TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Назад на канале
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT CHAT

Дайди ўқ

@daydi2021

Politics

‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Претплатници1.1万Тренутни претплатници
Праћени постови1,010Број индексираних постова
Недавни досег255,900Збир недавних прегледа
Недавни постови

Недавни постови

Страница 74 од 85 · 1,010 постова

Објављено 6. јул

Россиянинг Мурманск вилоятида ёзда ўзига хос жозиба кузатилади. Май ойининг ўрталаридан август ойининг охиригача қуёш уфқ остига ботмайди. Бу давомли қутб куни деб аталади. Аммо шу билан бирга, қуёш жуда қизиб кетмайди, кундузи ҳам, кечаси ҳам бемалол 24 соат ёп ёруғ кунда юришингиз ва табиатдан завқланишингиз мумкин. 300 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган бу ўлкада, 29780 та мусулмонлар ҳам яшашади. Рамазон ойида мусулмонлар кун ва тун ботишини била олишмайди ва рўза тутишлари савол остида қолади. Дин уламоларига савол? Бу ҳолатда қандай тартибда рўза амаллари адо этилади ? 🤣 @daydi2021

16,800 views

Објављено 6. јул

Бундан 5-6 йил олдин, Манзурага қараб: “Ғар қариса отин бўлади, Манзура қариса ҳам отин бўлади” деб айтсангиз у элитный проституткалага ўхшаб қийшайиб қўярди. Номери ўтмай, туйларга чақирмай қўйишгандан кейин ҳижоб ўраб яллачилигида давом этаётган бу жонзот…

15,300 views

Објављено 5. јул

Манови ҳижобашка қўшниларни машинасини квартирасини калити билан қириб чиқаркан Гўёки фаришта кўринган бундай махлуқотларни ҳижоб ичида боши бижиб кетади шекилли @daydi2021

15,200 views

Објављено 4. јул

Ҳукуматнинг диний бағрикенглик борасидаги ғамхўрлиги, бошимизга кулфат ёғдиришига бир баҳя қолди десам адашмаган бўламан. Диний муҳит қуюшқондан чиқиб кета ёзди, оммавий араблашиш, ёшу қари диний қиёфалашишга ўтиб кетди. Одамлар бир-бири билан гаплашганда арабча сўз қўллаш оммалашди. Бинту, синту, мая-уммая ва яна бир алламбало арабча сўзлар луғатимиздан жой эгаллашга улгурди. Яна 5-6 йил диний бағрикенлик қилганимизда, “Ал-Ўзбакия” давлати пайдо бўлиб, қизлар алоҳида синфларда, аёллар алоҳида метроларда, эркакларимиз яктакда, аёлларимиз рўдапода бўлмаса тошбўрон қилинишарди. Атиги 5 йиллик диний бағрикенглик сабаб пайдо бўлган иллатлар ва бунинг натижасида тикланиши қийин бўлаётган давлат принципларига аҳамият беринг! 1. Никоҳ ва оила муносабатларида; Қонуний никоҳ ўрнига шаърий никоҳ оммалашиб кетди. Уммат бўлади деб пала-партиш туғдирилган миллионлаган болалар тўлиқ оилада яшаш бахтидан маҳрум бўлишди. Талоқ сўзи омматан қўлланилиши натижасида қонуний никоҳларга ҳам дарз кета бошлади. 2. Кийиниш борасида; Вояга етмаган қизларнинг 30-35 фоизи, 18 ёшдан катта хотин-қизларни 40 фоизи ҳижоб, бурқа ва ниқоб ўраб, арабий қиёфа касб этишди. Жуда кам кўрсатгичда бўлсада яктак кийиб олган эркаклар кўпайди. 3. Таълим соҳасида; Давлат бераётган мажбурий таълимга ишонч сўндирилиб, диний мактабларнинг иштироки ошиб кетди. Олий таълим ва педагоглар таркиби шариатча қарашдаги кадрларга тўла бошлади. 4. Тиббиётда; Онаси, турмуш ўртоғи, келини, қизи ва опа синглисини эркак врач кўригига юбормаслик, тез ёрдамга аёл шифокор юбориш талабини қуйиш, Замонавий тиббиётга ишонч йўқолиши, қора седана ёғига ишониб миллионлардан айрилиш кузатилди. Кўплаб Шифокор ва тиббиётчилар санитария ва гигиенага зид равишда ҳижобланишди соқол қуйишди. 5. Савдо-сотиқда; Солиқ қонунчилиги деярли унутилди, барча олди сотдиларда шариатча муомилага ўтилди. Молиявий масалаларда арабча усуллар жорий қилина бошланди. 6. Илм-фан ва инновацияларда; 37 миллионлик аҳолига эга, савод даражаси юқори бўлган мамлакат илм-фан ва инновацияларда ўзини деярли кўрсата олмади. Мамлакатнинг илмий салоҳияти ўз ўрнини эътиқодга бўшатиб беришни бошлади. Бюджетдан миллиарлаб пул оладиган янги ишланмаларга масъул ташкилотларни парвосизлиги сабаб, ҳамма ишланма ва ноу-хаулар четдан импорти кўпайган. 7. Давлат ташкилотлари ва ҳуқуқни муҳофаза этиш органларида; Кўплаб давлат ташкилотларида намозхоналар ташкил этилди, иш пайтида масжидда эътиқод билан машғул бўладиган ходимлар кўпайди. Ҳокимлар ва бошқа раҳбарчалар диний муҳит кенг қулоч ёзишида мастер класс ўтиб беришиб, шариатни кучайишида ўз ҳиссаларини қўшишди. Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ўртасида диний қарашлари кучайиб бораётган зобитлар пайдо бўлди, ёвга ватан дарвозасини очиб беришга мойил эътиқодли ходимлар кўрина бошлади. Хуллас, Диний муҳит деярли барча соҳаларни ва тизимларни фалажлантириб қуйган эди. Ҳукуматнинг ўз вақтида этагини йиғиб олгани, мамлакатимизни яқин келажакда юз бериши мумкин бўлган қора кунлардан асраб қолди. @daydi2021

22,200 views

Објављено 3. јул

Аҳолимимизнинг 99 фоизи мусулмон, 1 фоизигина ўғри, каззоб, мошенник диндан бехабар 🤣🤣🤣 @daydi2021

15,700 views

Објављено 3. јул

2024-25 йилги ўқув йилидан бошлаб, барча мактабларда ягона форма мажбурий қилинади. Қисқароқ қилиб айтганда, вояга етмаганлар ва таълим муассаларида таҳсил олаётганлар ҳамда ишлаётганлар учун ҳижоб, бурқа, ниқоб эпохаси тугайди. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида 509-сонли қарорига мувофиқ; 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб барча таълим муассасаларила мажбурий форма жорий этилади. Дайди ўқ канали, ўқитувчи ва ўқувчилардан мазкур низом талабларига риоя этишларини ҳамда ҳукумат қарори талабларига ҳозирдан тайёргарлик олиб боришларини сўраб қолади… Қарор матни билан қуйидаги ҳаволада ўқишингиз мумкин 👇👇👇 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 19.05.2022 ЙИЛДАГИ 271-сонли қарори https://t.me/daydi2021

52,300 views

Објављено 30. јун

Хуллас, у ёқдан бу ёқдан келаётган маълумотларга кўра вазирликлар барча таълим муассасаларида арабий ҳижоб ўраган ўқитувчиларга ўқув йили бошлангунича конкрет огоҳлантириш берган. Ё арабнинг латтасини йўқотишасан ё шартнома тугатилади дейилган. Шундан келиб чиқиб айтишим мумкинки Сентябрь ойидан бошлаб таълим соҳаси зомбизмдан кескин тозаланади. Ўқитувчиларга қўйилган шартлар ўқувчиларни четлаб ўтмайди деб умид қиламиз. 666-Сон қарорни бу ўқув йилидан қолдирмай жорий қилиш долзарб масала. Ўртоқлар, динийларнинг сиёсий босқинини бартараф қилиш учун бундай кескин қарорларни қабул қилиш учун сиёсий ирода кўрсатиш вақти келди. Албатта жойларда тўполон-можароларга қарши барча куч тузилмаларини сафарбар қилиш лозим. Чунки мияси чайилган радикал диндорлар кучларини оддий ўқитувчига кўрсатишни яхши кўришади. Қуролли ҳуқуқ тартибот батальонларини кўрса сийиб қўйишади. Ўқитувчиларнинг ҳимояси таъминланиши шарт. Ўзбекистон шариат аталмиш саратон шишига айланиб улгурди. Бу шишни кесиб олиб ташлаш жичча оғриқли бўлади. Аммо бу шиш ўз ҳолига ташлаб қўйилса бутун организмни емириб битиради. Ўзбекистон дунёвий-секуляр давлат. Диндорлар томонидан жамиятга шариат қонунлари босқичма-босқич жорий қилинишига рози эмасмиз! Йўқолсин шариат тузуми! Дилнур Камилов @daydi2021

20,200 views

Објављено 29. јун

ЯНА БИР МАРТА МРАКОБЕСЛАР ҲАҚИДА Талант Бек Беруний дин Хоразм тарихига қандай машъум таъсир ўтказганини чиройли битиб қўйибди. Исломий давлат Эронда Берунийнинг бош яланг, ер шарини кўтариб турган ҳайкали ўрнатилган. Бизда амёбалар Берунийга салла ўратиб тасвирлаган, гўё салла динни белгилагандек. Ҳижоб жанжали бўлса биров айтмайдики эшакка атлас тўқим урсанг ҳам эшак деб... Хоразмийни динга даъват қилди, алгебрага эмас... Улуғбекни амёбалар бошини кестирди фалакни ўрганиб бўлмайди деб... Улуғбек динни улардан яхши биларди. Али Қушчини Хўжа Аҳрор авлодлари Самарқандга сиғдирмади... Ибн Синони қишлоғидан қувғин қилди. Бухорийни қувғин қилди. Хор ҳолда бир тўқай олдини ватан қилиб яшади. Бугун ҳадисларини ўқийди. Жомий устидан юмолоқ хат ёзди подшога тинимсиз. Йигирма ёшида Ҳажни адо қилган Ҳамзани тошбўрон қилган ҳам мана шу амёбалар. Ватанини қўриқлаган Муқаннани ёмонотлиққа чиқарди. Ҳозирги амёбалар ўшак ичра яшаяпти... Динни яхши билган одам динни тарафини олмайди. Дин қуёшдай бўлади, қалбга ўзи киради бурқасиз ҳам... Мен айтган одамларни "ислом дини"ни қурол қилганлар хор этган. Мисоллар кўп... Демократик давлатни истамаганларга интернет тармоқда турмуқ борми? Ҳар балога кўзи тушади-ю ...Бориб Сўфи Оллоёрни қабрини супурмайдими? @daydi2021

19,400 views

Објављено 29. јун

2016 йилдан кейин давлатнинг динга, диндорларга муносабати кескин ўзгарди. Эркинлик берилди, дин улуғланди, диндорларга қулоқ солиш бошланди. Суриядан адашган дея ҳисобланган аёллар ва болалар олиб келинди. Давлат диний соҳадаги қаттиққўллигимиз, ўз вақтида диний билим бермаганимиз экстремист, террорчи етишиб чиқишига ҳисса қўшди дея ҳисоблади. Қолавеса, дин, диндорлар масаласини махсус хизматлар ортиқча бўрттириб, олабўжи кўрсатаяпти деган фикрга ҳам муайян муддат борган бўлса ажаб эмас. Хуллас, 2016 йилдан сўнг, Қуръон бўйича, Ҳадис илми бўйича мусобақалар бошланди, давлат раҳбари катта минбардан Қуръоннинг маърифати борлигини, уни ўрганиш кераклиги таъкидлади. Давлат дин ҳақида ҳеч ким гапирмаяпти, илм бермаяпти деган маънода бу соҳадаги илм эгаларини ижтимоий тармоқларда чиқишлар қилишга ундади. Мақсад — ёшларнинг дин ҳақидаги тушунчаларини Зуфар, Салоҳ кабилар шакллантиришини олдини олиш эди. Шунингдек, Мусулмонлар идораси томонидан Қуръон курслари ва бошқа дарслар ташкил этилди. Одамларнинг эмин-эркин ибодати учун мавжуд шароитлар яхшиланди, аксар давлат идораларида ҳижобга рухсат берилди, Ислом цвилизацияси маркази қурилиши бошланди. Президент вилоятларга ҳар бир ташрифини муқаддас қадамжолардан бошлади, дуолар қилиниб, диннинг жамиятда тутган ўрни улуғланди. Дастлабки босқичда ҳаммаси яхши кетди. Ижтимоий тармоқлар диний постларга тўлди, бу борада ҳамма эркин ёза бошлади, гапирилди. Шодонлик, қувонч бўлди. Аммо ҳаммаси олдинда эди. Давлат биринчи зарбани мактаб масаласида қабул қилди. Давлат камбағал ва бойни бир кийим ичига тиқмоқчи бўлди. Токи, бой болалари камбағаллардан фарқланмасин, алоҳидаланмасин, камбағаллар бойларга етишаман дея бели букилмасин дейилди. Бироқ радикал диндор қатлам қарши чиқди, давлат ҳижобга қарши дея роса муҳокама қилинди. Натижада форма бекор қилинди. Кейин эса оммавий араблашиш жараёни бошланди. Ресторан, кафе, ҳатто фаст-фудлар ҳам араблаштирилди. Кафелар билан бирга, одамлар ҳам ҳалол ва ҳаромга ажратила бошланди. Аксар тўйларга ҳам тўлиқ диний шакл берилди. Бир-бири билан ошна-оғайни бўлиб келганларни диний қарашлар ажратиб юборди. Банкда ишлайдиган дўстидан, ичадиган, чекадиган дўстини маломат қилиб, ундан воз кечилди. Тоифа, гуруҳ бўлишлар бошланди. Ҳижоб масаласида мақсадга эришилгач, бурқа тарғиботига ўтиб кетилди. Бурқа кийганларни оқлаш, уларни ҳатто ҳижобдагилардан устун қўйиш жараёни бошланди. Бурқа масаласида яна бир тарсаки тортирди. “Крокус”даги теракт эса Марказий Осиё давлатларига яна бир тарсаки туширди. Натижада қаттиқлаштириш жараёни бошланди. Айбни ўзгалардан қидирманглар, ўзинглардан қидирганинглар маъқул. Буёғига дунёвийлик кўпроқ улуғланади. Араблашиш капут S.U. @daydi2021

23,200 views

Објављено 28. јун

Ассалом алейкум фейсбукдошлар бугунги кунда жамиятимизда мана бундай радикаллар кўпайиб кетаётгани ҳеч кимга сир эмас. Олдинлари ҳаммаси четдан бизга душманлик қилган бўлса, ҳозир эса барчаси халқни ичидан емиришга ҳаракат қилишяпти. Аёлларимиз очиқчасига экстремист Хизбутчилар қуролига айланиб улар таъсирига тушиб бўлди. Қанчасини Суриядан қайтариб келишди. Бари бефойда... БУЛАРГА ҚОНУНИЙ ЧОРА КЎРИЛАДИМИ ЎЗИ ЙЎҚМИ!!! ҚОНУН БОРМИ БУЛАР УЧУН. ЭРТАГА МЕН ТУҒИЛИБ ЎСГАН ЮРТ АФҒОНИСТОНГА АЙЛАНИШИНИ, БОЛАЛАРИМ ҲАЁТИ ВА КЕЛАЖАГИ КЕСИЛИШИНИ ХОХЛАМАЙМАН. Шохрух Гиясов ИИББ: Аҳоли билан мулоқот (Тошкент) / ГУВД: Диалог с населением (Ташкент) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги https://t.me/daydi2021

16,400 views

Објављено 27. јун

Бундан роппа роса бир йил олдин, жамиятда нотинчлик келтириб чиқараётган, мамлакатимиздаги осойишталикни бузишга ҳаракат бошлаган, тинч-тотув халқимизни бир-бирига қайрамоқчи бўлаётган хижобли шайтон ҳақида пост эълон қилган эдик. Биз бу провакаторнинг диний низо қўзғаётгани ҳақида ўшандаёқ фаҳмлаб, унинг кирдикорлари ҳақида ҳуқуқ тартибот органларини огоҳлантирган эдик. Ҳирси баҳонасида давлатга шаръий талаблар қўяётган бу мегажинни ахмоқона талабларига қўшилаётган, уни қўллаётган барча манқуртларга қўшиб жавобгарликка тортишни тавсия этамиз. Маълумингизким, шариатча яшаш услуби озми-кўпми жамиятда пайдо бўлди. Ислом динидан битта сурани ёдлаган одам ҳам интернетга чиқволиб, роса вайсади. Араб тили ўргатиш баҳонасида диний ҳужралар ташкил этилиб, юзминглаган ёш авлод манқуртга айлантирилди. Ҳирс мақсади ила ўрнатилган шаръий муносабатлар натижасида, тирик етим болаларнинг сони ошди. Эр(уйнаш)сиз қолган аёллар сафи кенгайди. Мана шу болаларни мактабга эмас ҳужрага етаклаш кўпайди. Гўзал Назаркосимова ўхшаган мегажинлар аҳоли орасида низо қўзғаётгани сабабли тез орада жавобгарликка тортилишига шубҳа йўқ. Зеро бизни жамиятда ҳаммасини қонун ҳал қилади. шариат эмас! https://t.me/daydi2021

17,200 views

Објављено 27. јун

Расмда Иордания қироличаси — Рания Ал-Абдуллоҳ. У Иордания қироли Абдуллоҳ ИИ бин Ал-Ҳусайиннинг турмуш ўртоғи. Исломнинг энг олий пайғамбари ҳисобланмиш Муҳаммаднинг авлодлари ҳозир ҳам яшаётганларини билармидингиз? Айнан Қиролича Рания Муҳаммад пайғамбарнинг бугунги кундаги энг яқин авлоди ҳисобланади. ВА У ҲEЧ ҚАЧОН ҲИЖОБ КИЙМАГАН! Унинг онаси ҳам, қариндошлари ҳам умри давомида диний либос киймади. Қирол Абдуллоҳ ИИ ҳам доим замонавий кийимда. Пайғамбарниниг авлодлари нега бундай кийиняпди!? Сабаби оддий, чунки улар ақлли, баъзи оми халққа ўхшаб аҳмоқ эмас. Иордания аҳолиси эса диний либосда кийинади. Дунёга кенг ва реал кўз билан боқайлик. Либосларнинг вазифаси — ҳимоя, чиройли кўриниш ва асосийси қулай ҳаракатни таъминлаш холос. Унинг бошқа ҳеч қандай муқаддас ва илоҳий вазифаси йўқ. П.С. Шу ўринда мени муллаларнинг фарзандлари ҳам қаерда ва қандай таълим олаётгани қизиқтиради. Жоҳил омманинг фарзандларини ҳужраларида танасига жароҳат етказиб, очлик билан жазолаб, болакайлар билмайдиган ва тушунмайдиган тилдаги матнларни ёд олишга руҳий ҳамда жисмоний босим ўтказаётганларнинг боласи йўқмикан?! Ўзи бошқаларга бераётган азобларни боласига раво кўрган бўлармикан?! Наҳотки ўша мурғакларнинг ўрнида ўз боласини тасаввур қилиб кўрмаса... Ўзи муқаддас билган қуръонида шундай оятлар бор: "улар кўзи очиқ – кўрмайдилар, қулоқлари бор – эшитмайдилар, қалблари муҳрлангандир". Муҳрланган қалбларни очиш пайти келди. @daydi2021

22,000 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••7273747576•••80•••8485
ПретходнаСтраница 74 од 85Следећа