TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Назад на канале
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT CHAT

Дайди ўқ

@daydi2021

Politics

‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Претплатници1.1万Тренутни претплатници
Праћени постови1,010Број индексираних постова
Недавни досег181,900Збир недавних прегледа
Недавни постови

Недавни постови

Страница 29 од 85 · 1,010 постова

Објављено 14. сеп

Аллоҳнинг пайғамбарлари фақат Ерга тушмаган бўлиши мумкин! МАРСДА ҳаёт излари топилди NASA олимлари 30 йиллик изланишлар давомида Марсда илк бор ҳаётнинг энг аниқ изларини топишди. Жезеро кратеридаги тош жинслари таркибидан фосфор, темир ва органик моддаларнинг парчаланишидан қолган бирикмалар аниқланди. Худди шу моддалар Ерда ҳаёт пайдо бўлишининг асосий белгиларидан ҳисобланади. Бу кашфиёт бир саволни ўртага ташлаяпти: Инсон жаннатдан фақат ерга қувилганмикин ёки бошқа планеталаргами ? Ёхуд бизга юборилган Одам Ато яхшиси-ю, марсга юборилгани ёмоними ? Балким умуман тескарисими ? Балким биз марсликлардирмиз, балки ядровий урушдан қочиб ерга учиб келгандирмиз! Балким марсда қиёмат қойим бўлиб, ибодатда қойим бўлганлар ва ҳижобашкалар ер аталмиш жаннатга юборилгандир… Бу саволлар диндор инсонни ҳуркитмасин! Аллоҳнинг иродаси Ер билан чегараланмаган бўлиши мумкин. Биз фақат ўз еримизда туриб, бутун оламни ўз қаричимиз билан ўлчай оламиз холос. https://t.me/daydi2021

12,700 views

Објављено 13. сеп

Зато бошида ҳижоби бор солиҳа аёл экан 🤣 https://t.me/daydi2021

13,100 views

Објављено 12. сеп

АҚШнинг Исроилга ҳарбий ёрдами йилига ўнлаб миллиард доллар атрофида. Кока-Коланинг мусулмон мамлакатларидаги савдоси бу рақамларга нисбатан эса бир неча баробарга кўп ва у соат сайин кўпайиб бормоқда. Масалан Coca-Colaнинг дунё буйлаб даромадлари 2025 йилнинг ўтган 8 ойида 45 миллиарддан доллардан ошган. Бунинг ичида мусулмон мамлакатларидаги ўта йирик бозорлар компанияга 48% даромад келтирган. Туркия, Индонезия, Покистон, Миср, Саудия Арабистони каби мусулмонлар зич ҳудудларда миллиардлаб литр кола сотилади. Яъни Кока-Кола АҚШ бюджетига тўлайдиган солиғидан кўра ниҳоятда катта рақамларда пул айлантиради. Қисқаси, Кока кола ва бошқа АҚШ брендларининг тўлайдиган солиқлари Исроилга ажратиладиган ёрдам билан тўғридан-тўғри боғлиқ эмас. https://t.me/daydi2021

13,900 views

Објављено 11. сеп

Интернетни очсангиз, юзлаб, минглаб ҳижобли қизларнинг запал ҳолатлари акс этган фото ва видеоларга дуч келасиз. Бу фақат араб ёки бошқа мамлакат муслмалари эмас афсуски, ўзимиздаги ҳижобли ўзбек хотин қизлари ҳам бу шармандаликдан холи эмас! Жинсий эҳтиёж ҳайвонда ҳам бор. Инсон ҳар қандай ҳолатда ҳам ақл ва маънавият билан ўзини жинсий эҳтиёжини жиловлай олиши керак. Аммо ҳайвонга ҳижоб ўраб қуйсанг фойдаси бўлмаганидек, айрим инсонларнинг ҳам ҳайвоний ҳирсларини ҳижоб билан чеклаб бўлмайди. https://t.me/daydi2021

12,800 views

Објављено 11. сеп

☄️Сурхондарёда экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолган шахсларга нисбатан суд ҳукми ўқилди ➡️Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича Бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди қарорига биноан террорчилик ташкилоти деб тан олинган ва мамлакатимизда фаолияти таъқиқланган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти тарафдорларидан иборат ноқонуний гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. https://t.me/daydi2021

14,200 views

Објављено 10. сеп

Аёлнинг сочи гуноҳ эмас унинг эркинлиги тимсоли Аллоҳ аёлни бурқа ёки ҳижоб билан эмас, инсоний қиймат билан яратган. Агар Аллоҳга аёлни рўдапога ўраш керак бўлганда бу ишни у ўша пайтнинг ўзида қиларди. Ахир у ҳамма нарсага қодир зотку тўғрими ? Сочини ёпиш ҳам, очиш ҳам аёлнинг шахсий танлови. “шариатчи” жоҳилларнинг аёлдан бу ҳуқуқни тортиб олишига қарши шу суратдагидек қайчилаб курашиш керак. https://t.me/daydi2021

11,400 views

Објављено 9. сеп

Ўзи ҳижоб ўраган санъаткорларнинг туй-томоша хизматлари вақтига эътибор беринглар-да, барчасининг қилпонглаб жиппилаши айнан намоз вақтларига тўғри келади. Яъни ҳижобдошлари аср, шом, ҳуфтон ўқишаётганда, Манзура ҳам Дилдора Ниёзова ҳам ишқ ва эҳтирослардан баллада айтиб баданини ликкилатаётган бўлишади 😂🙈 https://t.me/daydi2021

12,700 views

Објављено 9. сеп

Ким шариатни хоҳлайди? Мусулмонлар: “Биз хоҳлаймиз”. Ким Фаластин ёки Сурияда яшашни хоҳлайди? Мусулмонлар: “Биз эмас”. Ким Америкадан норози? Барча мусулмонлар қўл кўтаради! Ким Америкада яшашни хоҳлайди? Мусулмонлар: “Биз”. Мусулмонлар шариат қонунларини хоҳлайдилар, аммо тараққий этган давлатларда ишлашга ва яшашга интиладилар. Бошқа халқларнинг худосини тан олмайдилар, аммо ғайридинлик муҳити кучли бўлган давлатга бориб, ғайридинлар билан ёнма-ён бўлиб яшайдилар. Аслида ҳар бир инсон ўзини хавфсиз, фаровон ва эркин ҳис қилган жойда яшашни хоҳлайди. Шунинг учун ҳам мусулмон, ҳам насроний, ҳам бошқа дин вакиллари ривожланган мамлакатларда яшашга интилишади. Бирор мамлакатнинг тараққиёти фақат географияга боғлиқ эмас. Ривожланган давлатларнинг муваффақияти халқининг интеллектуал даражаси, меҳнати ва келажакка ишончидан шаклланган. Одамлари бекорчи ва ибодатдан бош кўтармайдиган даражада ахмоқ эмас! Ушбу постни, чет элдаги яқинларингизга юбориб қуйинг. https://t.me/daydi2021

16,500 views

Објављено 8. сеп

БЎЛГАН ҲОЛАТ Бир йигит онлайн қимордан катта пул ютиб, онасига жентра совға қилганди. Онага қўшилиб ота ҳам арабча ояту-карималардан увиллаб қиморвоз ўғлини дуо қилди. Жентра безатилиб, унга қизил бантик тақилиб, қиморвоз йигит ва ота-онаси яшайдиган маҳалла кўчаларидан бибиблатиб ўтилди. Хуллас ҳаммага реклама қилинди. Қуй суйилди, мулла чақирилиб, қиморвоз ўғилнинг баракасини сўраб, хатму-қуръон қилинди. Онлайн қимордан пул топиб, сотиб олинган “жентра” ҳали 20 га тўлмаган навқирон йигитнинг ҳаётига қасд қилинган заҳарлигини, осон ва бир зумда топилган пулнинг ёмон оқибатларини, на ота-она, на қўшнилари, на мулла, на маҳалла раиси тушуниб етмади. Келажакда содир бўлиши мумкин бўлган мудҳиш ҳолатнинг олдини олишмади. Қимор шундай нарса бугун ютасан, эртага ҳаммасини жонинг билан тўлайсан. Бугун машина совға қилган боланг, эртага арқонга осилган ҳолда топилса, сўнгги пушаймонингга кеч бўлади. Йигит, онасига қилинган совғадан ва Аллоҳ унга омад бераётганидан севиниб, онлайн қимор уйнашда давом этди. Навбатдаги уйинлардан бирида тикишга пули йўқ эди, онасига совға қилинган жентрага қўшиб, ҳовлини залогга қуйиб пул олди ва ютқазди. Шармандачиликдан ва ҳамма нарсасидан бир дақиқада айрилган йигит, узоқ уйланиб ўтирмай ўзини осишга қарор қилди. Аъзага яна ўша қўшнилари, ўша мулла ва маҳалла раиси иштирок этишди. Фарзанд тарбиясида қатъий назорат зарур: ким билан, нима иш қилаётгани, қаерда юргани. Ота-онанинг вазифаси уларни ҳалол меҳнатли, касб-ҳунарли, ўзини ҳурмат қиладиган, ноқонуний ишлардан ҳазар қиладиган инсон қилиб тарбиялаш. Касби ва ҳунари бор бола ҳеч қачон қиморга муҳтож бўлмайди. Ҳар кимни фарзанди ота-онанинг яхши тарбияси, мактабда олган билими, ҳалол меҳнати билан пул топиб, ор-номуси билан яшасин. https://t.me/daydi2021

17,100 views

Објављено 5. сеп

Арақни ким яратган? 🤔 Алкоголь сўзи арабчадаги **“аль-кухуль”**дан олинган бўлиб, унинг формуласи – C2H5OH. 8–9 асрларда Бағдодлик алкимёгарлар дистилляция усулини яратишади. Бу усул орқали “арақ” яъни “буғланиш” номли кучли ичимлик пайдо бўлади. Дастлаб арақ мусулмонлар орасида “жаннат шароби” сифатида кенг тарқалади. Кейинроқ эса тақиқланиб, ҳатто ҳарбий ҳийла сифатида ҳам қўлланилади: араблар босиб олиш арафасида душман аскарларига шароб туҳфа қилиб, маст ҳолатдан фойдаланганлари ҳақида манбаларда ёзилади. Арақ Туркияда “рака”, Болқонларда эса “ракия” номи билан машҳур бўлган. Аслида, ўрта аср мусулмон зодагонлари шаробдан воз кечмаган. Масалан: • Маҳмуд Ғазнавий (998–1030) “мастлик базмлари” билан тилга олинади. • Салим II (1566–1574) тарихда “Маст” лақаби билан қолган. • Заҳириддин Муҳаммад Бобур эса ўзининг “Бобурнома” асарида шаробга бўлган муҳаббатини очиқ ёзиб қолдирган. Шу тариқа, шариатда тақиқланганига қарамасдан, арақ ва шароб ислом олами тарихида ҳам маданий, ҳам сиёсий ҳаётда муҳим из қолдирган. https://t.me/daydi2021

24,500 views

Објављено 3. сеп

Ўзбекистонда деярли ҳар бир кўчада, ҳар бир домда, ҳар бир подъездда умра сафарига бориб келган “ҳожи ака” ёки “ҳожи она”ни учратиш мумкин. Лекин афсуски, уларнинг 99 фоизини чин маънода ҳожи деб аташ қийин. Сабаби ҳақиқий ҳожи бу фақат Макка ва Мадинага бориб келган одам эмас, балки ҳаётида ҳам, сўзида ҳам, амалларида ҳам ислом ахлоқини кўрсата оладиган шахсдир. Аммо бугун кўплаб “ҳожилар” на қўшнисига, на ўз фарзанди ва оиласига ҳам насиҳат қилмайди. Улар ичимликбозлик ёки кашандаликка қарши сўз айтмайди, ёшларни илмга, маънавиятга чорламайди (чунки ғирт оми ва сохтакорлик билан умра қилиб келган) Ҳолбуки, ҳақиқий ҳожи одамларни эзгуликка йўналтира олиши, ўзи ибрат бўлиши керак. Бугунги “ҳожилар”ни ҳеч иккиланмасдан, очко учун, одамлар олдида ўзини кўрсатиш учун умрага бориб келган сохтакор дейиш мумкин. Агар юртимизда ҳеч бўлмаса минг нафаргина ҳақиқий ҳожи бўлганида эди, 2 миллион нафар болаларни куни алиментга қолмас эди. https://t.me/daydi2021

20,000 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••2728293031•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485
ПретходнаСтраница 29 од 85Следећа