TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Сувгийн жагсаалт руу буцах
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT CHAT

Sof.uz | Соф хабарлар

@sofuzb

Economics

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Дагагчид2,550Одоогийн дагагчдын тоо
Хянасан нийтлэлүүд1,016Индекслэгдсэн нийтлэлийн тоо
Сүүлийн хамрах хүрээ25,080Сүүлийн үзэлтийн нийлбэр
Сүүлийн нийтлэлүүд

Сүүлийн нийтлэлүүд

14/85 хуудас · 1,016 нийтлэл

Нийтэлсэн 8-р сарын 28

1 сентябрдан кўп квартирали уйлардагиўзбошимчалик билан қурилган конструкциялар текширилади 2023 йил 1 сентябрдан сейсмик фаол зонада жойлашган сейсмик хавфсизлиги III-IV тоифага кирувчи кўп квартирали уйлардаги умумий фойдаланиладиган жойларда (зинапоя йўлаклари, чердак ва умумий фойдаланишдаги ошхоналарда) ўзбошимчалик билан қурилган конструкциялар; Шу жумладан, кўп квартирали уйларнинг, шу жумладан уларнинг ертўла ва биринчи қаватидаги зилзилабардошликка таъсир қилувчи конструкцияларга ўзбошимчалик билан киритилган ўзгартиришлар аниқланади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,440 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 28

Форс кўрфазидаги Эрон портидан нефть тўкилди Форс кўрфази соҳилидаги Эроннинг Генаве порти яқинида нефть тўкилиб кетди, деб хабар бермоқда Trend. Тўкилишга Хузистон вилоятидаги Аҳваз нефть кони нефть терминали жойлашган Харг ороли билан боғловчи қувурнинг сув ости қисмидаги носозлик сабаб бўлган. Воқеа жойига муаммони бартараф этиш учун шўнғин бригадалари юборилган. Тўкилган нефть миқдори аниқланмаган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

1,840 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 28

Қайси ҳудудда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони кўп? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 августь ҳолатига кўра, республикамизда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 12 771 тани ташкил этган. Ҳудудлар кесимида хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони: — Тошкент шаҳри – 8 169 та; — Тошкент вилояти – 1 438 та; — Самарқанд вилояти – 536 та; — Фарғона вилояти – 447 та; — Сурхондарё вилояти – 340 та; — Андижон вилояти – 312 та; — Бухоро вилояти – 295 та; — Наманган вилояти – 213 та; — Навоий вилояти – 205 та; — Сирдарё вилояти – 190 та; — Жиззах вилояти – 173 та; — Қашқадарё вилояти – 166 та; — Қорақалпоғистон Р. – 158 та; — Хоразм вилояти – 129 та. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

1,950 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 27

Трамп қисқа муддатли қамоқдан кейин 7 миллион доллардан кўпроқ маблағ йиғди АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 2020 йилги сайловларда фирибгарликда айбланиб, шу ҳафта қисқа вақт ичида қамоққа тушганидан сўнг, сайлов кампанияси доирасида 7,1 миллион доллар йиғишга муваффақ бўлди. 20 дақиқалик қамоқ пайтида Трамп қамоқхона суратини олди. Сиёсатчи тарафдорлари ушбу расм “Мона Лиза" расмидан кўра машҳурроқ бўлишини аллақачон башорат қилишган. Бугунги кунга келиб, Трампнинг қамоқхона фотосурати билан бутун маҳсулот қатори пайдо бўлди. Бу футболкалар, кўзойнаклар, кружкалар, плакатлар ва ҳатто қўғирчоқлар ҳақида. Бундан ташқари, расм собиқ президентнинг тарафдорлари ва мухолифлари томонидан қўлланилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,070 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 27

Фахрий донорлар қарийб 5 млн сўмгача мукофот олади Қонунчиликка кўра, “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан ўз қонини камида 40 марта ёки унинг таркибий қисмларидан бир қисмини камида 60 марта бепул топширган фуқаролар мукофотланади. Мазкур кўкрак нишони билан тақдирланганлар БҲМнинг 15 бараваригача (4 млн 950 минг сўмгача) миқдорда бирйўла пул мукофоти олади. Шунингдек, уларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади: — улар учун қулай бўлган вақтда йиллик асосий меҳнат таътилига чиқиш; — шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш; — давлат санаторий-курортларида даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,000 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 27

Қайси ҳудудда аҳоли маблағлари ҳисобидан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми кўп? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида республикамизда жами асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар таркибида аҳоли маблағлари ҳисобидан ўзлаштирилган инвестициялар улуши 10,2 фоизни ташкил этди. Ҳудудлар кесимида аҳоли маблағлари ҳисобидан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар улуши: — Қорақалпоғистон Р. – 14,4 фоиз; — Андижон вилояти – 11,1 фоиз; — Бухоро вилояти – 12,6 фоиз; — Жиззах вилояти – 5,5 фоиз; — Қашқадарё вилояти – 14,9 фоиз; — Навоий вилояти – 9,6 фоиз; — Наманган вилояти – 13,0 фоиз; — Самарқанд вилояти – 4,8 фоиз; — Сурхондарё вилояти – 16,4 фоиз; — Сирдарё вилояти – 1,7 фоиз; — Тошкент вилояти – 8,8 фоиз; — Фарғона вилояти – 23,1 фоиз; — Хоразм вилояти – 22,3 фоиз; — Тошкент шаҳри – 6,3 фоиз. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

1,920 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 26

Давлат томонидан чорвадорларга ҳар бир бош наслдор қорамол учун 2 миллион сўм субсидия берилади 2023 йил 1 сентябрдан 2025 йил 31 декабргача давлат томонидан қуйидаги тартибда субсидия ажратилади: Чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 миллион сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм миқдорида субсидия ажратилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,200 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 26

Камбағал оила аъзосини иш билан таъминлаган тадбиркор мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилинади Камида 20 фоиз камбағал оила аъзосини бир йил давомида иш билан таъминласа, мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилинади. Камбағал оила аъзоси даромад солиғидан озод қилинади. 5 миллион сўмгача иш ҳақи тўлаётган тадбиркорларга ижтимоий солиқ ставкаси 2 бараварга камайтирилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,400 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 26

Самарқанд шаҳридаги Президент мактабида 311,8 млн сўмлик коррупцион ҳолат аниқланди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,180 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 26

Сурхондарёда дарахтларни ноқонуний кесиш натижасида ўсимлик дунёсига 293 млн. сўмдан ортиқ зарар етказилган Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида автомобиль йўлини кенгайтириш ҳамда шу йўлдаги кўприкни реконструкция қилиш мақсадида 61 туп дарахт кесиб ташланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, Олтинсой туманининг “Миршоди” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи, Олтинсой ҳамда Денов туманларини боғловчи автомобиль йўлини кенгайтириш, ушбу йўлдаги “Қора ариқ” кўпригини реконструкция қилиш мақсадида йўл ёқаларида мавжуд бўлган кўп йиллик дарахтларни кесиб олиш учун туман ҳокимлигининг масъул ходими туман Экология бўлимидан оғзаки тарзда рухсат сўраган. Олтинсой туман Экология бўлими ходимлари ҳолатни бориб ўрганганда, бу амалдаги қонунчиликка зид эканлиги, агар дарахтларга зарар етказилса қонун олдида жавобгарликка тортилиши айтилган Шунга қарамасдан, номаълум шахслар томонидан кечқурун ҳудудда мавжуд бўлган, ўсувчанлигини йўқотмаган 61 қимматбаҳо навли дарахтлар кесиб ташланган. Улар таркибида 2 туп чинор, 54 туп виргин арчаси, 2 туп терак, 4 туп тол дарахтлари бўлган. Сурхондарё вилояти Экология бошқармасининг тезкор гуруҳи шу кунинг ўзида ҳолат содир этган жойга етиб бориб, баённома тузган. Мутахасисларнинг ҳисоб китобларига кўра, ушбу ноқонуний ҳаракат оқибатида ўсимлик дунёсига 293 миллион 700 минг сўм зарар етказилган. Мазкур ҳолат бўйича вилоят Прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,080 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 26

Ўзбекистон экспортида қайси давлат энг катта улушга эга? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган давлатлар: — Россия – 1,6 млрд; — Хитой – 1,5 млрд; — Туркия – 842 млн; — Қозоғистон – 808 млн; — Афғонистон – 467 млн; — Қирғиз Р. – 464 млн; — Тожикистон – 337 млн; — Франция – 240 млн; — БАА – 133 млн; — Покистон – 122 млн АҚШ доллари. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

1,930 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 25

Қозоғистон уранни экспорт қилишнинг Россиядан бошқа йўлини топди Қозоғистон уранни Россия ҳудудисиз хорижга сотиш ва жўнатиш йўлини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда «Kazatomprom» АЖ бошқаруви раиси Ержан Муқанов маълум қилди. «Биз Россияга қарши санкциялар таъсирини таҳлил қилмоқдамиз. Украинадаги геосиёсий вазият ураннинг бозор нархи ва миллий валюта курсида сезиларли ўзгаришларга олиб келди. Бироқ шу кунгача Россияга қарши санкциялар уранни сотиш ва ташишга жиддий таъсир кўрсатмади. Геосиёсий вазиятдан келиб чиқиб, логистикага эътибор қаратамиз. Шу муносабат билан, Санкт-Петербург порти орқали ўтувчи асосий йўналишимиз мунтазам режимда ишлаётганини эслатиб ўтмоқчимиз», – деди Ержан Муқанов компанияда ўтказилган матбуот анжуманида. Компания раҳбарининг сўзларига кўра, маҳсулот етказиб беришда ҳеч қандай чекловлар йўқ. «Шунга қарамай, компаниямиз 2018 йилдан буён муваффақиятли фойдаланиб келаётган, Россия Федерацияси ҳудудидан ташқарига чиқадиган муқобил Транскаспий халқаро транспорт йўналишига ўтиш бўйича чора кўрилди. Бу бизга Ғарб конверторларида операцияларни амалга ошириш, шунингдек, Ғарб конверсион корхоналари мижозлари олдидаги мажбуриятларимизни бажариш имконини беради», – деди у. Компаниянинг тижорат директори ҳам уран экспорти Транскаспий халқаро транспорт йўналиши орқали амалга оширилишини тасдиқлади. «Миллий оператор сифатида бу йўналишда муаммо йўқлигини тасдиқлашимиз мумкин. Ушбу йўналиш бўйлаб режалаштирилган юк ташиш жорий йилнинг кузида 100 фоизга бажарилиши керак», – дея қўшимча қилди Дастан Кўшербаев брифинг чоғида. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,070 views
12•••5•••10•••1213141516•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485