TGINSIGHT CHAT
Sof.uz | Соф хабарлар
@sofuzb
EconomicsБанк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Сүүлийн нийтлэлүүд
17/85 хуудас · 1,016 нийтлэл
Нийтэлсэн 8-р сарын 20
Россия ва Украина ўртасида ғалла бўйича музокаралар Истанбулда ўтказилиши мумкин Туркия ва БМТ ғалла битимини қайта тиклаш бўйича лойиҳа таклифларини ишлаб чиқмоқда, Москва ва Киев ўртасида техник музокаралар Истанбулда ўтказилиши мумкин, деб ёзади Sabah газетаси манбаларга таяниб. Дон шартномаси 18 июль куни тўхтатилди, Россия Федерацияси Туркия, Украина ва БМТни унинг узайтирилишига эътирози ҳақида хабар берди. Россия президенти Владимир Путин аввалроқ БМТ саъй-ҳаракатларига қарамай, Россия билан келишув шартлари бажарилмаганини, чунки Ғарб давлатлари ўз ваъдаларини бажармоқчи эмаслигини таъкидлаган эди. Путин Ғарб Украина ғалласининг катта қисмини ўз штатларига экспорт қилганини ва келишувнинг асосий мақсади - муҳтож мамлакатларга, шу жумладан Африка мамлакатларига дон етказиб бериш ҳеч қачон амалга оширилмаганини бир неча бор таъкидлаган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 19
Балиқчилик лойиҳаларига 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади 2024 йил 1 январдан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида аҳоли ва тадбиркорларга балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 19
6 ойда молиявий хизматлар ҳажми 50 трлн сўмдан ошган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 212,8 трлн сўмга етган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 12,3 фоизга ошган. — Молиявий хизматлар ҳажми – 50 трлн сўм; — Савдо хизматлари ҳажми – 50 трлн сўм; — Транспорт хизматлари ҳажми – 49,1 трлн сўм; — Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми – 14,4 трлн сўм; — Таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми – 9,1 трлн сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 19
Пойтахт маҳаллий бюджетидаги қўшимча 360 млрд сўм нималарга сарфланиши эълон қилинди Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари қўшимча манбалардан шаклланган 361 млрд сўмдан ортиқ маблағларни тақсимлади. Бу бўйича кенгашнинг тегишли қарори қабул қилинди. Унга кўра, — Бектемир ва Яшнобод туманлари электр тармоқларида таъмирлаш ишлари учун — 3,9 млрд сўм; — Давлат органлари ва унинг мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлар/фуқароларга етказилган зарарни қоплаш учун — 30 млрд сўм; — 1800 нафар эҳтиёжманд оилага ипотека кредити дастлабки бадали ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун — 70,3 млрд сўм; — Юнусобод тумани Пенсия жамғармаси бўлими ходимларининг кўрсаткичларини махсус электрон мосламалар орқали баҳолаш тизимини ҳамда фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида электрон навбат тизимини жорий қилиш учун — 250 млн сўм; — Нукус шаҳридаги уйларнинг томларини янгилаш ҳамда авариявий ҳолатга келиб қолган уйларни янгидан қуриш учун — 20,1 млрд сўм; — "Янги Ўзбекистон" боғига туташ ҳудудда инфратузилма ва коммуникация тармоқларини ётқизиш учун — 0,5 млрд сўм; — Пойтахт маҳаллаларида 2022 йилдан ўтган ижтимоий инфратузилма ва бошқа объектларни таъмирлаш ҳамда қуриш ишларини якунлаш учун — 34,8 млрд сўм; — Аввалги йиллардаги қурилиш ишларидан кредитор қарздорликни қоплаш учун — 35,7 млрд сўм; — Прокуратура органлари фахрийларини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази биносини таъмирлаш учун — 3,2 млрд сўм; — Пойтахтдаги 527- ва 194-давлат боғчаларини реконструкция қилиш учун — 21,5 млрд сўм; — Юнусободдаги "Оқтепа" маҳалласига янги оқова сув тармоғини ўтказиш — 6,2 млрд сўм; — Туманлар ҳокимликлари қошидаги "Аёллар дафтари" жамғармалари маблағларини шакллантириш учун — 40 млрд сўм; — Туманлар ҳокимликлари қошидаги "Ёшлар дафтари" жамғармалари маблағларини шакллантириш учун — 40 млрд сўм; — "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағларини шакллантириш учун — 15 млрд сўм; — Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш учун — 26,5 млрд сўм; — Янгиҳаёт туманини ташкил этиш харажатлари учун — 13,2 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 19
Қозоғистондан Хитойга контейнерларда ғалла ташиш 2,5 баравар ошди «Қазақстан темір жолы» МК АЖ вакиллари Қостанайда ҳудудий юк жўнатувчилар билан учрашув ўтказди. «ҚТЖ – Юк ташиш» МЧЖ бош директори ўринбосари Н.Келбуғанов раислигида жорий йил ҳосили йиғим-терими арафасида ғалла ва кукун маҳсулотларини ташишни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири. Мазкур компания матбуот хизматининг хабар беришича, 2023 йилнинг 7 ойида «ҚТЖ» МК» АЖ томонидан 6,7 миллион тонна ғалла ташилган. Бу ўтган йилга нисбатан 30 фоизга кўпдир. ХХРга контейнерларда ғалла ташиш 2,5 баробар ошди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 18
Бир нафар шифокорга қанча аҳоли тўғри келади? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда бир нафар шифокорга ўртача 358 нафар аҳоли тўғри келади. Ҳудудлар бўйича бир шифокорга тўғри келадиган ўртача аҳоли сони: — Қорақалпоғистон Р. – 365 нафар; — Андижон вилояти – 402 нафар; — Бухоро вилояти – 307 нафар; — Жиззах вилояти – 485 нафар; — Қашқадарё вилояти – 529 нафар; — Навоий вилояти – 333 нафар; — Наманган вилояти – 497 нафар; — Самарқанд вилояти – 362 нафар; — Сурхондарё вилояти – 558 нафар; — Сирдарё вилояти – 450 нафар; — Тошкент вилояти – 457 нафар; — Фарғона вилояти – 444 нафар; — Хоразм вилояти – 349 нафар; — Тошкент шаҳри – 123 нафар. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 18
Президент маслаҳатчиси Ўзбекистон давлат ёшлар театри фаолияти билан танишди Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан театр санъатини янада ривожлантириш юзасидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан жорий йилнинг 18 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси Одил Абдураҳмонов Ўзбекистон давлат ёшлар театри бўлди. Тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари билан биргаликда театрнинг ижодий фаолияти, моддий-техника базаси ва олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳолати ўрганилди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон давлат ёшлар театри биносидаги қурилиш-таъмирлаш ишларини якунига етказиш чораларини кўриш, ижодий жамоа репетициялари ва спектаклларни Тошкент шаҳридаги бошқа театрлар бинолари, маданият саройларида намойишини ташкил этиш, гастрол сафарларини уюштириш ҳамда театрнинг ижодий фаолиятини янада такомиллаштиришга боғлиқ масалалар муҳокама этилди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 18
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, Россия рублидан ташқари барча хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати ошган. — 1 АҚШ доллари — 12 078.01 (+11.82) сўм; — 1 Россия рубли — 129.50 (-0.52) сўм; — 1 евро — 13 127.59 (+6.81) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 18
Президент Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиевга танбеҳ берди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 18
"Тax-Gap" деган бало бекор қилинади - Президент “Солиқ маъмурчилигини бутунлай ўзгартирамиз. Айни вақтдаги солиқ қонунчилигига мувофиқ интизомли солиқ тўловчиларнинг қайсидир ҳамкори қачонлардир хато қилган бўлса, унинг учун ҳам жавоб беряпти. ҚҚС тўловчилар ушбу солиқни қайтаришда солиқ улуши коэффициентини қўллаш, янги жорий қилинган яъни "Tаx – Gap" тизими адолатсиз эканини билдиряпти. Бу тизим энди бекор қилинади”, — дейди Президент Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 18
Тадбиркорлар олти ойда қарийб 1 триллион сўмлик имтиёзлардан фойдаланган Туман ва шаҳарлар ҳам 5 та тоифага ажратилди, 60 та туманга алоҳида солиқ, кредит ва молиявий ёрдам режимлари жорий қилинди. Натижада бу туманлардаги тадбиркорлар ўтган олти ойда қарийб 1 триллион сўмлик имтиёзлардан фойдаланди. Бунинг ҳисобига, 20 та тумандаги тадбиркорларнинг даромади ўтган йилга нисбатан 1,5-2 бараваргача ошди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 18
Кредит ва солиқ тарихи тоза тадбиркорлар учун кредит олишда гаров талаби 50 фоизга камайтирилади Президентнинг маълум қилишича, ўз бизнесини йўлга қўя олган, “кредит ва солиқ тарихи” тоза бўлган тадбиркорларга фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш учун кредит олишда гаров талаби 50 фоизга камайтирилади. Шунингдек, лойиҳа доирасида олиб кириладиган асбоб-ускунани суғурталаш, хом-ашё ва материалларни сертификатлаш харажатлари марказлар томонидан қоплаб берилади. Умуман, дастурда иштирок этаётган кичик бизнес корхоналари фаолиятини уч йилгача текширишга йўл қўйилмайди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb