TGINSIGHT CHAT
Sof.uz | Соф хабарлар
@sofuzb
EconomicsБанк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Сүүлийн нийтлэлүүд
81/85 хуудас · 1,016 нийтлэл
Нийтэлсэн 4-р сарын 19
Байден ўз даромадлари ҳақида ҳисобот берди. Лукашенко ва Путин қанча маош олади? АҚШ президенти Жо Байден ва биринчи хоним Жилл Байден 2022 йил учун солиқ декларациясини эълон қилди. Ҳужжатдаги маълумотларга кўра, оиланинг йиллик даромади 579 514 доллар бўлиб, шундан 169 820 доллари федерал солиқлар ҳисобига тўланган. Шунингдек, Делавердаги уй учун 29 минг доллардан ортиқ солиқ тўлаган. 20 минг доллардан сал кўпроқ маблағ 20 та хайрия ташкилотига ўтказилган. Батафсил: https://sof.uz/uq4i Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 19
Blackpink канали YouTube'да энг кўп кўрилган канал сифатида Гиннес рекордини ўрнатди Жанубий Кореянинг Blackpink эстрада гуруҳининг канали мусиқий гуруҳлар орасида YouTube'да энг кўп кўрилган каналга айланди ва шу туфайли улар Гиннеснинг рекордлар китобига кирди, деб хабар беради Yonhap агентлиги. Гуруҳ каналидаги видео томошалар сони 30 миллиарддан ошди, обуначилар эса 86,9 миллион киши. Blackpink 2016 йилда ташкил топган. Жамоа тўрт кишидан иборат. Гуруҳ Spotify'даги энг машҳур қизлар гуруҳи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирди, шунингдек, Буюк Британия ва АҚШдаги энг машҳур альбом чартларида биринчи ўринни эгаллаган биринчи K-pop қизлар гуруҳи бўлди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 19
Маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритиш бўйича Қонун Президент томонидан имзоланди. Кодекснинг 332-1-моддасига киритилган ўзгартишга кўра: Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 19
"Ўзбекистонда шакар маҳсулоти мавжуд ва ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ"— Рақобат қўмитаси ➖Шакар маҳсулотини ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи маҳаллий тадбиркорларнинг 2023 йилдаги фаолиятида вужудга келиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олдини олиш бўйича Ҳукумат томонидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. ➖Республика аҳолисининг йиллик эҳтиёжини (ўртача 650 минг тн) барқарор таъминлаш учун зарур даражада (1 млн тн) шакар маҳсулоти мавжуд ва ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ. ➖ Бугунги кунда аҳолига шакар 11 500 – 14 000 сўмдан, айрим олис ҳудудларда 12 000 – 15 000 сўмгача чакана нархларда реализация қилинмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 19
Озарбайжон аҳолиси 10 миллион кишидан ошди 2023 йил 1 март ҳолатига кўра, Озарбайжонда 2019 йилги аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра қайта ҳисобланган аҳоли сони 10 миллион 135 минг 373 кишини ташкил қилди, дея хабар беради АЗЕРТАДЖ. Давлат статистика қўмитасига таяниб, АЗЕРТАДЖнинг хабар беришича, аҳолининг 54,6 фоизи шаҳарлар, 45,4 фоизи қишлоқ аҳолиси; 49,8 фоизи эркаклар, 50,2 фоизи аёллар. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 19
Аэровокзал, темир йўл ва автобус вокзалларида хизмат кўрсатиш сифати яхшиланади “Аэровокзал, темир йўл ва автобус вокзалларида хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (159-сон, 17.04.2023 й.) қабул қилинди. Батафсил: https://sof.uz/u4pp Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 18
Қозоғистонда енгил автомобиллар бир йил ичида 72 фоизга кўпайди 2023 йил февраль ойида 157,9 мингта автомобиль рўйхатга олинган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 74,5 фоизга, жумладан енгил автомобиллар – 72,3 фоиз, юк автомобиллари – 2 баравар, автобуслар – 2,5 баробарга кўпдир, дея хабар беради Kazinform. Қозоғистон Миллий статистика бюросининг 1 мартдаги маълумотига кўра, Қозоғистонда рўйхатга олинган автотранспорт воситалари сони 4584,5 мингтани ташкил этади. Уларнинг 88 фоизини енгил автомобиллар, 9,9 фоизини юк автомобиллар, 2,1 фоизини автобуслар ташкил этади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 18
"Тахиатош" ИЭСда қуёш фотоэлектр станцияси қурилмоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, "Тахиатош" иссиқлик электр станцияси томонидан ўз эҳтиёжлари учун сарфланадиган электр энергиясини муқобил энергиядан қоплаш чоралари кўрилмоқда. Айни кунларда станцияда қуввати 1 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси бунёд этилмоқда. Йирик лойиҳа асосида ўрнатиладиган ҳудудларда конструкция ишлари тугатилиб, қуёш панелларини ўрнатиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Мазкур станция фойдаланишга топширилгач, йилига 1,8 миллион кВт•соат электр энергиясини ишлаб чиқаради. Бунинг натижасида йилига 400 минг метр куб табиий газ иқтисод қилинишига эришилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 18
Самарқанд шаҳри учун 350 та электробус сотиб олинади Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида Самарқанд шаҳридаги жамоат транспорти учун 350 та электробус харид қилиш ва тегишли инфратузилмани яратиш бўйича 95 млн долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳа 2 босқичда амалга оширилиши режалаштирилган. Ҳозирда биринчи босқич бўйича ишлар кетмоқда. Жумладан, узунлиги 10,5 метр бўлган дастлабки 100 та электробус учун ускуналар харид қилиш ва электробус паркини қуриш мақсад қилинган. 100 та электробусдан 6 таси 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида, қолган 94 таси эса учинчи чорак якунигача етказиб берилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 18
Долларнинг расмий курси пасайди Марказий банк 19 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 435,99 so‘m (-19,01); 1 Евро – 12 551,00 so‘m (-27,74); 1 Россия рубли – 140,22 so‘m (-0,66). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 18
Кам таъминланган оила аъзоларига вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқаётганда 10 миллион сўмгача микроқарз берилади “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оила аъзоси сифатида эътироф этилган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётган шахсларга микроқарзларберилади. Микроқарзлар хорижда ишга жойлашиш (шу жумладан, йўл ҳақини тўлаш ва меҳнат фаолиятига рухсат олиш) билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 миллион сўмгача миқдорда бир йил муддатга берилади. Микроқарз фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 18
Ўзбекистон 12 та давлатга пайпоқ экспорт қилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 12 та хорижий давлатларга қиймати 10,2 млн AҚШ долларига тенг бўлган пайпоқ экспорт қилган. Пайпоқ экспорти қиймати ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3 млн AҚШ долларига ошган. 2023 йилнинг 2 ойида Ўзбекистон энг кўп пайпоқ экспорт қилган давлатлар: 🔷Россия – 6 млн 🔷Қирғиз Р. – 3,1 млн 🔷 Қозоғистон – 320 минг 🔷 Германия – 268 минг 🔷 Молдова – 262 минг АҚШ доллари 2023 йилнинг 2 ойида хорижий давлатларга энг кўп оёқ кийим экспорт қилган ҳудудлар: 🔸 Тошкент вилояти – 4,8 млн 🔸 Андижон вилояти – 1,9 млн 🔸 Фарғона вилояти – 1,1 млн 🔸 Хоразм вилояти – 1,1 млн АҚШ доллари Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb