TGINSIGHT CHAT
Sof.uz | Соф хабарлар
@sofuzb
EconomicsБанк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Сүүлийн нийтлэлүүд
23/85 хуудас · 1,016 нийтлэл
Нийтэлсэн 8-р сарын 8
Ўзбекистон Республикасининг демографик кўрсаткичлари рақамларда Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда: Аҳоли сони – 36,4 млн киши: — Аёллар сони – 18,1 млн киши; — Эркаклар сони – 18,3 млн киши; — Шаҳарда яшовчилар – 18,6 млн киши; — Қишлоқда яшовчилар – 17,8 млн киши; — Никоҳлар сони – 98,7 мингта; — Никоҳдан ажралишлар сони – 25,4 мингта. Ташқи миграция: — Кўчиб келган – 1,6 минг киши; — Кўчиб кетган – 9 минг киши. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 8
Бухорода соф олтин қуйма бўлакларини сотмоқчи бўлганлар ушланди Бухоро вилоятида соф қуйма олтин бўлакларини муомалага киритилишининг олди олинди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти. Хабарда айтилишича, департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ж.Р., Ж.Н. ва Ф.Ў. Шофиркон тумани ҳудудида жами 437,3 грамм бўлган 4 дона соф қуйма олтин бўлакларини фуқаролар Р.Ш., Ф.Ш.га 7 минг АҚШ доллари ва 300 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган. Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 8
Ўзбекистонда 6 ой ичида 12 млрд 146 млн киловатт-соат электр энергияси ишлатилган Январь-июль ойларида истеъмолчиларга 12 млрд 146 млн киловатт-соат электр энергияси етказиб берилган. Бу ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 1 млрд 100 млн киловатт-соат ёки 9,6 фоиз кўп. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 8
Аҳмедов Ботир Илҳомович Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Иқтисодиёт ва молия вазирлиги лойиҳалар офиси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 8
Испаниядан 6 ойда Ўзбекистонга 5307 нафар турист келган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Испаниядан Ўзбекистонга 5 307 нафар туристлар ташриф буюрган. Ойлар кесимида Испаниядан Ўзбекистонга келган туристлар сони: — январда – 137 нафар; — февралда – 186 нафар; — мартда – 534 нафар; — апрелда – 1503 нафар; — майда – 1629 нафар; — июнда – 1318 нафар. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 7
Хитой иқтисодиётида савдо ҳажмининг рекорд даражада пасайишини башорат қилинмоқда Хитой иқтисодиётида савдо ҳажмининг рекорд даражада пасайиши башорат қилинмоқда. Reuters сўровида иштирок этган экспертларнинг таъкидлашича, июль ойида Хитой экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12.5 фоизга пасайган ва пандемиия давридаги кўрсаткичга яқинлашган. "Хитой корхоналари фаолияти тўртинчи ойдирки пасаймоқда. Июль ойидаги кўрсаткичлар 2020 йил февралидан бери эришилган энг ёмон натижа бўлиб, экспорт ўтган йилга нисбатан 17,2 фоизга камайган. Бундай пасайиш учинчи чоракда ўсиш истиқболларига таҳдид солади ва ички талабни қўллаб-қувватлаш чораларини кўришга ваъда берган Хитой расмийларига босимни кучайтиради", — дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 7
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 154,5 трлн сўмни ташкил этган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 154,5 трлн сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,8 фоизга кўп. 2023 йил январь-июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан етиштирилган чорвачилик маҳсулотлари ҳажми: — Гўшт (тирик вазнда) – 1,3 млн тонна; — Сут – 5,3 млн тонна; — Тухум – 3,6 млрд дона. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 7
Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари халқаро рейтингида 8 поғона кўтарилди БРМ (SDG index) рейтингида Ўзбекистон 71,1 индекс билан 166 та мамлакат орасида 69 ўринни эгаллади. Унга кўра қуйидаги кўрсаткичларда ижобий ўсиш қайд этилган: — мамлакатда камбағалликни қисқартириш; — соғлиқ сақлаш ва фаровонликни таъминлаш; — сифатли таълим билан таъминлаш; — гендер тенглигига эришиш; — тоза сув ва санитария; — саноатлаштириш, инновация ва инфратузилма; — шаҳар ва аҳоли пунктларини барқарор ривожлантириш; — иқлим ўзгаришига қарши курашиш; — тинчлик, адолат ва самарали бошқарув; — барқарор тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 7
3 та туманда қарийб 2.5 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилинган Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, Музработ, Хатирчи ва Чироқчи туманларида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланган. Хабарда айтилишича, Музработ туманида жами 1,7 млрд сўм, Хатирчи туманида жами 526,6 млн сўм, шунингдек, Чироқчи туманида жами 243,9 млн сўм кредит маблағлари талон-торож қилинган. Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 7
6 ойда “Афросиёб” поезди хизматидан қанча йўловчи фойдаланган? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига барча қатнов турлари бўйича жами темир йўл транспортида ташилган йўловчиларнинг 14,6 фоиз ёки 720 мингтаси “Афросиёб” тезюрар поездида ташилган. Бу эса бир кунда ўртача 4 минг йўловчи ушбу транспорт туридан фойдаланганини кўрсатмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 7
Financial Times: Йирик Европа компаниялари Россия бозорида камида 100 млрд евро зарар кўрди Financial Times газетасининг экспертлар тадқиқотига таяниб ёзишича, Европанинг йирик компаниялари Украинадаги махсус операция бошланганидан кейин Россия бозорида камида 100 млрд евро зарар кўрган. Мутахассисларнинг фикрича, 170 дан ортиқ компания активларнинг қадрсизланиши ҳамда валюталар алмашинуви билан боғлиқ харажатлар натижасида зиён кўрган. Бироқ муаллифлар мақолада Украина можароси ва Россияга қарши санкциялар туфайли энергия ва бошқа маҳсулот нархларини ошишига тўхталмаган. Мақолада энг катта зарарни нефть-газ компаниялари кўргани айтилган. Қайд этилишича, BP, Shell ва TotalEnergies компанияларининг умумий зарари 40.6 млрд еврони ташкил қилган. Бундан ташқари, саноат корхоналари, жумладан, автомобиль ишлаб чиқарувчилар 13.6 млрд евро йўқотишган. Молиявий корпорациялар, айниқса, банклар ҳисобдан чиқариш ва бошқа харажатлар натижасида 17.5 млрд евро зарар кўрган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 7
Афғонистон Ўзбекистон нефтини сифатсиз деб баҳолаб қайтариб юборгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди "Ўзбекнефтгаз" АЖ ижтимоий тармоқларда тарқалган Афғонистон ҳукумати нефть сифати пастлиги сабабли 67 та цистернадаги нефтни Ўзбекистонга қайтариб юборгани ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди. Унда айтилишича, жорий йил 17 май куни “Uzbekistan GTL” МЧЖ ва Туркия компанияси ўртасида синтетик дизель компонентини экспортга сотиш бўйича оффтейк шартномаси имзоланган. 24-26 июнь кунлари харидор талабномасига асосан, “Uzbekistan GTL” МЧЖ томонидан жами 3,4 минг тонна (67 та вагон) маҳсулот Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги “Кенгсой” станциясидан экспорт қилиш учун харидорга топширилган. Маълумот ўрнида “Uzbekistan GTL” МЧЖ заводининг дизель ёнилғиси учун синтетик компонент ЭН 15940 Европа стандартига мувофиқ Марказий Осиё давлатлари орасида фақатгина Ўзбекистонда “ЎзДСт 3134-2017” давлат стандарти асосида ишлаб чиқарилади. Ҳозирча Афғонистонда бу стандарт жорий қилинмаган. Маҳсулотни экспорт қилиш жараёнида синтетик дизель ва унинг компоненти Афғонистоннинг ANSA (Афғонистон стандарт агентлиги) ташкилотида рўйхатдан ўтмаганлиги ҳақида харидорга ҳам маълум қилинган. Харидор томонидан маҳсулот компонент сифатида анъанавий дизель билан компаундлаштирилган ҳолда Афғонистон бозорига олиб кирилиши режалаштирилгани билдирилган. “Ўзбекнефтгаз” АЖ шуни маълум қиладики, харидорга топширилган 3,4 минг тонна (67 та вагон) сифатли маҳсулот учун тўлов 100 фоиз амалга оширилган, Афғонистон ҳукумати томонидан “Uzbekistan GTL” МЧЖга сифатсиз маҳсулот сифатида қайтарилмаган. Шартнома шартларига асосан харидор маҳсулотни қайси давлатга олиб бориб қандай усулда сотишини ўзи белгилайди", — дейилади жамиятнинг муносабатида. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb