TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Назад на канале
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT CHAT

Дайди ўқ

@daydi2021

Politics

‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Претплатници1.1万Тренутни претплатници
Праћени постови1,010Број индексираних постова
Недавни досег167,400Збир недавних прегледа
Недавни постови

Недавни постови

Страница 38 од 85 · 1,010 постова

Објављено 3. јун

🟠 🔴 🟠 🔴 🔴 🟠 🟠 🔴 🟠 🟠 Фарзандингиз телефонида савоб эмас Жиноят сақланаётган бўлиши мумкин. Диний мазмундаги ҳар қандай хабар — матн, видео, расм, гиф, аудио ёки ҳатто лайк ва коммент ёзиш катта жарима ёки қамалишга сабаб бўлади. Айрим ҳолларда бу ишлар фақат жарима билан эмас, балки маъмурий қамоқ ёки жиноий иш билан тугаши мумкин. Диний радикализмни тарғиб қилиш сифатида баҳоланадиган контент учун «мен шунчаки кўрсатдим» деган баҳона ўтмайди. Телефон хотирасида ҳар бил файлнинг изи қолади. Ҳатто ниятингиз яхши бўлса ҳам, интернетда тарқатган ҳар бир “дин ҳақида”ги хабар — сиз учун фақат тугун бўлиши мумкин. Диний контент тарқатганлар наркотик моддалар тарқатганганлардек таъқиб қилинади. https://t.me/daydi2021

18,700 views

Објављено 2. јун

Қирғизлар араб мафкурасини илдизигача қуритмоқчи Қирғиз ҳукумати мамлакатнинг миллий манфаатлари ва дунёвийлик асосларини ҳимоя қилиш мақсадида қатъий ҳаракатларни бошлади. Бу сўнгги йилларда ички ва ташқи таъсирлар орқали авж олган араблашув тенденциясига қарши очиқ кураш деб баҳоланмоқда. Давлат диний ҳукмлар орқали эмас, миллий хавфсизлик ва ижтимоий бирлик нуқтаи назаридан позиция билдира бошлади. Эндиликда Қирғизистонда жамоат жойларида юзини тўсиб юриш фаqat шахсий танлов эмас, балки жиноят хусусиятига эга ҳолат сифатида баҳоланяпти. Бундай юриш учун 20 000 сом (тахминан 230 АҚШ доллари) миқдорида жарима белгиланган. Ҳолат такрорланса — ҳуқуқбузар маъмурий қамоқ билан жазоланади. Бундан ташқари, ўзини тўлиқ араб деб ҳисоблаётган, ташқи қиёфаси ва фикр тарзи билан ўз жамиятидан узилиб қолган шахслар алоҳида ҳисобга олинмоқда. Улар билан тарғибот-ташвиқот ишлари, психологик ва ижтимоий тушунтиришлар олиб бориляпти. Бу орқали давлат диний радикаллашувни олдини олиб, унинг ортидаги мафкуравий хавфни илдизидан кесишни мақсад қилган. Қисқаси, Қирғизистон нафақат дунёвий давлатлигини сақлаб қолиш, балки маданий ва мафкуравий мустақиллигини ҳимоя қилиш учун куч ташлаган. Ва бу кураш — диний эмас, миллий масала сифатида кўрилаяпти. https://t.me/daydi2021

15,200 views

Објављено 1. јун

Ҳозирги кўплаб замонавий одамлар ҳаётида муаммо пайдо бўлганда муаммони ечишади, баъзилари эса йўқ (шунчаки хаёлидан чиқариб, қутулиб қўя қолишади). — Қарзимни қандай қайтараман? — Бу ҳақда кейинроқ ўйламайман, ҳозир инстаграмда "ибратли" вайн кўра қолай. — Ўқишим керак... — Аввал Тик-Токда нима гаплигини билай.(7 соат тик-токда хиринг-хиринг, шу билан уйқу, эрталаб яна ўша муаммо). — Ҳаётдаги миссиям қандай? — Бу савол миямни ғовлатди.(Фейсбукдаги кимнидир "дийдиёси" қизиқроқ). Олдимизда меҳнат пайдо бўлиши билан, Wi-Fi ни ёқиб, муаммоларни хаёлимиздан чиқариб, яна "бахтли" яшашда давом этамиз. Бугунги кўп ўқувчилар ҳам дарс тайёрлаш ва дарсларни "зерикарли" деб қабул қилиб, тезроқ улар учун "ёқимли" бўлган қисқа рилслар кўриш машғулотига шўнғишни хоҳлашяпти. Бу системани яратган ақлли одамлар, кучлар ўзлари шундан фаол фойдаланишларига ишонмайман. Ақлли хамжамият аллақачон, "ҳар 20 дақиқада янги билим" концепцияси асосида ҳаракат қилишмоқда, яъни улар меҳнаткашликни замонга мослаштириб тезлаштиришган, чунки биз тезкор макон ва замонда яшаяпмиз. Инсон ҳаётида ечилиш керак бўлган муаммо чиққанда: 1.Ақлни кучайтириш; 2.Тиришқоқлик билан меҳнат қилиб, иродани тоблантириш-ўта муҳим ҳаётий кучлар ҳисобланиши ҳеч кимга сир эмас. Бизни чалғитаётган интернетда ўтаётган фойдасиз вақтни ҳисоблаб яшаш — бугунги куннинг энг долзарб мавзуси аслида. Фикрий дангасалик, бошқалар интернетда гапириб чиққан "ақлли" фикрларни тўғридан-тўғри истеъмол қилиш оммалашиб бормоқда. Бу мавзуда илмий изланишлар, янгиликлар яратилишига эҳтиёж бор, деб ҳисоблайман. https://t.me/daydi2021

13,900 views

Објављено 1. јун

Фаластин рўмолини ўраб олган Турк аёли Маккадан ҳайдалди Маккадаги Умра пайти туркиялик аёлнинг бошида Фаластин рамзи бўлган банданани кўрган қўриқчи ундан уни ечишни талаб қилган. Аёлнинг сўзларига кўра, қўриқчи унга: «Бу ерда фаластинга урғу бериш тақиқланган», дея уни қувиб солган. Аёл рўмолни ечишдан бош тортганидан сўнг, шариат полицияси чақирилган. Паспорти ва визаси текширилганидан кейин унга Фаластин рамзлари каби сиёсий белгиларни Маккада тақиш мумкин эмаслиги айтилган. Агар буйруққа бўйсунмаса, визаси бекор қилиниши ва ўзи 100 марта дарра билан урилиб, депортация қилиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш берилган. Хулоса ўзингиздан, ҳали ҳам йиққан терганингизни ҳабашларга ташлаб келиш мақсадида экансиз, яхшилаб билволинг араблар учун бирортангизнинг БИР ТИЙИНчалик қадрингиз йўқ. Пайғамбар билан ҳам ўзингизни овутманг, Аллоҳ қалбингизда бўлсин. Саудияга бойкот қилинглар https://t.me/daydi2021

12,800 views

Објављено 31. мај

Макка мусулмонлардан ҳимоя қилинаяптими шунда 🤨 Ҳамма маккага бориб ўзини гуноҳларини ювиш билан банд. Бирорта мўмин ёки мўмина фаластинда оч қолаётганларга ёрдам бергиси келмайди. Саудлар уларни қанча хўрласа ҳам устидан кулса ҳам йиққан терганини арабларга ташлаб келаверишади. Макка ҳам Аллоҳ ҳам арабларники эканлигини, бошқаларнинг улар учун бир тийинлик аҳамияти йўқлигини қачон тушунишаркин-а ? https://t.me/daydi2021

12,400 views

Објављено 31. мај

Жинсий ҳаётни фақат “уят”, “гуноҳ”, “ҳаром” деб ўргатиш — инсонни туйғусиз, севгисиз, манқуртга айлантиради. У севолмайди. Гаплаша олмайди. Жонли инсон билан муносабат ўрната олмаган манқурт охири эшакка осилади. Бу зоофилия эмас, бу — диний манқуртликнинг оқибати. https://t.me/daydi2021

12,800 views

Објављено 30. мај

Ҳожакалар кўзига хижобашкалар мана шундай кўринади 😂 https://t.me/daydi2021

12,900 views

Објављено 30. мај

🩵🩵🩵🩵🩵🤍🩵🩵🤍 🩵🩵🤍🩵🩵🩵🩵🤍🩵🩵🤍🩵 Хижобли аёл – бу кўринмас одам эмас, бу масъулият, фаросат ва ҳаё тарзи Куни кеча бир ҳижобли аёлнинг ЙҲХБ ходимига нисбатан оғзига келган ҳақоратларни ёғдирган видеоси тарқалди. Бу воқеа — нафақат унинг аёллик шарафига, балки бутун инсонийликка хиёнатдир. Шундай оғиз билан у қандай қилиб Аллоҳни ёдга олади? Қандай қилиб ота-онасига “саломат бўлинг” дейди, боласини ўпиб “жоним” дейди? Ахир бу оғизда нафрат, ҳақорат ва ҳирс тўлиб ётса, у кимни алдаётганини ўзи ҳам билмаса керак. Бу турдаги “ҳижобли” аёллар кўринишидан ҳам даҳшатли — худди орангутаннинг урғочисига ҳижоб ўраб қўйилгандек таъсир қолдиради. Чунки инсонни инсон қилиб турадиган нарса — ахлоқ ва тил тарбиясидир. Ҳижоб ортига яшириниб, ҳайвондан ҳам баттар муомала қилиш — на Исломга, на жамиятга, на аёлликка тўғри келади. Ҳақиқий муслима ҳақорат қилмайди — у ҳеч бўлмаса, Аллоҳдан қўрқиши керак эди. Афсуски сохта диндорлар учун Аллоҳ мавжуд эмас! https://t.me/daydi2021

19,000 views

Објављено 30. мај

‼️‼️‼️‼️ ЖУМА КУНИ ИШЛАМАСЛИК — ҚОНУНГА ХИЛОФ ҲАРАКАТ! Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, 129-моддасига биноан Умумий дам олиш куни — ЯКШАНБА куни. Бу – давлат қонуни. буни муҳокама қилиб ҳам бўлмайди. Ҳеч қандай ташкилот — давлатга тегишлими, жамоат ташкилотига алоқадорми, хусусий ишхона бўладими — ўз бошича равишда ўзига дам олиш кунини белгилаб олишга ҳақли эмас. Бундан ташқари диний амаллар баҳонасида ишни тўхтатиш ҳам қонунни поймол қилишдир. Чунки давлатники бўлса бюджетга!, хусусий бўлса- давлат яратиб қуйган хавфсизлик ва қонунийлик принципларига хиёнат қилган ҳисобланади. Агар сиз бирор хизмат кўрсатиш жойига бориб, “Бугун жума, ишламаймиз” деган ёзувни кўрсангиз ёки шунақа гап эшитсангиз, Бу шунчаки уларнинг хоҳишини эмас сизга нисбатан содир қилинаётган қонунбузарлик эканлигини тушуниб, Дарҳол адлия органларининг 🟠 🔴 🔴 🔴қисқа рақамига мурожаат қилинг. 🇺🇿 Ўзбекистон — дунёвий давлат. Ҳеч қандай эътиқод фуқаро ҳақларидан устун эмас. https://t.me/daydi2021

12,900 views

Објављено 29. мај

Айрим хижобашкалар эчкилар каби фикрлайдилар. Ўзга бир аёлнинг эрини ўзларига эр қилиб олиб, ундан Така сифатида фойдаланмоқчи бўладилар. У эчкидан бу эчки устига сакрайдиган такани қисқа умр кўришини билсаларда, эчкилар каби қасамхўр бўладилар ва умумий эрлари ўртада сиқилиб адо бўлиб ўлгунича азоблайдилар. Умумий эр ўлиб кетгач, бошқа эрни бошқа аёл билан талашиб ўтадилар. https://t.me/daydi2021

11,700 views

Објављено 27. мај

НИҚОБ ҚАНЧА АЛМАШМАСИН АСЛ ЮЗ ЎЗГАРМАЙДИ ! Мубашир Аҳмад қамалгани ҳақида гап кетганда, кўплар турли хил омилларни айблайди. Унинг қўлида қурол билан эмас, ёзганлари ва айтганлари сабаб қилинган жиноятлари эса албатта жазосиз қолмаслиги, унинг ноқонуний даъватлари, мусулмон бўлмаганларни ўлдиришга чақириқлари ва дунёвийликка раҳна солувчи ҳаракатларини кўпчилик тушунмайди. Мубашширни ўзи тинч юртини сотиб кетганидек, унинг атрофида юрганлар ҳам худди шу ишни қилишди қуйишди. Хусусан унинг “ўзига яқин” деб билган, дардини айтган одамлар орасидаги биттаси бор, у ҳам бўлса юзи йўқ кимсалардан бири унинг оғзидан чиққан ҳар бир сўзни протоколга айлантириб юрган Каримберди Тўрамуродовдир. Мубашшир Аҳмаднинг шу “ишончли” киши туфайли Мубашир Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бугун Каримберди Тўрамурод интернетда Мубашширнинг номига бир-иккита пост қўйиб, гўё “ҳамдард”дек кўринади. Лекин бу унинг шахмат тахтасидаги маневри, холос. Асосий мақсад — янги ов, янги нишон. У энди навбатдаги қурбон томон илдам қадам ташлаяпти. Ва эҳтимол, сиз ҳам унинг навбатдаги “дўсти”га айланасиз. Хаёлингиздаги диний идеализмни йўқотинг: интернетда сиз “биз тарафда” деб ўйлаганларингиз ҳам аксар ҳолларда ғирт қулоқ, юраксиз сотқин, кимга ишлаётгани номаълум одамлар бўлади. Улар пост ёзади, лайк босади, сизни отметка қилиб “оқибатли дўст” бўлиб кўринади, лекин керак пайтда биринчи бўлиб сизни сотади. Абу Саёҳатчини бу мент деб ҳужум қилганингизда ҳам ҳақиқий хавфни кўрмадингиз. Сиз шовқинга алдандингиз. Каримберди Тўрамуродга келганда эса, юрагингиз титрамади. Шу кўпчилигингизнинг фожиангиздир. Ватан сизга душман эмас! турли провокациялар ва тарғиботлардан узоқ юриб, ўзингизни ҳаётингизда тинч ва сокин, қонунларга амал қилиб яшанг. https://t.me/daydi2021

12,200 views

Објављено 27. мај

Зўравонлик ўйин эмас. Уч ёш — уйинқароқлик, дунёга меҳр ва муҳаббат шаклланадиган ёш. Агар болага ҳозирдан “сўйиш” ўйин сифатида ўргатилаётган бўлса, у зўравонликни ҳис қилмасдан тўғри қабул қилади. Бу — фақат боланинг эмас, келажакдаги жамиятнинг ҳам издан чиқарадиган ғояни ривожлантиради. Зўравонликка ёшлигидан кўникиб катта бўлган бола — эртага мафкуравий экстремизмга мойил, ҳиссиз инсонга айланиши аниқ. Раҳмсизлик болаликдан бошланадиган давлатда , келажак ҳалокатга айланади. https://t.me/daydi2021

12,900 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••353637383940•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485
ПретходнаСтраница 38 од 85Следећа