TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Сувгийн жагсаалт руу буцах
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT CHAT

Sof.uz | Соф хабарлар

@sofuzb

Economics

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Дагагчид2,550Одоогийн дагагчдын тоо
Хянасан нийтлэлүүд1,016Индекслэгдсэн нийтлэлийн тоо
Сүүлийн хамрах хүрээ26,779Сүүлийн үзэлтийн нийлбэр
Сүүлийн нийтлэлүүд

Сүүлийн нийтлэлүүд

47/85 хуудас · 1,016 нийтлэл

Нийтэлсэн 6-р сарын 24

Ҳиндистон 2,7 миллиард долларлик Micron заводи қурилишини маъқуллади Янги завод чипларни ишлаб чиқариш билан шуғулланмайди - бу ерда фақат қадоқлаш ва синовдан ўтказиш амалга оширилади, дея хабар беради Аnadoly агентлиги. Ҳиндистон вазирлар маҳкамаси Америка Micron Technology компанияси томонидан мамлакатда 2,7 миллиард долларлик чипларни қадоқлаш ва синовдан ўтказиш бўйича янги завод қуриш режасини маъқуллади. Расмийлар бу қадамга Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг АҚШга ташрифи арафасида ушбу қарорга келди. Завод Гужарат штатида қурилиши режалаштирилган. Ҳукумат жами 1,34 миллиард доллар миқдорида ишлаб чиқариш билан боғлиқ имтиёзлар беришга рози бўлди. Маълумки, янги завод чипларни ҳақиқий ишлаб чиқариш билан шуғулланмайди – бу ерда фақат қадоқлаш ва синовдан ўтказиш амалга оширилади. Мажмуанинг биринчи босқичи 2024 йил охирида ишга туширилиши режалаштирилган. Лойиҳанинг иккинчи босқичининг бошланиши ўн йилликнинг иккинчи ярмига яқинроқ кутиляпти. Micron Technology дастлабки икки босқичда 825 миллион долларгача сармоя киритади ва келгуси бир неча йил ичида ўз штатида 5000 тагача иш ўрни яратади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,200 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 24

Мамлакатимизда ёшлар сони қанча? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 январь ҳолатига республика бўйича ёшлар (14-30 ёш) сони 9 654 351 киши ташкил этиб, жами аҳолининг 26,8 фоизига тенг. Ҳудудлар бўйича ёшлар (14-30 ёш) сони: Қорақалпоғистон Р. –544 011 киши (27,5 фоиз) Андижон вилояти – 871 191 киши (26,2 фоиз) Бухоро вилояти – 519 768 киши (25,9 фоиз) Жиззах вилояти – 418 659 киши (28,4 фоиз) Қашқадарё вилояти – 976 661 киши (28,0 фоиз) Навоий вилояти – 274 275 киши (26,0 фоиз) Наманган вилояти – 803 078 киши (26,8 фоиз) Самарқанд вилояти – 1 143 004 киши (27,8 фоиз) Сурхондарё вилояти – 787 816 киши (28,1 фоиз) Сирдарё вилояти – 249 903 киши (27,9 фоиз) Тошкент вилояти – 767 600 киши (25,6 фоиз) Фарғона вилояти – 1 051 980 киши (26,5 фоиз) Хоразм вилояти – 541 554 киши (27,7 фоиз) Тошкент шаҳри – 704 851 кишини (23,8 фоиз) Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,220 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 23

5 ойда ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга ташриф буюрган? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-майь ойларида 1,6 млн нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. Ўзбекистонликлар январь-май ойларида энг кўп сафар қилган давлатлар: — Қирғиз Р. – 650,7 минг нафар — Тожикистон – 422,0 минг нафар — Қозоғистон – 255,7 минг нафар — Россия – 65,1 минг нафар — БАА – 59 минг нафар — Туркия – 52,7 минг нафар — Саудия Арабистони – 24,4 минг нафар — Қувайт – 20,7 минг нафар — Миср - 9,1 минг нафар — Озарбайжан - 8,3 минг нафар Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,260 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 23

Туркия Марказий банки асосий ставкани 8,5 фоиздан бирданига 15 фоизга оширди Туркия Марказий банки асосий ставкани 650 базавий пунктга, 8,5 фоиздан 15 фоизга оширди, дея хабар беради Аnadoly агентлиги. Туркия Марказий банки Молия сиёсати кенгашининг йиғилиши якунлари бўйича қарор эълон қилинди. Барқарорлаштирувчи банк молиявий-кредит сиёсатини қатъийлаштириш жараёни бошланишини эълон қилди. «Бозор механизми самарадорлигини ошириш ва макромолиявий барқарорликни мустаҳкамлаш чоралари кўрилмоқда. Молия-кредит сиёсатини қатъийлаштириш инфляция соҳасидаги вазият яхшиланмагунча босқичма-босқич давом этади», — деди Молия вазирлиги вакиллари. Стабилизатор банк глобал тенденцияга ишора қилиб, турли мамлакатларнинг марказий банклари инфляция даражасини пасайтириш чораларини кўраётганини айтди. Шу муносабат билан Туркияда йиллик инфляцияни 5 фоизга етказиш бўйича ўртача яқин мақсаднинг аҳамияти қайд этилди. «Марказий банк инфляцияни кузатиб боради ва мамлакатда нархлар барқарорлигини таъминлаш учун барча мавжуд воситалардан фойдаланади», — дейилади кенгаш баёнотида. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,300 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 23

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП: 10 давлатлар Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида): — Хитой – 4,5 млрд — Россия – 3,8 млрд — Қозоғистон – 1,9 млрд — Туркия – 1,3 млрд — Корея – 1,0 млрд — Германия – 894 млн — Қирғиз Р. – 419 млн — Туркманистон – 364 млн — Франция – 332 млн — Афғонистон – 328 млн Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,029 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 23

Ўзбекистонда БААнинг сунъий ёмғир технологияси жорий қилиниши мукин Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг телеграм каналида маълум қилди. Хабарда айтилишича, Жаҳон метеорология ташкилоти президенти, БАА Миллий метеорология маркази бош директори доктор Абдуллоҳ Ал Мандус Жаноби Олийлари билан учрашув бўлиб ўтган. Учрашувда БААда ишлаб чиқилган илғор технологиялар ва янги методологиялар, жумладан, ёмғир ҳосил қилиш усули билан танишилган ва уларнинг тажрибасини Ўзбекистонда, айниқса, Оролбўйи минтақасида жорий этиш истиқболларини муҳокама қилинган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,260 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 23

5 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 25,8 млрд АҚШ долларига етган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 25,8млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 5,2 млрд АҚШ долларига ёки 25,4 фоизга ошган. 5 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида экспорт 10,5 млрд АҚШ доллари ва импорт 15,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этган. Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-май ойларида жаҳоннинг 182 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,100 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 22

Ўзбекистон Республикасининг 100 йиллик демографик кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 024 946 кишини ташкил этган. Йиллар кесимида мамлакатимизнинг доимий аҳолиси сони: — 1920 йил – 4,4 млн. киши — 1930 йил – 4,9 млн. киши — 1940 йил – 6,6 млн. киши — 1950 йил – 6,2 млн. киши — 1960 йил – 8,4 млн. киши — 1970 йил – 11,8 млн. киши — 1980 йил – 15,8 млн. киши — 1990 йил – 20,2 млн. киши — 2000 йил – 24,5 млн. киши — 2010 йил – 28 млн. киши — 2020 йил – 33,9 млн. киши Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,310 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 22

Чиройли авторақамлар рўйхати ва нархи янгиланди Ҳукумат қарори билан “Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди Қарор билан оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган I, IA, IE, IАE, III, IIIA, IIIE, IIIАE типидаги автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг рўйхати янгиланди. ➖2023 йил 1 июлдан аукцион савдолари орқали сотилиши белгиланмаган, ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган 680 жуфт давлат рақами белгилари 6-тоифага доир бошланғич нархда аукцион савдоларига қўйилади. ➖Шунингдек, автомобиль бошқа шахсга ўтказилганда унинг оширилган ставкада олинган “чиройли рақами” йўл ҳаракати хавфсизлиги органларида 12 ойга сақланиши мумкин. Ундан кейин яна 12 ойга сақлаш учун БҲМнинг 1 баравари (330 минг сўм)миқдорида пул тўланади. Илгари қўшимча 12 ой сақлаш тартиби бўлмаган, 12 ойдан кейин “чиройли рақам” олиб қўйилган. ➖Аукционда рақобат тартиботи амалга ошмади деб эътироф этилганда (иккинчи ғолиб рад этган ёки харидорлар мавжуд бўлмаганда), ахборот тизимида автотранспорт воситалари учун РЎДРБни оширилган тўлов ставкаси бўйича беришни 5 кун муддат ичида автоматик равишда қайтадан эълон қилинади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,190 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 22

Долларнинг расмий курси пастлади Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курсларини эълон қилди. — 1 АҚШ доллари — 11 482.27 (-13.73) сўм; — 1 евро — 12 632.79 (+78.24) сўм; — 1 Россия рубли — 137.41 (+0.60) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,070 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 22

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолатирақамларда Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларидаЎзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда: саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 105,7 фоиз қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 104,7 фоиз чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 107,2 фоиз бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 112,6 фоиз ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 125,4 фоиз экспортнинг ўсиш суръати – 124,1 фоиз импортнинг ўсиш суръати – 126,4 фоиз фаолияткўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 480 415 та фаолияткўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони – 413 569 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,240 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 21

“BBC World News” телеканалида Ўзбекистон туризмига бағишланган тарғибот кампанияси бошланди Жаҳоннинг етакчи телеканали “BBC World News” томонидан бутун дунё сайёҳларининг катта аудиториясини ўзида жам қилган “The Travel Show” ҳафталик теледастури орқали Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган махсус кўрсатувлар тез орада эфирга узатилади. Батафсил: https://sof.uz/yuo4 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,600 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••454647484950•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485