TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Сувгийн жагсаалт руу буцах
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT CHAT

Sof.uz | Соф хабарлар

@sofuzb

Economics

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Дагагчид2,550Одоогийн дагагчдын тоо
Хянасан нийтлэлүүд1,016Индекслэгдсэн нийтлэлийн тоо
Сүүлийн хамрах хүрээ23,859Сүүлийн үзэлтийн нийлбэр
Сүүлийн нийтлэлүүд

Сүүлийн нийтлэлүүд

37/85 хуудас · 1,016 нийтлэл

Нийтэлсэн 7-р сарын 16

Ўзбекистон қиймати 1,8 млн АҚШ долларлик олма экспорт қилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон 7 та давлатга қиймати 1,8 млн AҚШ долларига тенг бўлган 4,4 минг тонна олма экспорт қилган. Олма экспорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 702 тоннага камайган. 2023 йилнинг 5 ойида Ўзбекистон энг кўп олма экспорт қилган давлатлар: Қозоғистон – 2,5 минг тонна Россия – 764 тонна Туркманистон – 649 тонна Қирғиз Р. – 444 тонна Тожикистон – 125 тонна Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

1,950 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 15

Ҳайвонот боғларида қанча мавжудот бор? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, ҳайвонот боғларида жами 18 652 турдаги ҳайвонот дунёси намуналари ва нусхалари мавжуд. Йиллар кесимида ҳайвонот боғларида сақланаётган ҳайвонот дунёси намуналари ва нусхалари сони: — 2018 йилда - 13 070 та — 2019 йилда - 10 864 та — 2020 йилда - 11 576 та — 2021 йилда - 14 443 та — 2022 йилда - 18 652 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,050 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 15

Япониянинг Isuzu автомобил ишлаб чиқарувчиси Россияни тарк этди Япониянинг Isuzu автоконцерни Россияни тарк этди ва Россиядаги шоъба корхонаси акцияларини Sollers компаниясига топширди. Бу ҳақда Kyodo агентлигига таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда. Қайд этилишича, Sollers 200 га яқин киши меҳнат қилаётган заводга ўтказилган. Украина можароси вақтида эҳтиёт қисмлар етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар туфайли ишлаб чиқариш 2022 йил март ойида тўхтатилган эди. Агентлик маълумотларига кўра, автоконцерннинг Россиядан кетишига унинг қайта тикланиш истиқболлари йўқлиги сабаб бўлган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

1,980 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 15

Туристик агентликлар томонидан 238 млрд сўмлик хизматлар кўрсатилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида туристик агентликлар, туроператорлар хизматлари, бронь қилиш ва у билан боғлиқ бошқа хизматлар ҳажми 238 млрд сўмни ташкил этган. Туристик агентликлар, туроператорлар хизматлари, бронь қилиш ва у билан боғлиқ бошқа хизматлар ҳажми таркибида Тошкент шаҳрининг улуши 67,4 фоизни ташкил этди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

1,940 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 15

Қозоғистонда янги автомобиллар сони ортиб бормоқда Қозоғистонда автомобиллар сони бир йил ичида 8,4 фоизга ўсиб, жорий йилнинг апрель ойи охирида 4,1 миллионтага етдию Ranking.kz порталига кўра, ўсиш ҳар йили кузатилади. Бироқ, охирги 3 йилда транспорт воситаларида сезиларли ўсиш кузатилган. Уларнинг сони дарҳол 31,1 фоизга ошди. Шу билан бирга, эски автомобиллар тоифасига кириш арафасида турган 10-20 йиллик автомобиллар сони 13,5 фоизга ошган. Мамлакатда 20 йилдан ошган автомобиллар сони бир йил ичида 4 фоизга ошиб, қарийб 2 миллионга етди, бироқ уларнинг улуши 50,3 фоиздан 48,3 фоизга қисқарди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

1,930 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 15

Ўзбекистонда сўнгги йилларда саноат корхоналари сони қанчага кўпайган? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, мамлакатимизда рўйхатдан ўтган саноат соҳасидаги корхоналар сони 108 080 тани ташкил этди. Саноат корхоналари сони 2022 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 7,2 фоизга ошган. Сўнгги йилларда саноат соҳасида рўйхатдан ўтган корхоналар сони (1 июль ҳолатига): 2019 йилда – 69 451 та 2020 йилда – 80 886 та 2021 йилда – 95 416 та 2022 йилда – 100 849 та 2023 йилда – 108 080 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

1,890 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 15

Коинотнинг ёши 26 миллиард йил деб баҳоланди Оттава университети физикларининг тадқиқотига кўра, коинот 26,7 миллиард йил аввал шаклланган. Бу ҳақда mir24.tv. сайтида маълум қилинган. Олимлар 2021 йилда энг янги асбоб ва технологиялардан фойдаланган ҳолда коинотнинг ёши 13,797 миллиард йил эканлигини аниқлашганди. Кейинчалик Жеймс Уэбб телескопи Катта портлашдан 300 миллион йил ўтгач мавжуд бўлган галактикаларни топди. Шу билан бирга, галактикаларнинг хусусиятлари ва оғирлиги уларни бир неча миллиард йиллик эволюциядан омон қолгандек таассурот уйғотди. Янги тадқиқот муаллифлари қизил силжиш тушунчасини қайта кўриб чиқишни таклиф қилишди – бу коинотнинг кенгайиши туфайли кузатиладиган объектларни олиб ташлаш билан боғлиқ ҳодиса. Уларнинг фикрига кўра, бу фотонларнинг улкан фазовий масофаларда аста-секин энергиясини йўқотиши туфайли юзага келади. Шунингдек, олимлар зарралар орасидаги ўзаро таъсирларни бошқарадиган асосий жисмоний константалар вақт ўтиши билан ўзгариши мумкинлигини тахмин қилишди. Бундай ҳолда, Жеймс Уэбб томонидан топилган биринчи галактикалар бундан миллионлаб йиллар эмас, балки миллиардлаб йиллар олдин пайдо бўлган бўлиши мумкинлигидан далолат беради. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

1,890 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 15

Компьютерларни таъмирлаш бўйича хизматлар ҳажми қанча? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида, компьютер ва периферик ускуналарни таъмирлаш бўйича хизматлар ҳажми 333,8 млрд сўмни ташкил этган. Бу умумий компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар ҳажмида 12,8 фоиз улушга эга ҳисобланади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

1,910 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 14

Хитой 2030 йил Ойга одам жўнатади Хитой 2030 йилга келиб Ойга одам юборишни режалаштирмоқда, мақсад Ернинг табиий йўлдоши юзасида илмий-тадқиқот ўтказиш, деди ХХР фазовий парвоз дастури бошқармаси бош муҳандиси ўринбосари Чжан Хайлянь. «Мамлакатимиз 2030 йилгача Ойга одам жўнатишни ният қилган, шундан кейин табиий йўлдошимиз юзасида синов станцияси қуриш ва тизимли, узлуксиз тадқиқот олиб бориш, техник тажриба амалга оширишни бошлаймиз», – дейди мутахассис. Таъкидланишича, Ойга одам жўнатишда иккита ракета-ташувчидан фойдаланилади. Чжан Хайлянь маълум қилишича, бу вазифани муваффақиятли бажариш учун хитойлик тадқиқотчилар янги техника, жумладан, «Чанчжэн-10» ракета ташувчи, одам бошқарадиган янги авлод фазо кемаси ва луноход, Ойга қўнадиган модуль яратиш устида иш олиб боришяпти. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,130 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 14

Долларнинг расмий пасайди Марказий банк 17 июлдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 577,66 сўм (-4,48); 1 Евро – 12 998,24 сўм (+57,51); 1 Россия рубли – 128,20 сўм (-0,46). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,009 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 14

Озарбайжонда аҳоли сони эълон қилинди Озарбайжон Давлат статистика қўмитаси ҳисоботига таянган ҳолда хабар тарқатган «Report» ахборот агентлиги маълум қилишича, 2023 йил 1 июнь ҳолатига кўра, мамлакат аҳолиси 10 148 057 нафарни ташкил этмоқда. Аҳолининг 54.6 фоизи шаҳарда, 45.4 фоизи қишлоқда истиқомат қилади. Хабарда эркаклар 49.8, аёллар эса 50.2 фоиз экани ҳам келтирилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,080 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 14

Осиёда иқтисодий фаровонлик бошланади - Ҳиндистон дипломати Бугун биз «Қадимги Осиё» тушунчасига қайтамиз. Бу ҳақда Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда хавфсизлик ва ҳамкорлик форуми чоғида Ҳиндистоннинг Қозоғистондаги собиқ элчиси, Нью-Деҳлидаги Глобал тадқиқотлар институти президенти Ашок Саджанхар маъум қилди. «Бугун биз «Қадимги Осиё» тушунчасига қайтамиз. Бугунги кунгача иқтисодий ўсиш Ғарб мамлакатларида бўлди. Энди иқтисодий фаровонлик Осиёда бошланади. Чунки бу ерда дунёнинг етакчи давлатлари жойлашган. Бу ерда масала Осиё давлатлари бу имкониятдан қанчалик фойдалана олишида. Айни пайтда Қозоғистон муҳим рол ўйнайди. Мамлакатингизнинг муҳим марказда жойлашгани, ялпи ички маҳсулотнинг барқарор ўсиши каби омиллардан оқилона фойдаланиш мумкин. Қолаверса, Қозоғистон ҳамиша очиқ ва эркин мулоқотга тайёр», - деди Ашок Саджанхар. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,100 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••353637383940•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485