TGINSIGHT CHAT
Дайди ўқ
@daydi2021
Politics‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.
Недавни постови
Страница 17 од 85 · 1,010 постова
Објављено 18. дец
Дунёқараш 😂 https://t.me/daydi2021
Објављено 17. дец
Дин инсон билан Яратган ўртасидаги муносабат. Жамият қоидалари эса барча учун тенг бўлиши шарт. Агар дин ёки унинг қоидалари жамиятга мажбурий тартиб сифатида сингдирила бошланса, у кимларнингдир манфаати асосида қилинаётган бўлади. Аллоҳга сизни ҳижобингиз ва соқолингиз керак эмас, у истаган банда бўлиш учун эса инсон бўлиш кифоя! https://t.me/daydi2021
Објављено 16. дец
Айбланувчи 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Фарғонада бир эркак хотинини кимсасиз жойга олиб бориб, уни калтаклаб, тириклайин ёқиб юборгани ҳақида хабар берилди. Бу жиноятларнинг жамиятда содир бўлишининг сабаби — уларнинг ислом томонидан оқланган деб ҳисобланишидир. Шунинг учун ҳам эркаклар ўз жиноятларини «Ислом рухсат берди», деб оқлайди. Қурондаги Нисо сураси 34-ояти аёлларни уришни очиқ ва аниқ тарзда оқлайди. Одамлар исломий қоидаларга эргашишга мойил бўлиб турган экан, аёлларга нисбатан зўравонлик ва уларнинг ўлдирилиши статистикаси айнан шу сабабли,фақат ошиб боради. Ҳатто миллатчи ҳаракатлар «биз исломчилар эмасмиз» деб даъво қилса ҳам, улар ўзларини диний қатламга қарши қўйишига қарамай, жинслар ўртасидаги тенгсизлик масаласида исломий қарашлар билан бир хил фикрда бўлишади. Бу эса иккистандартлик. Бир томондан "Биз исломчилар эмасмиз," иккинчи томондан эса фактически “Нисо” сураси 34-ояти билан ҳамфикр бўлган ҳолат. Чунки тенгсизликни қўллаб қувватлаш, зўравонликни оқлаш билан тенг, негаки бу сабаб ва оқибатдир. Аёл эркакка тенг эмас, деб даъво қиладиган ҳар қандай шахс мазкур оятни амалда оқлайди ва жамоат тартибига таҳдид солувчи экстремистик мафкура ташувчиси ҳисобланади. Ҳатто у совет таълимига эга бўлса, устувор бўлган дунёвий давлат мафкурасини қўллаб-қувватласа ва терроризмга қарши курашаётганини айтса ҳам — бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Агар инсон жинслар ўртасидаги тенгсизликни оқласа ва аёлнинг бўйсунган ҳолатини мақбул деб билса, у ўзини қандай аташидан ва қайси лагерга мансублигидан қатъи назар, у аёллар ва болаларга қарши жиноятларга хизмат қиладиган эътиқод ташувчиси сифатида қаралади. Ёки сен аёлларнинг тўлиқ эркинлигини қабул қиласан, ёки сен тўлиқ Толибонга боғлангансан. Ўрта меъёр бўлиши мумкин эмас. АНВАР ФОЗИЛОВ https://t.me/daydi2021
Објављено 15. дец
Иккинчи хотин жодугар экан ( ҳаётий воқеа) 2016 йили 18 сотихли ер участкамизни сотдик ва у пулнинг бир қисмига теплица ташкил қилдик. Қолган 30 000 долларини дадам шаҳарга иш билан бориб, барсеткаси билан бирга йўқотиб қўйдилар. Қаерда қолдирганларини эслай олмадилар, борган жойларидан ҳам топилмади. Тақдирга тан бердик. Орадан ўн йил ўтди. Дадам ҳар галгидек шаҳарга иш билан бориб, бир ҳафта қолиб кетдилар. Телефонларга жавоб бермадилар. Хавотир олиб, ортларидан аям билан бирга бордик. Дадам борадиган манзилларга кириб, сўраб-суриштирдик. Ҳамма “бир ҳафта олдин келиб-кетган эдилар” дейишди. Хавотиримиз қўрқувга айланди. Миямиз ишламай қолган, нима қилишни билмай бекатда ўтирган пайтимизда, дадам яп-янги “Жентра” автомашинасида, рулда эса номаълум ҳижобли аёл билан олдимиздан ўтиб кетдилар. Аввалига ҳайратдан қотиб қолдик. Кейин аям бирдан катта йўлга чиқиб, тўғри келган машинани тўхтатдилар. Биз эса қора “Жентра”нинг ортидан тушдик. Дадам ўтирган машина биринчи бурилишдан чапга кирди, биз ҳам орқасидан шиддат билан бурилдик. Бир-икки чақирим юргач, улар тўхташди. Биз ҳам орқаларидан етиб бордик. Мен машинадан чиқар-чиқмас: — Дадаааа! — деб бақирдим. …Менинг овозим бутун кўчани бузворди. Дадам қотиб қолдилар. Рулдаги ҳижобли аёл эса сокинлик билан машинани ўчириб, эшикни очди. — Қочманг, Мақсуд ака, — деди у паст, лекин қатъий овозда. — Қаёққа ҳам борасиз. Барибир ҳаммаси очилдику. Энди очиқча гаплашиб олайлик Аям машина ёнига етиб келиши билан дадамнинг кўзларига тик қаради. Нигоҳида на важоҳат , на ҳақорат бор эди. Оғир сукут, йиллар давомида йиғилиб қолган алами бутун юз ифодасини эгаллади. Синглим эса йиғлаб юборди. Ҳижобли аёл ўзини таништирди. У дадамнинг шаръий никоҳдаги иккинчи хотини экан. Ўн йил аввал йўқолган пул билан боғлиқ ишларни ҳам очиқ айтди. Ўша пул билан дадам шаҳарда иш бошлаб, кейин иккинчи ҳаёт қурганини яширмади. Унинг гаплари совуқ, аниқ, ҳис-туйғусиз эди. Дадам икки томонга қараб турдиларда. Бир томонда умр йўлдоши ва болалари, иккинчи томонда ҳозиргина фош бўлган сир. У кишининг тиззалари қалтираб, қўллари титрай бошлади. — Мени кечиринглар… — дедилар қийналиб. — Ҳаммангиздан кечирим сўрайман… Шу сўзлар билан ерга ўтириб қолдилар. Юракка зарба бергандай бўлди. Шифокорлар инсульт дедилар. Дадам тирик қолдилар, лекин бир умрга ногирон бўлиб қолдилар. Гапиришлари ҳам, юришлари ҳам аввалгидек бўлмади. Иккинчи хотини эса бир неча кундан кейин йўқолди. Қўнғироқ қилмади, ҳол сўрамади. Унинг учун бу ҳаёт саҳифаси ёпилган эди. Аям эса барчасини тақдир деб қабул қилди. Парваришни ўз зиммасига олди. На дадамга, на бизга бир оғиз оғир гап айтмайди. Сукути билан бизга ҳам сабрни ўргатди. Шу кундан сўнг синглим билан иккимиз иккинчи хотин деганда арабча рўдапога ўранган ялмоғизни тушунадиган бўлдик. ©Алимуҳаммад Қулэшонов https://t.me/daydi2021
Објављено 15. дец
Ҳеч бир аёлнинг ҳуқуқлари шариатни пеш қилиб чекланиши мумкин эмас Дин қўрқитиш ёки бўйсундириш қуролига айлана бошласа у динни ўзини тартибга солишга тўғри келади. Ислом дини моҳиятан инсонни камолотга етказувчи, уни иймон-эътиқодли қилишни ўзида мужассам этган толерантлик дини ҳисобланади. Аммо афсуслар бўлсинким айнан ислом дини фонида сунъий юзага келтирилган диний оқимлар ва ақидапараст ғоялар, аёлни инсон ўрнида кўрмасликка, шахсий ҳаёт масалалаиида жим туришга, жамият ҳаётидан четда туришга мажбурламоқда. Бу ҳолат исломнинг моҳиятига ўта зид бўлиши билан бирга ўзини мусулмон ҳисоблайдиганлар учун муаммога айланиб бораётир. Гарчи 21-асрда яшасакда , Аёл ҳануз шариат томонидан чизилган қолип ичида қолиши керакдек кўрсатилаяпти. Ахир аёл буюм эмас, тарбияланадиган объект ҳам эмас. Унинг ўзига яраша тафаккури, билими ва масуълияти бор. Ривожланган мамлакатларда аёллар аллақачон йирик бизнесларни эплаб, вазир, ҳаттоки президент лавозимида ишлаб давлатни бошқаришаётган бир замонда бизда аёлларни ҳижобга, ниқобга тиқиш ҳолатлари давом этмоқла. Реал ҳақиқатни тан олайлик, аёлни ҳуқуқларини чеклаш орқали дин ҳимоя қилинмайди. Адолат ҳимоя қилинган жойда ҳам дин, ҳам жамият ютади. Аёл эркин нафас олган мамлакатда иймон-инсоф ҳам, тараққиёт ҳам бўлади. https://t.me/daydi2021
Објављено 14. дец
ВРАЧГА МУРОЖААТ ҚИЛГАНЛАРНИНГ ЭРКАК ЁКИ АЁЛИ БЎЛМАЙДИ, ДАВО ИСТАБ КЕЛГАН ЖОН БОРКИ, УЛАР УЧУН БЕМОР ҲИСОБЛАНАДИ ХОЛОС. Айрим бошини уриб олган эркакларимиз, ижтимоий тармоқлар орқали бонг уришмоқда; Нима эмиш касалхоналарда эркакни эркак, аёлни аёл дўхтир кўрсин эмиш 🙄🙄🙄 Энг ачиштирадиган жойидан бошласам. Масалан туғруқхонада эркак врачнинг бўлишини талаб қиладиган кўплаб омиллар мавжуд. Туғиш осон иш эмаслигини эркаклар аввало тушуниб етиши лозим. Оператив ёндошувни, хирургик аралашувни талаб қиладиган ҳоллар бор. Бундай пайтларда аёл шифокорлар ожиз бўлишади. Айрим ҳолларда йўл-растада туғиш ҳолатларига дуч келинади, ўша пайтда она ва боланинг ҳаётини асраб қолиш учун эркак дўхтирдан бошқа дўхтир бўлмаса нима қилиш керак сизнингча эй томи кетган диндор аҳли 😁 Шунингдек травматологларнинг аксарияти эркаклар экан. Хотининг тос суяги ёки сони билан боғлиқ суяк синишларида аёл дўхтир излаб уни нобуд қиласанларми ? Хирург аёлларку умуман кам бўлишади. Хотининг, қизинг ёки онангни ҳаётига хафв солаётган хирург ёрдамидан воз кечиб кетаверасанларми эркак врач экан деб !? ЭЙ АҲМОҚ рижоллар, шариатни рўкач қилиб, аёлларни баттар хўрламанглар. Биз ахир 21-асрда яшаётганимиз қачон етиб боради сенларга !? Ҳар ким, ҳар жинс сифатли тиббий хизматга эга бўлишига ҳаққи борлигини унутманглар! Каналга ҳамшираларни аъзо қилинглар 👇👇👇 https://t.me/daydi2021
Објављено 13. дец
АРОҚНИ АРАБЛАР ЯРАТИШГАН 😳 Алкоголь, арабча الكحول аль-кухульсўзидан олинган бўлиб, C2H5OH формуласига эга. Ўрта асрларда Бағдодлик араб алкимёгарлари, “фалсафа тоши” ва “узоқ умр кўриш эликсири” деб аталадиган мўжизаларни яратиш билан фаол шуғулланишган. 8-9 асрларда улар тасодифан "қўлбола аппарат" ни ихтиро қилишиб, ундан ҳосил бўлган буғларни буғлантириб ва конденсацияси орқали дистиллаш усулини яратадилар. Шу ихтиродан кейин араб ўлкаларида кучли психотроп таъсирга эга ичимликлар ишлаб чиқарила бошланади, улар "арак" (арабчада "буғланиш") деб номланади. Арак аввалига мусулмонлар орасида “жаннат шароби” номи билан кенг истеъмолга рухсат этилган. Кейинчалик уни тақиқлашиб, ҳарбий ҳийла сифатида ишлатишга ўтишган. Босқинчи Араблар, яқин шарқ минтақаси ва осиё давлатларини эгаллаш мақсадида ўзлари яратган “ал кухул”ни, босиб олаётган давлатларга туҳфа сифатида юборишиб, аскарларини ширакайф ҳолатига тушириб, бостириб кираверишган. “Арак” Туркияда “РАКА" номи билан, Болқон мамлакатларида эса "РАКИА" номи билан кенг тарқалади. Умуман олганда, ўрта аср мусулмон элитаси, шариат тақиқлаган алкоголга унчалик риоя қилишмаган, шунингдек ал-кухулни оддий мусулмонлар учун истеъмолини ҳам чеклашмаган. https://t.me/daydi2021
Објављено 13. дец
Манови видео классик журналистиканинг қай даражада замондан ортда қолиб кетганини исботи бўлибди Бугунги одамларга расмий услуб ёқмайди. Замонавий аудитория тирик овозни, очиқ позицияни, реал инсонни кўргиси келади. Аброр Мухтор Алий шу бўшлиқни тўлдиряпти. https://t.me/daydi2021
Објављено 12. дец
Ҳурматли ота-оналар, бир нарсани унутмаслик керак: Фарзандларингизнинг ақлий салоҳияти ҳам генетика, ҳам тарбия, ҳам атрофдаги муҳит таъсирида шаклланади. Илмий изланишларда ўғил болаларнинг интеллект билан боғлиқ айрим генларни онаси орқали олиши ҳақида далиллар бор. Бу дегани, она қанчалик билимли, фикрлай оладиган, ҳаётга онгли ёндашадиган инсон бўлса, фарзандларининг имкониятлари ҳам шунга мос равишда кенгаяди. Она бола билан кўпроқ вақт ўтказади. Боланинг нутқи, тафаккури, характерининг асосий қисмлари айнан шу муҳитда шаклланади. Шу боис, жамиятдаги ҳар бир она эркин, билимли, очиқ фикрли, мувозанатли бўлиши юртимиз келажаги учун жуда муҳим. Ҳозир қизлар тушуниб-тушунмасдан ҳижоб ўраши муаммога айланмоқда. Ҳижоб шахсий танлов бўлгани билан ота-оналар буни қизларига тўғри тушунтиришлари, ҳою-ҳавас ва мода учун ўраниш ҳолатларини олдини олишлари керак. Ҳижоб ва араблашиш қиз болани жамиятдан узади, унинг билим олиш, тажриба тўплаш, эркин мулоқот қилиш имкониятлари чекланади, эртанги куннинг онаси сифатида унинг ақлий ва маънавий салоҳияти камайиб боради. Билимли она ақлли авлоднинг асоси. Шундай экан, қиз болаларга кенг имконият яратган ота-она, аслида, келажакдаги ўғиллари ва набираларининг интеллектуал даражасига ҳам ҳисса қўшаётганини англаши лозим. Мавжуда Мамазоирова, Аёллар Келажаги уюшмаси раиси, Филология фанлари доктори. https://t.me/daydi2021
Објављено 12. дец
У жума намозига борди. Мошинасини мумкин эмас жойга қуйиб, шошганча масжидга югурди. Апил-тапил таҳорат қилгач, оҳиста тўнқайиб ибодат қилди. 2 ракат намоз ўқиганди ҳамки, чўнтагида турган сигнализация пульти овоз чиқара бошлади. У пинагини ҳам бузмай тўнқайиб туришда давом этаверди. Сигнализация пульти узоқ жиринглади. Ёнидаги намозхонлар уни туртиб, чиқиб машинасига қарашга ундашди. У сабр дегандек тўнқаяверди. Бу пайтда унинг машинаси халал берганидан касалхонага улгурмаётган тез ёрдам мошинасида 5 ёшли Сардорбек яшаш умидида реанимацияга шошаётган эди… https://t.me/daydi2021
Објављено 11. дец
Оятуллохон уйланган оилали йигит. У таксистлик қилиб кун кўради. Жума намозларида турқини кўрсатгач шу билан бир ҳафта ғирт инсофга тупуриб одамларни ағдан-баққа ташиб тирикчилик қилади. Бу соқолтой оилали бир нафар фарзанднинг отаси. Уйида Дилафруз деган ҳижоб ўранган аёли бор. Оятуллохон Дилафрузни ўзига ўхшаган чаламулла соқолтойлардан рашк қилиб вакуум шароитда уйда сақлайди. Мубинахон уч ой олдин шаърий никох асосида эрга теккан жувон. Наманган шахридаги тикув цехида ишлайди. Муҳит зайлига қараб ҳижоб ўраган сохта муслима. Боласи йўқ ҳозирча. Оятулло билан бир ҳафта олдин давлатободга бораётиб танишиб қолади. Ўзаро номер алмашишгач бошдаги ҳижоб ва афтдаги соқолни унутишади. Аввалига давлатабод йўлининг бир четида тўхтаб, машинада ишқий ҳаракатлар қилишади. Машиналар чироғи халақит қилавергач биров кўрмасин деб хилватроқ жойга боришади. У ерда ҳам қулайини тополмасдан ижарага олинган квартирада бир-бирларини қийнаб келишади. https://t.me/daydi2021
Објављено 11. дец
Ўзини зиёратга етакловчи деб кўрсатиб, халқнинг ишончини суистеъмол қилган фирмалар масаласи яна бир бор кун тартибига чиқди. Бу гал Рақобат қўмитаси тўғридан-тўғри рақамлар ва очиқ фактлар билан маълумотлар тақдим этибди. Умра сафарини ташкил этиш ҳуқуқига эга қонуний компаниялар сони ҳозирча 14 та. Яна ўнлаб фирмалар лицензия олиш учун ариза берган. Бу яхши демак, бозорда рақобат бор, хизмат сифатини ошириш имконияти кенгаяпти. Лекин, афсус, ўзини ҳали рухсат олмаган бўлса-да “тайёр оператор” сифатида кўрсатиб, одамлар қулига реклама тиқиш билан шуғулланувчилар ҳам йўқ эмас. Текширувлар чоғида Навоийдаги “PANORAMA TRAVEL” ва “SHAFFOF KICHIKSOY” МЧЖлари лицензиясиз Умра хизмати таклиф қилиб келаётгани аниқланди. Қонун талабига кўра иш қўзғатилди, жарималар қўлланди. Наманганда эса “Umra Ihlos Sardor domla”, “YUKSAK AHSAN travel” ва “Express Parvoz Milliy sayyohlik Operatori” каналлари орқали шундай реклама тарқатилгани маълум бўлди. Бу ишларни ташкил қилганлар ўзи ҳам жавобгарликка хабар қилинди. Умрага ният қилган инсоннинг йўли осойишта бўлиши шарт. Ишончи ҳимоя қилиниши керак. Шу боис, ким халқни алдашда давом этса, ким лицензиясиз ҳаракат қилса, қонунга мувофиқ барча чоралар қўлланади. https://t.me/daydi2021