TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Сувгийн жагсаалт руу буцах
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT CHAT

Sof.uz | Соф хабарлар

@sofuzb

Economics

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Дагагчид2,550Одоогийн дагагчдын тоо
Хянасан нийтлэлүүд1,016Индекслэгдсэн нийтлэлийн тоо
Сүүлийн хамрах хүрээ26,910Сүүлийн үзэлтийн нийлбэр
Сүүлийн нийтлэлүүд

Сүүлийн нийтлэлүүд

49/85 хуудас · 1,016 нийтлэл

Нийтэлсэн 6-р сарын 20

Ўзбекистонда нечта маданият ва истироҳат боғлари бор? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда фаолият кўрсатаётган маданият ва истироҳат боғлари сони 126 тани ташкил этган. Ҳудудлар кесимида фаолият кўрсатаётган маданият ва истироҳат боғлари сони: — Қорақалпоғистон Р. – 7 та — Андижон вилояти — 21 та — Бухоро вилояти — 6 та — Жиззах вилояти — 3 та — Қашқадарё вилояти — 8 та — Навоий вилояти — 9 та — Наманган вилояти — 5 та — Самарқанд вилояти — 4 та — Сурхондарё вилояти — 15 та — Сирдарё вилояти — 2 та — Тошкент вилояти — 3 та — Фарғона вилояти — 8 та — Хоразм вилояти — 14 та — Тошкент шаҳри — 21 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,050 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 19

Қурбон ҳайити муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олиш куни бўлади Президент фармонига биноан 29 июнь (пайшанба) куни ҳам иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни сифатида эълон қилинди. Қуйидаги кунлар дам олиш куни бўлади: • 28 июнь, чоршанба (Қурбон ҳайити); • 29 июнь, пайшанба (барча учун қўшимча дам олиш куни); • 30 июнь, жума (барча учун қўшимча дам олиш куни); • 1 июль, шанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни); • 2 июль, якшанба. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,840 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 19

Қайси ҳудудларда ахборот ва алоқа соҳасидаги корхоналар кўпроқ жойлашган? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июнь ҳолатига республикамизда ахборот ва алоқа соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 9 819 тани ташкил этган. 2023 йилнинг январь-май ойида ушбу соҳада 1 335 та корхона янги ташкил этилган. Ҳудудлар кесимида ушбу соҳада энг кўп янги ташкил этилган корхоналар сони: Тошкент шаҳри – 475 та Фарғона вилояти – 163 та Қорақалпоғистон Р. – 92 та Тошкент вилояти – 89 та Самарқанд вилояти– 83 та Хоразм вилояти – 72 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,060 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 19

Долларнинг расмий курси кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курсларини эълон қилди. — 1 АҚШ доллари — 11 477.00 (+13.97) сўм; — 1 евро — 12 521.41 (-29.46) сўм; — 1 Россия рубли — 136.78 (-0.37) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,180 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 19

Қурбон Ҳайити муносабати билан барча ходимлар кетма-кет 5 кун дам олиши мумкин Ўзбекистон Мусулмонлар идораси маълум қилишича, бугун — 19 июнь душанба куни Зулҳижжа ойининг 1-кунидир. Қурбон Ҳайити 28 июнь – чоршанба кунига тўғри келади. Агар Президентнинг тегишли Фармонига ўзгартириш киритилса, байрам муносабати билан барча ходимлар 5 кун кетма-кет дам олишлари мумкин. ➖ 28 июнь, чоршанба куни – Қурбон ҳайити биринчи куни; ➖ 29 июнь – пайшанба, одатий иш куни (ушбу кун дам бўлиши ҳозирча назарда тутилмаган); ➖ 30 июнь – жума, қўшимча дам олиш куни; ➖ 1 июль – шанба, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни; ➖ 2 июль – якшанба, одатий дам олиш куни. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,330 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 19

Ўзбекистонда нечта 5 юлдузли меҳмонхона бор? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда фаолият кўрсатаётган меҳмонхоналар сони 1 088 тани ташкил этган. Меҳмонхоналар даражаси (юлдузли) бўйича сони: — 1 юлдузли – 231 та — 2 юлдузли – 36 та — 3 юлдузли – 120 та — 4 юлдузли – 24 та — 5 юлдузли – 5 та — юлдузли тоифага эга бўлмаганлар – 672 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,650 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 18

Бўяш ишлари нархлари бир ойда ўртача 2,2 фоизга арзонлашган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг май ойида бўяш ишларинархлари апрель ойига нисбатаняъни бир ойда ўртача 2,2 фоизга арзонлашган. Бўяш ишларинархлари 2023 йил бошидан буён ўртача 5,1 фоизга ошгани кузатилган. 2023 йилнинг май ойида ўтган ойга нисбатан: Электрик хизматлари нархлари – ўртача 0,1 фоизга арзонлашган. Турар жойларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва қўриқлаш бўйича хизматлар нархлари –ўртача 1,5 фоизга арзонлашган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,190 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 18

Европадаги машҳур шаҳарда Биринчи "Ўзбекистон маданияти кунлари" ва миллий таомлар фестивали ўтказиляпти Лондондаги боғда, “Tower Bridge” ёнида, яъни Темза дарёси бўйидаги “Potters Fields” боғида Биринчи "Ўзбекистон маданияти кунлари" ва миллий таомлар фестивали бўлиб ўтяпти. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов кириш сўзи билан очиб берди ва фестивал ишига муваффақият тилади. Боғда ташкил этилган гастрономик туризм павилонига ўзбек миллий таомларини татиб кўриш учун йиғилганлардан узун навбат ҳосил бўлди. Айниқса, "таомлар шоҳи" паловни татиб кўриш иштиёқмандларининг сони кўпчиликни ташкил этмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,290 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 18

Туркияда онлайн овоз бериш тизими жорий қилиниши мумкин Бир қатор давлатларда бўлгани каби Туркияда ҳам онлайн овоз бериш тизими жорий этилиши мумкин. Бу йўналишдаги ишлар 2024 йил баҳорда бўлиб ўтадиган маҳаллий сайловдан сўнг бошланади, деди Олий сайлов кенгаши раиси Аҳмед Йенер “Hurriyet” газетасига берган интервьюсида. – Электрон овоз бериш тизими 2028 йил ёки кейинги сайловда жорий этилади, – деди у. – Бу муқаррар. Ушбу тизимдан биз дастлаб сайловчилар сони оз бўлган хориждаги ваколатхоналаримизда фойдалана бошлармиз. Йенер эслатишича, Олий сайлов кенгаши электрон овоз бериш масаласини 2014 йилдан бошлаб ўрганишга киришган. Сиёсий партиялар вакиллари билан бирга чет эл тажрибасини ўрганиш мақсадида хорижга сафар ҳам уюштирилган. Май ойида Туркияда парламент ва президентлик сайлови бўлиб ўтди. Кейинги сайлов 2028 йилга белгиланган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,160 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 18

Республикамизда нечта касб-ҳунар мактаблари бор? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамиздаги касб-ҳунар мактаблари сони 337 тани ташкил этган. Ҳудудлар кесимида фаолият кўрсатаётган касб-ҳунар мактаблари сони: — Қорақалпоғистон Р. – 22 та — Андижон вилояти – 33 та — Бухоро вилояти – 20 та — Жиззах вилояти – 15 та — Қашқадарё вилояти – 35 та — Навоий вилояти – 11 та — Наманган вилояти – 27 та — Самарқанд вилояти – 37 та — Сурхондарё вилояти – 29 та — Сирдарё вилояти – 12 та — Тошкент вилояти – 33 та — Фарғона вилояти – 32 та — Хоразм вилояти – 25 та — Тошкент шаҳри – 6 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,050 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 17

Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 июнь ҳолатига республикамизда фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 12 807 тани ташкил этган. Хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони: — Россия – 2 884 та — Хитой – 1 823 та — Туркия – 1 771 та — Қозоғистон – 957 та — Жанубий Корея – 703 та — АҚШ – 296 та — Тожикистон – 250 та — Қирғиз Р. – 245 та — Озарбайжон – 207 та — Германия – 200 та — Туркманистон – 130 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,160 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 17

Хакерлар энг кўп сўзлашадиган тил маълум қилинди Дунёдаги кўпчилик хакерлар хитой тилида сўзлашади, бу борада иккинчи ўрин рус, учинчи ўрин испан ва португал тилларига тегишли, деди “Лаборатории Касперского” раҳбари Евгений Касперский “РИА Новости”га. - Малакали ва малакасиз кибер жиноятчиларнинг кўпчиллиги хитой тилида сўзлашади. Иккинчи ўринда рус тили, кейин қайси тил эканини айтишим қийин, эҳтимол испан-португал тилидир, - деди у Петурбург халқаро иқтисодий форумида. Дарвоқе, Касперский таъкидлашича, “учинчи ўрин” деганда гап Испания эмас, балки Лотин Америкаси ҳақида бормоқда. Маълумки, қамоққа олиш, тергов билан боғлиқ ишлар Испанияда эмас, балки Лотин Америкасида кўпроқ кузатилади. Мутахассис фикрича, кейинги ўринлар турк ва инглиз тилларига тегишли. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

1,950 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••4748495051•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485