TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Назад на канале
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT CHAT

Дайди ўқ

@daydi2021

Politics

‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Претплатници1.1万Тренутни претплатници
Праћени постови1,010Број индексираних постова
Недавни досег182,300Збир недавних прегледа
Недавни постови

Недавни постови

Страница 43 од 85 · 1,010 постова

Објављено 25. апр

Инсон — эзгу орзуларини қўлга киритиш учун яратилган. Ва бу Дунё — унинг майдони Инсон учун Дунё — бу синов эмас, мукофот. Бу жонли имкониятлар майдони. Инсон яшаш учун туғилади — қийналиш учун эмас. У муносиб турмуш тарзига, гўзал шароитга ва ўз қобилиятига яраша меҳнат қилиш имкониятига лойиқ. Инсон қашшоқлик ёки камситилишда эмас, эркин ва шарафли ҳаётда ўз моҳиятини топади. Ҳеч қандай дин, ҳеч қандай назария инсонга инсоний орзу ва мақсадларни тўлиқ тақдим эта олмайди. Чунки Дунёдаги энг олий қадрият — бу ақл ва ҳаракат билан ўз тақдирини ўзи ярата олиш иқтидори. Ҳаёт сени кутмайди. У сени танламайди ҳам. Ҳаёт — ҳаракат қилганларнинг қўлида, юришни истаганларнинг йўлида. https://t.me/daydi2021

14,300 views

Објављено 24. апр

Ёлғон зиёрат билан жаннат топилмайди Бу галги фирибгарлар ҳам исломнинг муқаддас амаллари — Ҳаж ва Умра зиёратини пулга сотишаётганда қўлга олинишган. Буларга қуйиб берсанг жаннатга йўлланма ҳам сотишади. Хуллас, Тошкент шаҳридаги навбатдаги тезкор тадбир давомида, муқаддам судланган 1968 йилда туғилган “ҳожиака” ўзини ҳаж ташкилотчиси қилиб кўрсатиб, маҳаллий фуқаронинг ишончига кирган. Унга 8 минг доллар эвазига ота-онасини қонунсиз равишда ҳажга юборамиз деб ваъда берган ва олдиндан 2000 долларни чўнтакка урган пайтида қўлга тушган. Фарғона, Сирдарё ва Қашқадарёдаги ҳолатлар ҳам “тижоратлашган ислом” нинг қанчалик авж олганини кўрсатади: — Ёзёвондаги операция пайтида туристик фирма раҳбари ниқобини таққан шахс 4200 долларни халтасига уриш пайтида ушланган. — Сирдарёда “сайёҳлик фирмаси вакили” деган номи бор, аммо ҳеч қандай ҳужжати йўқ тўнка 1100 доллар ва 1,29 млн сўмни қаллоблик билан қўлга киритган. — Қаршидаги “авиакасса раҳбари” эса 1200 доллар ва 10 млн сўм олган, мўъминлар орқали банкротликдан қутулишни ният қилган. Бу шахслар нафақат инсонларнинг ишончини, балки ислом динини савдо объектига айлантириб, диний қадриятларнинг қадрига илондай ўралиб олган. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича иш қўзғатилган. https://t.me/daydi2021

13,600 views

Објављено 24. апр

Билмадим, шариатда қандай — лекин ўзбекчиликда бировнинг хотинини ачомлаш, “биринчи севгим эдинг” деб оғиз очишга дух ҳам, ор ҳам етмасди. Манови видеодаги бангини — қонуний хотини бор, хижобдаги аёлни эса қонуний эри. Айтаман-да, хижоб онгни эмас, фақат сочни беркитади. Қалбдаги хиёнатни эмас. https://t.me/daydi2021

13,900 views

Објављено 23. апр

САЖДА ОСТИДА ҚУЛ БЎЛГАН МИЛЛАТ Улфатлар қаторидан майли ўчирсин, Лекин шаробимдан этмасин жудо! Худо ичганимчун мени кечирсин, Ичмасам ёдимга тушмайди худо! Мен майхўр эмасман, дахрий ҳам эмас, Ичмасам ростини айтмайди юрак! Юрак ёлғон айтса — сажданг қабулмас, Ҳалол сажда учун ичмоқлик керак. Диндан юз бурмаган нажотни топмас, Юракда бор дардни май қилар зоҳир. Майга ботган забон ҳам сўзлардан покмас, Аммо у айтган ҳақиқат, дунёга сиғмас. Ичимда фиғон бор — юракдан келган, Суянгум келади май қадаҳига. Саждага бош эмас, аввал шу елкам, Эгилсин бир муддат юрак дардига. Минг йиллар эгилди бошлар саждага, Оқибатда араблар бой бўлиб кетди. Биз ҳамон ишлаймиз, худди ҳаммолдек, Ўзбек деган миллат хор бўлиб кетди. https://t.me/daydi2021

16,000 views

Објављено 22. апр

‼️‼️‼️ Фарғоналик эркак шаръий никоҳдаги аёлини “Тушда хиёнат қилган”и учун пичоқлаб ўлдирди Фарғонада содир бўлган бу жиноят бир нарсани яна бир бор исботлади:шаръий никоҳ – ҳимоя эмас. У расмий ҳуқуқий кафолатга эга бўлмаган аёлни нафақат жамият олдида, балки ўз ҳаёти олдида ҳам ҳимоя қилолмайди. Ўзини “ҳожи”, “тақводор”, “намозхон” деб юрган эркак, тушида шаръий хотинининг хиёнат қилганини кўради. Шунинг ўзи унга етарли бўлади – уйғониб, ёстиғи остидаги пичоқни олади ва эрталабги соат 4:30 да шаръий никоҳдаги аёлини 13 марта пичоқлайди. Марҳума аёл ҳеч қачон кўчага чиқмаган, болаларини уйида туғган, хижобли, жимжит ҳаёт кечирган. Аммо эрнинг “илҳоми”га туш киради, тушда у хиёнат қилади. Ва бутун ҳаёт завол топади. Мазкур ҳолатдаги энг хавфли жиҳат – аёлнинг ҳуқуқий мақомга эга бўлмагани. Шаръий никоҳ расмий никоҳ эмас. Бу дегани, у аёл – қонун ҳимояси остида эмас. Унга нисбатан зўравонлик содир этилса, суд тизимида у эрнинг аёли сифатида эмас, “бегона шахс” сифатида қайд этилади. Суд эркакка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) бўйича 16 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. Шаръий никоҳ – фақат диний обряд. У ҳуқуқий кафолат эмас. Бугун кўплаб аёллар айнан шу никоҳ туфайли ҳуқуқий ҳимоядан маҳрум, хавф остида яшамоқда. Бу фожиа барчамиз учун дарс бўлиши керак. Қандайдир сўзлар асосида тузилган никоҳ билан эмас, қонуний расмийлаштирилган нмкоҳ билан яшаш кераклигини қачон тушуниб етасилар. https://t.me/daydi2021

14,900 views

Објављено 22. апр

‼️‼️‼️‼️ Ҳеч қачон, иккинчи хотин бўлманг. Бу – “ичида батарейкаси йўқ телефон”дек ҳаёт: ташқи кўриниши бор, лекин ишламайди. У “мен сени танладим” дейди, лекин тунда сизни эмас, биринчи хотинини қучоқлайди. Сизга “юрагим сенда” дейди, лекин пропискаси уёқда 😂 Иккинчи хотин — рўзғордаги “запас капгир”, туйда “бева аёл”, ҳаётда итам-битам сийиб кетаверадиган “ёлғиз дарахт”. Сиз бахтли бўлолмайсиз, балки ҳар куни ўзингизни оқлашга ҳаракат қилиб яшайсиз. https://t.me/daydi2021

12,500 views

Објављено 22. апр

‼️‼️‼️‼️‼️ Инсонни кийими эмас, тарбияси кимлигини белгилайди. Ҳар қандай либос – ҳатто исломий бўлса ҳам – характерни яшира олмайди. Мараз аёл ҳижобдаям маразлигича қолади https://t.me/daydi2021

11,800 views

Објављено 21. апр

Биз ҳижоб ва соқол билан жамиятни эмас, фақат ўзимизни алдаяпмиз 2025 йил. Кўчаларимизда юзлаб ҳижобли аёллар, масжидларда минглаган соқолли эркакларни кўраяпмиз. Как будто – мусулмонлар кўпайгандек. Аммо… яхшилик кўпайдими? Йўқ. Зино кўпайди. Фирибгарлик ўсди. Наркошлар ва ифлослар, динга таянадига мошенниклар сони ошиб кетди. https://t.me/daydi2021

12,000 views

Објављено 18. апр

Иймон арзонлашиб, инсоф қиммат бўлган даврда яшаяпмиз https://t.me/daydi2021

16,600 views

Објављено 16. апр

Хижобашка мазохистка 😳🙄 https://t.me/daydi2021

15,600 views

Објављено 15. апр

‼️‼️‼️ “Абу Юсуф” қўлга олинди! Ўзини “Абу Юсуф” деб атаган, аслида эса Фазлиддин Парпиев номли юрт хоини Туркияда қўлга олинди! Ўзини диний уламодек кўрсатиб, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонни дин ва эътиқод борасида нотўғри айбловларга ботирган бу шахс, аслида хориж махсус хизматларининг ёлланма қўли экани фош бўлди. Парпиев узоқ вақт давомида турли ахборий ҳужумлар орқали юртимиздаги нуфузли уламоларга бўҳтон ёғдириб, радикал ғояларни ёйиш билан шуғулланган. Унинг фаолияти – бугунги тинч ва барқарор муҳитга қаратилган хатарли фитна, манфаатдор давлатлар режасининг бир бўлагидир. Энг ачинарлиси шундаки: у сариқ чақалар учун ўз юртини, ота-онасини, фарзандларини ҳам сотди. Миллат ва Ватан шарафини пастга уриб, хорижда “диний эркинлик” деган ниқоб ортида Ўзбекистонга қарши қўпорувчилик ишларини амалга оширди. Бироқ адолат кечикса ҳам, ҳар доим ўз сўзини айтади! Бугун Фазлиддин Парпиев Туркия ҳукуматининг оқилона ва қатъий ҳаракати натижасида қўлга олинди. Энди у Ўзбекистонга экстрадиция қилиниб, қилган ишлари учун жавоб беради. Ўз юртига қарши қилган хиёнатнинг баҳоси оғир. Парпиев мисолида ҳар ким англаб етсинки, Ватанни сотганлар ҳеч қачон омон қолмайди! https://t.me/daydi2021

16,500 views

Објављено 15. апр

‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️ Ҳақиқат қарор топибди 🔥 Шохжаҳон акасини тан олибди. Бир йилимиз шуларни ака-ука қилиш билан ўтиб кетди-я 😂 Иккинчи, учинчи хотини борлар, ўлимингиздан олдин, болаларизни, ака-ука қилиб кетинглар илтимос🙏 https://t.me/daydi2021

24,600 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••404142434445•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485
ПретходнаСтраница 43 од 85Следећа