TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Сувгийн жагсаалт руу буцах
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT CHAT

Sof.uz | Соф хабарлар

@sofuzb

Economics

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Дагагчид2,550Одоогийн дагагчдын тоо
Хянасан нийтлэлүүд1,016Индекслэгдсэн нийтлэлийн тоо
Сүүлийн хамрах хүрээ27,170Сүүлийн үзэлтийн нийлбэр
Сүүлийн нийтлэлүүд

Сүүлийн нийтлэлүүд

67/85 хуудас · 1,016 нийтлэл

Нийтэлсэн 5-р сарын 12

Қозоғистондан Хитойга дон экспорти 1 миллион тоннага етиши мумкин Қозоғистон ХХРга дон экспортини йилига 1 миллион тоннагача ошириш ниятида. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Қишлоқ хўжалиги вазири Пекинда Хитойнинг етакчи қишлоқ хўжалиги компаниялари COFCO ва CITIC Group билан бўлиб ўтган учрашувида маълум қилди. Ербол Қарашўкеев Агросаноат комплекси соҳасидаги ўсиш ва ҳамкорликнинг кенг кўламли истиқболлари ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш режалари ҳақида гапирди. Хусусан, Хитойнинг COFCO ва CITIC Group компаниялари раҳбариятига Қозоғистонда ғалланинг катта захираларига эга бўлган ва экспорт учун зарур ҳажм ва сифатни таъминлай оладиган маҳаллий корхоналар орқали дон етказиб бериш таклиф этилди. Бундан ташқари, агар логистикада муаммолар юзага келса, ҚХВ уларни тезда ҳал қилишга ёрдам беришга тайёр. Айтиш жоизки, чегарадош Алашанькоу ва Қорғас шаҳарларида кунига 10 минг тоннагача дон юкини қабул қилиш имкониятига эга терминаллар мавжуд. Шунингдек, Ербол Қарашўкеев Қозоғистон корхоналари ХХР гўшт ассоциацияси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда музлатилган мол, қўй ва чўчқа гўшти экспорти имкон қадар тезроқ тикланишини кутаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, мамлакат заводлари совутилган гўшт ва балиқ маҳсулотлари, парранда гўшти, тухум ва бошқа турдаги маҳсулотларни етказиб беришга тайёр. ҚХВ раҳбари маҳаллий гўшт комбинатларини ХХРга экспорт қилиш учун аккредитациядан ўтказиш имкониятларини муҳокама қилди. Айни пайтда фақат 4 та корхона тегишли рухсатномага эга, яна 13 та корхона рўйхатга қўшилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда ўтган йили 1,06 миллион тонна гўшт етиштирилган. Экспортнинг асосий улуши Ўзбекистон, БАА ва Қувайтга тўғри келади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,240 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 12

Педагог ходимларнинг ойлик маошлари оширилди 2023 йил 1 майдан мактабгача ва мактаб таълими, маданият ва спорт муассасалари педагог ва раҳбар ходимларининг базавий тариф ставкалари ҳамда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ходимларининг лавозим маошлари миқдорларини тасдиқлаш тўғрисидаги қароркучга кирди. Бунда 1 майдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақлари 7 фоизга кўтарилгани инобатга олиниб, янги миқдорлар тасдиқланди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,620 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 12

Долларнинг расмий курси пасайди Марказий банк 15 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 433,03 сўм -31,97); 1 Евро – 12 474,58 сўм (-54,37); 1 Россия рубли – 148,27 сўм (-3,46). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,290 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 12

Мобил телефон ускуналари нархлари бир ойда ўртача 0,3 фоизга ошган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг апрель ойида мобил телефон ускуналари нархлари март ойига нисбатаняъни бир ойда ўртача 0,3 фоизга қимматлашган. Мобил телефон ускуналари нархлари 2023 йил бошидан буён ўртача 1 фоизга қимматлашгани кузатилган. 2023 йилнинг апрель ойида ўтган ойга нисбатан: Ахборот-коммуникация ускуналари нархлари - ўртача 0,2 фоизга ошган. Компьютер ва планшетлар нархлари - ўртача 0,1 фоизга ошган. Ноутбук нархлари - ўртача 0,3 фоизга ошган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,300 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 12

Энди айрим транспортларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси вақтинча талаб этилмайди “Товарларни етказиб бериш хизматларини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, қуйидагиларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши шартлиги тўғрисидаги талаб 2024 йил 1 январгача тўхтатиб турилади: энг юқори конструктив тезлиги соатига 50 километрдан, иш ҳажми 50 см кубдан ошмайдиган ички ёнув двигателига эга бўлган ёки номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттдан ортиқ ва 4 киловаттдан кам бўлган электр двигателли икки ёки уч ғилдиракли транспорт воситаларини; шу жумладан худди шундай тавсифларга эга бўлган мопед, квадрицикл (квадроцикл), трицикл, скутер ҳамда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланишга мослаштирилган бошқа механик мосламаларни. Бунда, ушбу транспорт воситаларида ҳаракатланаётган шахслар мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари зарур. Шунингдек, буюртма асосида товарларни етказиб бериш (юк ташиш бундан мустасно) ўзини ўзи банд қилиш фаолият турига киритилди (илгари шахсий транспортдан фойдаланиб, жисмоний шахсларга товарларни етказиб бериш ўзини ўзи банд қилиш фаолият тури ҳисобланган). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,370 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 12

Маск Twitter'да шахсий хабарларни шифрлашнинг синов версияси ишга туширилганини маълум қилди Илон Маск Twitter'да шахсий хабарларни шифрлашнинг синов версияси ишга туширилганини маълум қилди, дея хабар беради ТАCC. Шахсий хабарларни шифрлаш синови эндигина ишга туширилди. Синаб кўринг, лекин ҳали ишонманг», - деб ёзди Маск Twitter'да. Маск аввалроқ шифрлаш шахсий маълумотларни ҳеч ким, ҳатто «бошига тўппонча тақаса ҳам» кўра олмайдиган қилиб яратиш кераклигини таъкидлаган эди. The Verge порталининг хабар беришича, Twitter аввалроқ платформада хабарларни шифрлашни ишга туширишга бир неча бор уриниб кўрган, бироқ натижа бўлмаган. Маск шифрлашни амалга оширишни ва Twitter 2.0 қарашларининг бир қисми сифатида буни устувор қилишни хоҳлайди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,090 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 12

Нодавлат умумтаълим муассасалари сони Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/2023- ўқув йилида мамлакатимизда фаолият юритаётган нодавлат умумтаълим муассасалар сони 194 тани ташкил этган. Ушбу кўрсаткич 2017/2018- ўқув йилининг мос даври билан таққослаганда 155 тага ошган. Йиллар кесимида фаолият юритган нодавлат умумтаълим муассасалар сони: 2017/2018 — ўқув йили бошига – 39 та 2018/2019 — ўқув йили бошига – 58 та 2019/2020 — ўқув йили бошига – 91 та 2020/2021 — ўқув йили бошига – 102 та 2021/2022 — ўқув йили бошига – 135 та 2022/2023 — ўқув йили бошига – 194 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,200 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 11

Биткоин курсининг келажаги башорат қилинди 10 май, чоршанба куни Битcоин (BTC) курси минимал даражага тушди. Мутахассислар асосий криптовалюта келажаги учун прогнозлар берди, уларнинг шарҳлари RBC-Crypto томонидан келтирилди. RBK Trading LTD раҳбари Владимир Чирпичиниковнинг фикрича, яқин келажакда биткоин курси анча ўзгарувчан бўлади. Унинг сўзларига кўра, узоқ вақт давомида котировкаларнинг нисбий барқарорлигидан сўнг, нарх кўпинча бир йўналишда кескин ўзгаради. Бунда асосий омил АҚШ ва Еврозонадаги инфляция ҳақидаги янгиланган маълумотлар, АҚШ Федерал захира тизими баёнотлари ва фоиз ставкаси бўйича қарор бўлади, дея қўшимча қилди эксперт. Мутахассис сўнгги пайтларда актив нархининг пасайишини энг йирик криптовалюта биржаси Бинанcедан маблағларни олиб қўйиш билан боғлиқ муаммолар билан изоҳлайди – Чирпичиниковнинг сўзларига кўра, вазиятнинг бошқа сайтларда такрорланиши курсга босим ўтказади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,430 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 11

Ўзбекистон ҳудудидан қарийб 3 млн тонна транзит юклари ташилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича ташилган (автомобиль ва темир йўл транспортларида) транзит юкларнинг ҳажми қарийб 3 млн тоннани ташкил этган. Транзит юкларнинг 2,2 млн тоннаси темир йўл транспорти орқали (жами юк ҳажмига нисбатан 80,5 фоиз) ташилган. Транзит юкларнинг 543 минг тоннаси (жамига нисбатан 19,5 %) автомобиль транспорти орқали ташилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,190 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 11

Вилоятлар ҳокимларига электр ускуналари ва материаллари захираси учун эҳтиёжларни ҳисоб-китоб қилиб, ҳар бир вилоятда 10 миллиард сўмдан маблағ ажратиш топширилди Йиғилишда паст кучланишли 30 минг километр электр тармоғи ва 10 мингта трансформаторни мукаммал…

2,230 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 11

Европада газ нархи рекорд даражада тушиб кетди Лондон ICE биржасида 10 май, чоршанба кунги савдолар чоғида Голландиянинг ТТF xab индексида газнинг июнь фючерслари нархи ҳар минг куб метр учун 400 доллардан пастга тушди. Хабарда айтилишича, нархлар 2021 йил июлидан бери биринчи марта бу даражага етди. Пастки нуқтада нарх минг куб метр учун 398,1 долларга етди. Ёзиш вақтида ҳар минг кубометр учун 405 долларни ташкил қилган. Европада газ нархи 2022 йил август ойида минг куб метр учун 3500 доллардан юқори бўлганидан пасайишда давом этмоқда. 2023 йил бошидан бери котировкалар икки баравардан кўпроқ қимматлашган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,080 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 11

Савдо ва сервис корхоналарига ўрнатилган қуёш панеллари учун кредит тўловларининг 4 фоизи қоплаб берилади Айни вақтда Президент раислигида жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш аҳволи, ёз мавсумида энерготизимнинг барқарор ишлашини таъминлаш…

2,130 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••656667686970•••75•••80•••8485