди. Агар одам ўта разил дунёқарашга эга бўлса Маккаю Мадина ҳавоси ҳам бошқа амаллари ҳам уни тозаламайди. Ҳожи бўлиб олсам, ишларим беш дейдиганлар адашади. Ўзбекистон қонунчилигида ўғри ва муттаҳамлар учун жиноят содир қилган шахс тушунчаси бор ҳожи-пожи деган тушунча йўқ. Ўғирладингми жавоб берасан, ўзганинг ёки давлатнинг мулкини талон-тарож қилдингми қамаласан. https://t.me/daydi2021
Објављено 29. нов
Биз аралаш қадриятли инсонлармиз. Жума куни қўлимизни дуога очиб, сафимиз кенгайсин, юртимизга ёмғир неъматини бергин деб Аллоҳдан сўраймиз. Шанба куни эса қўлимизга қадаҳ олиб, ёмғирлар ёғиб, ўтиришларимиз кўпайсин деб, тост айтамиз. Ҳар икки тилак турида ҳам бир хил ният яъни яхшилик бўлсин деймиз. Ният соф бўлса бўлди https://t.me/daydi2021