TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Сувгийн жагсаалт руу буцах
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT CHAT

Sof.uz | Соф хабарлар

@sofuzb

Economics

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Дагагчид2,550Одоогийн дагагчдын тоо
Хянасан нийтлэлүүд1,016Индекслэгдсэн нийтлэлийн тоо
Сүүлийн хамрах хүрээ26,909Сүүлийн үзэлтийн нийлбэр
Сүүлийн нийтлэлүүд

Сүүлийн нийтлэлүүд

68/85 хуудас · 1,016 нийтлэл

Нийтэлсэн 5-р сарын 11

Савдо ва сервис корхоналарига ўрнатилган қуёш панеллари учун кредит тўловларининг 4 фоизи қоплаб берилади Айни вақтда Президент раислигида жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш аҳволи, ёз мавсумида энерготизимнинг барқарор ишлашини таъминлаш борасида кўрилаётган чоралар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти. Мамлакатда аҳоли томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 1 киловатти учун 1 минг сўмдан тўланиши эълон қилинган. Улар "Қуёшли хонадон" тизимига уланиб, тегишли тўловларни олишлари мумкин. Президент ушбу дастур қамровини ошириш ва янада кенг жорий қилиш бўйича янги вазифаларни белгилаб берди. Жумладан: - Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан савдо ва сервис корхоналарига қуёш панеллари учун кредит тўловларининг 4 фоизи қоплаб берилади; - халқаро молия ташкилотларидан 100 миллион доллар жалб қилиниб, сўмда, мақбул шартларда аҳоли ва кичик тадбиркорлар учун “яшил” кредит маҳсулотлари яратилади. Аҳолига ажратилган кредит фоизларининг бир қисмини компенсация қилиш учун 100 миллиард сўм ажратилади. Иқтисодиёт ва молия вазирлигига аҳоли ва тадбиркорларга берилган “яшил" кредитлар фоизларининг бир қисмини қоплаш тизимини жорий қилиш топширилди. Шунингдек, "яшил энергия” сертификатлари тизими жорий қилинади. 1 июлдан бошлаб гидроэлектр станцияларига “яшил” сертификат берилади. Ушбу тизим 1 октябрдан бошлаб барча қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобидан ишлаб чиқарилган электр энергияси учун жорий қилинади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,009 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 11

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк 12 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. 1 АҚШ доллари – 11 465,00 сўм (+11,93); 1 Евро – 12 528,95 сўм (-20,18); 1 Россия рубли – 151,73 сўм (+1,64). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,150 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 11

Ўзбекистон 14 та давлатга мебель маҳсулотларини экспорт қилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон 14 та хорижий давлатларга қиймати 2,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган мебель маҳсулотларини экспорт қилган. Ўзбекистон 2023 йилнинг дастлабки 3 ойида энг кўп мебель маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар: Россия – 582 минг Тожикистон – 435 минг Қозоғистон – 385 минг Қирғиз Р. – 300 минг Озарбайжон – 219 минг Германия – 28,3 минг АҚШ доллари Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,240 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 11

Ўзбекистонда Onix ва Tracker автомобиллари савдоси тикланиши мумкин Ўзбекистонда Chevrolet Onix ва Tracker моделлари сотуви қайта тикланиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Daryo" нашри хабар бермоқда. Хабарда айтилишича, Tracker ва Onix қўшимча имкониятлар билан тақдим этилади. Ҳозирда жараённи якунлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Қайд этилишича, автомобилнинг янги версиялари нархи эскиларидан фарқ қилади. Янги тарифлар ҳақида ҳали аниқ маълумотлар йўқ. Жорий ҳафтада сотувлар қайта тикланиши кутилмоқда. Маълумот ўрнида, аввалроқ ушбу моделлар сотуви тўхтатилгани ҳақида хабар берилган эди. Бироқ компания ўз қарорига изоҳ бермаган. Айтиш жоизки, бугунги кунда Chevrolet Onix ва Tracker компаниянинг энг бюджетли автомобиллари қаторига киради. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,270 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 11

KazTransOil апрель ойида Бокуга нефть экспортини 75 фоизга оширди 2023 йил апрель ойида Ақтау портидан Қозоғистон нефтининг экспорти ҳажми март ойига нисбатан 60,5 тоннага ёки 24 фоизга ошди. Шундай қилиб, умумий ҳажм 312,6 минг тоннани, жумладан, Тенгиз конидан 115 минг тоннани, Дўнға конидан 19,2 минг тоннани ва Бўзаши ярим ороли конларидан 178,3 минг тоннани ташкил этди, деб хабар беради Kazinform. «Самруқ-Қазна» жамғармаси матбуот хизмати хабарига кўра, Қозоғистон нефтини Ақтау портидан экспорт қилиш учун ташиш ҳажмини ошишига Боку портига жўнатилган хомашё ҳажмининг 2023 йил мартига нисбатан 87 минг тоннадан 152,4 минг тоннагача ёки 75 фоизга ошгани сабаб бўлди. Бундан ташқари, ҳисобот даврида Ақтау портидан Махачқала портига 160,2 минг тонна нефть жўнатилди. 2022 йилда мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Транскаспий йўлаги бўйлаб нефть ташиш ҳажмини ошириш бўйича топшириқ берган эди. Ушбу вазифага мувофиқ «ҚазМунайГаз» МК» АЖ ва Озарбайжон Республикасининг SOCAR давлат нефть компанияси Тенгиз конидан «Боку-Тбилиси-Жайҳон» нефт йўналиши бўйича йилига 1,5 миллион тонна нефтни ташиш бўйича шартнома имзолади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,210 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 11

Спортчилар учун антидопинг таълим электрон платформаси яратилади “Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Батафсил: https://sof.uz/16p Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,200 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 10

Италияда рус газидан бутунлай воз кечиш муддати маълум қилинди Италияга Россия газидан бутунлай воз кечиши учун икки йил керак бўлади. Бу ҳақда Италиянинг "Eni" энергетика компанияси бош директори Клаудио Дескальци Ла Стампа газетасига берган изоҳида маълум қилди, деб ёзади “ТАСС”. Унинг сўзларига кўра, жараён ўзининг камчиликлари туфайли у қадар тез кетаётгани йўқ. Ўтган саккиз йил ичида Италия маҳаллий ишлаб чиқаришга ҳамда газ соҳасига сармоя киритишни рағбатлантирмади ва шу сабабли мамлакатда ишлаб чиқарилган газ билан боғлиқ муаммолар мавжуд эди. Шунга қарамай, Италиянинг Миср, Ангола, Жазоир, Конго Республикаси, Мозамбик ва Ливия каби давлатлар билан тарихий алоқалари уларда ўз ўрнини сақлаб қолган компанияга Россиядан газ сотиб олишни тезда камайтиришга ёрдам берди. Бундан олдин Дескальци Россия газига қарамлик ҳақиқатда камайганлигини ва яқин келажакда янги энергия катаклизмлари ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқлигини таъкидлаган эди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,370 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 10

Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессиясини юқори даражада ташкил этиш юзасидан қабул маросими ташкил этилди Жорий йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги томонидан қабул маросими нонуштаси ташкил этилди. Тадбирга халқаро ташкилотлар ва хорижий миссияларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари таклиф этилди. Батафсил: https://sof.uz/1xq Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,260 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 10

Ўзбекистон 11 та давлатга оёқ кийим экспорт қилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-март ойларида 11 та хорижий давлатларга қиймати 10,2 млн AҚШ долларига тенг бўлган 5,7 млн жуфт оёқ кийимлар экспорт қилган. Оёқ кийимлар экспорти қиймати ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,9 млн AҚШ долларига ошган. 2023 йилнинг 3 ойида Ўзбекистон энг кўп оёқ кийим экспорт қилган давлатлар: Қозоғистон – 2,4 млн жуфт Қирғиз Р. – 2 млн жуфт Тожикистон – 1 млн жуфт Россия – 135 минг жуфт Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,290 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 10

Энди мактаб директори ўринбосарлари моддий рағбатлантириб борилади Маълум қилинишича, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи томонидан навбатдаги қўшма қарор имзоланган. Унга кўра, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари фаолиятини Ёшлар агентлиги ва Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорлигини кучайтириш чора-тадбирлари белгиланган бўлиб, мазкур йўналишда энг яхши наъмунали директор ўринбосарларини ҳар чоракда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан БҲМнинг 10 баробар миқдорида мукофот берилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,290 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 10

Долларнинг расмий курси кўтарилди Марказий банк 11 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. — 1 АҚШ доллари — 11 453.07 (+20.02) сўм; — 1 евро — 12 549.13 (-69.53) сўм; — 1 Россия рубли — 150.09 (+1.99) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,300 views

Нийтэлсэн 5-р сарын 10

“MND France” компанияси “Чимён” халқаро умуммавсумий курортини қуради “Beldersoy – Chimyon – Nanay” халқаро мавсумий курортини қуриш ва эксплуатация қилиш лойиҳа идораси” давлат унитар корхонаси томонидан “Чимён туристик зонасини қуриш” лойиҳаси доирасида эълон қилинган тендерда Франциянинг “Montagne et Neige Développement” (MND) компанияси ғолиб деб топилган эди. Батафсил: https://sof.uz/u6eh Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2,320 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••656667686970•••75•••80•••8485