TGINSIGHT CHAT
Дайди ўқ
@daydi2021
Politics‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.
Недавни постови
Страница 22 од 85 · 1,010 постова
Објављено 7. нов
Ҳозирги кунда чўнтаги қаппайиб қолган янги бойлар нариги дунёси учун очко жамғариш учун масжид қуриб ташлаяпти. Бундайлар орасида бюджет пулини кемириб бой бўлган “ҳожи каламуш”лар ҳам бор. (Масалан ота-бола Фалончиевлар Сурхондарёда бир чақирим нарида масжид бўлишига қарамай, ўз масжидларини қурдиришган) Қинғир йўллар билан бойлик тўплаб, кейин ўша пуллардан 5–10 чақасига масжид қурдирадиганларни Аллоҳ жаннатга қабул қиладими — билмадим-у, бироқ ерда бажариши шарт бўлган мажбуриятларни бажармагани учун тавқи лаънатга дучор бўлиши аниқ. https://t.me/daydi2021
Објављено 6. нов
Умрачиларнинг наркотик ёки дори воситаларини олиб ўтиш ҳолатлари кўпаймоқда . Чунки жиноятчилар одамларнинг диний эҳтиромини, зиёратчига бўлган ишончини ўзларининг қора мақсадлари учун ниқоб қилиб олмоқда. Божхона тарқатган маълумотларига кўра, охирги икки йил ичида Умра ёки Ҳаж сафаридан қайтган кўринишда чегарадан ўтишга уринган бир неча ўн киши қўлга олинган. Улар орасида кимдир дори воситаларини, кимдир эса таркиби наркотик моддаларга яқин бўлган препаратларни яширинча олиб кирмоқчи бўлган. Бу эса нафақат қонунбузарлик, балки дин ниқоби остидаги хавфли қиёфанинг исботидир https://t.me/daydi2021
Објављено 6. нов
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 Маккага бориш хавфли бўлиб бораяпти Каъбага келган аёл зиёратчилар камситилмоқда, ҳақоратланмоқда, зўравонликка учрамоқда. Аёллар орасида юз-кўзида ва баданида кўкаришлар билан қайтаётганлар кўпайиб бораяпти. Араблар ўзларини мутлақо Аллоҳни телеохраниллари деб билиб, чет эллик муслималарни силтаб ташлашни, калтаклашни одатга айлантиришмоқда. Ва энг ёмони бу ҳолатни кўриб бошқа зиёратчилар ғинг дея олишмайди. Ҳаммага қоратошга қўл теккизиш муҳим, бошқалар ўлиб кетмайдими. https://t.me/daydi2021
Објављено 6. нов
Юроринглар бир-бирингдан қўрқиб 🤣 Исроил вазири яҳудийларни Нью-Йоркни тарк этишга чақирди Исроилнинг диаспора масалалари ва антисемитизмга қарши кураш бўйича вазири шаҳар мэри сайловида мусулмон Зоҳран Мамданий ғалаба қозонганидан сўнг Нью-Йоркда яшаётган яҳудийларни шаҳарни тарк этишга чақирди. Унинг таъкидича, шаҳарни «ҲАМАСни қўллаб-қувватловчи» шахс бошқаради. https://t.me/daydi2021
Објављено 6. нов
Икки ҳожака Пайшанба куни «ош еймиз» деб чойхонага келишибди. Чойхонага етиб келишса, бири қўлидаги пакет ичидан ароқ чиқариб, столга қуйибди. — Тақсир, озгина шамоллаб қолгандим, банияти шифо деб кўтариб келавердим дебди. Ош келгунча иккови «бисмиллаҳ» деб бир-икки қитай -қитай қилиб олиб юборишибди. Юзлар қизариб, ҳазил-мутойиба бошланибди. Бир бирларига қараб «жудаям яхши одамсиз» деган гаплар қилишибди. Ош келиб, еб бўлишгач, ароқдан озгина қолибди. Ароқ кўтариб келган ҳожака пастгина овозда: — Тақсир, шу қолганини ҳам ичиб қўяйлик, увол бўлмасин дебди. Иккинчиси кўзини юмиб, чуқур нафас олибдида: — Йўқ, тақсир… эртага жумада перегар билан ўтирмийлик дермиш 😂 https://t.me/daydi2021
Објављено 5. нов
АҚШда яшаётган бир гуруҳ ўзбеклар Президент Шавкат Мирзиёевни миллий либосларда қарши олдилар Бу манзарани кўриб, ҳар бир ўзбекнинг кўнгли фахр ва ифтихорга тўлади. Улар орадан йиллар ўтса ҳам, ватан ҳавосини, миллий урф-одатларимизни, миллий ғуруримизни унутишмаганини бутун дунёга намоён этишди. Эътиборлиси, бу инсонларнинг бари АҚШ фуқаролари. Лекин улар юракларида ҳануз Ўзбекистоннинг иссиқ нафаси билан яшашаркан. Миллий кийимларимиз оддийгина мато эмас, балки ўзликни асрашнинг, миллатнинг руҳини тирик сақлаш эканлиги кўриниб турибди. Президентимизни шундай самимий, миллий руҳда қарши олиш бу ватанга муҳаббатгина эмас, бу миллатпарварликнинг ёрқин ифодаси ҳамдир. Ватандошлашларимиз «Биз қаерда бўлмайлик, ўзбеклигимиздан фахрланамиз» деган ғояни амалда кўрсатибдилар. https://t.me/daydi2021
Објављено 5. нов
Ҳиндлар бизга севишни, араблар қулликни ўргатди Бир пайтлар Ҳинд кинолари биз учун чин севги, соф ва самимий муҳаббат эди. 80-90 йиллардаги ҳинд киноларида муҳаббат сўз билан эмас, кўз билан айтиларди. Масалан Шохруххоннинг ҳар бир қараши, ҳар бир табассуми инсонни севишга ундарди. Кўплар ўша севгини орзу қилган. Ҳар бир қиз турмуш ўртоғини Шохруххондек бўлишини хоҳлаган десам адашмаган бўламан. Йиллар ўтиб, араблар таъсирига тушиб қоламиз деб уйламасдик ҳам. Араб деса, саҳродаги чанг тўзондан, қумли бўронлардан латта-путта билан ўраниб олган ҳабашларни тушунардик. Биз учун араб зоти 2-сорт бўлган, ҳеч бир қиз, ҳеч бир аёл арабни орзу қилмасди. Лекин ҳозир араблашиш борган сари ажриқдек кўпайиб бораяпти. Қайси қизга қарасанг тушуниб-тушунмасдан ҳижоб ўраган, айримлари бошдан оёқ рўдапога ўранволган. Араблага пақиллатишни орзу қиладиганлар ҳам оз эмас. Ҳинд киноларидаги самимият бизга қалбан ҳис қилишни ўргатган эди. Арабпарастлик бизга ўзлигимиздан воз кечишни ўргатмоқда. https://t.me/daydi2021
Објављено 5. нов
🩵🩵🩵🩵🩵🤍🩵🩵🤍 🩵🩵🩵🩵🩵🤍🩵🩵🤍 🩵🩵🤍🩵🩵🩵🩵 https://t.me/daydi2021
Објављено 4. нов
Шом намозидан кейин можно экан 🤣 https://t.me/daydi2021
Објављено 4. нов
Тўғрисини айтинглар, ҳақиқий умра ёки ҳаж зиёрат борми ўзи ? Кабадан тарқатилаётган видеоларга яхшилаб эътибор берингларда, номаҳрам деган тушунча йўқолган, иффат деганидан асар ҳам кўринмайди. Ғирт бегона эркак ва аёллар бир бирининг баданига ёпишиб-қапишиб…
Објављено 3. нов
Тўғрисини айтинглар, ҳақиқий умра ёки ҳаж зиёрат борми ўзи ? Кабадан тарқатилаётган видеоларга яхшилаб эътибор берингларда, номаҳрам деган тушунча йўқолган, иффат деганидан асар ҳам кўринмайди. Ғирт бегона эркак ва аёллар бир бирининг баданига ёпишиб-қапишиб, ибодат қилиши, нима сизнингча ? Манови видеодаги араб қўриқчисига қаранг, араб миллатидан бошқа мусулмон аёлларга ҳайвонга ўхшаб муносабатда бўляпти. Номаҳрам аёлни қўлидан ушлаб, баданидан туртиб, силтаб ташлаяпти. Қачон хулоса чиқарасизлар ? https://t.me/daydi2021
Објављено 3. нов
Мисрдаги Дар ал-Ифта “Women Fatwa Committee” аёллар муфтияти ер юзидаги барча муслималарга азон айтишга фатво берибди Энди аёллар ҳам овоз чиқариб, азон айтишлари, мусулмонларни намозга чақиришлари мумкин бўлди. Ислом динида фатво бериш фақат эркаклар ихтиёрида бўлмаган. Бу фиқҳда жинс билан чегараланмаган. Агар аёл киши ҳам илмли, тақводор ва тажрибали бўлса у ҳам муфтия бўлиши мумкин экан. Мисол сифатида, айтиш мумкинки Оиша розияллоҳу анҳу, фатво чиқара олган исломдаги энг таъсирли аёллардан бири бўлган. Ҳатто саҳобалар ҳам ундан фиқҳ ва ҳадис масалаларида маслаҳат сўрашган. Оишадан кейинги асрларда ҳам Уммуддардо, Амина бинти Абдуллоҳ, Фотима ас-Самарқандия каби аёл уламолар фатво берган бўлиб, ўз даврининг энг муҳокамали фатволарини чиқаришган. https://t.me/daydi2021