TGINSIGHT CHAT
Sof.uz | Соф хабарлар
@sofuzb
EconomicsБанк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Сүүлийн нийтлэлүүд
82/85 хуудас · 1,016 нийтлэл
Нийтэлсэн 4-р сарын 18
KFC Россияни расман тарк этди - РБК РБК нашрининг хабар беришича, KFC эгаси бизнесини Россияда сотиш бўйича келишувни якунлади ва мамлакатни тарк этган. Яқин келажакда Россиядаги бренд ўз номини Rostiс'га ўзгартириши кутилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 18
Тошкент метрополитенининг 7-бекатида поездлар ҳаракати тўхтатилади Тошкент метрополитени ахборот хизматининг маълум қилишича, Тошкент метрополитени ер усти ҳалқа йўлининг II босқичидаги Қўйлиқдан Қурувчилар даҳасигача бўлган 5 та метро бекатида поездларнинг синов тариқасидаги ҳаракати ўз якунига етказилмоқда. Ушбу янги бекатларни I босқичда барпо этилган бекатлар билан техник жиҳатдан ўзаро боғлаш мақсадида, жорий йилнинг 19 апрель санасида ер усти ҳалқа йўлининг 7-бекатида (Қўйлиқ) поездлар ҳаракати тўхтатилади, – дейилади хабарда. Шу кунда поездлар ҳаракати «Дўстлик-2» – «6-бекат» оралиғида ташкил этилади. Шунингдек, йўловчилар учун 6-бекатдан 7-бекатга қадар қўшимча автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 17
Транспорт хизматларининг таркиби Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 март ҳолатига транспорт хизматлари умумий ҳажмида автомобиль транспорти хизматларининг улуши 47,1 фоизни ташкил этди. Транспорт хизматларида қувур йўли орқали кўрсатилган транспорт хизматларининг ҳажми 19,5 фоизни ташкил этган. Ҳаво транспорти орқали кўрсатилган юк ва йўловчиларни ташиш бўйича хизматларнинг улуши 13,2 фоиз. Ўз навбатида, транспорт хизматлари умумий ҳажмида темир йўл транспорти орқали кўрсатилган хизматлар 11 фоизга етди. Ёрдамчи транспорт фаолиятида эса 9,2 фоиз кўрсаткич қайд этилди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 17
“Газпром” газ етказиб бериш ҳажмини оширди 17 апрель куни “Газпром” Россия газини Украина орқали Европага етказиб бериш ҳажмини 40,8 миллион куб метргача оширди. Маълумот ўрнида, компания январь ойида газ транзитини қисқартирган, февралда эса аста-секин оширишни бошлаган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 17
Англияда «Титаник» схемаси кимошди савдосига қўйилди Йўловчи кемаси ҳалокатини текширишда қўлланилган «Титаник»нинг режа-схемаси Henry Aldridge & Son кимошди савдосида 200 минг фунт стерлингга (250 минг АҚШ долларидан ортиқ) сотувга қўйилди. Daily Mail хабарига кўра, аукцион 22 апрель куни Девизес шаҳрида (мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмидаги Уилшир округи) бўлиб ўтади. Кеманинг барча хоналарининг қўлда чизилган диаграммаси Британия Савдо палатаси томонидан буюртма қилинган. Кема ҳалокати сабабларини аниқлаган мутахассисларнинг ёзувлари мавжуд. Кимошди савдо уйи вакили Эндрю Олдридж бу лотни «Титаник фожиали ҳикоясининг тарихий аҳамиятли қисми» деб атади. Текширувдан сўнг ҳужжат «Титаник» эгаси White Star Line компаниясига қайтарилди. 2011 йилда хусусий коллектор уни 220 минг фунт стерлингга сотиб олди. (275 минг доллардан ортиқ). 2012 йилдан бери схема Белфаст музейида сақланмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 17
Қайси ҳудудларда кичик тадбиркорлик субъектлари кўпроқ фаолият юритади? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари 420 759 та (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) бўлиб, шундан кичик тадбиркорлик субъектлари сони 417 215 тани ташкил этган. Фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сонининг юқори кўрсаткичларига эга ҳудудлар: • Тошкент шаҳрида – 82 237 та • Тошкент вилоятида – 38 665 та • Самарқанд вилоятида – 37 862 та • Фарғона вилоятида – 36 143 та • Қашқадарё вилоятида – 32 688 та • Андижон вилоятида – 27 230 та Иқтисодий фаолият турлари бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари сони: • савдо соҳасида – 151 761 та • саноат соҳасида – 74 713 та • қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 41 426 та • қурилиш соҳасида – 34 772 та • яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 27 785 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 17
Долларнинг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк 18 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 455,00 so‘m (+13,04); 1 Евро – 12 578,74 so‘m (-79,50); 1 Россия рубли – 140,88 so‘m (+0,51). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 17
Словакия Украинадан дон импортини тақиқлашга чақирди Украинадан дон ва бошқа маҳсулотларни Словакияга олиб киришни тақиқлаш керак. Бу чақириқ билан мамлакатнинг собиқ бош вазири ва парламент мухолифатининг амалдаги етакчиси, социал-демократ Роберт Фико чиқди, деб хабар беради “РИА Новости”. “Словакия президенти Зузана Чапутова ва Бош вазир вазифасини бажарувчи Эдуард Хегер словакиялик фермерларни Украина учун қурбон қилишга қодир. Улар Украинадан ғалла ва бошқа маҳсулотлар олиб киришни зудлик билан тақиқлашлари керак”, — деди сиёсатчи. Фико Украинадан арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб кириш миллий бозорга таҳдид солаётганини айтди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 17
“Очиқ бюджет” ахборот порталида “Менинг йўлим” лойиҳасининг жорий йилги мавсумига старт берилди Туман (шаҳар) буджетларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун режалаштирилган маблағларнинг камида 50 фоиз қисмини фуқаролар фикри асосида йўналтиришини таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Менинг йўлим” лойиҳасининг жорий йилги мавсуми учун 312 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши режалаштирилган. Лойиҳа доирасида таклиф киритиш жараёни жорий йилнинг 27 апрель санасига қадар давом этади. Киритилган таклифлар учун овоз бериш жараёнлари 28 апрелдан 7 май кунига қадар ўтказилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 17
G7 давлатлари кўмир ишлаб чиқариш тўхтатиш бўйича келиша олмади Катта еттилик гуруҳи мамлакатлари иқлим, энергетика ва атроф-муҳит вазирлари кўмирда ишлайдиган электр станцияларини босқичма-босқич тўхтатиш муддати бўйича келиша олмадилар. Бу ҳақда “Анадолу” ёзмоқда. Батафсил: https://sof.uz/yyg Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 17
Республика бўйича ичимлик суви ва оқова сув хизматлари учун тасдиқланган тарифлар Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 17
Германияда АЭС даври тугади Олтмиш йилдан ортиқ давом этган Германияда атом электростанцияси даври ниҳоясига етди. 16 апрель, якшанба кунига ўтар кечаси ишлаб турган Бавариядаги “Isar 2”, Баден-Вюртембергдаги “Neckarwestheim 2” ва Қуйи Саксониядаги “Emsland” станциялари тармоқдан узилди. Бу ҳақда “dpa” агентлиги хабар берди. Батафсил: https://sof.uz/hu8e Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb