TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Назад на канале
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT CHAT

Дайди ўқ

@daydi2021

Politics

‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Претплатници1.1万Тренутни претплатници
Праћени постови1,010Број индексираних постова
Недавни досег139,150Збир недавних прегледа
Недавни постови

Недавни постови

Страница 19 од 85 · 1,010 постова

Објављено 28. нов

Одатда бундай ҳолатларга эътибор қаратмайман. Лекин журналист ёки блогер номидан фойдаланиб, давлат органларига нисбатан шаллақиллик қилаётганларни кўрсам, жим туролмайман. Чунки ОАВ вакилининг бундай ишлаши жамиятда нотўғри тасаввур уйғотади. Манови видеодаги Маржона Эшқувватова дегич мухбир ҳатти-ҳаракатларида, жасур ва эпчил кўриниши мумкин, лекин у ички ишлар ходимлари билан тўқнашишни ўзи хоҳлаб қилмаётгани яққол сезилиб турибди. У танасида бош бўлгани билан буйруқни бажарадиган манқуртга ўхшайди. Ёш, навқирон гапга чечан қизни мухбир сифатида ишга олиб, уни ички ишлар ходимларига қарши қуйиш, ходимлар билан сунъий тортишувларга аниқ сценарий билан йўналтираётгани хавотирли. Қизнинг ноқонуний талаблари орқали ички ишлар тузилмаларига салбий образ бериш уринишлари кўзга ташланяпти. Қизнинг ҳатти-ҳаракатлари жиноятга тортса-да, ички ишлар ўзини босиб, ҳаракат қилаяпти. Афсуски қизни ишлатаётган тўда, андишани отини қўрқоқ қуйиб, уни эркаклар билан тўқнаштириб ётибди. Журналистикада вазминлик ва адолат устувор бўлиши керак. Аммо хайп ортидан қувиб, ёш қизни ГАПДОНга айлантираётгани жуда ачинарли. Фикримча, Маржонани эртами-кечми жиноий жавобгарликка тортишади. Таҳририяти эса бошқа шалаққи топиб уни ГАПДОНга айлантириб, хайп ортидан соққани босаверади. https://t.me/daydi2021

12,100 views

Објављено 28. нов

Илк никоҳ туйи инсоннинг ҳаётидаги энг эҳтиросли, энг титроқли кун. Бу кун одамнинг қўли титрайди, юраги тез уради. Чунки у аввал марта бошқа бир инсоннинг тақдирига масъул бўлаётганини ҳис қилади. Илк никоҳ рақсида эса атрофдаги овозлар ўчиб, товуқ қор ёғгандай сукут тушади. Икки ёшнинг кўзи-кўзига қулфланади. Одамлар гапирмайди, фақат кузатади. Чунки улар ҳозир бир-бирини жуда қаттиқ севаётганини, энг муҳими, бир-биридан қўрқмаётганини ҳис қилади. Кеч кирганда эса никоҳ кечаси ҳар иккаласининг юрагида битта сўз айланади: “Энди мен ёлғиз эмасман.” Шу ҳис одамни титратади. Бу кеча ҳеч қандай хатти-ҳаракат ёки тафсилот билан эмас, балки икки инсоннинг бир-бири билан илк бор самимий қучоқлашиши, “бир умр ёнингда бўламан” дейиши билан азиз. Илк кечада келиннинг узоқдан билиниб турадиган ҳаяжони, куёвнинг ниҳоятда қаттиқлашган ичида асраб турган меҳри… илк бўсалар билан қўшилиб кетади. Улар бир-бирига шундай назокат билан яқинлашади-ки, гўё бутун дунё шу хонадаги сукутга қулоқ тутгандек туюлади. Айнан шу кечада шошилиш йўқ, талаб йўқ. Фақат ишонч ва меҳр бўлади. Шу кеча инсонни тақдирини ўзгартиради. Чунки ўша илк муҳаббат онлари, илк бўсалар, илк қучоқлашлар инсон хотирасида эмас юрагида қолади. Бу гўзал ҳолатни иккинчи, учинчи ва “бошқалар” ҳеч қачон ҳис қилишмайди. Ундайларга бундай бахт насиб қилмайди. https://t.me/daydi2021

10,300 views

Објављено 28. нов

Умра зиёратга эмас кўнгилхушлик уйин-кулгу учун борадиган сафарга айланиб кетди Илгари одамлар тинч ният, хотиржам руҳ билан борарди. Энди эса самолётдан тушишинг билан расм видеога тушмасанг, сени умрага борганингни ҳеч ким сезмай қолади. Гуруҳда ҳамма ўзича «қаҳрамон». Бири доимий оператор. Дуоларни кейин ўқийди, ҳозир эса кадр яхши чиқиши керак. Яна бир йигит бор қаерга борсангиз, орқа фондан чиқиб кевуриб, одамни хит қилади. Ундан қочиб қутула олмайсиз. Сафар охирида ҳамма мушку-анбар, тасбех, зам-зам суви, майда-чуйда пакетлар билан юртга қайтади. «сафар қандай ўтди?» деб сўрасанг,”Зўр ўтди. Фақат ярми видеога тушиш билан кетди” дейди 😅 Носир ҳожи Абдумуталов https://t.me/daydi2021

11,000 views

Објављено 28. нов

- Домла айтди: бугундан кирларингни иккита тоғорада ювасан! - Домлангизни эси жойидами, автомат стиралкамиз борку дадаси; - Мусорга отвор стиралкангни, тоғорада ёки жомда ювасан тамом; -Дадаси ҳозир 21-аср, унақа кир ювишла қадимда қоган ахир; - Сен ҳали менга гап қайтарасанми ? Гдиш, диш, бдишшш - Ҳа ўша, домлагинанг билан ергина ютсинда сани, урган қўлларинг синсин илойим; - Нима дединг ??? -мана санга 🤛👊✊🤛👊 Атрофида ўзидан катта шунча одам, индамайгина бу тўғри кеган гапни вайсайдиган, бақамия муллани эшитиб ўтиришибди-я. Яна интернет орқали бир неча минг одам ҳам шу жомашўйга эргашади 😂 https://t.me/daydi2021

10,600 views

Објављено 27. нов

25 ЙИЛ ҚОЧИБ ЮРГАН ШАХС УШЛАНИБ, ТЕРГОВГА ТОРТИЛДИ Ўзбекистон ДХХ хорижий махсус хизматлар билан ҳамкорликда ўтказган тадбирлар натижасида 25 йилдан ортиқ вақтдан бери қидирувда бўлган, халқаро террористик ташкилотлар аъзоси сифатида изланаётган Ўзбекистон фуқароси жорий йил ноябр ойида чет элда қўлга олиниб, юртимизга олиб келинди. У 1999 йилда мамлакатдан чиқиб кетиб, Афғонистон, Покистон ва Суриядаги террористик тузилмалар сафига қўшилгани, “ҳижрат” ва “жиҳод” ғояларини қўллаб-қувватлагани аниқланган. Бошқа бировнинг номи билан расмийлаштирилган сохта ҳужжатлар орқали яшириниб юрган. Ҳозирда у Жиноят кодексининг 154, 155, 159 ва бошқа моддалари бўйича қўзғатилган иш доирасида тергов қилинмоқда. Мамлакатимизда қонун устуворлиги таъминланиб, ҳар бир жиноят учун жавобгарлик муқаррардир. https://t.me/daydi2021

10,400 views

Објављено 26. нов

Канададаги катталар контенти билан шуғулланувчи Brazzers студияси актрисаси Кендра Ласт ва актёри Тони Профани хуфиёна равишда Маккага кириб, ҳаж амалларини бажариб чиқишган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган иддаоларга кўра Тони Профани ҳаж вақтида олинган видеоларни ўзининг Instagram саҳифасига жойлагани, орадан кўп ўтмай Саудия Арабистони полицияси талабига кўра пост ўчиришга мажбур бўлгани ҳақида ёзган. https://t.me/daydi2021

10,500 views

Објављено 26. нов

Якшанба куни Малика бозоридан 2 та “Hofman” ҳаво тозалагич аппаратини 150 доллардан сотиб олдим. Орадан душанба ўтиб, бугун яна бордим. – Ўша матоҳингиздан яна битта беринг, – дедим. – Ока, “Hofman” 250 доллар бўлди, – дейди. – Ўтган куни 150 дан иккита олдим-ку! – Ока, нарх ошиб кетди! Ўша куни “Artel” 2 миллион 600 минг сўм эди. – Унда “Artel” беринг, – дедим. – “Artel” 300 доллар бўлди, – дейди. Нега бизнинг устимизга ёмғир ёғмаслигини энди билдингизми? Шунақа... инсофини бўри еб кетган одамлармиз. Тағин 20 фоиз божхона тўловлари ҳам олиб ташланганмиш... Алишер Назар Маълумот учун, жума кунги намоз вақтида, малика бозоридаги олиб-сотарлар дўконини ёпиб қуйиб, ёппасига Минор масжидида жамоа бўлиб намоз ўқишади 😂 https://t.me/daydi2021

16,100 views

Објављено 26. нов

Одамларни ғоявий қолипга солиш билан ислом динини ривожлантириб бўлмайди Ҳизбут-таҳрир каби диний-сиёсий ғояларни дин билан чатиштирувчи, ваҳобийлик сингари шаръий кескинликни яшаш меъёри деб биладиган йўналишлар Исломнинг асл фазилатларини чеклаб ташлаяпти. Бундай ақидапарастлик натижасида соф ислом дини инсонни юксалтириш ўрнига, диний-сиёсий таъсир воситасига айланиб боради. Шукрулло домла, ақидапарастлик қилаётганларни ўзаро баҳсга чорлаб, Ислом дини бағрикенг динлигини, унинг равнақи инсоний фазилатлар билан боғлиқлигини амалда исботламоқчи бўлаяпти. Нима деб уйлайсизлар, булар ўртасида самимий баҳс бўлармикан ? https://t.me/daydi2021

10,100 views

Објављено 25. нов

Бирорта фатво берадиган шайхни кўрсанглар, айтинглар Мўмин ва мўминаларни тўғри кеган нарсани ўпишдан қайтарсин. Бу нима деган гап ? https://t.me/daydi2021

9,440 views

Објављено 25. нов

Юқоридаги пост жамоатчиликка ижобий таъсир қилибди https://t.me/daydi2021

9,310 views

Објављено 24. нов

Тунов куни бир зиёратгоҳга борганимда Жума намозига тўғри келиб қолгандим. Имомнинг маьрузаси шундоқина ён-атрофга эшитилиб турарди. Ўша пайтда бирдан Имом Қори Домланинг” - Ҳурматли мусулмонлар, биродари азизлар, Ҳеч бирингизга сир эмаским, бугунги кунда ҳавонинг авзои бузуқ бўлиб турибди. Бу вазиятдан сиз-у, биз каби ибодатдаги биродарлар ҳам азият чекаяпмиз. Албатта ҳеч бир дард ёки муаммо ўзидан-ўзи пайдо бўлмаслигини ҳаммамиз яхши англаб турибмиз. Аллоҳ тоза ҳавосидан сиқиб, бизни синаяптими демак, ўзимиз учун тўғри хулосалар чиқаришимиз керак. Охирги пайтларда ўзи ҳижобда бўла туриб, соқолли бўла туриб мусулмонга хос бўлмаган ишларни қиладиган хусусан, мўмин ва мўминалар кўринишида фаҳш ботқоғига ботган, ҳаром ишлар қилаётган , фирибгарлик каби гуноҳ-у кабираларни содир қилаётганлар кўпайгани сабаб, Яратганга кўпроқ тавба қилишимизни тақозо қилмоқда. Бугунги жамоатдан ҳам шуни сўрайманки, Аллоҳга тавба қилиб, ўша гуноҳ ишлар қилаётганларга инсоф-у-тофиқ берсин, қалбларига ислом нурларини жо қилиб, ўзларини ва бизни Аллоҳ қаҳридан асрашни сўраб, дуода бўлишларини сўрайлик. Аллоҳ бизни покиза ҳаволаридан сиқмасин, ёмғир ва қорни меъёрда тортиқ қилсин. Илоҳи, омин. Раббил оламин, би раҳматика ё Арҳамар роҳимин дея дуо қилди. Шундан кейин тушундимки, Ҳеч бир бало, ўз-ўзидан юборилмаскан. Шерзод Абдиев, тадбиркор https://t.me/daydi2021

11,300 views

Објављено 23. нов

Умрапарастлик васвасасига чалинганлар ҳақида видеоролик https://t.me/daydi2021

18,000 views
12•••5•••10•••15•••1718192021•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485
ПретходнаСтраница 19 од 85Следећа