TGINSIGHT CHAT
Дайди ўқ
@daydi2021
Politics‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.
Недавни постови
Страница 41 од 85 · 1,010 постова
Објављено 13. мај
‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️ Мубашшир Аҳмад каби диний радикалларнинг қўлга олиниб, қамалиши барча диндорларга сабоқ бўлиши керак. Дин билан уйнашиш — олов билан уйнашишдек гап. Унга пала-партиш амал қилсангиз, устингиздан кулишади. Бошингиз билан шўнғисангиз, ўзлигингизни унутасиз ва радикал диндорга айланасиз. Шу учун олтин ўрталикда юринг. Худога ишонасизми — марҳамат, хоҳлаганингизча ишониб, унга ибодат қилинг. Фақат ибодатингиз бошқаларга халал бермасин. Динингизни тарғиб қилманг, ўзингизни диндорлигингиз сабаб бошқалардан устун деб ҳисобламанг. Сиз еттинчи асрда нимага ишонишни билмай, исломга кирган анқов эмассиз. Сиз 21-аср одамисиз. Шунга яраша фикрланг. Ҳозирги аср — 7-асрдаги фикрлашни кўтармайди. Бугунги кунда ҳуқуқ ва бурч тушунчалари ҳаётнинг ажралмас бўлагига айланганини фаҳмланг. Радикал ғоялар эса замонавий асрга таҳдид эканлигини англашга ҳаракат қилинг. Ва энг асосийси — ҳеч кимга диний мазмундаги пост, расм ва видеоларни улашманг. Айнан сиз улашган видеода террорчилик акти бўлиши мумкин. https://t.me/daydi2021
Објављено 13. мај
“Ҳалол насия” — шайтон ҳам хижолат бўладиган кредит тури Одамлар кредит олишни гуноҳ деб билишади. “Фоиз рибо!” деб бошларини деворга уришади. Лекин, “Ҳалол насия” деган иборани эшитишлари билан кўзлари ёниб кетади. Чунки бу ҳалол кредит! Фоиз йўқ, лекин 3-4 баробар тўлаш савоб 🤣 Яъни бозорда 5 млн сўмлик телевизорни “ҳалол насия” билан 10 млн сўмга оласиз. Ўзингизга шундай таскин бериб қўясиз: — Бу фоиз эмас, бу савоб! Ҳатто баъзида шундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради: — Ака, шу нарса кредитда қанча? — 7 млн. — Ҳалол насиядачи? — 9 млн. — Ҳалолини оламиз, гуноҳга ботмаймиз… Энг қизиғи, “ҳалол насия” деб юрганларининг фоизи кўп ҳолатда банк кредитидан ҳам баландроқ чиқади. Фақат банкка тўламайди, судхўр ҳожиакаларни қўллаб, “Биродар, биз ҳалол йўлдамиз!” деб ўзини-ўзи алдайди. Хулоса қилиб айтганда, Кредитдан қўрқиб, ҳалол насияга ўзини урган киши, денгиздан қўрқиб, ҳовузда чўкаётган одамга ўхшайди 🤣🤣🤣 https://t.me/daydi2021
Објављено 13. мај
Нотаниш фариштадан таниш иблис яхши Гапни узоқдан бошламасдан тўғридан тўғри бугунги лохларга қаратаман. “Ҳаммани ўзимдек кўрганим учун алдандим”, “унга ишониб пулсиз қолдим”, “шаръий никоҳни деб ҳаётим бузилди”, “тақводор инсон десам, мошенник экан”, “солиҳа десам фоҳиша экан”, “ҳижобига ишонгандим”, намозхонман деганди, “соқолли одам алдамаса керак деб ҳисоблардим” бу каби баҳоналар ҳозирги кундаги лох жабрланувчиларнинг оғзидан тушмай қолган. Аввало ўзингни лох деб ҳисоблама, сен ўша алдоқчидан манфаат кутган одамсан. Ўзингни ғаразли мақсадларингни билдирмай, ундан фойдаланмоқчи бўлгансан. Қисқа қилиб айтганда, ўзингга керагига эришиш учун лох ниқобини таққан мошенниксан. Нима сен шунчалик ахмоқмисан бировга ишониб кетаверадиган. Йўқ сен лох ниқобидаги шайтонсан. Агар сен ўз фикрингга эга, қонунга итоаткор инсон бўлганингда, сенга бегона аёлни ҳижоби билан эмас, нияти билан баҳолардинг. Солиҳа деб билганингни танасидан эмас, ақл-фаросатидан кайф қилардинг, Ўзини тақводор кўрсатганни сўзига эмас, амалга қарардинг. Сени пулга кийдирганни фирибига эмас, қонунга таянардинг. Шунинг учун сен каби лох фариштадан, шайтонлиги билиниб турган иблис яхши. Агар тушунмаган бўлсанг постни уч маротаба бошидан ўқиб чиқ! https://t.me/daydi2021
Објављено 12. мај
Изоҳ сиздан … https://t.me/daydi2021
Објављено 12. мај
Макка полицияси визасиз ва ҳаж ҳужжатларисиз юрган мусулмонларни ушлаб, депорт қилмоқда Баттар бўлинглар 😂 https://t.me/daydi2021
Објављено 12. мај
Туркия Мубашшир Аҳмадни Ўзбекистонга депорт қилди Мубашшир Аҳмад ниҳоят ўз қилмишлари учун жавобгарликка тортилиши учун юртига қайтарилди. Туркия расмийлари уни радикал ва тақиқланган диний ғояларни тарқатганлиги сабабли Ўзбекистонга депортация қилди. Мубашшир Аҳмад 9 май куни ушланиб ўша заҳотиёқ Ўзбекистонга юборилиши керак эди, аммо Истанбул суди барча қонуний асосларни текшириш учун уни уч кун сақланган. Маълумотларга кўра, у тақиқланган диний ва террористик ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, диний экстремизмни тарғиб қилиш ва жамиятда беқарорлик уруғини сочиш каби жиноятларни содир этган. Унинг ҳаракатлари нафақат Ўзбекистон қонунларга, балки дунё тинчлигига ҳам таҳдид солган. Унга нисбатан Ўзбекистонда тегишли ҳуқуқий чоралар кўрилади ва у содир қилган жиноятлари учун жавоб беради. Ўзбекистон ҳукумати бундай шахсларга нисбатан муросасиз кураш позициясини сақлаб қолишини яна бир бор исботлади. https://t.me/daydi2021
Објављено 11. мај
Булутларни турли шаклга кириши бу табиат ҳодисаси 😵💫 https://t.me/daydi2021
Објављено 9. мај
Эр меҳр берсинми, кредит тўласинми? Севсинми, рўзғор тўлдирсинми? Никоҳ — бу тенг шериклик, юракдан юракка боғланган масъулият. Аёл меҳр истаса, эр ҳам кўнгил, суҳбат, илиқ сўз истайди. Негаки, эркак фақат банкдек кредит ёпадиган, тинмай ишлаб оила боқадиган мавжудот эмас! Хижобошкалар эридан меҳр-муҳаббат талаб қилиб, ўзининг омилигини, ҳунар ўрганмаган манқуртлигини унутиб қуйишади. Кейин эса “у менга эътибор бермайди” деб хиёнат қилади. Хиёнатини эса мановиндақа хижобашка блогерлар оқлаб беради. Фақат тўшакдош бўлмасдан, рўзғорда елкадош бўлишни ҳеч уйлайсиларми ? https://t.me/daydi2021
Објављено 9. мај
Жума билан табриклаш керакми? Йўқ, бу суннат эмас. Муҳаммад пайғамбар ва саҳобалар ҳеч кимни жума билан табрикламаган. «Жума муборак», «Баракали жума бўлсин, ака» каби гаплар қадимги манбаларда йўқ. Бу шариатда жорий қилинмаган. ⚠️ Фиқҳ уламолари (масалан, Ибн ал-Қайим, Ибн Боз, Ал-Албаний) очиқ-ойдин таъкидлашган: жумада доимий табрик йўллаш — бидъат. Айниқса бу одатга айланса, гуё ки мажбурий бир нарса бўлиб қолса — унда яна ҳам хатарлироқ. Унда қаердан келган бу одат? Ростини айтганда — диндан эмас, балки одат ва ижтимоий муҳитдан. Араб ва жанубий Осиё мамлакатларида «Жума муборак» гапи оддий «Хайрли тун» ёки «Салом» каби умумий хушмуомалага айланиб кетган. Кейин эса WhatsApp, Telegram, ижтимоий тармоқлар орқали тарқалди. Одамлар буни ҳатто мажбурийдек қабул қилиб, жумада «ҳаммага жўнатмасам гуноҳ бўлади» деган фикрга туша бошлашди. https://t.me/daydi2021
Објављено 8. мај
Агар шахсий фотоларингизга диний ҳужумлар бўлаётган бўлса, демак сиз Ўзбекистонда эмас, шариатлашган муҳитда яшаяпсиз. Ўзини англамайдиган, сўзларининг оқибатини билмайдиган, ҳар бир ҳодисага шаръий ҳужум қилувчи манқуртлар бежиз пайдо бўлмади. Бугунги юзминглаган манқурт армиясига диний эркинлик эмас, балки “диний суиистеъмоллик” сабаб бўлди десак адашмаймиз. 🩵🩵🩵🤍🩵🩵🩵🩵 2016 йилдан бошлаб: 1-босқичдамактабларда ҳижобланишга уринишлар ва соқол қўйишга талаблар авж олди. 2-босқичда радикал ҳаракатлар очиқчасига намоён бўлди: ўз аёлларини эмас, бошқа аёлларнинг кийинишини муҳокама қилиш, ҳижобсизларни фоҳишага, уларнинг эркакларини "даюс"га чиқариш авж олди. 3-босқичда давлат қонунларини менсимаслик бошланди: аёллар учун алоҳида муассасалар ташкил этиш, эркак шифокорлардан воз кечиш, аёлларни уйдан чиқармаслик, кўпхотинлик ва вояга етмаган қизларни эрга беришга мажбурлаш ҳолатлари юзага келди. 4-босқич – ақлга сиғмас зуғум босқичи: диндорлар шаръий наркоманияга дучор бўлдилар. Миллий урф-одатлар "куфр" деб эълон қилиниб, араб маданиятининг VII асрдаги элементлари тарғиб қилинди. Ҳужралар кўпайиб, бачавозлик авж олди. Жамоат жойларида "VII аср одамлари"нинг қўрқинчли кўринишлари тез-тез учрай бошлади. Яхши ҳамки, 4- босқичдан сўнг шариатчиларни ҳушига келтириш бошланди. Акс ҳолда: 5-босқич – Жаҳолат ҳукмронлиги: Бу босқичда шариат қонунлари давлат қонунларидан устун қўйиларди. Конституция ва дунёвий қонунлар бекор қилиниб, ўрнига радикал гуруҳларнинг талқинига асосланган шариат қонунлари жорий этиларди. Аёлларнинг ҳуқуқлари кескин чекланиб, улар жамиятнинг иккинчи даражали аъзосига айлантириларди. Илм-фан, маданият ва санъат инкор этилиб, жаҳолат ва қолоқлик авж оларди. 6-босқич – Қонли зулмат: Бу энг даҳшатли босқич бўлиб, жамиятда тоталитар шариат режими ўрнатиларди. Дин ниқоби остида инсон ҳуқуқлари мутлақо топталиб, мухолифат ва эркин фикрлашга қарши аёвсиз кураш олиб бориларди. Қатллар, қийноқлар ва зўравонлик кундалик ҳолга айланарди. Ўзьекистон халқаро майдонда яккаланиб қоларди ва иқтисодий таназзулга юз тутар эди. Афғонистон, Сурия ва ИШИД* каби террорчи ташкилотлар назоратидаги ҳудудлар бунинг яққол мисолидир. Агар биз бунга қарши курашмаганимизда, эртага фарзандларимиз қонли зулмат қурбони бўлишлари реал аниқликка етиб борарди. ‼️‼️‼️‼️ https://t.me/daydi2021
Објављено 7. мај
‼️‼️‼️ Жаннатга кириш наркотикдек кайфга айланмоқда Экстремистик оқимлар ва террорчи гуруҳлар аёллардан “секс жиходчи” ясаб, ўз домига тортаётганини ҳамма яхши билади. Бундай разилликка рози бўладиган аёлларни бир нарсага ишонтиришмоқда. Яъни жаннатга кириш. Жаннатга кириш учун ўзини қурбон қилаётгани етмагандек вояга етмаган қизларини қурбон қилаётган оналар ҳам кўпайиб бораётир… Остоналик аёл Telegramда очилган радикал ғоялар таъсирига тушиб қолиб, аввалига ҳижоб ўрайди. Кейин қизларини ҳам шунга мажбурлайди. Вақт ўтиб ҳижобдан воз кечиб бурқага ўтиб олишади. Аёл шунчалик динга бериладики, бу йўлда эридан ажрашиб, икки вояга етмаган қизини Сурияга олиб бориб, террористик гуруҳ аъзоларига никоҳлаб беришни мақсад қилади. Экспертлар таъкидлашича, бундай ҳолатлар ортида кўпинча аёлларнинг жамият ва яқинлари эътиборидан четда қолгани, руҳий бўшлиққа тушгани ётади. Улар ўзини кераксиз ва маъносиз ҳис қилган пайтда, “жиҳод” ни ўзига маънавий қутқарув йўли деб қабул қила бошлайди. Дастлаб қурбон сифатида жалб этилган бундай аёллар кейинчалик ўз танасини пуллаш — яъни жиҳодий фоҳишаликка (“секс жиҳод”) мажбурланишини одатий деб билишади. Одатда бу жараён босқичма-босқич кечади. Эри ташлаб кетган, оилада қадрсизланган ёки ижтимоий кўмакдан маҳрум бўлган аёллар радикал ғояларга мойил бўлади. Уларга жаннат, бахт ва “қаҳрамонлик” ваъда қилинади. Ана шунда улар на фақат ўзларини, балки фарзандларини ҳам бу диний ботқоққа ташлашга тайёр бўлиб қолади. “Дин афюндир” деб бежиз айтишмаскан https://t.me/daydi2021
Објављено 6. мај
Аввалги постларимизда ёзганимиздек, қирчиллама ёшдаги ҳирсга тўла аёлларнинг дини бўлмайди. Улар учун ёшлик дин, пуллар эса диёнат. Ҳижоб билан ҳам скафандр билан ҳам аёлнинг эҳтиросини қулфлаб бўлмайди !!! Инсон бўлмаса, диндорлиги чепуха! https://t.me/daydi2021