TGINSIGHT CHAT
Sof.uz | Соф хабарлар
@sofuzb
EconomicsБанк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Сүүлийн нийтлэлүүд
51/85 хуудас · 1,016 нийтлэл
Нийтэлсэн 6-р сарын 15
Ўзбекистон 11 та давлатга оёқ кийим экспорт қилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-апрель ойларида 11 та хорижий давлатларга қиймати 12,5 млн AҚШ долларига тенг бўлган 8,4 млн жуфт оёқ кийимлар экспорт қилган. 2023 йилнинг 4 ойида Ўзбекистон энг кўп оёқ кийим экспорт қилган давлатлар: Қозоғистон – 4,1 млн жуфт Қирғиз Р. – 2,4 млн жуфт Тожикистон – 1,3 млн жуфт Россия – 228 минг жуфт Хорижга энг кўп оёқ кийимлар экспорт қилган ҳудудлар: Андижон вилояти – 5,6 млн Самарқанд вилояти – 2,2 млн Фарғона вилояти – 2 млн Хоразм вилояти – 1,3 млн АҚШ доллари Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 15
Қўшма Штатлар санкцияларнинг долларга салбий таъсирини тан олди АҚШ молия вазири Жанет Елленнинг айтишича, АҚШ санкциялари мамлакатларни долларга альтернатива излашга ундамоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда. "Тўғри, биз санкциялар қўллаганимизда, бу санкциялар субъектига айланиши мумкин бўлган давлатлар ҳисоб-китоб қилиш учун доллардан бошқа воситаларни излашга ундайди", - деди вазир. Департамент бошлиғининг сўзларига кўра, айни дамда кўплаб штатлар учун АҚШ долларидан заҳира валютаси сифатида фойдаланишни четлаб ўтишнинг муҳим йўллари йўқ. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 15
Қайси ҳудудда янги корхоналар кўпроқ ташкил этилмоқда? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойида 40 100 та янги корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган. Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони: Тошкент шаҳри – 7 259 та Самарқанд вилояти – 3 827 та Фарғона вилояти – 3 766 та Қашқадарё вилояти – 3 329 та Тошкент вилояти – 3 251 та Қорақалпоғистон Р. – 3 034 та Бухоро вилояти – 2 632 та Хоразм вилояти – 2 461 та Наманган вилояти – 2 175 та Андижон вилояти – 1 994 та Навоий вилояти – 1 935 та Жиззах вилояти – 1 840 та Сурхондарё вилояти – 1 525 та Сирдарё вилояти – 1 072 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 14
Европада илк бор “Ўзбекистон маданияти фестивали” ва мазкур Фестивал доирасида “Ўзбекистон маданияти кунлари" ўтказилади Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги дипломатик алоқаларни янада мустаҳкамлаш, туризм ва маданият алмашинувини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирлиги, "Ватандошлар" жамоат фонди, Буюк Британиядаги Ўзбекистон Элчихонаси, Лондондаги юртдошларимиз ҳамда "Chustiy Group" ва "Oshpaz" жамоаси билан биргаликда, жорий йилнинг 17-18 июнь кунлари Европада илк бор, кенг миқёсда “Ўзбекистон маданияти фестивали” ва мазкур Фестивал доирасида “Ўзбекистон маданияти кунлари" ўтказилади. Фестивал Ўзбек санъати, маданияти, анъаналари билан яқиндан таништириш, дипломатик алоқаларни янақа мустаҳкамлаш ҳамда ташқи туризмни ривожлантириш мақсадида ташкил этилмоқда. Тадбир Лондондаги “Tower Bridge” ёнида, яъни Темза дарёси бўйидаги “Potters Fields” боғида бўлиб ўтади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 14
Суғурта хизматларидан қайси ҳудудда кўпроқ фойдаланилмоқда? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида суғурта хизматлари ҳажми 2,2 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40 фоизга ошган. Ҳудудлар бўйича суғурта хизматлари ҳажми, млрд. сўм: — Қорақалпоғистон Р. – 47,5 — Андижон вилояти – 46,3 — Бухоро вилояти – 69,3 — Жиззах вилояти – 29,6 — Қашқадарё вилояти – 57,6 — Навоий вилояти – 44,9 — Наманган вилояти – 60,7 — Самарқанд вилояти – 59,8 — Сурхондарё вилояти – 38 — Сирдарё вилояти – 26,9 — Тошкент вилояти – 52,9 — Фарғона вилояти – 83,8 — Хоразм вилояти – 69,4 — Тошкент шаҳри – 1 557,8 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 14
Қозоғистон бир ой муддатга Россиядан самолёт ёқилғиси олиб киришни тақиқлади Қозоғистон темир йўллари Россия темир йўлларининг барча станцияларидан республиканинг барча вокзалларига керосин ва авиакеросинни ташишга ойлик конвенция жорий қилди. Бу ҳақда RBK МДҲга аъзо мамлакатлар темир йўл транспорти кенгаши дирекциясининг факс хабарига таяниб ёзмоқда. Ташиш тақиқи 14 июндан 14 июлга қадар амал қилади, у 8 июндан бошлаб Қозоғистон темир йўллари талабига биноан жорий қилинган. Ҳужжатда бошқа тафсилотлар келтирилмаган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 14
Долларнинг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк 15 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 477,98 сўм (+12,89); 1 Евро – 12 401,96 сўм (+12,78); 1 Россия рубли – 136,46 сўм (-0,34). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 14
Ўзбекистон 7 та давлатдан музқаймоқ импорт қилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 7 та хорижий давлатлардан қиймати 2,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларини импорт қилган. Музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотлари импорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 190 тоннага ошган. 2023 йилнинг 4 ойида Ўзбекистонга импорт қилинган музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларинининг энг катта улушига эга бўлган давлатлар: Россия – 330 тонна Қозоғистон – 127,2 тонна Қирғиз Р. – 16,4 тонна Литва – 8,6 тонна Франция – 7,4 тонна Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 14
Апрелда 5,1 минг тонна трикотаж матолар ишлаб чиқарилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-апрель ойларида йирик корхоналар томонидан 16,4 минг тонна трикотаж матолар ишлаб чиқарилган. Трикотаж матолар ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 29,1 фоизга ошган. Ўзбекистонда 2023 йилнинг апрель ойида йирик корхоналар томонидан 5,1 минг тонна трикотаж матолар ишлаб чиқарилган. 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 16 та хорижий давлатга қиймати 102,9 млн AҚШ долларига тенг бўлган 21,8 минг тонна трикотаж маҳсулотларини экспорт қилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 14
Жорж Сорос ўз бизнес империясини бошқаришни ўғлига топширди Америкалик миллиардер ва филантроп Жорж Сорос ўзининг 25 миллиард долларлик бизнес империясини бошқаришни 37 ёшли ўғли Алексга топширди, дея хабар беради BBC. Wall Street Journal газетасига берган интервьюсида 92 ёшли молиячи ўғли бунга лойиқ эканини айтди. Алекс Сорос - Жорж Сороснинг беш фарзандидан биридир, у Нью-Йоркда ўсган ва Берклидаги Калифорния университетида тарих фанлари номзоди илмий даражасини олган. Ўтган йил декабрь ойида у Сороснинг асосий лойиҳаси - «Очиқ жамият» жамғармасини бошқарган, шунингдек, Америка сиёсий партияларининг молиялаштириш лойиҳаларини мувофиқлаштирган. Эндиликда Алекс Сорос бошчилигидаги «Очиқ жамият» фонди матбуот эркинлигини қўллаб-қувватлаш, адлия тизимини ислоҳ қилиш, қочқинлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва либерал сиёсатчиларни қўллаб-қувватлашда давом этади. Ушбу мақсадда дунёнинг 120 та давлатида ҳар йили бир ярим миллиард долларга яқин маблағ сарфланади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 14
Ўзбекистон 4 ойда 64,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган мис қувурлар экспорт қилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-апрель ойларида 12 та хорижий давлатга қиймати 64,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган мис қувурлар экспорт қилган. Мис қувурлар экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 минг тоннадан ошган. Ўзбекистон 4 ойда энг кўп мис қувурларини экспорт қилган давлатлар: Туркия – 4,2 минг тонна Россия – 1,8 минг тонна Қозоғистон – 292 тонна Қирғиз Р. – 159 тонна Беларусь Р. – 121 тонна Озарбайжон – 118 тонна Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 13
“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” мультимодал транспорт йўлаги орқали юк поезди ҳаракати йўлга қўйилди Циан шаҳрида бўлиб ўтган “Хитой – Марказий Осиё” саммити доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида ”Zhejiang Union of Railway Logistics“ компанияси, ”Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Қирғиз темир йўли” миллий компанияси давлат корхонаси ҳамкорлигида Ланчжоу станциясидан Тошкентга 30 та контейнердан иборат блок поезди ҳаракати йўлга қўйилди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb