TGINSIGHT CHAT
Sof.uz | Соф хабарлар
@sofuzb
EconomicsБанк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Сүүлийн нийтлэлүүд
8/85 хуудас · 1,016 нийтлэл
Нийтэлсэн 9-р сарын 18
Дилерлик марказлари автомобилларни муддатидан олдин етказиб беришни бошлади UzAuto Motors компаниясининг хабар беришича, дилерлик марказлари бир ой олдин тузилган шартномалар бўйича харидорларга Chevrolet Cobalt, Lacetti, Damas вa Labo автомобилларини муддатидан олдин етказиб беришни бошлаган. Бундан ташқари, UzAuto Motors расмий сайтида кўрсатилган комплектация ва ранглардаги Chevrolet Cobalt, Lacetti, Damas вa Labo автомобиллари учун контрактация очилмоқда. Компания, шунингдек, агар бир шахс номига 2 та бир хил русумли автомобиль харид қилинса, шартноманинг 3.1.2 бандига асосан, етказиб бериш муддати узайтирилишини эслатиб, мижозлардан шартномани имзолашдан олдин унинг барча бандлари билан яхшилаб танишиб чиқишларини сўраган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 18
Айрим бизнес вакилларига 100 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–306-сон, 14.09.2023 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури амалга оширилади. Қуйидагилар “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази” масъулияти чекланган жамиятларига онлайн ариза юбориш орқали Дастурда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади: — камида 1 йил мобайнида ишлаётган ЯТТ, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунарманд, касаначи, НТТ, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари; — оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган шахслар. 2023 йил 1 октябрдан Дастурда иштирок этувчи кичик тадбиркорлик субъектларига, жумладан: — фаолиятини йўлга қўйиш ёки кенгайтириш учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача ҳамда айланма маблағлар учун револьвер тарзда 3 йилгача йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик юқори ставкада 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади ва (ёки) асосий воситаларни сотиб олиш учун лизинг берилади. Бунда, 100 миллион сўмгача кредитларни гаровсиз, 150 миллион сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш имконияти назарда тутилади; — қиймати 1,5 миллиард сўмгача бўлган асосий воситалар 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга берилади; — инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш, юқори технологик стартап лойиҳаларига давлат илмий дастурлари доирасида 2 миллиард сўмгача грант маблағлари ажратилади. 2024 йил 1 январдан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар 3 йилгача муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади. Қарор билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тузилмасида Кичик ва ўрта бизнес ривожланишини таҳлил қилиш, қўллаб-қувватлаш ва соҳада давлат сиёсатини мувофиқлаштириш департаменти ташкил этилди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 18
Қайси ҳудудда автотранспорт воситаларини таъмирлаш хизматларига талаб юқори? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йил январь-июль ойларида автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш бўйича хизматлар ҳажми 2,7 трлн сўмни ташкил этган. Ҳудудлар бўйича автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш бўйича хизматлар ҳажми, млрд сўмда: — Қорақалпоғистон Р. – 97,7 — Андижон вилояти – 233,2 — Бухоро вилояти – 154,3 — Жиззах вилояти – 88,1 — Қашқадарё вилояти – 128,4 — Навоий вилояти — 127,7 — Наманган вилояти – 112,2 — Самарқанд вилояти – 266,5 — Сурхондарё вилояти – 104,3 — Сирдарё вилояти – 63,5 — Тошкент вилояти – 404,7 — Фарғона вилояти – 312,6 — Хоразм вилояти – 113,8 — Тошкент шаҳри – 522,7 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 17
Машҳур адабиётшунос олим Наим Каримов 90 ёшида вафот этди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси академик, адабиётшунос олим, уюшма аъзоси Наим Каримов 90 ёшида вафот этди. Наим Фатиҳович Каримов 1932 йилнинг 12 декабрда Тошкентда зиёлилар оиласида туғилган. У 1955 йил ЎОДУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) филология факултетини тамомлаган. Ўқишини аспирантурада давом эттириб, 1958 йил тамомлади. Аспирантурадан сўнг ёш олим Ўзбек ССР ФАнинг тил ва адабиёт институтига илмий ходим бўлиб ишга киради, етакчи илмий ходимликдан бўлим мудиригача бўлган йўлни босиб ўтади. 1993 йил Наим Каримовга филология фанлари доктори илмий даражаси тақдим этилади, 1994 йил эса профессорлик даражаси берилади. Наим Каримовнинг илмий фаолияти асосан, XX аср ўзбек адабиётини, Чўлпон, Фитрат, Ҳамза каби жадидчи ёзувчилар ижодини ўрганиш билан боғлиқ. Олим Ойбек, Ғофур Ғулом, Ҳамид Олимжон, Ҳамзанинг асарлари тўпламини тайёрлашга фаол бел боғлайди. Унинг қаламига “Ҳамид Олимжон” (1979), “Ойбек” (1985), “Усмон Носир”, “Усмон Носир ҳаётининг сўнгги йиллари” (1993-1994) каби илмий-оммабоп китоблар тегишли. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 15
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати ошган, евро ҳам Россия рублида эса аксинча ҳолат қайд этилди. — 1 АҚШ доллари — 12 174.99 (+20.97) сўм; — 1 Россия рубли — 126.13 (-0.34) сўм; — 1 евро — 12 982.19 (-55.43) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 15
Brent нефти бир баррели нархи 93 доллардан ошди Савдо маълумотларига кўра, Brent нефти бир баррелининг нархи ўтган йилнинг 16 ноябридан бери биринчи марта 93 доллардан ошди, деб хабар бермоқда РИА Новости. Brent маркасининг ноябрь фьючерслари нархи 1,25 фоизга ошиб, бир баррели 93,03 долларни, WТI нефтининг октябрь фючерслари эса 1,32 фоизга ошиб, 89,69 долларни ташкил қилган. Савдо маълумотларига кўра, пайшанба куни нефтнинг жаҳон нархлари бир фоиздан кўпроққа кўтарилмоқда. Бу бозорда хомашё тақчиллигини кутаётган ОПЕК ва Халқаро энергетика агентлиги прогнозлари фонида юз бермоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 14
АҚШ долларининг расмий курси пастлашда давом этяпти Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида ахборот берди. Унга кўра, Хитой юанидан ташқари барча валюталар, жумладан, Россия рубли, евро ва АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати пастлаган. — 1 АҚШ доллари — 12 154.02 (-8.02) сўм; — 1 Россия рубли — 126.47 (-0.31) сўм; — 1 евро — 13 037.62 (-12.25) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 14
Ўзбекистонда 47,8 мингта кўп квартирали уйлар бор Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда кўп квартирали уйлар сони 47 776 тани ташкил этган. Ҳудудлар бўйича кўп квартирали уйлар сони: Қорақалпоғистон Р. – 1782 та Андижон вилояти – 2011 та Бухоро вилояти – 2385 та Жиззах вилояти – 2726 та Қашқадарё вилояти – 2194 та Навоий вилояти – 1835 та Наманган вилояти – 1754 та Самарқанд вилояти – 3300 та Сурхондарё вилояти – 4045 та Сирдарё вилояти – 2362 та Тошкент вилояти – 6147 та Фарғона вилояти – 4149 та Хоразм вилояти – 1828 та Тошкент шаҳри – 11258 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 13
Барча хорижий валюталарнинг расмий курслари пастлади Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, барча хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати тушган. — 1 АҚШ доллари — 12 162.04 (-17.96) сўм; — 1 Россия рубли — 126.78 (-1.89) сўм; — 1 Евро — 13 049.87 — (-10.74) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 13
Сўнгги йилларда қанча янги корхоналар ташкил этилган? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, республикамизда 2023 йилнинг январь-август ойларида 62 523 та янги корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган. Сўнгги йилларда янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони (январь-август ҳолатига): 2019 йилда – 68 654 та 2020 йилда – 62 745 та 2021 йилда – 69 805 та 2022 йилда – 63 542 та 2023 йилда – 62 523 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 12
Сўнгги олти йилда йўлларни қуриш ва таъмирлашга ажратилаётган маблағлар 3 карра ошди Президент ҳузурида йўл хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш бўйича долзарб масалалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Сўнгги олти йилда йўлларни қуриш ва таъмирлашга ажратилаётган маблағлар 3 карра ошди. Ўтган даврда Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги корхоналарга 2 мингдан зиёд янги махсус техникалар харид қилинди. Бунинг ҳисобига 65 минг километр йўллар қурилди ва таъмирланди. Ўтган йилдан “Менинг йўлим” лойиҳаси ишга тушди ва илк бор аҳоли таклифлари асосида ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш тизими жорий қилинди. Шу йилнинг ўзида 470 та маҳаллада ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишларига 410 миллиард сўм йўналтирилди. 3 мингга яқин маҳалла йўлларига илк бор асфальт ётқизилди, яна 2 мингта маҳалладаги тупроқ йўллар шағал қопламага ўтказилди. Йўллар яхшиланиши ҳисобига маҳаллаларда минглаб янги тадбиркорлар иш бошлади, кўплаб корхоналар ишга тушди, ўн минглаб янги иш ўринлари яратилди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 12
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ доллари, Россия рубли ва евронинг сўмга нисбатан қиймати яна ошган. — 1 АҚШ доллари — 12 180.00 (+16.47) сўм; — 1 Россия рубли — 128.67 (+2.40) сўм; — 1 Евро — 13 060.61 (+5.49) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb