TGINSIGHT CHAT
Дайди ўқ
@daydi2021
Politics‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.
Недавни постови
Страница 23 од 85 · 1,010 постова
Објављено 2. нов
Умра пули фарзанд тақдирини ўзгартиради Сўнгги икки йил ичида Ўзбекистондан бир миллиондан ортиқ фуқаролар Умрага бориб келибди. Ҳар бир одам ўртача 1500 доллар сарфлаган десак, жами икки миллиард долларга яқин валюта чет элга чиқиб кетган. Бу миқдор мигрантларимиз жўнатадиган пулнинг тахминан 25–30 фоизи дегани. Яъни чет давлатларда қийналиб топилган, оиласи учун жўнатилган маблағнинг катта қисми бошқа бир давлатга чиқиб кетмоқда. Мигрантларимиз хорижда қийналиб ишлаб пул топишади, уйдагилар эса шу пулни йиғиб, Умрага бориб, арабларни иқтисодиётини янада бойитиб келишади. Энг аламлиси ҳеч ким “шу пулни фарзандимнинг таълимига сарфласамчи?” деб ўйлаб ҳам кўрмайди. Ҳаммага “ҳожи бўлиш” керак. Чунки қўшниси борган, қариндоши борган, ишдаги ҳамкасби борган. Шунинг учун у ҳам бориши шарт. Бормаса, ўзини бошқалардан кам ҳис қилади. Эй, ўзбек Умрага сарфлаётган пулингни фарзандингнинг келажагига сарфласангчи ! Фарзандингни ёки невараларингни ўқит, ҳунар ўргат, чет тилини ўргат. Эртага у катта бўлиб, акалари ёки отасидек хорижда хор бўлиб юрмасин. Ўз юртида иш топсин, яхши яшасин. Сени “чала ҳожилигинг” билан ҳеч ким қизиқмайди. Ҳатто бутун ҳожи бўлиб келсанг ҳам, одамларга ПХ Бу пуллар ҳам беҳуда умринг каби кетиб, қайтиб келмайди. Шунинг учун уни қаерга сарфлаётганингни ўйлаб кўр. https://t.me/daydi2021
Објављено 31. окт
Исмим Муҳайё. 18 ёшимда эрга бериб юборишган. Эрим менга уйланганда 28 ёшда эди. Ифлос, бошидаёқ рашкчи, керак-керакмасга гумонланадиган, ишонмайдиган ва арзимаган гап учун жанжал чиқариб, урадиган мараз эди. Уч йиллик турмушимиз фақат унинг хоҳиш-истакларини бажариш, ота-онасининг хизматини қилиш билан ўтди. Шу орада икки ўғилли бўлдик. Лекин эр жонивор рашк иллатида давом этиб, мени тамомила бурқага тиқиб қўйди. На намоз ўқишни биламан на бошқа диний амалларни. Аммо унинг талаби билан қоп-қора қоп кийиб, ҳамма ёғимни бекитишим шарт эди. Ўзи кўп кўчага чиқмасдим, аммо баъзан 1–2 марта чиққанимни ҳам пастдаги магазинчи амаки кўриб қолардила. Юз-кўзимдаги кўкаришларни кўрганида раҳмлари келарди. Кунлардан бир куни эримнинг зўравонлигина чидай олмай, ҳамма нарсани ва фарзандларимни ҳам ташлаб уйдан чиқиб кетдим. Йўлда кетаётганимда, ўша магазинчи қўшним ишини тугатиб, уйига кетаётган эканла. Эрим орқамдан етвомасин деб шошиб, магазинчининг дамасига қанақип чиқиб олганимни ўзим ҳам сезмай қолдим. Аввалига магазинчи амаки “оилавий ишларингга мени аралаштирма, қизим”, дедилар. Кейин юзимдаги кўкаришларни кўриб, дамасни узоқроққа ҳайдадила. Бироз юргач катта йўл четида тўхтаб, рулдан тушиб мен томонга ўтдилар-да, бағрларига маҳкам қучоқлаб: — Ҳаммаси яхши бўлади, мен ёнингдаман. Сенга ҳеч ким тегина олмайди, деб шундай юпатдиларки, худди шу таскинга муҳтож эканимдан, амакини маҳкам қучоқлаволдим. Бошимни елкаларига қўйиб, ҳўнграб йиғлаб юбордим. Билмадим, бу ўзим учун паноҳ топганимданми ёки ҳақиқий эркакни учратганимданми, амакини қўйворгим келмасди. Бироз вақт ўтгач, улар мени секин бағрларидан ажратиб: — Энди нима қилмоқчисан? — деб сўрадилар. — Билмадим, — дедим ёш болага ўхшаб ерга қараб. — Юр, меникига борамиз. Эрталабгача қолгин, тонг отгач бир қарорга келармиз, — дедилар. Бамайлихотир бошимни қимирлатиб рози бўлдим. Дамас секин юриб, шаҳар четидаги шинамгина ҳовлиларига бордик. Амаки беш йилдан бери хотинсиз эканлар. Болалари катта, улар чет элда ўқишар экан. Вақт ўтиб, амаки билан бир-биримизга кўнгил қўйдик. Эримдан расман ажрашдим ва Раҳим акам (амаки)нинг хотинига айландим. Аёл сифатида ўзимни қайта таний бошладим. Фитнесга бориб, қоматимни тўғриладим ва ўз ёшимда энг гўзал “леди”га айландим 😌 Бегим билан магазинимизни сотиб, кийим-кечак ишлаб чиқарадиган цех очдик. Кейин уни катта фабрикага айлантирдик. Ҳозирда ҳижобни тарк этганман. Экспортга ишлаётган тадбиркор аёл сифатида ўз устимда ишлаяпман ҳаётимни бошидан ёзаяпман. Менга ўхшаб ҳижоб, бурқа ва ниқобга тиқиб қуйилган аёлларга маслаҳатим, DAYDI O’Q каналига обуна бўлиб, инсон сифатида ўзингизни танишни бошланг. Зулмкор шариатчи ахмоқлардан узоқ бўлиб аёлдек яшашни бошланг. https://t.me/daydi2021
Објављено 30. окт
Аёл фикрлай бошласа шариат тизими емирилишни бошлайди! Бор ҳақиқат шу. Чунки уларнинг бутун хўжайинлиги хотин-қизларнинг жимлигига боғлиқ. Аёл соқов бўлса улар ўзини подшоҳ ҳис қилади. Гапиришни бошласа аёлдан ёмон душмани бўлмайди? Бирорта рижжолни хотини “нега?” деб сўраса, бўлди ҳалиги манқуртни юраги титраб, “ла ҳавла вала қувватта илло билло деворади” 😂 Нега мен нима кийишимни сен ҳал қиласан? Нега менинг гапим гуноҳ? Нега мен сендан паст бўлишим керак? Саволлар эса шариатваччаларни адои-тамом қилади. Билимли аёл улар учун жуда қўрқинчли кўринади. Чунки ўзи тупой бўладида. Ўзбегимнинг билимли қизлари ҳижоб, ниқоб ва бурқани қуллик безаги деб билишади. Чунки бизнинг миллат аёлнинг қадри латта билан эмас, ақл билан ўлчанишини жуда яхши билишади. https://t.me/daydi2021
Објављено 29. окт
Ўзининг кулгили даволаш усули билан машҳур бўлган Иқбол табиб Солиев энди молларни ҳам даволашини маълум қилди. У шу кунгача одамларни куф-суф билан даволаб, баданини силаш орқали ўзидан “энергия” тарқатиб келаётганди. https://t.me/daydi2021
Објављено 28. окт
Ҳар қандай кийимда ҳам хонандалиги кўриниб турадиган хонандамиз, Феруза Жуманиёзова, умрага борибди. 🤣 https://t.me/daydi2021
Објављено 28. окт
Бошда ҳижоб борлигидан кетни хабари йўқ севги 😂 https://t.me/daydi2021
Објављено 27. окт
Мадина ёшлигиданоқ гўзал ва кетворган фигурали қиз бўлган. 18 га тўлгач унинг кўзларида бошқача қараш, ҳаракатларидан эҳтиросли экани билинарди. Мактабда у ҳижобда юрар, аммо шундай кийинардики, ўғил боламан дегани унга қарамасдан ўта олмасди. Фигурасини у яширишни эмас, аксинча бошқаларга ҳис қилдиришни севарди. Бадани ҳижобли эди, тўғри! Аммо эҳтирослари ҳижобсиз эди. Ота-онаси унга одобли, ҳаёли ва иймонли муслима бўлишни уқтиргани, ўнлаб қуръон пораларини ўргатгани билан Мадинанинг ички кучини қандай бошқаришни, туйғуларини қандай тарбиялашни ўргатмади. Шунинг учун ҳам у ёшлигидаёқ қарама-қаршилик ичида қолди. Бир томонда дин ва уят, иккинчи томонда эса тирик организмнинг табиий эҳтиёжлари. Мактабни битириш биланоқ турмушга чиқаришди. Гўё эрга тегса, ҳаммаси жойига тушадигандек. Аммо эри ёшлик қилдими Валлоҳу-аълам ёки бошқами Мвдинанинг эҳтиросини тинчитувчи куч бўла олмади. Қизнинг қалбидаги оташ сўнмади. Шу сабаб Никоҳ ҳам барқарор бўлмасдан ажрашишди. Ҳозир у ўзидан 17 ёш катта бўлган шаърий эр билан яшайди. Ҳалиям ҳижобда, аммо ҳали ҳам эркакларнинг кўзлари унга қарайди. Чунки унинг табиати шундай. У яширинмас, яширинишни ҳам истамайди. Мана энди инстаграмда саҳифа очиб, қоматини очиқчасига кўз-кўз қила бошлабди. Биз ҳали ҳам аёлларни ҳижоблантиришни кўп муҳокама қилаяпмиз, аммо улардаги эҳтиросни бошқариш ҳақида гапиришни гуноҳ деб биламиз. Аслида эса аёлнинг туйғуси унинг соф табиати табиати эканлигини тан олгимиз келмайди. https://t.me/daydi2021
Објављено 27. окт
Telegram’dagi “совчилик” гуруҳларида 18–22 ёшли бева “қизлар” иккинчи рўзғорга хотин бўлиш ҳақида эълонлар беряпти. Эълонларни ўқиб, одам ҳайратда қолади ёши ҳали 20га ҳам тўлмаган, ҳижобдаги, Қуръон ўқиган, “иболи” деб тасаввур берилган қизлар нега бу қадар тез “бева” бўлиб қолди экан ? Нега иккинчи учинчи турмуш булар учун эрмак бўлиб қолган ? Энг ачинарлиси, кўп эълонларда “Қория”, “ҳижобда”, “солиҳ ёки солиҳа фарзанди бор” деган сўзлар орқали гўё қизнинг диний обрўси кўрсатилмоқчи бўлади, лекин аслида бу ҳолатнинг ўзи фожиа. Бир-икки йил яшаб, ажрашиб, кейин яна “совчилик” гуруҳларида ўзини реклама қилаётган қизлар соғ эмаску! Кўпчилик қизлар ҳаётга енгил-елпи қараяпти, меҳнат қилишни, сабр қилишни, масъулиятни ўз зиммасига олишни хоҳламасдан ҳижоб ўраяптида баданини сотиб ётибди. Айрим қизлар уйда иш қилишни ор деб билади, телефонда соатлаб “совчилар” билан ёзишади, лекин ҳаётга тайёр эмас. Туғри овқат пиширишни, эрини тушунишни, турмушни бошқаришни билмайди. Кейин эса бир йил ҳам ўтмай, “бева” деган сўз билан гуруҳларга расмини тарқатади. Улар учун осон ва енгил ҳаёт тезда эрга тегиб, тез ажрашиш, кейин эса “яна насиб бўлса” солиҳ инсонга тегардим деган шаръий прошмандовкага айланиб қолишган. Баъзи қизлар 3-4 йилда шаръий 4-5 та эркакни кўрвораяпти. https://t.me/daydi2021
Објављено 26. окт
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 Алкоголли ичимликлар истеъмоли кескин камайиб бораётган ҳудудларда бир ғалати ва даҳшатли жараён кузатиляпти. Эркаклар ва ёшлар вино-водкани ҳаром деб ҳисоблаб, синтетик наркотик воситалар ва психотроп таблеткаларнинг истеъмолини ҳалол деб билишмоқда. Инсон зоти нимадандир лаззат олишни, кайф суришни азалдан хоҳлаб келаяпти. У ерда ароқни тақиқлашади, бу ерда винога нафрат билан қарайдилар, аммо кайфдан воз кечишни ҳеч бири истамайди. Тарихда ҳам шундай бўлган уруш, қаҳатчилик, муҳтожлик даврларида ҳам одамлар қандайдир йўл билан «дунёни унутиш» иложини топишиб, кайф қилишга имкон топишган. Бугунги янги шаклдаги «кайф» айрим мусулмонлар учун замон руҳига мослашиб олди. Ароқдан юз ўгирганлар, психотроп таблетка, синтетик модда ёки наша билан ўзларини кайф эҳтиёжларини қондираш урф бўп кетибди. Улар бундай воситаларни ҳаром эмас, балки Аллоҳни инъоми сифатида кўришаяпти. Қизиғи шундаки, синтетик нарко воситалар истеъмол қилувчи шахсларнинг кўпчилиги 5 маҳал намозини ҳам канда қилмайди, қўлларини дуога очади, лекин кечқурунда шундай моддалар билан кайф қилишни ўзига «ҳалол» деб ҳисоблайди. Гўё ароқни ичмагани билан руҳи покланиб, таблетка ичса ором оладигандек. Афсуски, ароқ ва винони ҳаром деб ташлаган эркаклар орасида психотроп воситаларга, синтетик наркотикларга муҳтож бўлиб қолганлар сони ошиб бораяпти. Улар диндор ниқоби остида таблеткасини ичиб, нашасини чекиб юраверади. Аммо ароқхўрни кўрса уни дин душманига айлантириб қўяди. https://t.me/daydi2021
Објављено 24. окт
ХОТИНИНИ ИШЛАТМАСДАН ЎЗИ ЭШШАКДЕК ИШЛАЙДИГАНЛАР ДИҚҚАТИГА ! Хотиним эркаклар ишлайдиган жойда ишламасин дейсизми? Унда уборщицаликка ҳам эркак оласизми ёки ҳожатхонани ўзингиз тозалайсизми? Бугун ишсизлик катта муаммо бўлиб турган бир пайтда, бир ўзингиз ишлаб, на рўзғорга, на кийим-кечагу, болалар ўқишига ишлай оласиз. Нима қиласиз зўрға иш топган хотинингизни меҳнат қилиш ҳуқуқини чеклаб? Ахир эр-хотин қўш ҳўкиз дейишгани бекорга эмас. Биргаликда ишлаб рўзғорни бут қилиш, одамларга ўхшаб яшашни ўрганиш керак. Нима керак сизга хотинни боладек уйда олиб ўтириб ? “Маҳрам-номаҳрам” деган баҳоналарингиз аёлларнинг сабрини тугатган. XXI асрда аёлни фақат уйда олиб ўтириш уни рўдапога ўраб ташлаб, ҳаётдан узиш билан ўз қадрингизни йўқотасиз. Сабаби сиз уни асраб итдек тиним билмайсиз, у эса талтайиб кетади ва сизга ишлаб пул топадиган эшакка қарагандек қарашни бошлайди. Сиз елиб-югуриб соғлигингизни йўқотиб ўлиб кетишингиз мумкин у эса ҳожи она бўволиб, ўзига ҳожака топиб яшашини уйланг. Нима керак сизларга аёлларни ҳуқуқини чеклаб, эркаклар бор жойда ишламасин дейсизда, аммо укол керак бўлганда, “номаҳрам” ҳамширага кетингизни очиб берасиз. Мантиқ қани ? Шунинг учун барчага маърифат, тенглик ва ўзаро ҳурмат керак. Аёл билимли, меҳнаткаш ва жамиятнинг тўлақонли аъзосидир. Уни ҳуқуқларини чеклаш эмас, балки қўллаб-қувватлаш керак. Ўша гап! “қиладигани 4 девор орасида ҳам қилади”. Ўша ишни қилмоқчи бўлса ўраб қуйган ҳижобингиз ҳам, шкафингиздаги қуръон-у, деворга осиғлиқ маккатилло сурати ҳам, аёлни тўхтата олмайди. Кенгроқ фикрланглар https://t.me/daydi2021
Објављено 23. окт
Ҳаж ёки умрага бориш ўзбеклар орасида ўзини кўз-кўз қилиш воситасига айланиб қолган Маккага бориб келдим деб, ўзини бошқалардан қадрлилоқ, ҳаммадан кўра Аллоҳга яқин бўлдим деган тушунчада яшаётган ахмоқ ҳожилар кўпайган. Ҳозир ҳар бир хонадонда умрага бориб келган камида битта одам бор. Аммо шунча умра зиёратчилари борлигига қарамай жамиятда оқибат, самимийлик, хушмуомилалик кўпайдими? Йўқ. Аксинча, барча ўзини “умрага борган”, “покланган” деб ҳисоблаб, бошқаларга юқоридан қарашни ўрганди. Қоратош атрофида айланиб юриш осон, аммо нафс атрофида айланиб юрган одам ўзини енгиши қийин. Биз умрани руҳий тозаланиш деб эмас, балки суратга тушиш ва мақтаниш сабаби деб қабул қилдик. Умрачи сони кўпайгани билан, руҳий поклик, виждонлилик, одамгарчилик камайиб бормоқда. https://t.me/daydi2021
Објављено 23. окт
2026 йил 1 январдан бошлаб, расман никоҳида бўлмаган аёл билан бирга эр-хотин бўлиб яшаётган эркаклар, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 126-моддасига биноан жавобгарликка тортилишади. Бундай тоифадаги эркаклар руйхатини шакллантириш мақсадида, маҳалла раисларига топшироқномалар жўнатилган. Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари ҳақида ҳудудий профилактика инспектори томонидан ҳужжатлар тўпланиб, тергов органларига тақдим этилади. Бундан ташқари, расмий никоҳсиз туғилган болаларнинг алоҳида ҳисоби юритилиб, уларни ҳар томонлама таъминлаш мажбурияти онасига юкланади. https://t.me/daydi2021