TGINSIGHT CHAT
Дайди ўқ
@daydi2021
Politics‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.
Недавни постови
Страница 16 од 85 · 1,010 постова
Објављено 25. дец
Танасини рўдапога ўраб сотиш авжига чиқмоқда Ҳижоб диндорлик белгиси дейилди. Ҳижоб ўрамаганни бузуқ-суюқ дейишди. Натижада фариштаси қайси фоҳишаси қайси аниқлаб бўлмай қолди. https://t.me/daydi2021
Објављено 24. дец
Ана бўмасам 😂😳 https://t.me/daydi2021
Објављено 24. дец
ДИН МОҲИЯТИ ҲАҚИДА Одамларнинг диний маърифатли бўлиши жамият учун катта неъмат. Бундай муҳитда ўзаро тушуниш, бағрикенглик ва ҳурмат каби қадриятлар жонланади. Инсонлар бир-бири билан мулоқотда хушмуомилали, кенг фикрлайдиган ва масъулиятли бўлса, жамият маънавий жиҳатдан барқарор ва соғлом ривожланади. Дин инсонни покликка, адолатга, сабр-тоқатга чорлайди. У одамларни интеллектини сўндириш учун келмаган, балки уларни тарбиялаш, чуқурлаштириш учун берилган. Бироқ дин моҳиятини англамай туриб, унинг асосий манбаларидан кейин пайдо бўлган турли оқимлар, ақидалар ва ҳаракатларга кўр-кўрона эргашиш фикр юритиш маданиятига нисбатан хиёнатдир. Бу ҳолат инсоннинг ўз ақли, виждони ва жавобгарлигини четга суришига олиб келади. Дин номи билан хаспўшланаётган ҳар қандай оқим ва ақида илоҳий ғояни инсон манфаати йўлида бузишга хизмат қилдиради. Айниқса, радикализм жамият учун оғир иллат. У динни муросасизлик қуролига айлантиради, инсонларни “биз” ва “улар” деб ажратади, нафрат ва зўравонликни оқлашга уринади. Турли мазҳаб ва оқимлар ўртасидаги сунъий зиддиятлар эса бир динга ишонадиган одамларни бир-бирига душман қилиб қўяди. Динни моҳиятини англаш керак, шундагина, у инсонни масъулиятли, бағрикенг ва онгли қилади. Шунинг учун ҳар қандай ғоя, айниқса диний ғоя, танқидий фикр, билим ва виждон тарозисида баҳоланиши керак. Радикал оқимлар эса қатъий равишда рад этилиши, жамият эса соғлом ақл, маърифат ва ўзаро ҳурмат асосида ривожланиши лозим. Ўткиржон Шомақсудов Исломшунос олим, “ДИН ВА ЖАМИЯТ” илмий амалий журнали муҳаррири https://t.me/daydi2021
Објављено 23. дец
Бир кунгина, бир умрга тенг кун эди у. Илтимосим ҳам, юрагимнинг охирги илтижоси ҳам шу кунга сиғиб кетганди. Энди қайтариб бўлмаслигини билиб турсам-да, ўша лаҳзани тўхтатгим келарди. Қўлларим титрар, юрагим эса ўзимга бўйсунмай қолганди. У уйланган эркак эди. Мен эса ўз тақдирим ичида, ўз уйимда туриб, ўзимдан беркитган ҳисларга асир бўлган аёл. У уйимизга уста бўлиб келган кундан бошлаб, ҳаво ўзгариб кетгандек туюлди. Аввалига бир қараш, кейин яна бир қараш. Сўзсиз мулоқот, сукут ичидаги келишув. Кунлар саноқли эди, шуни иккимиз ҳам ҳис қилардик. Ишини тугатган кун, ҳаммомга кирганида, қўлимда сочиқ билан остонада тўхтаб қолганимни ҳали-ҳануз унута олмайман. Ўша лаҳзада вақт секинлашиб кетгандек бўлди. Унинг соқоллари юзига ярашиб турар, нигоҳлари эса мени ич-ичимгача кўриб тургандай эди. У қарашда сўз бор эди, айб бор эди, хоҳиш бор эди. Қалбим баданимни етаклар, ақлим эса ортга тортарди. Икки ўт орасида қолган аёл ҳолати шу бўлса керак. Бир қадам ташласам, бутун умрим ўзгаражагини билардим. Ташламасам, бу ҳис умр бўйи ичимда қолажагини ҳам билардим. У билан атиги бир кеча эрим таровеҳда қолган кун бирга бўлдик. Лекин у кун ширин хотираларимда қолди. Юрагимда, кечалари уйқум қочган пайтларда фақат уни уйлайдиган бўлиб қолдим. Атиги бир марта бағрига босиши учун бу дунёдан кечиб юборардим… Муслима Муҳаммадаминова https://t.me/daydi2021
Објављено 23. дец
Објављено 22. дец
Расмдаги матн мазмунига қараганда гап ҳали вояга етмаган қиз ҳақида гап кетяпти, у қонуний равишда тоғасининг қарамоғида экани ҳам ёзилган. Шунинг ўзиёқ бир нечта жиддий саволларни келтириб чиқаради. Биринчидан, бундай ҳолатда боланинг барча ижтимоий ва молиявий масалалари қонуний васий орқали ҳал қилиниши шарт. Агар ёрдам тўплаш мақсади бўлса, карта рақами ҳам васийга тегишли бўлиши керак. Иккинчидан, катта ёшдаги эркак билан вояга етмаган қиз ўртасида тўғридан-тўғри алоқа бўлиши, айниқса молиявий масалада, алоҳида текширув талаб қилади. Бу ерда эҳтиёждан кўра назоратсизлик кучлироқ сезилаяпти. Назоратсизлик эса болаларга нисбатан турли жиноятларга эшик очади. Бу соқолтой одамларнинг раҳм-шафқатидан фойдаланиб соққа ишламоқчи холос. Балки ўша пуллардан қизчага у бу нарса олиб бериб, уни ҳам йўлдан урмоқчидир. Ҳар қандай ёрдам қонунан, шаффоф тарзда ва бола манфаатини уйлаб маҳалла орқали ҳал қилиниши лозим. Акс ҳолда, вояга етмаган қизга ёрдам деб бошланган иш янада катта муаммога айланиб кетиши мумкин. Болалар Омбудсмани қаққа қараяпти ? https://t.me/daydi2021
Објављено 22. дец
Објављено 21. дец
‼️‼️‼️‼️ҲАММА КЎРСИН 🟠 Интернетда кўз ёш тўкиб, масжид қурилиши ёки ногирон, камбағал ва ёлғиз одамларнинг шароитини атайин ночор кўрсатиб, халқнинг раҳмини келтириб пул йиғиш ҳолатлари тобора кўпаймоқда. Бу фирибгарликнинг замонавий тури бўлиб, Бу турдаги мошенниклар бир ё икки одамни эмас, бирваракайига оммани алдайди. Ҳалол меҳнат. қилмасдан, одамларнинг ишонч ва меҳрибонлигини суистеъмол қилиб, ҳаром пул жамғаради. Улар видеода йиғлайди, сиқтайди, деворга бошини ургандек кўрсатиб, драматургия яратади ва содда одамларни ишонтиради. “Сиз ўтказган пул йўқсилга эмас мошенникларнинг айфони, ресторанларда овқатланиши, умра сафарига бориши, ҳашаматли машина ва уй-жой олишига ёрдамлашади. Лох бўлманглар. https://t.me/daydi2021
Објављено 20. дец
Дунёвий дўстларимизга мурожаат Дилнур Камилов томонидан ёзилган бу мурожаатда қиз фарзанд масаласига урғу берилибди Жамиятимизда диний мутаассиблик хавфли босқичга чиқди. Бу жараён соатли механизмга ўхшайди: қачон портлаши номаълум. Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳаракат қиляпти, бироқ радикал оқим вакиллари жазо ва огоҳлантиришларга парво қилмаяпти. Улар “ўша кун”ни тилга оляпти, демак сабр билан фурсат кутяпти. Бу ботқоқдан умумий усуллар орқали чиқиш қийин. Лекин ҳар бир оила ўзини ҳимоя қила олади. Сизларга бир нечта асосий йўналишларни айтиб ўтамиз, ўзингизга кераклисини олинг: ✅Болаларингизни илмга йўналтиринг. Диний даъват ва ваъз муҳитидан иложи борича узоқ тутинг. ✅Қиз фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор қаратинг. Уларни билимли, ўз қадрини биладиган, мустақил шахс қилиб вояга етказинг. ✅Қизларингизни шахс сифатида ҳурмат қиладиган, дунёвий билимли, тафаккури кенг инсонларга турмушга узатишни ўйланг. ✅Қизларингизни танқидий фикрлай оладиган, қарор қабул қилишга қодир, ҳақиқатини ҳимоя қиладиган қилиб тарбияланг. ✅Ажримлар кўпайган даврда қизларни иқтисодий ва касбий жиҳатдан мустақил қилиб етиштириш ҳаётий аҳамиятга эга. ✅Зўравонлик ва хурофага олиб борадиган даъволардан фарзандларингизни асранг. Инсон ҳаёти ягона ва қиммат. Ҳеч ким бировнинг қизини зулм ичида қолдиришга ҳақли эмаслигини тушунинг. Қизларингизнинг ҳимоячиси ўзингиз бўлинг, уларни қўллаб-қувватланг. Дунёвий дўстлар, агрессив мутаассибликдан оилангизни ўзингиз асрай оласиз. Бошқа кафолат йўқ. Таълим. Таълим. Таълим. Келажакни шу сақлаб қолади. https://t.me/daydi2021
Објављено 19. дец
👾👾👾👾 Ростини айтсам, бизда оилавий муаммолар муҳокама қилинганда жуда тез ҳукм чиқарилади. Айниқса, эрли аёл хиёнат қилган бўлса, уни дарҳол фоҳишаликда айблаб, виртуал тошбўрон қилишади. Хиёнатни эркак қилса, бу ҳолат шўхликка, нари борса бузуқликка йўйилади. Лекин реал ҳақиқатни кўришга кўзимиз етмайди. Аёллар хиёнатни сексни яхши кўргани учун қилмайди. Аёл табиатида бир эркакдан бошқасига ўтиш йўқ. Бу унинг фитратига зид. Аёл хиёнат йўлини танлаган пайтда, у ҳар қандай жазога рози бўлган бўлади. Агар қўрқув ҳал қилувчи омил бўлганида, тарихда шариат устун бўлган даврларда аёллар кунда-кунора тошбўрон қилиб ўлдирилмасди. Энди масаланинг моҳиятига қайтайлик. Қонуний ёки шаръий турмуш ўртоғидан ташқари бошқа эркакка меҳр қўяётган аёл, аслида, ўз ҳаётидаги бўшлиққа жавоб излаётган бўлади. У қайси эркак билан бўлишидан қатъи назар, ундан қатъият, сўзининг устида туриш, эътибор, ҳимоя ва қадрлашни кутади. Буни қабул қилиш осон эмас. Лекин бу аччиқ ҳақиқат. Энди атрофимизга қаранг. Нега ажримлар, хиёнатлар, бевафоликлар кўпайиб кетди? Нега миллионлаб ўзбек болалари тўкис бўлмаган оилаларда ўсмоқда? Бунга энг асосий сабаб, аёлнинг “уй” деган ёпиқ қамоқда маҳкума сифатида сақланиши. Унинг ҳаракатланиши ва фикрлаш ҳудуди олдиндан белгилаб қўйилиши, айрим ҳолларда гапириш ҳуқуқи ҳам чекланишида. Унга бахт сифатида уй-жой, бола-чақа, эр ҳамда қайнона-қайнота хизмати тушунтирилади. Лекин жамият ўз-ўзига савол бермайди: биз қаерга кетяпмиз? Аёл эркин бўлмаган муҳитда эркакнинг ҳам ўсишга интилиши сусаяди. У ҳаётга қизиқиш, замон билан ҳамқадам бўлиш, ўзини янгилаш ҳақида ўйламай қўяди. Эркакни ҳаракатга ундайдиган асосий куч унинг қадр-қиммати тан олиниши. Бу эътироф энг аввало турмуш ўртоғидан келади. Аёл танлов эркинлигига эга бўлган жойда эркак ўзини яхшироқ қилишга мажбур бўлади. Ана шунда фан ҳам ривожланади, жамият ҳам олға силжийди. Шу боис тенглик юқори бўлган мамлакатларда кучли олимлар, фаол фуқаролар кўп. Чунки у ерда аёл қул каби қафасда сақланмайди. Эркак эса ўзини аёлнинг хўжайини деб ҳисобламайди. Хуллас биздаги ажримларда муаммо фақат аёлда эмас. Муаммо аёлни чеклаб, шу орқали унинг эркинлигини бўғадиган тушунарсиз диний муҳитда. Оилани сақлаб қолиш зўравонлик орқали амалга ошмайди. Бу икки томонга тенг шароит яратиш билан бўлади. Қўрқитиш ва рамкага солиш билан меҳр-муҳаббат қозонилганда, маҳкумлар қамоқхона бошлиғини севиб қолишарди. https://t.me/daydi2021
Објављено 19. дец
Инстаграмда 214 минглик аудиторияга эга манови битлиқини, шу видеосига 3421 марта машаллах деб ёзишибди. https://t.me/daydi2021
Објављено 19. дец
Спорт дин танламайди Чиройли қомат эса ҳаммага керак! Ҳижобашкалар ҳам ўзига қарамаса, патаксоқол ҳожака ўлгур, ёшига уйланаман деб маърашни бошлайди 🤣 Яқинлашиб келаётган янги йил муборак 👳🏻♂️🧕🏻 @daydi2021