TGINSIGHT CHAT
Sof.uz | Соф хабарлар
@sofuzb
EconomicsБанк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Сүүлийн нийтлэлүүд
21/85 хуудас · 1,016 нийтлэл
Нийтэлсэн 8-р сарын 11
Мингта иссиқхонанинг 2,2 триллион сўмлик кредитларини қайтариш муддати узайтириб берилади Бухоро шаҳрида президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида иссиқхоналар ва уларда сердаромад маҳсулотларни етиштириш масаласига эътибор қаратилди. Йиғилишда давлат раҳбари иссиқхоналарда сердаромад маҳсулот етиштиришни кўпайтириш мақсадида четдан олиб келинадиган гул туганаклари, пиёзбошлари ва қаламчалари 2025 йилга қадар божхона божидан озод қилинишини ҳамда мингта иссиқхонанинг 2,2 триллион сўмлик кредитларини қайтариш муддати узайтириб берилишини маълум қилди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 11
65 киши номига умумий 1 млрд сўмга яқин миқроқарз олган фирибгарлар ушланди Беруний туманида “Б.Р.” МЧЖ раҳбари Ш.В. ва бошқалар 65 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз сохта маълумотлар орқали уларнинг номига банк сотув шохобчалари орқали жами 981,5 млн сўм онлайн миқроқарз ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган. Мазкур иш юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 11
Жаҳон банки Ўзбекистонга 45 миллион доллардан ортиқ кредит ажратмоқчи Жаҳон банки “Энергетика соҳасидаги ислоҳотлар учун инновацион углерод ресурсларини қўллаш” лойиҳасини амалга ошириш учун 46,25 миллион доллар миқдорида кредит ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда Lex.uz’да маълум қилинган. Лойиҳа иккита компонентдан иборат: — 20,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш ҳажмига эга “Қисқартирилган эмиссияларни сотиб олиш шартномаси”; — 25,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш ҳажмига эга “Оқибатларни юмшатиш натижаларини сотиб олиш шартномаси”. Шунигдек, лойиҳа доирасида 1,25 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар Жаҳон банки орқали Ўзбекистон Республикаси номидан Мослашиш ва эмиссияларни қисқартириш глобал жамғармасига йўналтирилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 11
Овқат етказиб бериш (доставка) хизматларининг нархлари бир ойда ўртача 1,1 фоизга ошган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг июль ойида тайёр овқатларни етказиб бериш хизматларининг нархлари июнь ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 1,1 фоизга ошган. Тайёр овқатларни етказиб бериш хизматларининг нархлари йил бошидан буён ўртача 4,3 фоизга қимматлашган. Кафелардаги тайёр таомлар нарлари бир ойда ўртача, 7 фоизга ошган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 10
Шавкат Мирзиёев 36 миллион долларлик лойиҳа - “Сиёвуш текстил” МЧЖ фаолияти билан танишди Корхона йилига 40 минг тонна акрил ип-калава йигириш қувватига эга ва унда 600 та иш ўрни яратилган. “Юртимизда тўқимачилик саноати ривожланяпти. Агар корхоналар қўшилган қиймат яратиб, даромадини ошираман деса, қисман акрил ишлатишига тўғри келади. Ундан тайёрланган маҳсулот қиймати 5 баробар ошади. Бу - манфаатдорлик, барқарорлик, одамларга иш ўрни, дегани. Шунинг учун давлат пахтани қайта ишлашга қанча кўмакдош бўлган бўлса, энди сунъий тола ишлаб чиқаришга ҳам шундай ёрдам беради”,- деди Шавкат Мирзиёев. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 10
Ўзбекистон 6 ойда 183 та мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб 29,2 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,7 млрд АҚШ долларига ёки 19,4 фоизга ошган. 6 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида экспорт 12,1 млрд АҚШ доллари ва импорт 17,0 млрд. АҚШ долларини ташкил этган. Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида жаҳоннинг 183 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 10
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилади Марказий банк хорижий валюталарнинг 11 августдан янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. — 1 АҚШ доллари 12 075.03 (+408.03) сўм; — 1 евро — 13 307.89 (+498.69) сўм; — 1 Россия рубли — 123.77 (+3.78) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 10
Сабзавотлар етиштириш ҳажми 2,3 фоизга ошган. Энг кўп ҳосил Сурхондарё вилоятида олинган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 3,3 млн тонна сабзавотлар етиштирилган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирганда 2,3 фоизга ошган. Сабзавотлар етиштириш бўйича ҳудудлар ўртасида пешқадамликни Сурхондарё вилояти эгаллади. Етиштирилган сабзавотлар умумий ҳажмининг қарийб учдан бир қисми Сурхондарё вилояти (17,7 фоиз) ҳиссасига тўғри келган. Шунингдек, юқори улуш Андижон (17,5 фоиз), Фарғона (13,1 фоиз) ва Тошкент (10,5 фоиз) вилоятларида ҳам қайд этилган. Умумий ҳажмдаги паст улуш Қорақалпоғистон Республикаси (1,5 фоиз) ва Жиззах вилоятида (1,9 фоиз) кузатилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 10
7 та вилоятда солиқ бошқармаси бошлиқлари ўзгарди Бир қатор вилоятларнинг солиқ бошқармалари бошлиқлари алмаштирилган. Жумладан, ➖Юлдашев Дилшод Рустамович Бухоро вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи; ➖Инагамов Аловитдин Хуснитдинович Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи; ➖Қурбонов Лочинбек Иномидинович Андижон вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи; ➖Мақсуд Махмудович Маматхонов Фарғона вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи; ➖Шуҳратали Тайирович Имомов Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи; ➖Улуғбек Актамович Хатамов Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи; ➖Сирожиддин Тоғаймуродович Эшматов Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 10
Ўзбекистонда доллар курси 12 минг сўмдан ошди Мамлакатдаги тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 11 690 - 12 135 сўм, сотиб олиш курси 11 610 - 12 060 сўм ташкил қилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 10
Ўзбекистон 107,5 млн АҚШ долларига тенг барча турдаги мобил телефон импорт қилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 107,5 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1 558,3 минг дона мобил телефонлар импорт қилган. Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-июнь ойларида энг кўп мобил телефон импорт қилган давлатлар: — Хитой – 1 389,5 минг дона; — Вьетнам – 148,8 минг дона; — Ҳиндистон – 14,2 минг дона; — Қозоғистон – 2,4 минг дона; — Тайвань – 1,6 минг дона; — Туркия – 1,9 минг дона; — Бошқа давлатлар – 1,4 минг дона. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 8-р сарын 9
Ўзбекистонда iCRAFT лойиҳасини амалга ошириш учун Жаҳон банки 46,25 млн АҚШ доллари ажратади Ўзбекистонда Президент қарорига мувофиқ "Энергетика ислоҳотлари учун инновацион углерод ресурсларини қўллаш" (iCRAFT) лойиҳаси амалга оширилади. Ушбу мақсадда Жаҳон банки 46,25 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb