TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Назад на канале
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT CHAT

Дайди ўқ

@daydi2021

Politics

‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Претплатници1.1万Тренутни претплатници
Праћени постови1,010Број индексираних постова
Недавни досег158,900Збир недавних прегледа
Недавни постови

Недавни постови

Страница 21 од 85 · 1,010 постова

Објављено 14. нов

Адрасга ўраниб Маккага келган аёл араб қўриқчилари томонидан таъқибга учрабди Умра сафарига борган Мафтуна исмли блогер Маккада миллий адрас матосидан тикилган абая кийгани сабаб жиддий таъқибга дуч келгани ҳақида ижтимоий тармоқларда маълум қилди. Унинг айтишича, Қоратош томон ҳаракатланиш чоғида араб қўриқчилари унинг либосидаги оловли рангли нақшларни тушунмай, уни иблис кийими сифатида баҳолабди. Қўриқчилар Мафтунага каъбага яқинлашишни тақиқлаб, “Ихсаʼ я иблис” дея ҳақорат қилишган. Блогернинг сўзларига кўра, вазиятни атрофдаги бошқа зиёратчилар аралашиб, адрас матоси хусусиятини тушунтириш орқали юмшатган. Мафтуна бу ҳолатни маданиятлар ўртасидаги тушунмовчилик сифатида баҳолаб, Масжидул Ҳаромда хорижлик зиёратчиларга нисбатан ҳурмат ва мулоқот йўқлигини таъкидлаган. Ҳозирча макка маъмурияти томонидан ушбу ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилмаган. https://t.me/daydi2021

10,900 views

Објављено 14. нов

Намоз ўқиш баҳонасида ўзига Ё1 топди Шаҳарнинг кундузги шовқини фонида катта йўл четида жойнамоз ёйган аёл ҳамманинг бирданига эътиборига тушди. У ўзини ҳеч ким кўрмайди дегандек, аммо ҳамма томонга яққол кўриниб турадиган жойни танлади. Қимматбаҳо машина ёнида сажда қилиши, табиийки, кўз ўрганмаган бир манзара эди. Атрофдагиларнинг ҳайратини сезган ҳолда ҳам у намозини давом эттирди. Ибодат тугар-тугамас, машина эгаси унга яқинлашди. Қисқа суҳбат, эҳтиросли табассумлар ва ўзаро телефон рақам алмашиш билан тугади. Аёл эса жойнамозини йиғишни ҳам унутди, жойнамоз ерда қолган латта каби ҳеч кимга кераксиз ашёга айланди. Буни кўриб турган одамлар нима дерини билмай қолди. Бироз аввал намоз ўқиётган аёл ибодатини ўз вақтида адо этаётгандек туюлганди аммо 3 минут ўтмасдан номаҳрамлар танишуви ҳаммани ҳайратга солди. Кимдир бошини чайқади, кимдир жойнамоз оёқости бўлганидан хафа бўлди. Фақат таксичи Ҳамид дода ҳаммани диққатини бузиб: - Ўўўв анқаймасдан мошинангни ҳайдасангларчи, бунақа сохта хижобашкалани биринчи марта кўрвоссанлами деб бақириб ташадила. https://t.me/daydi2021

10,700 views

Објављено 13. нов

Шаръий никоҳ — “шанс”сиз никоҳ. Шариат ниқоби остида отаётган ҳар бир тонг иккинчи хотиннинг шаънини тепкилаб, расмий никоҳсиз туғилган болаларни савалаб уйғотади. Қонундан қочиб, “иккинчи хотин” деган шанссизликка рози бўлган аёлларнинг никоҳи ҳимояланмайди, эри тан олинмайди, фарзандлари эса ҳаммага бегонадай ўсади. Сизларга бир сир айтаман: шаръий никоҳ эркаклар учун кўп ҳолларда фақат маишат учун қилинади. Ҳозирги замонда бирор эркак “бола-чақа кўпайтираман”, “пайғамбарга уммат бўлай” деган ният билан бундай никоҳга кирмайди. Шариатни ниқоб қилиб, ёшроғи ёки бойроғи билан жинсий яқинликка ошиқади, холос. https://t.me/daydi2021

10,300 views

Објављено 12. нов

Бомдодгача мулоҳаза қилинглар Фитна эмас, проста логикани ҳар замонда ишлатсак гуноҳ бўлмайди, биродарлар. Чунки Аллоҳ Қуръонда айтган: «Ақл ишлатинглар», деб. Қуръони каримда барча мусулмонларга ҳаж фарз қилинган тўғрими ? Фарз қилиниб ҳам, соғлиғи кўтарган, бақувват ва пули борлар борсин, дейилган. Энди савол: Макка ва макка атрофидаги арабларга ҳам ҲАЖ фарзми ? Агар шундай бўлса, унда Қуръондаги шу фарздан мантиқ излашга тўғри келади. Чунки биз учун орзу бўлган Кааба улар учун қўшни маҳаллада жойлашган. Биз учун у муқаддас жой. Араблар учун эса бизнес маркази. Мусулмонлар “ҳожи ака”, “ҳожи она” бўлиш учун йиллаб пул йиғишади. Араблар эса уйидан чиқиб, машинага ўтириб, бир соатда “ҳожи” бўлиб келади. Агар Каабани тавофи Аллоҳ учун муҳим бўлса, нима учун Аллоҳ қоратошни кимсасиз оролга жойламади? Нима учун айнан араб ерларига қўйилди? Маккага кираверишда трассада шундай ёзилган: «Ғайридинларга кириш мумкин эмас», деб. Кофирлар калимани қайтариб, ичига кириб кетавериши мумкин-ку? Ёки трассада “имонамометр” ўрнатилганми? Хуллас, фарз биз учунми ёки даромад улар учунми? https://t.me/daydi2021

11,000 views

Објављено 12. нов

Врач учун одамнинг жинси эмас, унинг соғлиги муҳим. Бемор шунчаки инсон, даво истаб келган жон. Афсуски, баъзи бир ўзича диндорлар “эркакни эркак, аёлни аёл врач кўрсин” деган ахмоқона фикрда яшашади. Тиббий амалиётда беморнинг жинсига қараб врач тайинланмайди. Тиббиётчиларнинг ягона мақсади инсон ҳаётини асраб қолиш, саломатлигини тиклаш ва уни турли касалликлардан муҳофаза қилишдир. Ушбу ижтимоий роликда Фикрлаш ва Дунёқараш тўқнашуви ҳақида лавҳа томоша қилиб, тафаккурингизни ишга солинг. https://t.me/daydi2021

14,000 views

Објављено 11. нов

Ироданинг эри 5 маҳал намозни қандa қилмайдиган, ибодатга муккасидан кетган муаззин эди. Уйланганига 2 йиллар бўлса ҳам, хотини билан жинсий яқинликдан узоқда юрарди. Эри учун ҳақиқий кайф жойнамоз тепасида эди. Аммо хотиннинг ҳаққини адо этиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмасди. Аммо бу адолатсизликка Ироданинг сабри етмади. У ўз дардини уйига меҳмон бўлиб келган Абдубосит қорига тўкиб солди. Ва ҳаммаси шундан кейин бошланди. Кечки шом. Қоронғулик қалинлашиб, маҳаллага тинчлик ва номуайян ҳид тарқалган. Фотиҳ домланинг ҳовлисидаги дарвоза эшиги ғичирлаб ёпилди. Домланинг келини Ирода сакраган қалбини жиловлаб, икки қўлини кўкрагига босиб, секингина уй юмушларига уннаб, ҳозиргина ҳовлида меҳмон бўлган Абдубосит қорининг овозидан сармаст бўлиб, иммилаганча ҳаракат қиларди. Абдубоситнинг овози… у ҳали ҳам унинг қулоғида азондек қайтаю қайта янграётган эди. “Унинг овозида бир сўз бор… Мени титратди… Ҳар бир калимаси қалбимни тешди. Бу илмми? Йўқ, бу ҳукм… Мен унга боидаман”, — деб ўйлади у. Эрта тонгда Ирода эри ва қайнатаси Фотиҳ домла учун таҳоратга сув тайёрлаш мақсадида турди. Қайнатаси ухлаб ётган даҳлизга кириб, унинг телефонини қўлга олди. Абдубосит қорининг рақамини ёзиб олди. Уй эркакларини бомдодга кузатгач, Абдубоситнинг Telegram’даги аккаунтига ёзмоқчи бўлди. Аксига олиб, Абдулазиз қори скрытый аккаунт қилиб олган экан. Шунга қарамай, қорига смс ёзиб, ўзини Фотиҳ домланинг келини эканлигини билдирди. “Овозингиз ёқиб қолди, Аллоҳ учун Telegram’дан овозли хабар жўнатсангиз, мендек боидангизни хурсанд қилган бўлардингиз”, — деб иккинчи смсни ёзди. Абдубосит ҳам ҳижобга ўранган келинни қоматидан ақли-ҳушини йўқотган бўлиб, Аллоҳдан Фотиҳ домланинг келини Ироданинг васлига етказишини сўраб дуолар қилишни бошлаган экан. Хуллас, кўр-кўрни қоронғуда топди. Қори телеграм орқали ҳар куни у ерга овозли хабар қолдирар, ҳар бир тавсияси “иффат”, “таҳорат”, “зинодан узоқлик” каби сўзлар билан бошланар, аммо охирида… охирида ҳар бир аёлнинг шахсий ҳирси борлигини, у ҳирсини кимга сарфлаши мумкинлигини ёлғиз ўша аёлнинг ихтиёрида деган гапларни айлантириб айтиб оларди. Бу гаплар Иродага худди Аллоҳ амри билан унга берилган лаззатдек туюларди. “Аёл — Аллоҳнинг синови. Унинг назарида муқаддаслик, аммо одамзод назарида фитна. Шунинг учун ҳар бир аёл ўз шаҳвати устидан ҳукмрон бўлиши керак. Баъзан эса… унинг шаҳвати устидан у севган эркак ҳукмронлик қилиши керак.” Бу гап Ирода юрагида мисли кўрилмаган ҳисни уйғотди. У Абдубосит қорининг суратини телефон экранига фон қилиб қўйди. Кечқурун ухлашидан аввал айнан шу сиймо билан жимолашадиган бўлди. Ўзини кўзгуда ҳижобли ҳолда суратга олди. Қорининг Telegram’даги шахсий номерига жўнатди. Қисқача: “Мен хоҳлагандек қиласизми?” Бу гап қорини ҳайратга солмади. Аксинча, у худди шу лаҳзани кутгандай, тезда жавоб ёзди. Бир неча кунлик гўё “руҳий тарбия”дан сўнг, қори уни “муқаддас никоҳ”га даъват қилди. — “Бу Аллоҳ йўлидаги сирли қадам”, — деди у. — “Бир зумгагина зинодай туюлади. Аслида бу иймоннинг юқори даражаси.” Ирода бир дақиқа шубҳаланмади. Қорининг ҳар бир гапи унга Қуръон сураларидек туюларди. У кўзини юмди ва юрагига итоат қилди. “Учрашув” марказда бир камтар хонада бўлди. Оқ суфра, ипак гилам, бир уюм диний китоблар. У ерда илм эмас, шаҳват борлигини Ирода ҳис қилмади. Йўқ, ҳис қилди лекин бу шаҳват эмас, деб ўйлади. Бу “ижозат этилган муҳаббат” эди. Қори уни ўзига тортиб, худди намозга камар боғлаётгандек ечимга бошлади. - “Сен ҳеч ким эмассан. Менинг ниқобимсан. Сен орқали Аллоҳ мени синамоқда”, деди у паст овоз билан. Бир неча дақиқа ичида Ирода зино қурбонига айланди. Аммо у буни муҳаббат деб қабул қилди. Ҳатто муқаддас деб сездими номаълум. Чунки у ҳеч қачон муҳаббатни бундай ҳис қилмаганди. Кетар чоғида оёғи титраб, елкасида ҳижоб, танасида уят, лекин юрагида “қудрат” бор эди. Йўлда у ўзича шивирлади: “Мен Аллоҳ буюрганини қилдим. У мени руҳимни шу йўл билан тозалади. Мен энди тўлиқ солиҳа аёлман.” Ҳовлида Фотиҳ домла ва ўғли тасбеҳ ўгириб ўтиришарди… https://t.me/daydi2021

11,000 views

Објављено 11. нов

🩵🩵🩵🩵🤍🩵 Телеграм ёки инстаграм орқали билиб-билмай улашаётган постингиз қамалишингизга сабаб бўлиши мумкин Диний мавзуда гапирилган ҳар қандай контентдаги маъруза ва нашидаларни тарқатганлик жиноий жавобгарликка олиб келмоқда. Кўпчилик қамалганлар бунинг оқибатини тушунмаган ҳолатда жавобгар бўлдим дейди. Юз марталаб минг марталаб айтилаяпти, диний постлар, жума муборак открытка бўладими ва арабча ёзилган жимжимадор расмлар бўладими унда жиҳодга чорловчи хабар яшириган бўлиши мумкин. Сиз шуни табрик сифатида жўнатасизми, прикол сифатидами фарқи йўқ! Жиҳодга чорловчи бўлиб қолаверасиз. Агар тарқатган маълумотингизда экстремизм, давлат тузумига қарши чақириқлар ёки жиддий ноқонуний мазмун бўлса, бу ишингиз учун узоқ муддатларга қамалиб кетасиз. “Мен шунчаки бўлишдим, ўзим ёзмаганман” дейиш ҳам сизга ёрдам бермайди. Қонунга кўра, бошқаларнинг ноқонуний материалини тарқатиш ҳам жиноят ҳисобланади. Шунинг учун ҳар бир видео, аудио ёки постни тарқатишдан тийилинг. Ақлингиз етса манбасини, мазмунини текширинг. Агар ишончингиз бўлмаса тарқатманг. Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди. Ўзингизни ва оила аъзоларингизни асранг. Бугунги даврда ҳар бир сўз, ҳар бир ҳаракат жавобгарлик талаб қилади. Пост мазмуни пенсионер ота-онангизга ҳам мактаб ўқувчиси бўлган фарзандингизга ҳам тушунтириб беринг. https://t.me/daydi2021

27,900 views

Објављено 10. нов

Араблашишдан чарчаган халқ Одамларимиз самимиятни қидиряпти ростгўйликни, ҳалол меҳнатни, оддий инсонийликни излаяпти. Ҳақиқий иймон латта-путтада эмас, қалбда эканлигини англашаяпти. https://t.me/daydi2021

10,400 views

• Бир вақтлар боши учун 10 миллион доллар мукофот пули қўйилган ҲТШ раҳбари Жулоний, Американинг CENTCOM ташкилоти қўмондони адмирал Брэд Купер ва америкалик офицерлар билан баскетбол ўйнади. • CENTCOM — бу United States Central Command (АҚШ Марказий қўмондонлиги) деган сўзларнинг қисқартмаси. • Қисқача маълумот: • Тузилган йили: 1983 йил • Маркази: Тампа шаҳри, Флорида штатидаги MacDill Air Force Base • Асосий вазифаси: АҚШ ҳарбий кучларининг Яқин Шарқ, Марказий ва Жанубий Осиё ҳудудларидаги операцияларини мувофиқлаштириш. • Жавобгар ҳудудлар: • Афғонистон • Ироқ • Сурия • Яман • Саудия Арабистони • Қатар • Баҳрайн • Кувайт • Амирликлар • Миср ва бошқа қўшни мамлакатлар • Вазирликка боғлиқлиги: • CENTCOM АҚШнинг Мудофаа вазирлигига (Department of Defense) қарашли бўлиб, унинг қўмондони адмирал ёки генерал бўлади. • У АҚШ Президенти ва Мудофаа вазирига тўғридан-тўғри ҳисоб беради. • Фаолияти: • CENTCOM асосан қуйидаги йўналишларда ишлайди: • Терроризмга қарши ҳарбий операциялар; • Қуролли кучлар ҳамкорлигини ташкил қилиш (НАТО ва минтақавий иттифоқлар билан); • Ҳудуддаги тинчлик ва барқарорликни таъминлаш. #МЕН_НИМА_ДЕГАНДИМ • Ўзбекистонда терористик ташкилот деб ҳисобланадиган «Тавҳид ва Жиҳод» ва «Ҳайъатут Таҳрируш Шом» (ҲТШ), радикал террорчи жиноятчилар деб топилган Абу Салоҳ, Абдулазиз домла, Абулвалид кабилар, ҳамда уларга эргашган содда (лох) кўрсаводларнинг «шарофати» билан биз мусулмонлар учун муқадас саналган Шом диёри пойтахтида расман АКШ ҳарбий базаси тез кунларда ташкил қилинади. • Суриянинг ҳозирги муваққат президенти Аҳмад Шаръ жаноблари Асад ва унинг отаси Исроилга бермай келаётган баҳсли ерларнинг барчасини аллақачон Исроил хисобига ўтказиб бериб бўлди. • Шомдан Россия ва Эрон армиясининг чиқиб кетиши Ғазода Исроилга истаган имкониятлар учун кенг эшикларни очди. • Бизнинг сохта салафийлик ғоясига алданган укаларимиз даъво қилган оламий жиҳод фикрлари мен айтганимдек Ислом уммати манфаатига тўлиқ зид бўлиб чикди ва фақат мусулмонларни зиддига хизмат қилди. • Аҳмад Шаръ жаноблари АҚШ ҳарбийларини баскетболда ютган бўлишлари мумкин, ҳарқалай камерада шунақа кўрсатишяпти, лекин ҳар бир тушурган тўплари эвазига мусулмонлардан ўн минглаган инсон қони, Шом диёридан бир неча минг гектар муқаддас ерларимизни бой берилди, афсус, минг афсус… • Қачон бу содда ёшларимизнинг кўзи очилар экан-а?! ©️ Аброр Мухтор Алий, «Ман нима дегандим» китобидан, 2025.11.09 https://t.me/daydi2021

10,800 views

Објављено 9. нов

Туй-базмларга ҳижоб ўраб чиққан отинойи эмас, ҳақиқий санъаткор керак Қўшиқчи Дилдора Ниёзова ҳақида гап кетганда, унинг исмини эшитмаган, овозини танимаган одам кам бўлса керак. У ўз вақтида саҳнани титратган эди, ҳиссиётли рақслари ва бетакрор овози билан миллионлаб мухлислар қалбидан жой ола билди. Айнан у содда одамлар ичидаги севги ва изтиробларни куй-қўшиқларида акс эттирарди. Шунинг учун ҳам унинг мухлислари Ниёзова ижросидаги “ишонма”, “рўмолим”, “фаридам”, “ўзга боғни олмаси” каби хит тароналарини севиб тинглашарди. Аммо ҳаёт саҳнадан ҳам мураккаб экан. Дилдора санъатнинг энг юқори чўққиларига кўтарилаётган бир паллада шахсий ҳаётида ниҳоятда катта хатога йўл қуйди. “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвонига эга бўлиш палласида, арабча рўдапога ўраниб, замонавий туйлардан воз кечди. Ва туришини тамомила диндор қиёфага ўзгартириб, мухлислари назаридан қолди. Маълум муддат ўтгач, рўдапога ўз ҳохиши билан ўранмаганини, туйларга чиқишини эри хоҳламаслигини айтиб, чиқишлар қилди. Ўранган ҳолда ҳам давраларингни қиздираман деди. Аммо жуда кеч бўлган эди. Дилдоранинг мухлислари ундан юз ўгиришганиди. Мухлислар, Дилдора Ниёзованинг синишида унинг эри аталмиш сўтак сабаб бўлганини тушунишни исташмади. Одамлар туй-базмларига ҳижоб ўраб чиққан отинойини эмас, ҳақиқий санъаткорни кўришни истади. Орада, сўтак эри ёшроғини топиб уйланиб, Дилдора Ниёзовани қари кампир кўринишига келтириб ташлаб кетди. Бироқ на ўзини на кўчадан топган ҳижобашкасини боқишга пул тополмагач, Дилдоранинг эшигига бошини эгиб қайтиб келди. Латиф сўтакнинг қўлида ҳеч қандай ҳунар йўқ, даромади ҳам тайин эмас, фақат “эрман” деган исми бор эди, холос. Дилдора аввал сабр қилди, шовқинсиз яшашга, оиласи учун ҳаммани кечиришга ҳаракат қилди. Аммо вақт ўтиб, у англадики ўзини йўқотиш аёллик эмас, ожизлик экан. Шу сабаб, у яна саҳнага қайтди, санъатга, халққа қайтди. Энди эса Дилдора микрофонни қўлига олиб, хониш қилади, ҳижобда бўлсада рақсга тушиб, пул топади. Латиф эса унинг соясида қолган, ҳатто унинг меҳрини эмас, раҳматини ҳам топа олмайди. 2 йил илгари “Хотиним исломга кириб, санъатни тарк этди” деган бўлса, ҳозир Ниёзованинг хизматкорига айланиб, ўтир деса ўтириб, тур деса туриб юрибди. https://t.me/daydi2021

10,700 views

Објављено 8. нов

Араб давлатларида ўлдирилган 82 нафар журналистнинг қотиллари ҳамон топилмаяпти Араб мамлакатлари қанчалик ислом динига амал қилиб, ибодатни жойига қуймасин, ўзга миллатларга нисбатан менсимаслик одатини ҳеч қачон тарк этишмайди. Улардаги кибр дунёдаги ҳеч бир миллатда йўқ. Араб мамлакатларида журналистлар ўлдирилиши бўйича очилмаган жиноятлар сони 85 фоизни ташкил этмоқда. Яъни ҳар 10 нафар ўлдирилган журналистдан деярли 9 нафарининг қотили топилмаган. ( топишни исташмаган) Журналист дегани, Сўз ва матбуот эркинлигига тиш-тирноғи билан қарши бўлган арабларнинг кўзига иблисдек кўринади. Чунки уларнинг динида ҳам онгу-шууруда ҳам фикрлаш чекланган, савол бериш мумкин эмас. Араб мамлакатларида Журналист энг хатарли касб, чунки у шариатга асосланган тизим учун таҳдид сифатида кўрилади. Журналистнинг сўраб-суриштириши, таҳлил қилиши, фош этишидан жуда қўрқишади. Шу учун журналистни тинчитиб қўя-қолишади. https://t.me/daydi2021

11,100 views

Објављено 7. нов

“Яхшилик қилиш бу Ердаги уйинг учун тўлайдиган ижара ҳақингдир.” Замон ўзгарди.Одамлар ҳам аввалгидек эмас. Бир вақтлар қўшнининг дарвозаси очиқ қолса, хавотир билан кириб, “ҳаммаси яхши-ми?” дердик. Бугун эса қўшнимиз касал бўлиб қолса, кириб хабар ҳам олмаймиз, ўлиб қолса 1-2 соат ғамга ботгандек кўриниб, қўшнилар чатига “инна илахи инна лиллахи рожиун” деб ёзиб қўямиз бўлди. Технологиялар асрида эмас совуқ юраклар асрида яшаяпмиз. Одамлар юзидаги ним табассум муғомбирона, кўзларида меҳр ўрнида макр уйнайди. Битта “лайк” учун одамлар инсонийлигини йўқотишяпти. Битта видеонинг кўрилиши учун ҳаётини, оиласини, иффатини қурбон қилишаяпти. Интернет орқали дунё бирлашди, лекин қалблар ажралиб кетди. Меҳр, муҳаббат, инсоф деган тушунчалар экран орқасида қолди. Бир пайтлар дастурхон атрофида суҳбатлар бўларди ҳозирги давраларда ҳаммани қўлида телефон, қорни тўқ, аммо қалби оч. Ҳаттоки намозни бир сафда ўқиганлар ҳам кўчага чиққач, бири иккинчисига ёвқараш қилади.Масжидда “биродар” деб калла уриштирадида, ташқарида унга ҳасад қилади. Қадимда одамлар ўзини жонни бериб ҳам инсонийликни сақларди. Энди эса одамлар бир-бирига муҳтож эмасдек яшайди. Аварияга учраганга ёрдам бериш ўрнига, видео контент қилиб, машҳур бўлишни ўйлайди. Ҳатто муқаддас Каъбада ҳам тарафкашлик авжида. Мусулмонлар бир-бирини итариб, уриб-суриб қора тошни ялайди. Аллоҳнинг уйида ҳам нафс устун-а 😔 Яқиндагина яқинини қабрга қўйганлар, икки соат ўтмасдан YouTube’да видео кўради. Instagram’да лайк босиб ўтиради. Йиғи ҳам, аза ҳам сунъий бўлиб қолди-я 😢 Одамлар яхши бўлишни унутди. Яхшилик қилиш учун сабаб керак деб ўйлайди. Аммо инсон бўлишнинг ўзи етарли сабаб эканини фаҳмламайди. Биз бу Ерда меҳмонмиз. Ҳақиқий уйимиз абадий дунёда. Бу дунёда эса фақат бир нарса талаб қилинади холос. Бошқаларга яхшилик қилиш, уларнинг оғриғини енгиллатиш, инсон бўлиб қолиш. Аммо ҳозир кўпчилик бу дунёдаги ижара ҳақини тўлашни унутган. Шунинг учун ҳам оқибат йўқ, юраклардан меҳр ўчган. Ва биз шундоқ ҳолда, бир-биримизга беғам бўлган ҳолда, ҳеч нарса бўлмагандек яшаяпмиз. Лекин дунёмиз бемаъни бўлиб қолмаслиги ҳар биримизга боғлиқ. Инсон ўзлигини англаса яхшилик ҳам йўқолмайди. Меҳрли қалбимизни уйғотишимиз керак. Постни 1995-йилгача туғилганларга улашинг. https://t.me/daydi2021

20,100 views
12•••5•••10•••15•••1920212223•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485
ПретходнаСтраница 21 од 85Следећа