TGINSIGHT CHAT
Дайди ўқ
@daydi2021
Politics‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.
Недавни постови
Страница 39 од 85 · 1,010 постова
Објављено 26. мај
ЎЗБЕКИСТОН ҲУКУМАТИГА ТАРСАКИ ТОРТИЛДИ !!! Юртимиздаги мактаблардан бирида битирувчи синф ўқувчилари ўз муаллимига “умра” сафари учун билет совға қилишди. Бир қарашда — “миннатдорчилик рамзи”, дегинг келади. Аммо чуқурроқ қарасангиз, бу ҳолатнинг тагида бутун бир халқнинг мафкуравий ва идеологик ожизлиги ётибди. Бу ҳолатга ким жавобгар? Албатта энг биринчи — Халқ таълими вазирлиги. У мактабларни идеологиядан холи, маънавиятдан маҳрум дарсхоналарга айлантириб қўйган. Таълим бериш тизими нафақат миллий руҳда тарбия беролмаяпти, балки мактабларни ноқонуний диний таъсирдан ҳимоя қила олмаяпти ҳам. Иккинчиси — Республика Маънавият ва маърифат маркази. Ушбу давлат ташкилотининг йил ўн икки ой тайёрлайдиган “маънавият соатлари” кимга керак ? Нима учун бу марказ мияси араб фатволари билан тўлган ёшларга қарши бирорта ҳам маърифий фронт очолмаган? Қани, ўзбек фарзандини миллий алломалар руҳида тарбиялаш? Ёки маънавият маркази ҳам бугун умра сафарини маънавий ютуқ деб ҳисоблайдими? Мактаб — масжид эмас! Бу ерда ватанга муҳаббат, ўзлик, илм ва замонавий билимлар тарғиботи устувор бўлиши керак эди. Афсуски, мактабларни бугун ҳижобашкалар эгаллаб олишмоқда, замонавий билимдан йироқ бир авлод етишаётгани аён бўлмоқда. Миллий мафкураси йўқ халқ ўзгага сажда қилувчи миллатга айланади. Бугун мажбурий таълимга умра билетини совға қилишди. Эртага эса давлатни ҳам арабларга сотишлари ҳеч гап эмас. https://t.me/daydi2021
Објављено 24. мај
Шимкентда масжид ичидаги фожеа: сура устидаги баҳс инсон ўлимига сабаб бўлди Қозоғистоннинг Шимкент вилоятидаги масжидлардан бирида инсон ўлими билан боғлиқ айланган фожеа юз берди. Намоз пайтида жамоа орқасида туриб ўқиётган бир шахс имом билан тенг овозда сура қироат қила бошлаган. Бу ҳолат динга муккасидан кетган бошқа бир радикалга ёқмай қолган. У намозни бузиб, имом билан тенгма-тенг овоз чиқараётган сафдошини ура бошлаган. Кутилмаган зарбадан жабрланувчи оғир жароҳат олиб, комага тушган ва эртаси куни вафот этган. Ҳолат юзасидан Шимкент прокуратураси томонидан жиноий иш қўзғатилиб, Маҳаллий имом ва унинг тарафдорлари 5 йилдан қамоқ жазосига, жабрланувчини урган радикал эса умрбод қамоққа ҳукм қилинди. Ажабланадиган жойи: араблар ерда жаннат яратиб кайф-сафода яшамоқда, биз томонларда эса сура айтиш тартиби устида бир-бирини ўлдиришмоқда 🙁 https://t.me/daydi2021
Објављено 24. мај
‼️‼️‼️ ‼️‼️‼️ Макка шаҳридан бошқа ҳамма жойда ВИНО-ВОДКА очилади Саудия Арабистонида шароб қонунлашмоқда — фақат Маккада тақиқ қолади АҚШ президенти Дональд Трамп ташрифидан сўнг, Саудия арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад Бин Салмон 2026 йилдан бошлаб туризмни ривожлантириш мақсадида алкоголь савдосини очишни буюрди. Саудияда алкоголь қуйидаги тартибда сотилади 1. Спиртли маҳсулотлар фақат араб эркаклари ва жинси ажратилмаган хорижликларга сотилади. 2. Ёш ва кийинишга оид чекловлар мавжуд (23 ёшдан катта ва белгиланган либосда бўлиши шарт). 3. Харидлар ойлик лимит асосида балл тизими орқали амалга оширилади. 4. Алкоголь нархи баллларда ҳисобланади: масалан, 1 литр виски — 6 балл, 1 литр вино — 3 балл, 1 литр пиво — 1 балл. (Қанча кўп истеъмол қилинса, нархи шунча пасайиб боради) Эслатиш жоиз, Саудия Арабистонида алкоголга тақиқ 1952 йилда жорий этилган. Ўшанда шаҳзодалардан бири маст ҳолда Британия қироличасига шилқимлик қилади, уни йўлдан қайтармоқчи бўлган инглизлар вице-консулини эса отиб ташлаган. https://t.me/daydi2021
Објављено 23. мај
‼️‼️‼️‼️‼️ Қамоқдан чиққан танишим бир фикр айтганди: “Қамоқдалигимда, манқурлашиб кетган жуда кўп диндор маҳкумлар билан гаплашдим — улар қамоқда умрини охиригача ўтирса ҳам, онгларидаги мутаассиблик синиб кетмайди. Буларни ‘тўғри йўлга қайтди’ деб ўйлаш хато”. Манови видео ўша танишимнинг айтганларини тасдиқлади: 10 йил қамоқда ўтирган бир радикал ҳали ҳам манқуртлигича қолган. Озод этилгач, на давлат, на жамият, на яқинлари ва на оиласи — унинг тасаввурида ҳеч қандай ўрин олмабди. Бундай онгдан озод бўлмаган одамлар жамият учун хавфли. Чунки қамоқ инсонни эркинликдан маҳрум этади, лекин ақлни эмас. Агар онг қулликда қолса, қамоқдан чиққани билан унинг хавфи йўқолмайди. https://t.me/daydi2021
Објављено 22. мај
“ҚАРИГАНДАН КЕЙИН ҚАРАШ ЖОИЗ” ДЕГАН ҲАДИСНИ КИМ БИЛАДИ ? https://t.me/daydi2021
Објављено 22. мај
‼️‼️‼️ ‼️‼️‼️‼️ Ўзбекистон бўйлаб кафе, ошхона ва ресторанлар эгалари иш жойларида ибодат қилишни чеклашга киришди Тошкент, Андижон ва Намангандаги ошхона эгалари томонидан жорий этилган қатъий тартибга кўра, иш вақтида ибодат қилган ошпаз ёки официант ишдан бўшатилиши ёки катта миқдорда жарима тўлашга мажбур бўлади. Бундай чораларнинг асосий сабаби — сўнгги ҳафтада Тошкент ва водийдаги бир неча ошхона ходимларининг тақиқланган диний ташкилотларга аъзо бўлгани ҳолда қўлга олингани ва ошхона эгасининг ҳам уларга қўшилган-қўшилмаганлигини аниқлаш мақсадида терговга тортилгани билан боғлиқ. Қайд этилишича, айрим ишчилар иш вақтида радикал мазмундаги диний контентларни бир-бирларига тарқатиб, атрофдагиларга ғоявий таъсир ўтказа бошлаган. Бундан ташқари кўпчилик ошхоналар туристлар ва бошқа дин вакилларига яхши хизмат кўрсатмаган. https://t.me/daydi2021
Објављено 22. мај
‼️‼️‼️‼️‼️ Тангрининг олдида бандасининг мансаби ўтмайди Ким бўлишингдан қатъи назар — шайх бўл, бойвачча бўл ёки чўпон халқ учун сен фақат инсонсан. Инсонни улуғ қиладиган мартаба эмас, балки унинг камтарлиги, тўғри сўзлиги ва пок ниятидир. Эришган мақом фахрланиш учун эмас, елкага тушадиган юк, жавобгарлик эканлигини Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларидан ўрганинглар… https://t.me/daydi2021
Објављено 21. мај
Энг яхши ибодат — шукронали ҳаёт Кўзингда яшаш истаги ўлса, тасбеҳ санашнинг маъниси қолмайди. Ҳаёт фақат сажда учун берилмаган, умрни севиб, ардоқлаш учун ҳам берилган Ибодат — ҳаётнинг бир қисми. Бахт эса унинг мазмуни https://t.me/daydi2021
Објављено 21. мај
Ҳижобли уйнаш, соқолли жазман — бугунги замон “модаси”га айланган шаръий хиёнат Оила — инсоний қадриятларнинг асоси, жамиятнинг таянчи эди. Аммо бугунги кунда у муқаддас тушунча ўз қадрини йўқотиб, “шаръий никоҳ” ниқоби остидаги иккиюзламачиликнинг қурбони бўлмоқда. Диний фаоллар томонидан тинимсиз тарғиб қилинган “иккинчи хотин” кўплаб эр-хотинларни ажралиш остига олиб келди. Қонуний никоҳи ЗАГСли аёллар икки-уч боласи қучоғида ёлғиз қолмоқда. Болалар эса ҳаётга отасиз кириб, меҳрсиз ўсмоқда. Бу ораликда эса баъзи “диний фаоллар” ўзларини “шаръий” деб ҳисоблаган, аслида эса масъулиятсиз, вақтинчалик муносабатларга асосланган яширин ҳаёти билан банд. https://t.me/daydi2021
Објављено 19. мај
Тортишмоқда икки радикал, Мавзулари тул аёл эди. Бири деди, умр мазмуни Жувон эрур билсангиз деди. Динимизда бу мумкин эмас, Шариатимиз йўл қуймагайдир. Жувон эрсиз кўчага чиқса, Эри унга эр бўлмагайдир. Эрсиз жувон ҳақидаги гап, Ёшроқ мулла ҳушин айирди, Қани эди жувон учраса, Гўё уни ямлаб ютарди. Астағфируллох деди улуғи, Шак келтирманг биродар деди. Мана сенга Астағфируллоҳ деб, Кичиги унинг бошига солди. Деди, қандай жонзотсан овсар, Аёл деса шокка тушасан. Ўзингку бир шунчаки шашвар, Қачонгача эшак севасан ? https://t.me/daydi2021
Објављено 19. мај
🔞 Хижобига ишонманг, лесбиянка бўлиши мумкин Қўшни давлатлардан бирида кузатилган ҳолат. https://t.me/daydi2021
Објављено 19. мај
Ниқоб ортидаги бегоналик Кабардино-Балқария Бош вазири ўринбосари Залим Кашироков араблашув хатарини оддий ва содда тилда тушунтириб берди. “Биз араб эмасмиз ва бўлолмаймиз. Ҳар бир халқнинг ўз маданияти, кийиниш тарзи, қадриятлари бор. Шунинг учун ҳам биз ўз миллий юзимиздан кечмаслигимиз керак. Дин бу эътиқод, маданият эса ўзлик. Бу иккисини адаштириш ҳар қандай миллат учун фожиадир. Россиянинг мусулмонлар яшайдиган ҳудудидаги юқори даражали расмийнинг бу ҳақда очиқ гапириши — жиддий белги. Бу фақат Кавказга оид эмас — бутун постсовет макони, жумладан Ўзбекистон учун ҳам долзарб масала. Миллатимиз, миллий қадриятларимиз, маҳаллий урф-одатларимиз ва ўзлигимиз билан ўзбек миллатимиз! Маълумот учун : Кабирдино-Балқарлар қипчоқлардан тарқалган туркий халқдир. — Исломни XV-XVI асрларда, кўпроқ савдо ва маданий алоқалар орқали қабул қилган. — Улар сунний мусулмонлар бўлиб, ҳанафий мазҳаби тарафдоридирлар. https://t.me/daydi2021