TGINSIGHT CHAT
Дайди ўқ
@daydi2021
Politics‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.
Недавни постови
Страница 32 од 85 · 1,010 постова
Објављено 6. авг
Здравствуйте, канал “Дайди Ўқ”! Пишу вам из прекрасного региона Кыргызстана с берегов живописного озера Иссык-Куль. Я недавно подписался на ваш канал и, признаться честно, именно благодаря вам узнал, что в Узбекистане довольно много людей с секулярным мышлением и светским взглядом. Это стало для меня неожиданным, но приятным открытием. Я живу в одном из сёл недалеко от Иссык-Куля. В летний сезон, особенно в период отдыха, я работаю в одном из отелей, расположенных у озера, чтобы заработать на жизнь. Наш отель принимает множество туристов из соседних стран, в том числе из Узбекистана. Раньше у меня было представление, что Узбекистан очень религиозная страна. Такое впечатление складывалось потому, что большинство узбекских женщин, приезжающих к нам, носят хиджаб. Однако их поведение порой удивляло меня: излишняя развязность в речи, грубость, открытая демонстрация тела во время купания в озере, а также употребление спиртных напитков, несмотря на ношение хиджаба, вызывали у меня множество вопросов. Это заставило меня задуматься. Да, каждый человек сам решает, как ему исповедовать свою веру и в какой степени её соблюдать это личное дело. Но не возникает ли здесь противоречие между внешним обликом и внутренним содержанием, между нравственностью и образом жизни? Не свидетельствуют ли подобные несоответствия о таких общественных проблемах, как лицемерие или культ формы без сути? Я никого не осуждаю. Но хиджаб это не просто предмет одежды. Это, прежде всего, определённый стиль жизни, нравственные ориентиры и духовная ответственность. Если женщина в хиджабе показывает не только внешний облик, но и внутреннюю чистоту, скромность, тогда, на мой взгляд, её можно по праву назвать хиджабной не только по виду, но и по сути. Своими размышлениями я хочу поделиться возникшими у меня противоречивыми впечатлениями. Я не стремлюсь никого оскорбить или унизить. Просто ищу ответ на вопрос: каким должен быть современный мусульманский человек и общество в целом? Нурайым Эсенкулова https://t.me/daydi2021
Објављено 5. авг
🟠 🟠 🔴❤️❤️ 🔴 🔴 🔴 👾👾👾👾👾👾👾👾👾❗️ Блогерлар орасида давлатга, дунёвийлик ва секулярликка қарши кайфиятда бўлганлар фаолияти қайта кўриб чиқилиши, зарур бўлса, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ҳуқуқи чекланиши керак. 2,6 миллион обуначига эга блогер Абдурахмон Фозилов ўзининг инстаграмдаги чиқиши орқали юртимиздаги бошқа миллат вакиллари, чет элликлар ҳамда халқаро ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқларини қўпол равишда бузди. Бу ҳолат очиқдан очиқ дунёвийликка таҳдиддир. Ўзини камида “ислом давлати аскари” деб биладиган бу манқурт миллионлаб обуначиларини давлатга нисбатан норози кайфиятга солиш имкониятига эга эканини амалда кўрсатди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар кўзингизни каттароқ очинглар! Ўзбекистонда обуначилар сони кўп бўлган барча блогерлар билан профилактик суҳбат ўтказиш зарур. https://t.me/daydi2021
Објављено 5. авг
Ҳижобли хотин самолётни ёқиб юбормоқчи бўлди 😱😳 Ушбу дахшатли воқеа шу йилнинг июль ойи ўрталарида, Кипрдан Истанбулга учаётган Boeing 777 самолёти бортида содир бўлган. Ўрта қатордаги, самолёт деразасига яқин ўриндиқда ўтирган аёл аввалига сигарет тутатиб, чекишни бошлайди. Буни сезган олдинги ўриндиқдаги йўловчи унинг қўлидан сигаретни тортиб олмоқчи бўлади. Вазиятга бошқа йўловчилар ва стюардесса аралашганда, ниқобли хотин зажигалкани чиқариб, самолётнинг матоли жойларига ўт қўйишга ҳаракат қилади. Ҳижобли хотин қўлга олиниб, самолётнинг ҳайвонлар ташиладиган бўлимига қамаб қўйилади ва Истанбул аэропортида полициячиларга топширилади. Кейинчалик тарқалган хабарларга кўра, айнан шу рейсда бир турк аёли “самолётни ёндираман” деб, “Ислом лашкарлари” номли террористик гуруҳ аъзоларига СМС хабар юборгани маълум бўлади. Туркия арабпарастликка йўл қўйганининг ачинарли оқибатларини қачон англаб етаркан-а ? https://t.me/daydi2021
Објављено 5. авг
Эр бўлмаса, айт, кимсан аёл… Дилдора Ниёзованинг кундоши ёзаяпти: Эгачим, сиздан яширмайман Латифжон акамми биринчи марта кўрганимдаёқ қалбим титраб кетган. Ўзлариям юракка илиқ, ёқадиган сўзларни гапирадиган, юриш-туришларида бир савлат бор эркакларде 😍 Мен ҳам аввал бошда сиздан норози бўлгандим «Нима керак эди бунақа ўртага тушиш? Ҳар ким ўз бахтини ўзи қуради-ку!» деб. Аммо вақт ўтиб тушундим: бу инсоннинг муҳаббати ҳам, эътибори ҳам етарли даражада. Фақат сиз эмас, мен ҳам бахтли бўлишга ҳақлиманку тўғрими ? Ана шу пайтда бир нарсани сездим, Дилдора опа, сиз исломга юз тутган аёлсиз, ҳижобда юрасиз, таҳорат қиласиз. Бироқ шунча шариатона билимларингизга қарамай, эрни бўлишни ҳали ҳам юрагингиз қабул қилмаяпти. Лекин… Бегимизни кўнглини оғритмасдан, уни шарманда қилмасдан, ориятимизни сақлаб, келинг, ҳамма ҳавас қиладиган кундошлар бўлайлик. Аллоҳ ҳузурида кун келиб иккиламиз юзимиз ёруғ бўлади. Ахир бу нафақат эрга, балки ўз нафсимизга ҳам қарши кураш, шундоқ эмасми? Сизга ҳам етган, менга ҳам Латифжон акамизнинг кучи икки аёлни бахтли қилишга етади. У киши кундузи сизники бўлса, кечқурун меники, ёки аксинча рози бўлсак ҳаммасини ўз ўрнида ҳал қиламиз. Опажон, сизга душман эмасман. Рақиб ҳам эмасман. Балки битта эрни севган икки қалбмиз. Фақат келинг, бир-биримизга парча уришиб эмас, дуо қилиб қарайлик. Ахир у киши бизга омонат, бизни синов учун топширилган неъмат. Бегимизни йўқотиб қўймайлик. Ёмон жаҳл қилиб қолсала, иккиламиздан ҳам кечиб, битта чиройлироқ, ёшроғини олиб кетишлари ҳам мумкин. Кейин юрамизми қўшиқ айтиб: «Эр бўлмаса, айт, кимсан аёл…» деб. https://t.me/daydi2021
Објављено 3. авг
Pigg-O-Stat деб аталувчи қурилма. У рентген вақтида чақалоқлар ва кичик ёшдаги болаларни хавфсиз тарзда ҳаракатсиз ҳолатда ушлаб туриш учун мўлжалланган. Бу тўғри жойлаштириш ва аниқ тасвир олишга ёрдам беради 1960-йилда яратилганидан буён ҳозиргача кенг қўлланилади Илм-фан мана шундай ютуқлари билан доим диндан устун туради https://t.me/daydi2021
Објављено 3. авг
Mangal Fest ни кўролмаётган арабқулларга ! Ҳар замонда бир ўтказиладиган Mangal Fest ва шунга ўхшаш замонавий тадбирлар нафақат халқимизнинг ҳордиғини чиқариш, балки мамлакатимизга минглаб туристларни жалб қилишда катта роль ўйнаяпти. Шу каби тадбирлар фонида, оғзидан тупугини сачратиб, чор атрофга сассиқ ошқозонини қўланса ҳидини тарқатадиган шундай манқуртлар пайдо бўладики, ҳар бирининг айтган гапи, ёзган сўзи учун афғонистонга бадарға қиворгин келади. Шу маразларни товуқдек мияси, бири таксист бўлиб, бири ҳаммол бўлиб, бири ошпаз бўлиб, mangal festдек тадбирлар орқасидан пул ишлаб, ғайридин туристга хизмат қилиб, оила тебратаётганини тушунмасаям керак. “Фестивалда икки одам урушиб кетибди” дейсанми? Икки алкашнинг уруши бутун тадбирни ёмонлашга баҳона бўлмайди. Чунки бундай оммавий йиғинларда давлат хавфсизлик чораларини ниҳоятда юқори даражада таъминлайди. Сенларни чойхонангда тартиб йўқ, аммо парклар, кўнгилочар майдонлар, катта йиғилишларда хавфсизлик юқори даражада ишлаяпти. Нима, масжидларда тўполон бўлмайдими? Тўйларда муштлашиш бўлмайдими? Бозорларда гап талашиш йўқми? Бор! Аммо уларни ёмонламайсан, ёмонлолмайсанам, чунки ўзингга ўхшаганлар бир деганда, кетингга тепворишиб, талпа қилиб ташашади. Mangal Fest бу фақат шашлик еб ёки пиво ичиладиган тадбир эмас. Бу иқтисодиёт, бу туристлар оқими, бу очиқлик, бу сенинг ҳам ризқинг. Буни ёмонлашни эмас, ривожланишини сўрасанглар, келажакда болаларингни туристлар боқади. https://t.me/daydi2021
Објављено 2. авг
Ҳижоб эр аталмиш жаллод ва унга тегишли зиндоннинг маҳкумаси дегани Ҳижоб ўраш товуқ каби катакка қулфланиш ёки симтўр ортидан ҳаётга қараш эмас. Аёл ҳам одам: унинг орзуси, эҳтиёжи, танлов ҳуқуқи бор. Ибодатдан боши чиқмайдиган, таҳорат қилавериб керакли жойлари шопиллаб қолган танбал эрнинг 1 кило шакар, 4 та нон олиб келишини кутиб умр ўтказиш бу на дин, на ҳаётдир. Манга қолса бу қирилгур ҳижобга кирмасдим, лекин на қилайин, бизда ҳижоб ўрамаса, дарров бузуққа ва енгилтакка чиқаришади қуйишади. Тағинам Фарғонага келиб, ўзимни қадримни топгандек бўлаяпман.Қанақадир арабча латта қалб поклиги учунмушде, лекин ҳаётдан, севгидан ва орзуларингдан гапирсанг сан бузуқмушсан. Э тупурдеме, рўдапоингга Марғилондан Марғуба https://t.me/daydi2021
Објављено 2. авг
📢#ДИҚҚАТ | ХУЖРАЛАР ТОПИЛДИ 🇺🇿 ИИВ ва ДХХнинг ҳудудий органлари томонидан олиб борилган текширувлар давомида айрим хонадонларда “ҳужра”лар ташкил этилгани, улар орқали болаларга ноқонуний равишда диний таълим берилаётгани аниқланди. 📍 Бу каби фаолиятлар қонун талабларига зид бўлиб, нафақат болаларнинг келажагига, балки жамиятдаги барқарорлик ва осойишталикка ҳам таҳдид солади. 🛑 Диний билим бериш — мутахассислар томонидан, махсус лицензияга эга таълим муассасаларида амалга оширилиши шарт. Болаларнинг онги ва дунёқараши билан ўйнашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ! 📣 Азиз фуқаролар! Агар сизнинг атрофингизда шубҳали диний “ҳужра”лар мавжуд бўлса, бу ҳақда тегишли органларга хабар беришингизни сўраймиз. Бу — фарзандларимизни асраш, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлидаги масъулиятимиздир! 🤝 Келажагимиз — фарзандларимизда. Уларни қонуний ва соф билим билан тарбиялайлик. @daydi2021
Hashtags
Објављено 1. авг
🥰😀😌😊😀🥰🥲😝😁😀 😇😀😂😃😘😌😍🥲🥲😟 Ҳижоб шахсий танловдир. Аммо мактаб шахсий эмас — у жамоавий таълим ва тарбия маскани Барча ота-оналар тушунишлари шарт! Мактаб ким нимани хоҳласа ўшани кийиб келадиган бозор эмас. Мактабда болани фақат маърифат билан тарбиялашмайди, бу масканда ҳар бир болани жамиятга ҳар томонлама тайёрлаш жараёни ҳам олиб борилади. У ерда бола нафақат дарс ўрганади, балки жамоада яшаш, фикр алмашиш, ўзини тенглар қаторида ҳис этишни ҳам ўрганади. Шунинг учун ҳам мактаб шахсий ҳовли ёки бозор эмас, барча бирдек қоидага буйсинадиган умумий макон ҳисобланади ва шу қоида асосида боланинг дунёқараши шаклланади. Агар мактабда ўқийдиган фарзандингизни, бошқа болалардан диний белгилари билан ажралиб туришини, хусусан ҳижоб каби миллийликка хос бўлмаган диний атрибутларга ўраб жўнатмоқчи бўлсангиз, бу қилмишингиз мактабдаги умумийлик ва тенглик муҳитига қандай таъсир қилишини ва фарзандингизни ўзи қандай руҳий жароҳатлар олиб катта бўлишини мушоҳада қилиб кўринг. Синфда 25 нафар қиз ўтиради, улардан уч нафари ҳижобда бўлса, визуал фарқ дарҳол намоён бўлади. Бунинг ортидан фақат кийиниш услуби эмас, балки дунёқарашлар, тарбия услублари, ҳатто бир-бирини билвосита айблашлар авж олади. Бир қиз “юбкаси калта” дея муаллимдан танбеҳ эшитса, ҳижобли қиз унга нисбатан “калта юбка кийган дўзахга тушади” деган фикрни илгари суради. Энг ёмони бу гаплар фарзандингиз онгида илдиз отади. Болалар бу фикрларни атайлаб эмас, диний муҳити таъсирида арабча иборалар ва шаръий қўрқитишлар орқали ўзлаштиради. Кейинги қадам ҳам ўз-ўзидан келади: ҳижобли боланинг ота-онаси уни ўғил бола билан бир партада ўтиришини истамайди. Биринчи босқич алоҳида парта ёки қиз бола билан бирга ўтиришини талаб қилиш, кейин алоҳида синф, ундан сўнг алоҳида мактабга талаб ортиб бораверади. Албатта бундай ҳолат таълим сифатига таъсир қилмай қуймайди. У умумийлик, ягоналик, фуқаролик бирдамлиги каби бағрикенг тамойилларни емиради. Бу жараён сиз томонингиздан бугун тўхтатилмаса, эртага — эркак ўқитувчилардан воз кечиш, — қиз болаларни “аёлларга хос” фаолиятга йўналтириш, — табиий фанлар ўрнига шариат билимларини талаб қилиш фожиасига айланиб кетади. Бу масалани диний эҳтирослар ва ҳис-ҳаёжонга берилмасдан, ақл ва тажриба асосида муҳокама қилиш керак. Зеро, таълим ҳиссий эмас, институционал жараён. Мактабдаги ҳар бир визуал ёки феъл-атвордаги фарқ, болалар онгида таъсир қолдиради ва бола бир умр ўша таъсир остида яшайди. Постни фарзанди мактаб ўқувчиси бўлган барча ота-оналарга тарқатинг! https://t.me/daydi2021
Објављено 30. јул
Нега мусулмон давлатлар камбағал? Бугун дунёдаги мусулмон мамлакатлар иқтисодий жиҳатдан ортда қолган. Саудия, Қатар, БАА, Қувайт кабилар эса истисно. Лекин уларнинг бойлигига сабаб халқининг интеллектуал салоҳияти эмас, балки табиат тақдим этган нефть ва географик жойлашувдир. Саудия нефтсиз чўлдаги оддий қишлоқ бўлиб қоларди, Дубай эса портларсиз ва халқаро савдо йўлисиз ривожланмаган саҳро бўларди. Агар бу ресурслар бўлмаганида, улар ҳам Афғонистон ва Ямандек давлатлар қаторида бўларди. Аксар мусулмон мамлакатларда илмга эътибор паст, сиёсий барқарорлик йўқ, коррупция авжига чиққан, ва энг муҳими — масъулият ўрнига тақдирга юклаш кенг тарқалган. Бу эса иқтисодий ва ижтимоий қашшоқликнинг асосий илдизи. Тараққиёт учун табиий бойлик эмас, тўғри бошқарув, дунёвийлик, секуляр тизим, илмга эътибор, қонун устуворлиги ва халқ манфаатини устун билувчи тафаккур керак. Ана шундагина мусулмон давлатлари камбағаллик қуюнидан чиқиши мумкин. Бўлмаса, 22 асрда ҳам қумғонда таҳорат қилиб юраверишади @daydi2021
Објављено 28. јул
Мен 34 ёшдаман. Турмушдан ажрашганман. Бир нафар фарзандим бор. Ҳозирда унинг тарбияси билан ёлғиз шуғулланяпман. Ҳаётдаги оғир синовлардан кейин нафақат она, балки мустақил инсон сифатида ҳам ўз ўрнимни топишга интилдим. Лекин афсуски, жамиятдаги айқаш-уйқаш қарашлар бу йўлни анча мураккаблаштирди. Ҳижоб ўраган опа-сингилларга ҳавас қилардим. Гўеки ҳижобли аёл мен учун фаришта, уларнинг эркаклари ҳақиқий мўмин-мусулмонлардек туюларди. Шу боис мен ҳам ҳижобга кириб, тушунганимча ибодат қила бошладим. Уйладимки, ҳижобли аёл ортиқча гап сўз ва шилқимликлардан ҳимояланади деб. Аммо, ҳижобга киргач, мен диндор деб биладиган таниш нусхаларнинг мени “енгилтак” ҳисоблаб, турли хил имо-ишоралар қилиб мени тўшакка таклиф қилишлари, шаҳватона қарашлари, ҳаттоки, очиқдан-очиқ шилқимликлардан ҳам ҳимоя қила олмаслигига гувоҳ бўлдим. Кўчада юрганимда ҳар хил ёшдаги эркакларнинг назари, сўз ташлашлари, ҳатто ҳаёдан йироқ таклифлари билан тўқнаш келдим. Бир куни бир оёғи ерда-бир оёғи гўрда бўлган додадан “дачага таклиф” олдим. Чолнинг юзсизликка қарши қаттиқ жавоб беришимга тўғри келди-ю. Дарҳол англадим: аёлнинг қандай кийиниши эмас, жамиятнинг аёлга қандай қараши муҳим экан. Ҳижоб мени ҳимоя қила олмади. Чунки муаммо менинг кийинишимда эмас, балки ўзини ҳар нарсага ҳақли деб биладиган эркаклар онгида экан. Бу мен учун муҳим хулоса бўлди. Бугун мен ҳижобни ечдим. Бу орқали мен ўзимни жамиятдан узишни эмас, балки ўзим бўлишни танладим. Қадримни қайта тикладим. Илгаригидек замонавий, аммо барибир тарбияли ва фахрли ҳолимга қайтдим. Чунки билиб турибман: мени ҳурмат қилган инсон ҳар қандай ҳолатда менга инсоф билан қарайди. Ирода Абдурасулова https://t.me/daydi2021
Објављено 28. јул
Алкоголга ружу қўйиш, динга берилиб кетишдек гап. Ҳар бир ичувчи ёмон бўлмаганидек, ҳар бир диндор ҳам яхши эмас. Одам нияти бузуқ бўлса, сув ичиб ҳам разиллигини қилаверади. Баъзи “одобпараст” долбанлар Тошкентдаги пиво фестивалига қарши чиқиб, шайтонни нари қиладиган куф-суфчилардек жиррилаяпти. Ахмоқона қаршиликлари пешана қолиб бошқа жойниям тириштирадиган арабпарастларга айтинглар: Ўзбекистонда ҳар куни юзминглаб литр алкогол истеъмол қилинади ва халқ ўзлигидан чиқиб кетаётгани йўқ. Бир фестивалга келганда “ахлоқ ҳимоячилари” пайдо бўлиши шунчаки ўзини кўрсатишга уриниш холос. Икки стакан пиво ичиб, бир ухлаб туриб, кундалик юмушлари билан банд бўладиган одамдан ёмонлик чиққанда Ўзбекистонни жиноятчилар босиб кетарди. Эслаб қолинглар, сохта алкаш бўлмайди. Сохта диндорни эса, уйингизда, ишхонангизда, бозорда, кўчада ва шахсий мунособатларда ҳар куни кўраяпсиз… https://t.me/daydi2021