TGINSIGHT CHAT
Sof.uz | Соф хабарлар
@sofuzb
EconomicsБанк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Сүүлийн нийтлэлүүд
16/85 хуудас · 1,016 нийтлэл
Нийтэлсэн 8-р сарын 23
Барча хорижий валюталарнинг расмий курслари пастлади Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курсларини эълон қилди. Унга кўра, барча хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати тушган. — 1 АҚШ доллари — 12 067.55 (-22.38) сўм; — 1 Россия рубли — 127.86 (-0.57) сўм; — 1 евро — 13 045.02 (-140.26) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 23
Энг қиммат озиқ-овқат ва ичимлик брендлари қайсилар? Brand Finance брендини баҳолаш бўйича етакчи консалтинг компанияси ҳисоботига кўра, Nestlé бренди яна дунёдаги энг қиммат озиқ-овқат бренди сифатида тан олинди. Унинг қиймати 22,4 миллиард долларни ташкил этади. Компаниянинг муваффақияти истеъмолчиларнинг ўзгарувчан хоҳиш-истакларини қондириш, тенденциялардан олдинда қолиш ва янги маҳсулотларни самарали ишлаб чиқариш қобилиятидан келиб чиқади. 2023 йилда компания ўсимлик маҳсулотларига бўлган доимий ортиб бораётган глобал талабни қондириш мақсадида сут муқобилни жорий қилиш учун ўз портфелини кенгайтирди. Уй шароитида тайёрланган музли қаҳвага талаб ортиб бораётганлиги сабабли бренд ўзининг биринчи Nescafé Ice Roast қаҳвасини ҳам сотувга чиқарди. Энг яхши бешта газак брендлари (Lay’s, Doritos, Want Want, Cheetos вa Tostitos) ўз нархларини ўртача 40 фоизга оширди. Lay’sнинг активлари қиймати 29 фоизга ошиб, етакчилик қилмоқда. Қиймати 11,1 миллиард долларни ташкил қилди. Lay’sнинг кучли ишлашини маҳсулот инновацияси ва ривожланиши, оммабоп ва кенг қамровли маркетинг кампаниялари ҳамда пандемиядан кейинги яхшиланган электрон тижорат стратегиялари билан боғлаш мумкин. Coca-Cola қимматли алкоголсиз ичимликлар брендлари орасида етакчига айланди (бренд қиймати 5 фоизга камайиб, 33,5 миллиард долларгача). Бренд, шунингдек, ўзининг рақамли мухлислар билан ўзаро таъсир қилиш платформаси – Coca-Cola Fan Zone’ни ишга туширди. 41 мамлакатда фаоллаштирилган марказга 5 миллионга яқин футбол ишқибозлари уланган ва бу бренднинг халқаро кўриниши ва нуфузини янада оширган. Юқори сифатли ичимликлар ўнталигига энергетик ичимликлар ҳам киради. Red Bull (1 фоизга ўсиб, 7 миллиард доллар), Monster (8 фоизга ўсиб, 6,8 миллиард доллар) ва Gatorade (7 фоизга камайиб, 4,9 миллиард долларгача). Red Bull дунёдаги учинчи энг қиммат алкоголсиз ичимликлар брендидир. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 23
7 ойда қанча бензин ишлаб чиқарилган? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонда 781,4 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган. Автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 18,3 фоизга ошган. 2023 йилнинг январь-июль ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми: — Автомобиль бензини – 781,4 минг тонна; — Кўмир – 3,1 млн тонна; — Нефть – 456 минг тонна; — Газ конденцати – 707,5 минг тонна; — Автобус – 454 дона; — Юк автомобиллари – 1372 дона; — Автомобиль двигателлари – 122 710 дона; — Енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) – 194 053 дона. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 22
Алматида озиқ-овқат инфляцияси 2 баробар пасайди Алмати ҳокимлиги томонидан инфляция даражасини пасайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ижобий натижаларни кўрсатмоқда. Бу ҳақда Алмати шаҳри ҳокими Ерболат Досаев 18 август куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга берган ҳисоботи чоғида маълум қилди. Шаҳар раҳбари бозорнинг тўлганлиги ва тартибга солиниши озиқ-овқат инфляциясини 2023 йил январидаги 24,3 фоиздан 11,7 фоизгача камайтириш имконини берганини таъкидлади. «Йиллик ставка 14,2 фоизни ташкил этади. Жорий йил бошидан ёқилғи нархларининг ошиши ва 2023 йил 1 июлдан бошлаб «Инвестициялар учун тариф алмашинуви» сиёсатининг амалга оширилиши инфляциянинг жорий даражасининг энг муҳим омиллари бўлди», - дея таъкидлади Алмати ҳокими Ерболат Досаев. Кузатилаётган тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда, 2023 йил якунларига кўра, мегаполис иқтисодиётининг ўсиши 5,5 фоиз даражасида кутилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 22
АҚШ долларининг расмий курси пастлади Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва евронинг сўмга нисбатан қиймати пасайган, Россия рублининг курси эса кўтарилган. — 1 АҚШ доллари — 12 089.93 (-10.09) сўм; — 1 Россия рубли — 128.43 (+0.11) сўм; — 1 Евро — 13 185.28 (-4.95) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 22
Статистика агентлиги матбуот анжумани: 2023 йилги SDG index ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда Барқарор ривожланишнинг қуйидаги 10 та мақсадлари бўйича кўрсаткичларида ижобий ўсиш қайд этилган: — мамлакатда камбағалликни қисқартириш; — соғлиқ сақлаш ва фаровонликни таъминлаш; — сифатли таълим билан таъминлаш; — гендер тенглигига эришиш; — тоза сув ва санитария; — саноатлаштириш, инновация ва инфратузилма; — шаҳар ва аҳоли пунктларини барқарор ривожлантириш; — иқлим ўзгаришига қарши курашиш; — тинчлик, адолат ва самарали бошқарув; — барқарор тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 22
ЕОИИ мамлакатларида қурилиш ишлари ҳажми ошди 2023 йил январь-июнь ойларида Евроосиё иқтисодий иттифоқида амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,7 фоизга ошиб, қарийб 6,3 триллион Россия рублини ташкил этди, деб хабар бермоқда Евроосиё иқтисодий комиссияси матбуот хизмати. Ўсиш барча ЕОИИ мамлакатларида кузатилди: Арманистонда – 48,9 фоизга, Беларусда – 12,1 фоизга, Қозоғистонда – 12,3 фоизга, Қирғизистонда – 22,9 фоизга, Россияда – 9,2 фоизга. 2023 йил январь-июнь ойларида ЕОИИ ҳудудида уй-жойларни фойдаланишга топшириш ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 фоизга ошди. Шу билан бирга, Арманистонда (72,2 фоизга) ва Қозоғистонда (11,8 фоизга) ўсиш кузатилди. ЕОИИда жами 61,9 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 21
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолатирақамларда Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда: — саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 105,7 фоиз; — қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 104,8 фоиз; — чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 107,1 фоиз; — бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 112,4 фоиз; — ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 123,3 фоиз; — экспортнинг ўсиш суръати – 131 фоиз; — импортнинг ўсиш суръати – 118,1 фоиз; — фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 476 701 та; — фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони – 409 988 та. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 21
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, Россия рублидан ташқари, барча валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати маълум миқдорда ошган. — 1 АҚШ доллари — 12 100.02 (+22.01) сўм; — 1 Россия рубли — 128.32 (-1.18) сўм; — 1 евро — 13 190.23 (+62.64) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 21
6 ойда Ўзбекистон бўйича 154,5 минг дона янги енгил автомобил рўйхатдан ўтказилган Статистика агентлигининг олинган идоравий маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича 154,5 минг дона янги енгил автомобиллар Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган. Улардан: — Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган – 89,7 фоиз (138,5 минг дона) — Хорижда ишлаб чиқарилган – 10,3 фоиз эса (16,0 минг дона) 2023 йилнинг 6 ой давомида Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан 169 861 та янги автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 21
Кинотеатрларга ташриф буюрувчилар қайси вилоятда кўп? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасидаги кинотеатрлар сони жами 76 тани ташкил қилиб, уларга ташриф буюрувчилар сони 830,5 минг кишини ташкил этди. Кинотеатрга ташриф буюрувчиларнинг ҳудудлар бўйича тақсимланиши қўйидагича: — Тошкент шаҳри – 322 минг киши; — Самарқанд вилояти – 135 минг киши; — Бухоро вилояти – 131,2 минг киши; — Навоий вилояти – 76,5 минг киши; — Қашқадарё вилояти – 51,3 минг киши; — Жиззах вилояти – 27 минг киши; — Сирдарё вилояти – 23,8 минг киши; — Андижон вилояти – 21 минг киши; — Наманган вилояти – 12,4 минг киши; — Сурхондарё вилояти – 9,7 минг киши; — Қорақалпоғистон Р. – 7,2 минг киши; — Тошкент вилояти – 6,9 минг киши; — Фарғона вилояти – 6,7 минг киши. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 20
Шавкат Мирзиёев Европанинг энг йирик банкларидан бирининг бошқарув раиси билан учрашди Шавкат Мирзиёев Будапешт шаҳрига ташрифи доирасида Европанинг етакчи “OTP” банки бошқаруви раиси Шандор Чаньини қабул қилди. Давлат раҳбари Венгрия ишбилармонлари билан ҳамкорликдаги биринчи йирик лойиҳа муваффақиятли амалга оширилгани – “OTP” банки Ўзбекистон бозорига кирганини алоҳида мамнуният билан қайд этди. “Ипотека банк”ни хусусийлаштириш бўйича битим муваффақиятли амалга оширилгани хорижий инвесторларга муҳим ишора бўлгани ва уларнинг мамлакатимизга қизиқишини оширгани қайд этилди. Учрашувда Ўзбекистон банк-молия соҳасини ривожлантириш, шу жумладан хизматлар сифатини ошириш, энг аввало, бизнес учун инновацион ва арзон маҳсулотларни жорий этиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор тармоқлардаги қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суришнинг самарали молиявий воситаларини тез фурсатда ишга тушириш муҳимлиги таъкидланди. Банк раҳбари Шандор Чаньи Венгрия компаниялари ўз инвестициявий фаолиятини кенгайтиришига яратилган қулай шароитлар учун Ўзбекистон етакчисига самимий миннатдорлик билдирди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb