TGINSIGHT CHAT
Дайди ўқ
@daydi2021
Politics‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.
Недавни постови
Страница 42 од 85 · 1,010 постова
Објављено 5. мај
‼️‼️‼️ Айрим юртларга балою-қазо бекорга юборилмайди, дейишади. Бу бежиз эмас. Чунки инсониятнинг энг разиллари ҳатто уруш, қон тўкилиш ва болалар қурбон бўлаётган вазиятда ҳам шахвоний истакларидан қайтмайдилар. Улар инсон шаънини поймол қилишдан ҳазар қилмайди. Уруш ва қирғинлар ҳеч қачон оқланмайди. Аммо энг аламлиси — бундай расволикни яҳудийлар эмас, ўзини мусулмон деб атаганлар содир этаётганидир. Бу каби жирканч ҳолат диний эмас, аввало инсон бўлиш устун эканлигини исботлайди. Маълумотларга кўра, Фаластинда бомбалар остида ҳам бачавозлик давом этмоқда 😶 Бу — нафақат фожиа, балки бутун инсоният учун оғир дарс ва огоҳлантиришдир. Яхши ва ёмон миллат ё дин билан эмас, виждон ва қалб билан белгиланади. https://t.me/daydi2021
Објављено 3. мај
Авжига чиққан аёлнинг дини бўлмайди. У истаган пайтда ҳар қандай диний чеклов, шаръий тартиб ва қонунларни бузиб ташлаши мумкин. Қирчиллама ёшдаги, ҳис-туйғуларга тўла аёлнинг ўзининг алоҳида дини ва ўзгача дунёси бўлади. Унга жаннат ҳам, дўзах ҳам муҳим эмас — барчаси 30 ёшдан 40 ёшгача бўлган оралиқда, унинг шахсий ҳаётида ўтиб кетади. Постни 30-40 ёшли аёлларга жўнатиб қуйинг 🫣 https://t.me/daydi2021
Објављено 3. мај
Айтишларича, ҳожакалар учун ЖУМА оғир кун эмиш 🤣 https://t.me/daydi2021
Објављено 2. мај
ФАРЗАНД — ҲУҚУҚЛИ ТУҒИЛИШИ ШАРТ! Бугун Ўзбекистонда шариатга таяниб, қонунни четлаб ўтиб оила қуриш оқибатида минглаб болалар тақдири жиддий хавф остида қолмоқда. • 100 МИНГДАН ОРТИҚ БОЛА — расмий никоҳсиз туғилган. Бу фарзандлар ҳуқуқий мақомсиз, ота томондан мерос ва ижтимоий кафолатларсиз яшашга маҳкум этилган. • 97 МИНГ ОНА — шаръий фарзанди учун алимент ундириш мақсадида суд юзма-юз сарсон. Чунки шаърий никоҳдаги “эр” жавобгарликдан қочган. Бу рақамлар — фақат статистика эмас, балки шармандали ҳақиқат. Улар шаърий никоҳ ортида қонундан қочган ва масъулиятдан ўзини олиб қочган инсонлар оқибатида вужудга келган. Шаърий никоҳда туғилган фарзандлар: → Қонуний ота-она муҳофазасидан маҳрум. → Ижтимоий ва ҳуқуқий кафолатларсиз. → Қариндошлик, мерос ва моддий таъминот ҳуқуқисиз. → Психологик ва жисмоний хавф остида қолади. https://t.me/daydi2021
Објављено 2. мај
🟠 🔴 🟠 🔴 🟠 🟠 🔴 🔴 🔴 🟠 ҚОНУН ҲАММАГА БИРДЕК — ЎЗБЕКИСТОНДА ДУНЁВИЙ ДАВЛАТ ТАМOЙИЛЛАРИ УСТУВОР Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Меҳнат кодекси 129-моддасига мувофиқ, умумий дам олиш куни — якшанба куни ҳисобланади. Бу барча давлат ва хусусий ташкилотлар учун мажбурий қонуний меъёр ҳисобланади. Айрим ташкилотларнинг диний амалларни баҳона қилиб, хусусан жума кунини дам олиш куни сифатида белгилаб олиши ва мижозларга хизмат кўрсатишдан бош тортиши мутлақо ўзбошимчалик ва қонунбузарликка киради. Шу сабабли, агар сиз давлат идораси ёки хизмат кўрсатиш соҳасига бирор юмуш билан келганингизда, сизни: “Бугун жума, ишламаймиз” деган асослар билан рад этишса, бу ҳолатни қонуний асосда танқид қилишингиз ва зарур ҳолларда Адлия органларига (1008) мурожаат қилишингиз тўғри бўлади. Чунки: Ўзбекистон — дунёвий давлат. Диний эътиқод шахсий ҳуқуқ бўлиб, у давлат идоралари ва жамоат ташкилотларининг иш режасига таъсир ўтказмаслиги шарт. Ҳар бир фуқаро, қайси касб ёки дин қатламига мансуб бўлишидан қатъи назар, қонун олдида тенгдир ва қонуний ҳуқуқларини талаб қилишга тўлиқ ҳақлидир. Шу боис, ҳар бир ташкилот ва шахс давлат қонунларига бирдек буйсуниши шарт. https://t.me/daydi2021
Објављено 1. мај
🟠 🔴 🔴 🟠 🟠 🟠 🔴 🟠 🔴 🟠 https://t.me/daydi2021
Објављено 29. апр
Эҳ, ўзбегим… 😔😥🤨 Оғир меҳнат, қарз, орзу – шу ҳаммаси билан Маккага етиб бординг. Аммо у ерда Сени ҳеч ким кутгани йўқ экан. Ҳаж визасисиз келибсан, лимитдан ошибсан, деб юзингга “уришаяпти”. Сен мусулмон эмас, «арабларнинг қулидек»дай кутиб олиндинг. Эҳ, ўзбегим… Нега ўзингни шунча хор қиляпсан? Каъбага бориш – шараф, лекин хорлик эвазига эмас. Улар бизни иккинчи сорт деб кўради, сен эса улардан паноҳ излаяпсан. Зиёрат қалбдан бошланади, ўзини қадрлаган қадамдан. Бизнинг Каъбамиз ҳам, қадр-қимматимиз ҳам — аввало ўз юртимизда бўлиши керак! Ўтирмайсанми уйингда иззат-икромли бўлиб… https://t.me/daydi2021
Објављено 29. апр
‼️‼️‼️‼️ Ҳаж сизга трале вале эмас Тошкентда 4 кишидан Ҳажга юбориш баҳонасида 27 200 доллар олган фирибгар ушланди Тошкент шаҳар Миробод туманида ўзини “Mahdiy Travel” норасмий ходими деб таништирган шахс Ҳаж сафарига ишчи визаси орқали юборишни ваъда қилиб, 4 нафар фуқародан 27 200 доллар олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. У Instagram орқали реклама бериб, одамларни тортаётгани ва давлат орқали юборилиш кераклигини билиб туриб ҳам ноқонуний ҳаракат қилганини тан олди. Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 211-моддаси билан иш қўзғатилди. Гумонланувчи қамоққа олинди, тергов давом этмоқда. https://t.me/daydi2021
Објављено 28. апр
Қаерда адашдик? Охирги пайтларда ўзбек исмини халқаро ахборотда қотилликлар, терактлар ва жиноий ҳаракатлар билан қатор эшитиш оддий ҳолга айланди. Ҳар бир шундай хабардан кейин энг оғир ва аччиқ савол туғилади: бу ҳолат қаердан бошланди? Кимдир ишсизликни айблайди, кимдир таълим тизимини. Лекин асосий илдиз жуда аниқ: 2016 йилдан кейин берилган кенг диний эркинлик – фикрий иммунитети суст жамиятда – радикализм учун идеал муҳит яратди. Ёшлар дунёвийликдан узилиб, ҳаётни фақат шаръий қарашларда кўра бошлашди. Натижада, минглаб потенциал террорчилар шаклланди. Ҳа, “террорнинг миллати бўлмайди” дейишади. Лекин халқаро ҳаёт шунчаки ўтиб кетиладиган йўл эмас: Қайси миллат бекатига кўп тўхталишса , ўша миллат номи айтилганда террор билан ўз-ўзидан боғланаверади. (Худди афғонлардек) Бугун эса, ўзбек деса террор ва экстремизм тушунчага айланиб бормоқда. Бу кетишда нафақат Дубай балки ҳамма ривожланган давлатлар биз учун эшигини ёпишни уйлаб қолади. Қаерда адашдик? – Таълим, тарбия ва мафкуравий иммунитет яратишни иккинчи даражага суриб фақат соққани уйладик. – Ёшларга ажратилган миллиардлар формал лойиҳаларда ва қоғозбозликда чўкди. – Диний эркинликни бердик, лекин уни бошқарадиган илм ва руҳий барқарорликни таъминламадик. Ҳозир эса косметик чоралар билан иш битмайди. Тизимли, тубдан ва қатъиятли ўзгаришлар керак: Мафкуравий иммунитетни қайта қуриш, дунёвийликни ҳимоя қилиш ва ёшларга ҳаётни танқидий англатиш даври келди. Акс ҳолда, бугунги надоматлар эртанги катта шармандаликларнинг фақат бошланиши, холос. Энди тушунгандирсиз, дайди ўқ канали 5 йил давомида нимага қарши курашиб келганини ? https://t.me/daydi2021
Објављено 27. апр
‼️‼️‼️🔞🔞🔞 Туркия: Ўзбек ҳижобли энага 1,5 ёшли гўдакка нисбатан ваҳшийлик қилди Туркиянинг Истанбул шаҳрида содир бўлган мудҳиш воқеа бутун маҳаллий жамоатчиликни ҳаяжонга солди. Фотиҳ туманида яшовчи ёш эр-хотин, ҳар иккиси ҳам ишли бўлгани учун, 1,5 ёшли гўдакларига қараш учун энага излайди. Интернет орқали берган эълонларига жавобан бир нечта номзод кўриб чиқилади ва натижада, Ўзбекистондан келган, ҳижобли ва ўзини диндор қилиб кўрсатган Мафтуна исмли аёл энагаликка қабул қилинади. Унга ойига 800 доллар ҳақ тўлашга келишилади. Ишонч билдирган ёш ота-она норасида фарзандларини ушбу аёл қўлига топшириб, тинчлик билан ишга кетишади. Аммо боланинг онасида кўнгилсиз шубҳалар пайдо бўлади. У яширин камера ўрнатишга эрини кўндиради. Мафтуна уйдалигида ҳижобини ечиб юрган. Ва камера орқали аниқланган ҳолат… Қалбни титратувчи, инсонни ғазаблантирадиган манзара. Мафтуна деган манқурт, ҳижоб ва беш маҳал намоз ниқоби остида яширинган бу шайтон, гўдакка нечун қийноқлар бергани видеога ёзиб олинади. Энди нафрат билан тилга олиш қийин бўлса-да, у ўзининг жинсий аъзосини норасида боланинг оғзига ишқалаган ҳолат камера тасвирларига қайд этилган! Бу ваҳший ҳаракатни кўрган ота-она, ҳеч иккиланмасдан бу манжалақи ҳижобашкани полицияга топширадилар. Ҳозирда Мафтуна қўлга олинган ва унга нисбатан бола шаъни ва соғлиғига оғир зарар етказиш, жисмоний ва шаҳвоний зўравонлик моддалари бўйича жиноий иш очилган. Ҳақиқий фожиа шуки: ушбу манқурт ўзини “диндор” қилиб кўрсатган, беш маҳал намоз ўқиган ва ҳижобга ўралган ҳолда, энг аянчли, энг пасткаш жиноятни амалга оширди. Турк жамоатчилиги бу воқеадан қаттиқ ғазабда. Ижтимоий тармоқларда бу нафратли манқурт энагага энг оғир жазо бериш талаблари ёғилмоқда. Болачанинг аҳволи шифокорлар назоратида. https://t.me/daydi2021
Објављено 27. апр
Инсон қалби ҳамма нарсадан муқаддас. Унга озор бериш — худога хиёнат ҳисобланади. Диний расм-русмлар, одат ва анъаналар баҳонасида инсон қалбини синдириш — яратганга қарши чиқишдир. https://t.me/daydi2021
Објављено 26. апр
🟠 🟠 🟠 🟠 🟠 🔴 🟠 🟠 🔴 🟠 🔴 🔴 🟠 🟠 🔴 🟠 🔴 🔴 Велосипед ёки эшак аравада умрага бораётган долбаёбларга етказинглар ! Манови братнинг айтишича, инсон кучга тўлган, қуввати бор даврида, вақтни беҳуда ўтказиши гуноҳи кабира ҳисобланади. Ҳар бир инсон камолотга етганда диний расм русмларни баҳона қилиб, илм-фан ва тирикчилик учун зарур бўлган бошқа амаллардан воз кечиши мумкин эмас экан. Замон ўзгарди — транспорт воситалари бор, вақт инсоннинг энг қимматли неъматига айланди. Аммо айрим долбаёблар хайп учунми ёки ростданам ғирт долбаёбми билмадим, умрини энг фойда келтирадиган даврини қандайдир диний маскарадларга сарфлашаяпти. Қачонгача умрингизни ўз қўлингиз билан заҳарлаб, жаҳонга масхара бўлиб юрасизлар? Қачонгача динни нотўғри талқин қилиб, ақлни таҳқирлайсизлар? https://t.me/daydi2021