TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Сувгийн жагсаалт руу буцах
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT CHAT

Sof.uz | Соф хабарлар

@sofuzb

Economics

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Дагагчид2,550Одоогийн дагагчдын тоо
Хянасан нийтлэлүүд1,016Индекслэгдсэн нийтлэлийн тоо
Сүүлийн хамрах хүрээ24,089Сүүлийн үзэлтийн нийлбэр
Сүүлийн нийтлэлүүд

Сүүлийн нийтлэлүүд

22/85 хуудас · 1,016 нийтлэл

Нийтэлсэн 8-р сарын 9

Прокуратура ҳузуридаги департамент 3 млрддан ортиқ кредит маблағлари талон-торож қилинганини аниқлади Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, Миробод, Қўрғонтепа ва Хўжаобод туманларида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланган: — Миробод туманида дори воситаларини ишлаб чиқаришган мўлжалланган ускуналарни сотиб олиш учун ажратилган 2.3 млрд сўм; — Хўжаобод таманида мебель ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш мақсадида ускуна ҳамда ҳом-ашё маҳсулотларини сотиб олиш учун ажратилган 610 млнсўм; — Қўрғонтепа туманида эса 4 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлаш мақсадида ажратилган жами 125,6 млн сўм кредит маблағлари талон-торож қилинган. Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,180 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 9

АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида ахборот берди. — 1 АҚШ доллари — 11 667.00 (+2.14) сўм; — 1 евро — 12 809.20 (+12.85) сўм; — 1 Россия рубли — 119.99 (-1.40) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,020 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 9

Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари халқаро рейтингида 8 поғона кўтарилди Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи (SDSN) ва халқаро экспертлар томонидан 2023 йилда эълон қилинган БРМ (SDG index) рейтингида Ўзбекистон 71,1 индекс билан 166 та мамлакат орасида 69 ўринни эгаллади. Бу натижа 2022 йилга нисбатан 8 поғонага ошган. 2022 йилда Ўзбекистон 69,9 индекс билан 77 ўринда қайд этилган эди. 2023 йилги SDG index ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда Барқарор ривожланишнинг қуйидаги 10 та мақсадлари бўйича кўрсаткичларида ижобий ўсиш қайд этилган: — мамлакатда камбағалликни қисқартириш; — соғлиқ сақлаш ва фаровонликни таъминлаш; — сифатли таълим билан таъминлаш; — гендер тенглигига эришиш; — тоза сув ва санитария; — саноатлаштириш, инновация ва инфратузилма; — шаҳар ва аҳоли пунктларини барқарор ривожлантириш; — иқлим ўзгаришига қарши курашиш; — тинчлик, адолат ва самарали бошқарув; — барқарор тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,080 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 9

Британия ҳукумати Гулнора Каримованинг 3 та кўчмас мулкини мусодара қилди Жиддий фирибгарликка қарши курашиш бюроси (Serious Fraud Office, SFO)нинг хабар беришича, Гулнора Каримованинг Буюк Британияда жойлашган 3 та кўчмас мулки мусодара қилинган. Бюронинг баёнотида айтилишича, мазкур мулклар Белгравия туманидаги 2 та квартира ҳамда Суррей графлигидаги уй ва уларнинг умумий қиймати 20 млн фунт стерлингдан ошиқроққа тенг экани айтилмоқда. Бюро Гулнора Каримованинг бу "кошона"лари Ўзбекистондаги коррупцион жиноятлар орқали топилган пуллар эвазига сотиб олинганини таъкидламоқда. Шунингдек, SFO'нинг даъво қилишича, Гулнора Каримова 2004 йилдан 2012 йилгача бўлган муддат ичида телекоммуникация компанияларидан Ўзбекистон бозорига киритиш эвазига миллионлаб доллар пора олган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

1,930 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 9

Словениянинг табиий офат натижасида кўрган зарари 500 млн еврога баҳоланяпти Euronews агентлигининг ёзишича, ҳозирда бир ойлик ёғингарчиликнинг 24 соат ичида тушиши натижасида Словенияда кучли сув тошқинлари кузатиляпти. Агентликнинг қайд этишича, мазкур тошқинлар тарихдаги энг йирик табиий офат сифатида тан олинмоқда ва ундан етган зарар 500 млн еврога баҳоланмоқда. "Штат ҳудудининг учдан икки қисми табиий офатлардан зарар кўрган. Кўплаб бинолар сув остида қолган. Ўн минглаб уйлар электр таъминотисиз қолган", — дейилади хабарда. Қўшимча қилинишича, Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен Словенияга Европа Иттифоқидан ёрдам беришга ваъда берган. Шунингдек, Словения ҳукумати НАТОга ҳарбий вертолётлар ва йиғиладиган кўприклар сўраб мурожаат қилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

1,810 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 9

Сартарошхона хизматлари нархлари бир ойда ўртача 0,7 фоизга ошган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг июль ойида сартарошхона хизматлари нархлари июнь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 0,7 фоизга ошган. Сартарошхона хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 9 фоизга ўсгани кузатилган. 2023 йилнинг июль ойида ўтган ойга нисбатан: — Аёллар учун сартарошхона хизматлари нархлари - ўртача 0,3 фоизга ошган. — Эркаклар учун сартарошхона хизматлари нархлари - ўртача 1,1 фоизга ошган. Косметолог хизматлари ўртача 0,7 фоизга ошгани кузатилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,040 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 9

Марказий банк бошқаруви раисига янги ўринбосар тайинланди Улуғбек Қодиржонович Носиров Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У кадрлар ва режим сиёсатига масъул бўлади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,009 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 8

"Умра" хизматлари фақат маҳаллий туроператор томонидан амалга оширилади “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (345-сон, 08.08.2023 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг алоҳида фаолият йўналиши ҳисобланиб, мазкур фаолият фақат маҳаллий туроператор томонидан амалга оширилиши белгиланди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,190 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 8

Brent нархи бир баррель учун 86 доллардан ошди Душанба куни халқаро биржаларда Brent маркали нефт бир баррели учун 86,14 доллардан сотилмоқда, деб хабар бермоқда Anadolu агентлиги. Сешанба кунги сўнгги кимошди савдосида ушбу бенчмарк маркали нефтнинг бир баррель нархи кунни 86,24 доллар билан якунлади. 7 август куни эрталабки ҳолатга кўра, бенчмарк нефть нархи 0,11 фоизга пасайиб, бир баррель учун 86,14 долларни ташкил этди. WTI русумли нефть учун фьючерс нархи бир баррель учун 82,75 долларни ташкил этди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,000 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 8

Россияга қарши санкциялар рўйхати кенгайди Буюк Британия Россияга қарши санкциялар рўйхатига 19 та янги рўйхат қўшди. Беларуссияга қарши санкциялар рўйхатини олтитага кенгайтирди, деди Британия ҳукумати. Шунингдек, Россия Федерациясини мудофаа соҳасида қўллаб-қувватлагани учун Эрон ислом республикасининг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар киритди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

1,960 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 8

АҚШ долларининг расмий курси пастлади Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида ахборот берди. — 1 АҚШ доллари — 11 664.86 (-10.15) сўм; — 1 евро — 12 796.35 (-6.47) сўм; — 1 Россия рубли — 121.39 (+058) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

1,960 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 8

Қозоғистон Германияга 90 минг тоннага яқин нефть жўнатди Қозоғистон Германияга 90 минг тоннага яқин нефть жўнатди. Келишувларга кўра, кўрсатилган ҳажм кўпаяди. Бу ҳақда ҚР Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев маълум қилди. «Боку-Тбилиси-Жайҳон нефть қувури билан Қозоғистон нефтини экспорт қилиш бўйича келишувларимиз бор. Боку-Супса йўналишида нефтни ташиш имкониятлари муҳокама қилиняпти. Шунингдек, биз ОАВга Қозоғистон «Дружба» қувури орқали Германияга нефть етказиб беришни бошлаганини айтдик», – деди Алмасадам Сатқалиев Ҳукумат йиғилишида. Қайд этиш жоизки, ушбу етказиб беришлар Қозоғистон нефтини транзит қилиш бўйича аввал тузилган шартномаларга мувофиқ амалга ошириляпти. «Қозоғистоннинг углеводород хомашёси ҳажми халқаро шартномалар доирасида амалга ошириляпти. Тахминан 90 минг тонна жўнатилди. Келишувларга кўра, бу ҳажм кўпаяди», – деди Вазир. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

1,910 views
12•••5•••10•••15•••202122232425•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485