TGINSIGHT CHAT
Дайди ўқ
@daydi2021
Politics‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.
Недавни постови
Страница 31 од 85 · 1,010 постова
Објављено 16. авг
Ноқонуний диний таълим берганларга жиноят иши қўзғатилиб, ҳужра ўқувчиларининг махсус руйхати шакллантирилади 2025 йил 9 августидан мамлакатимизда янги ҳуқуқий меъёр кучга кирди. Энди махсус диний маълумотга эга бўлмаган ва диний ташкилотнинг марказий бошқарув органидан тегишли рухсат олмаган шахснинг вояга етмаганларга диний сабоқ бериши жиноят сифатида баҳоланади. Шунингдек, вояга етмаган болаларга ўзбошимча тартибда диний таълим бериш ҳам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 229²-моддаси билан жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Қонунчиликдаги ушбу норма аввало ёш авлодни турли ноқонуний диний таъсирлардан асраш ва диний таълимнинг давлат томонидан белгиланган қоидалар асосида амалга оширилишини таъминлашга қаратилган. https://t.me/daydi2021
Објављено 16. авг
Бухорода Блогер жинояти яширилмоқда ( блогер оқланиб, жабрланувчи айбдор қилиниши мумкин) Собиқ депутат, блогер Расул К. кирдикорлари ҳали совумай туриб, бошқа бир блогернинг ўта хунук сўзлар билан бошқаларни ҳақоратлаши ва ички ишлар ходимини менсимаётган видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда Манбаларнинг маълум қилишича, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган Cobalt автомашинасининг ҳайдовчиси Bukhara Best канали админи Шерзод Ўралов бўлиб чиққан. У маст ҳолда рульга ўтиргани ва оёқда тура олмайдиган даражада бўлганига қарамай, автомашинани бошқаргани етмагандек бошқаларга жиддий зарар етказган. (Яхши ҳамки ҳолат қурбонсиз якунланган) Видеотасвирда нафақат авариянинг ўзи, балки блогернинг барча ҳаракатлари ҳам акс этган. У ички ишлар ходимлари ва жабрланувчиларга нисбатан ўта ҳақоратли сўзлар ишлатиб, вазиятни янада кескинлаштирган. Шу билан бирга, ўз қилмишини яшириш мақсадида, гўё рулда синглиси бўлгани ҳақида “театр” уюштирган. Бундан ташқари, ака-сингилнинг ўта қўпол хатти-ҳаракати, қонун талабларини менсимаслиги ва ҳуқуқ-тартибот ходимларига ҳурматсизлиги яққол кўриниб турган бўлсада, Блогер Шерзод Ўраловнинг ички ишлардаги танкалари ишни мутлақо тескарисига айлантириб юборишга уринишмоқда экан. Ички ишлар тизими обрўйини кабинетда ўтирган айрим мешқорин буйруқбозлар эмас, кўча-куйда тер тўкиб, реал хавф-хатар билан яккама-якка курашаётган жонкуяр сержантлар кўтараяпти. Уларни ишини ҳурмат қилайлик акалар.. https://t.me/daydi2021
Објављено 13. авг
Хотинбоз этикдўз Мен Мубина Сариева 2020 йилда Каттақўрғонлик Дилшод Рўзиев билан шаръий никоҳ асосида иккинчи хотин бўлиб турмуш қурганман. Қисқа вақт ичида икки қизимиз дунёга келди. Оилавий ҳаётимиз қийинчиликларсиз эмасди, аммо мен сабр қилдим. Эрим этикдўзлик билан кун кўрарди. Ўзимизда иш камайиб, даромад камайгач, “Тошкентга бориб, тирикчилик қиламан” деди. Мен унга ишониб, дуо қилдим, “Аллоҳга омонат” деб, йўлга кузатдим. Тошкентга борвоган жувонмарг бўлгур эрим ўта пасткашлик қилиб, учинчи марта уйланиб олибди. Аввалари мен ва қизларимга: “Биринчи хотинимда кўнглим йўқ, силарни яхши кўраман, умрбод сизлар билан яшайман” деб қасам ичарди. Аслида эса у ҳақиқий хотинбоз ва хиёнаткор ҳорами эканлиги исботини топди. Менга аълам қиладигани у учинчи бор уйланган аёл менинг танишим эди. “Опа-опа” деб, уйимга келиб кетиб юрган, ишонган одамим. Исми-шарифи Вазира Алматова. У менинг оиламни бузди, эримни тортиволди. Бу манжалақи хотин қанақадир университетниям тугатганмуш, ҳайронман ўқимишли аёллага ўзи тенгги эр топилмаяптими ? Мени сапожнигимни қайтариб берсин деб парталга икки марата аризаям ташадим. Ким шулани Тошкентда кўрса, аптига тупурсин! Аллоҳимни олдида жавоб беради икковиям https://t.me/daydi2021
Објављено 11. авг
Расул Кушербаев иккинчи хотинидан туғилган қизига алимент тўлашдан буйин товламоқда Кушербаев ўз чиқишларида одамлар ҳақ-ҳуқуқлари, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳақида баландпарвоз гапларни айтгани билан ҳаётда ўта мараз ва разил инсон экан. У пули кўпайиб, 2002 йилда туғилган Шахло И. билан 2022 йил 12 октябр куни шаръий никоҳдан ўтиб, у билан “Оқтепа соҳил буйи ЖК” да ижарага олинган икки хоналик уйда ишрат қилиб келади. Депутатликдан блогерликка ўтиш Маълумотларга кўра, Кушербаев биринчи хотини Н.Р билан ширин турмуш қуриб, Олий мажлис депутатлигидан ҳайдалгунга қадар яхши яшаб келади. Аммо депутатликдан сўнг блогерлик қилиб, Хуршид Далиев ва бошқалар билан тил бириктирган ҳолда шантаж, туҳмат ва заказ мақолалар ёзиб, пули кўпая бошлайди. Биринчи хотиннинг қаршилиги Расул К.нинг биринчи рафиқаси бу воқеага қаттиқ қаршилик кўрсатиб, ютуб ва инстаграмга чиқиш қилиб, эрини шарманда қилишини айтиб, ўзини услубида шантаж қилади. Бу можаро остида Шахло ва унинг қизи ота меҳридан маҳрум бўлиб, ижара уйдан чиқиб отасиникига кетишга мажбур бўлган. Айни шу пайтдан бошлаб, Шахло ҳам суд ва бошқа органларга ёзишни бошлаб, Расул К.дан на моддий ёрдам олаётганини, на фарзанд тақдирини ўйлаётганини ёзиб арз қила бошлайди. Алимент масаласида қонун ва виждоннинг имтиҳони Тармоқларда тарқалаётган суратларга кўра, Расул К. алимент тўлаш мажбуриятини бажаришдан буйин товлаб келаяпти. У иккинчи хотини Шахлони хиёнатда айблаб, 2023 йилда туғилган қизига ДНК текшируви талаб қилаяпти экан. Шахлонинг адвокатлари таъкидлашича, Расул К. нинг иддаолари асоссиз ва у тез орада туҳмат қилгани учун судда жавоб беради. Кушербаевнинг Отасини фикри Хидрали ака, Ижтимоий тармоқларда Расул К.нинг иккинчи хотини ва алименти билан боғлиқ хабарларна муносабат билдирар экан шундай деди: Менинг ўғлимни кўчадан ортирган бошқа фарзанди йўқ! Бўлса бизлар билар эдик. Шахло деган мегажинларни ер ютсин. ОЛИЙ СУД АХБОРОТИ Ўзбекистон Олий суди фуқаролар Кушербаев Р.Х ва Инамидинова Ш.Ш. лар ўртасида расмий никоҳ қайд этилмаган бироқ Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 2-ФҲДЁ бўлими томонидан уларнинг ота-оналиги белгиланган N47603918-сонли туғилган гувоҳномаси 05.10.2023 йилда туғилган Кушербаева М.Р. га берилган. Айни пайтда ФИБ Яккасарой туманларо суди Кушербаев тан олмаётган икки ёшли қизнинг тақдири буйича суд суриштирувини олиб бораяпти. https://t.me/daydi2021
Објављено 11. авг
🩵🩵🩵🤍🩵🩵🩵🩵🩵 🩵🩵🩵🩵🤍🩵 Абдусами Тошкентдаги Малика бозорининг оддий олиб-сотарларидан бири. У ҳар куни бомдод намозини масжидда ўқиб, дуолар билан кун бошлайди. Савдода имкон қадар ҳалоллик қилишга ҳаракат қилади-ю, бироқ нуқул шайтон йўлдан уриб, уни йўлдан уриб қўяверади. Айрим товарлар дўконга сиғмагани учун ўз ҳовлисидан склад сифатида ҳам фойдаланар, баъзи клиентларга зарур бўлган нарсаларни уйидан олиб, берворарди. Жума кунларининг бирида, Абдусамининг қалбида бир ғалати безовталик пайдо бўлди. На намоз, на кундалик одатий дуолар унинг юрагидан бу туйғуни олиб ташлай олди. Ўша куни у, жума намозининг ярмидан ташлаб, уйга қайтишга қарор қилди. Ҳовлисига кирганда болаларининг шовқини йўқ, ҳамма ёқ сув қуйгандек жим-жит. У секин юриб, хотинини излади. Спальныйсига кираверишдаги манзара унинг бутун ҳаётини иккига бўлиб юборди. Завжаи ҳалоли Муслимахонни бошқаси билан ушлаб олди. Ҳеч бир баҳона ҳеч бир илтижони тушунтириш керак эмас эди. Манзаранинг ўзи ҳолатга етарли баҳо эди. У зўр бериб чуқур нафас олди-ю, хотинининг жазмани бўлган (кейинчалик терговда Абдулазиз деган вай-файчилиги аниқланган) шахсга ташланди. У хотинини уйнашини урмади, сўкмади, муштлолмади, бақирмади, ҳатто лаънат ҳам ўқимади. Абдусами орқага қарамасдан, ҳовлини ташлаб чиқди. Унинг ортидан ёпилган эшик оҳангида фақат бир маъно бор эди: Эй Худо, сенга шуни ёзганмидим ? https://t.me/daydi2021
Објављено 10. авг
"Алишер Қодиров ҳамда Расул Кушербаевлар президент фармонига қарши чиқди" — Абдураҳмон Ташанов шуни эслатмоқда! Инсон ҳуқуқлари фаоли ва "Эзгулик" жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов ўзининг Фейсбук саҳифасида сўнгги вақтда юзага чиққан муносабатлар ҳақида фикр билдирди. У Олий Мажлис депутати Алишер Қодировнинг президент фармонига қарши чиқишига муносабат билдириб, унинг бу қадамини жамоатчилик олдидаги мураккаб вазиятда намоён бўлган жасорат деб баҳолади. «У бу журъатни қайдан олди, билмадим-у, аммо президент фармонида акс этган талабга қарши чиқиш бугунги расмийларнинг тушига ҳам кирмаса керак “Лопесга қандай кийинишни ўргатмаганимиздек, эътиқодли аёлларимизга рўмолни қандай ўрашни ўргатишни, қолаверса, шу ёшга келиб эътиқоди талабига риоя қилган аёлларни паспортга рўмолини ечиб тушишга мажбурлашни ҳам тўхтатиш керак”, деди депутат. Ҳолбуки, президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йилнинг 22 сентябрдаги ПФ-6065-сонли фармонига кўра, фуқаро шахсини тасдиқловчи ID картага расмга тушиши учун бош кийимни ечиши қатъий кўрсатилган. Агар Алишер Қодиров буни била туриб, бугунги постини ёзган бўлса, офарин. Парламентдаги қўлбола мухолифат ҳам, бечора яшиллар партияси ҳам Чорвоқ сингари долзарб мавзуларда нимадир дейиши керак. Шунча шовқин-суроннинг ичида билинмай кетади...» https://t.me/daydi2021
Објављено 9. авг
МАРЯМ МАҲМУДОВА САНЪАТ ВА ЭЪТИҚОДНИ ТЎҚНАШТИРДИ Мусиқа ва санъат у ёки бу динга қарамай, одамларни ўзига тортадиган кучга эга эканлигини кўринглар Дженнифер Лопеснинг Тошкентдаги концерти фақат мусиқа эмас, балки жамиятдаги қарашлар тўқнашуви, аниқроғи санъат ва эътиқод тўқнашувининг майдонига айланди. Рақамларга кўра, тадбирга 2156 нафар ҳижобли аёл ташриф буюрган. Улар орасида Шайх Раҳматилло Термизийнинг психолог ва блогер рафиқаси Марям Маҳмудова ҳам бор. Агар ушбу концерт ҳақиқатдан ҳам “бузуқликни тарғиб қилса” унда минглаб ҳижоблилар нега билет олиб, мароқ билан ликкилашди ? Аслида, бир муҳим ҳолатни тан олгимиз келмайди. Инсон табиатида тўғридан-тўғри Яратган томонидан берилган эркинлик ва қизиқиш бор. Бу эркинлик инсонни турли маданий, диний ёки маиший чегаралардан ташқарига олиб чиқа олишини Женнефир Лопес исботлаб кетди холос. Инсоннинг санъатга бўлган хоҳишини на дин на бир бошқа тузум чегаралай олмайди. Так что индама жим қуртингши шим ҳамманг )) https://t.me/daydi2021
Објављено 9. авг
Дин фикрлашдан чеклайди Айримларимиз учун жуда оғир ҳақиқат: дин доирасидан чиқиб фикрлаш жуда қийин. Қийин эмас, айримлар учун бутунлай мумкин эмас. Чунки “Нега?” деб сўраш Худога шак келтириш деб ҳисобланади. Динда ёзилганми бўлди. “Нега ёзилган?” деган саволни беришни ўзи шаккоклик ҳисобланади. Аммо туй-марака ва қандайдир йиғинга борволиб, кимнинг ҳижоби қай даражада узун ва кенглигини, соқоли қай даражада қийшиқлигини, қайси қўшиқчи саҳнага нималар кийиб чиққанини муҳокама қилиш мавзулари жуда ёқимли. Бунақа мавзулар жаҳл чиқармайди. Ақл ҳам талаб қилмайди. Керак бўлса бунақа ғийбатларда савоб ишлаш ҳам мумкин. Бирорта зўр кино, клип ёки вайнда қаҳрамонлар нима дегиси келганини, режиссёрнинг қай муаммони кўтарганини фикрлаб ҳам ўтиришмайди. Ахир бундай саволлар инсонни фикрлашга олиб келиб қўйиши мумкинлигида. Аниқ сўз билан айтганда: Биз кўз билан кўрадиган халққа айландик. Мия билан кўрадиганларни эса, “атеист” деймиз. Бу жамиятда кимнинг ақли ишлай бошласа, унинг иймони шубҳа остида қолади. Чунки биз учун савол беришдан кўра ҳаммамиз бир хил жавобни биламиз. Буларнинг бари динда ёзилган тамом 😂 https://t.me/daydi2021
Објављено 8. авг
2000-йилларни ким эслайди?.. Ўша йилларда ҳаёт содда, одамлар самимий, аёлларимизнинг юзида ҳаё, юриш-туришида замонавийлик бўлгани билан, ор-номусда ҳозирги ҳижобашкаларни додини берарди. Қизларимизнинг кийими содда бўлса ҳам, ичи тоза, нияти пок, кўнгли мусаффо эди. Бўлар-бўлмасга ажрашишлар йўқ, динни ниқоб қилиб 3–4 марталаб эрга тегишлар йўқ, зўр даврлар эди. Бугун аёлларнинг аксари ҳижобда, аммо ҳаёси йўқ! Айрим ҳижоблилар калласи йўқ қуртга ўхшайди қайси йўналишга солсанг, ўрмалаб кетаверади. Ўзининг фикри, ўзининг тафаккури йўқ! Араб деса, ота-онасидан ҳам кечиб юборадиганлари талайгина. Шундай бир бошсизлар замонида, ўзида куч топиб, ўқиб, тафаккурини чархлаб, замонавийликни танлаган қизларга эса, мана бу видеодаги манқуртлар бориб ёпишиши мутаассибликнинг учига чиққан белгиси. Ўзбек аёлининг қиймати ҳижобда ҳам, арабпарастликда эмас унинг ўзлигини, қадрини англашидадир. Ҳаё — бу кийим эмас, қалб ҳолати… https://t.me/daydi2021
Објављено 8. авг
Женнифер Лопеснинг Тошкентдаги концерти шаҳар бюджетига 2,6 миллион доллар даромад келтирди Лекин жаҳон юлдузининг кийиниши маънавиятимизга таъсири ҳақида итам-битам аккилаб ётибди. Нима биз Женнифер келиб, баданини кўрсатгунга қадар, ўз экранларимизда “миллий” деб аталадиган, аслида эса шилқим қайнота ва ахлоқсиз хотин-халаждан иборат контентларни кўрмасдан келаётган халқмидик ? Ҳар куни инстаграмда Луизанинг к@тини , Муниса, Лола ва бошқаларнинг “олмача”ларига қарамасмидик ? Ёки ҳижобашкаларимиз шунчалик осмондан тушган фаришталармидики, уларнинг ибо-ҳаёсидан фахрлансак ? Женнифернинг икки соатлик шов-шуви ўтди кетди. Лекин ўзимиздаги маънавиятни емириб бораётган “миллий” контентлар ҳар кун ҳар соатда қаршимиздаку. Лопесгача “Миллий тикланиш партияси” қум уйнаб ўтирганмиди ? https://t.me/daydi2021
Објављено 7. авг
Ажрашган аёлга ажрашган эркак Ўзбекистонда расмий никоҳсиз яшовчи “иккинчи хотин” мақоми ноаниқ. Бу каби муносабатда бўлган аёллар кўпинча вақтинча муносабат объектига айланади, баъзилари фарзандли ҳам бўлади. Аммо улар на давлат томонидан тан олинади, на ҳуқуқий кафолатга эга бўлади. Бундай аёллар кўпинча моддий ва маънавий қўллаб-қувватланмайди, муаммолар юзага келганда эса манфаатлари ҳимоясиз қолади. Фарзандлар оталикни тан олиш, мерос ва нафақа масалаларида жиддий қийинчиликларга дуч келишади. Бу ҳолат нафақат аёл учун, балки жамият учун ҳам хатарли. Расмий никоҳсиз яшаш турмуш қуришнинг ҳуқуқий ва ижтимоий асосларидан маҳрум бўлиш демакдир. Аёл ҳимояланган ва қадрланган инсон сифатида яшаши керак. Иккинчи хотинлик кўп ҳолларда эркакнинг масъулиятсизлиги ва аёлнинг ночорлиги туфайли юзага чиқади. Бу муносабат на шариат, на қонун талабларига тўғри келади. Жамиятда аёллар ўз қадрини англаши, эркаклар эса масъулиятини билиши лозим. Бу ҳолатнинг кенг тарқалишига жамоатчилик ва уламолар қарши туриши зарур. Шунинг учун ажрашган аёлга ажрашган эркак мос келишини ҳамма тушуниши шарт! https://t.me/daydi2021
Објављено 7. авг
Дунёда соқол умуман ўсмайдиган халқларни биласизми ? Инсон танасидаги барча жунлар эволюциядан мерос. Илгариги аждодларимизда жунлар танани совуқ, қуёш ва ташқи таъсирлардан ҳимоя қилган. Вақт ўтиши билан тананинг кўп қисмида жунлар аҳамиятини йўқотди, лекин қўлтиқ ва чов соҳаларида сақланиб қолди, чунки: Бу ҳудудлар ишқаланади жунлар тирналиш ва қизаришдан ҳимоя қилади. Бу ерлардаги махсус безлар фермонлар (ҳидли моддалар) чиқаради жунлар эса уларни тарқатишда ёрдам беради. Жунлар терни тез буғлантириб, намликни камайтиради. (Ҳозирги кунда оёқ бармоқлари каби баъзи аъзоларнинг аҳамияти камаймоқда, ва эволюция давомида йўқолиб бориши мумкин) Соқол нимага керак ? Соқол эркакларда секундар жинсий белги бўлиб, тестостерон таъсирида ривожланади. Соқол айрим халқларда Эркаклик, етилганлик ва куч рамзи сифатида қаралади; 18-19 асргача эркак юзини шамол ва қуёшдан ҳимоя қилади деб тушунилган. Аллоҳнинг бандалари бўлган Африканинг бантулар, масайлар, ва сахро халқлари (жами аҳоли 374 миллиондан ортиқ) соқол умуман ўсмайди. Бу эса ўз навбатида исломнинг талаби бўлган соқол қуйишни табиий равишда инкор қилади. Соқол чиқмаса қўлтиғини жунини юзига ёпиштирмайдику тўғрими ? Аслида соқол ўсмаслик бу юз терисида жун ўсишига жавоб берадиган генлар камлигини ёки умуман йўқлигидандир. Соқолсиз эркаклар тестостерон гормонига эга бўлса ҳам, жун фолликуллари (ўсимлик илдизлари) бу гормонга кам ёки заиф жавоб қайтариши натижасида юздан жун ўсмайди. Бундан ташқари Япон, Корейс ва хитойнинг катта ҳудудларида яшовчи эркакларда ҳам соқол умуман ўсиб чиқмайди. Ҳозирги замонавий маълумотларга кўра, бутун дунё бўйлаб 23,6 фоиз эркакларда соқол умуман ўсмайди. Хўш ҳурматсиз соқол ишқивозлари бунисига нима дейсиз ? https://t.me/daydi2021