TGINSIGHT CHAT
Sof.uz | Соф хабарлар
@sofuzb
EconomicsБанк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Сүүлийн нийтлэлүүд
12/85 хуудас · 1,016 нийтлэл
Нийтэлсэн 9-р сарын 2
Қозоғистонда Qorqyt ata коллекция тангалари муомалага чиқарилади Қозоғистон Миллий банки «Дашт хазинаси» туркумидаги QORQYT ATA коллекцияси тангаларини муомалага чиқарди, деб хабар бермоқда Кazinform. Хабарда айтилишича, 4 сентябрдан бошлаб тангалар ҚМБ онлайн-дўкони орқали сотилади. QORQYT ATA - қўбизнинг пири, жиров, созанда ва бастакор. Ривоятларга кўра, QORQYT ATA Сирдарё даштидан бўлиб, VIII-IX асрларда яшаган. 1980 йилда Қизилўрдада QORQYT ATA ёдгорлик мажмуаси қурилди. У 2018 йил 28 ноябрдан бошлаб ЮНЕСКОнинг маданий мероси рўйхатига расман киритилган ва давлат муҳофазасига олинган. QORQYT ATA тангаси кумушдан ишланган, пробаси - 925/1000. Оғирлиги - 24 грамм, диаметри - 37 мм, ишлаб чиқариш сифати - proof, номинал - 500 тенге, тиражи - 5 000 (беш минг) дона. Коллекция тангалари Қозоғистон Республикасининг бутун ҳудудида белгиланган қиймати бўйича барча тўлов турлари учун қабул қилинади. Уни ҳисобга олиш ва мамлакатнинг барча банкларидаги банк ҳисоб рақамларига ўтказиш, майдалаш ва алмаштириш мумкин. Коллекция тангалари Қозоғистон танга саройида ишлаб чиқарилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 1
Япония демографик инқироз билан қандай курашмоқда? 2022 йилда Япония аҳолиси 122 млн 423 038 кишини ташкил этган ва 801 минг кишига камайди, бу 1968 йилдан бери барча 47 префектурада рўйхатга олинганлар сонининг энг сезиларли камайишидир, деб ёзмоқда Kazinform мухбири. 2023 йил январь-июнь ойларида Японияда туғилган болалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,6 фоизга камайган ва 371 052 нафарни ташкил этган. Ушбу маълумотларга Японияда туғилган чет элликларнинг болалари ҳам киради. Япония ҳукумати мамлакатдаги демографик тенденцияни бартараф этиш учун мисли кўрилмаган чораларни кўряпти. 2023 йил апрель ойида Япония Бош вазири раҳбарлигида Болалар ва оилалар янги агентлиги ташкил этилди. Йиллик бюджети 36 миллиард доллар бўлган янги департамент туғилиш даражаси, болаларга нисбатан зўравонлик ва қашшоқлик каби масалалар билан шуғулланади. Фумио Кисида бошчилигидаги Япония вазирлар маҳкамаси келгуси уч йил ичида болалар парвариши учун йиллик харажатларни 2024 йилдан бошлаб 3,5 триллион иенага (25 миллиард доллар) оширишни режалаштиряпти. Япония ҳукумати раҳбари бундай харажатларни ҳар бир болага оилавий нафақалар нархи бўйича Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти аъзолари орасида етакчи бўлган Швеция даражасига етказишни режалаштирган. Миллий демографик тадқиқотлар ва ижтимоий таъминот институти маълумотларига кўра, 2070 йилга бориб Японияда туғилиш даражаси 500 минггача камайиши мумкин. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 1
Дам олиш кунлари ёки ишланмайдиган байрам кунлари учун камида икки ҳисса ҳақ тўланади Ички ҳужжатларда икки ҳиссадан кўпроқ ҳақ тўланиши белгиланиши мумкин. Дам олиш кунидаги ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини бериш билан компенсация қилиниши мумкин. Дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш учун ходимга ўзининг хоҳишига кўра бошқа дам олиш куни берилиши мумкин. Бунда ходимга бир ҳисса ҳақ тўланади. Ходим жадвалга ёки меҳнат шартномасига мувофиқ умумий белгиланган дам олиш кунларида (беш кунлик иш ҳафтасида шанба ёки якшанба кунлари ёки олти кунлик иш ҳафтасида якшанба куни) ишласа, дам олиш кунлари эса унга бошқа кунда берилса, умумий дам олиш кунларидаги иш учун бир ҳисса ҳақ тўланади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 31
OSON тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилди Марказий банкнинг маълум қилишича, OSON тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 31
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, евро ва Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати пастлаган, бироқ АҚШ долларининг расмий курси эса кундан-кунга ошиб кетмоқда. — 1 АҚШ доллари — 12 102.00 (+12.03) сўм; — 1 Россия рубли — 125.62 (-0.35) сўм; — 1 евро — 13 159.71 (-5.06) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 31
Қатар ва Ўзбекистон икки томонлама солиққа тортишни бекор қилиш тўғрисидаги битимни имзолади Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим ҳам кучга кирди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Ушбу қоидаларга мувофиқ, мамлакатлар қуйидаги келишувларни тасдиқладилар: – инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида; – даромад солиғига нисбатан икки томонлама солиққа тортишни бартараф этиш ва солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисида. Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо вазирлиги, шунингдек, Солиқ қўмитаси халқаро шартномаларни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб тайинланди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 31
Қайси ҳудудда энг кўп асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикасида 139,1 трлн сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган. Жами асосий капиталга инвестицияларнинг ҳудудлар бўйича ҳажми: — Қорақалпоғистон Р. – 4,7 трлн сўм; — Андижон вилояти – 6,8 трлн сўм; — Бухоро вилояти – 12,3 трлн сўм; — Жиззах вилояти – 6,3 трлн сўм; — Қашқадарё вилояти – 7,3 трлн сўм; — Навоий вилояти – 9,6 трлн сўм; — Наманган вилояти – 7,9 трлн сўм; — Самарқанд вилояти – 12,2 трлн сўм; — Сурхондарё вилояти – 6 трлн сўм; — Сирдарё вилояти – 6,6 трлн сўм; — Тошкент вилояти – 18,5 трлн сўм; — Фарғона вилояти – 8,4 трлн сўм; — Хоразм вилояти – 4 трлн сўм; — Тошкент шаҳри – 28,5 трлн сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 30
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, яна АҚШ доллари ҳамда евронинг сўмга нисбатан қиймати ошган, Россия рубли билан эса аксинча ҳолат қайд этилган. — 1 АҚШ доллари — 12 089.97 (+5.13) сўм; — 1 Россия рубли — 125.97 (-0.55) сўм; — 1 евро — 13 164.77 (+96.22) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 30
Турар-жойлар қурилишида қарийб 9,3 трлн сўм инвестициялар ўзлаштирилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида турар-жой қурилишида жами 9,3 трлн сўм инвестициялар ўзлаштирилган. Турар-жойлар қурилишида ўзлаштирилган жами инвестициялар ҳажмида: — республика буджети маблағлари ҳисобидан – 20,5 млрд сўм; — корхона ва ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобидан – 36,6 млрд сўм; — аҳоли маблағлари ҳисобидан – 8,8 трлн сўм; — бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобидан – 492,0 млрд сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 30
Ўзбекистонда шифокор ва ҳамшираларнинг ойлик маошлари қанча? Ўзбекистондаги шифокорлар ва ҳамшираларнинг ойлик маошлари тўғрисида расмий маълумотлар очиқланди. Унга кўра, ➖Олий тоифали тиббий бригада ҳамширасининг ўртача маоши 2,5 млн. сўм, устамалар билан 5,0 млн. сўм; ➖Олий тоифали операция ҳамширасининг ўртача ойлик иш ҳақи 3,0 млн. сўм, устамалар билан 6,7 млн. сўм; ➖Олийгоҳни янги битирган салоҳиятли оилавий шифокорнинг иш ҳақи 2,7 млн сўм, устамалар билан 5,4 млн сўм. Илмий даражаси бўлганда 6,2 млн сўм, янги иш бошлаганлиги учун қўшимчаси билан эса 7,2 млн сўм; ➖агар ушбу даражадаги шифокор олис ва чекка ҳудудларга бориб ишласа 9,2 млн сўм; ➖Олий тоифали хирург шифокорнинг ўртача маоши 4,7 млн сўм, юқори технологияли операциялар амалга оширганда 5,9 млн сўм, устамалар билан 9,4 млн сўм, илмий даражаси бўлса 12,3 млн сўм; ➖Оилавий шифокорлик пунктида ишловчи олий тоифали шифокорнинг ўртача маоши 4,9 млн сўм, устамалар билан 9,8 млн сўм, илмий даражаси бўлса 12,7 млн сўм; ➖Агар ушбу даражадаги шифокор олис ва чекка ҳудудларга бориб ишласа – 14,7 млн сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 29
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида ахборот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва евронинг сўмга нисбатан қиймати яна ошган ва Россия рублининг курси эса арзонлаган. — 1 АҚШ доллари — 12 084.84 (+12.63) сўм; — 1 Россия рубли — 126.52 (0.04) сўм; — 1 евро — 13 068.55 (+20.91) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 29
Президент қарорига кўра, 1 сентябрдан бошлаб: ➖турагентларнинг электрон тўловлар, бронь қилиш хизматларини кўрсатадиган камида иккита хорижий тилдаги веб-сайтга эга бўлиши; ➖туроператорларнинг электрон тўловлар хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши бекор қилинади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb