TGINSIGHT CHAT
Sof.uz | Соф хабарлар
@sofuzb
EconomicsБанк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Сүүлийн нийтлэлүүд
33/85 хуудас · 1,016 нийтлэл
Нийтэлсэн 7-р сарын 24
Август ойидан Ўзбекистон ва Венгрия пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар бошланади Тошкент – Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни Қанот Шарқ авиакомпанияси бажаради. Авиакомпания 2023-йилнинг 20-август кунидан ушбу йўналишда қатновларни йўлга қўяди. Мазкур йўналишдаги парвозлар Аирбус А320 самолётида амалга оширилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 7-р сарын 24
6 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб 29,2 млрд АҚШ долларига етган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб 29,2млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,7 млрд АҚШ долларига ёки 19,4 % га ошган. 6 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида экспорт 12,1 млрд АҚШ доллари ва импорт 17,0 млрд. АҚШ долларини ташкил этган. Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида жаҳоннинг 183 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 7-р сарын 24
Илон Маск Twitter логотипини ўзгартиради Twitter ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маск бренд логотипини ўзгартиришини маълум қилди. У ўз саҳифасида ребрендинг ҳақида маълум қилди. «Тез орада биз Twitter бренди ва аста-секин бутун "қушлар" билан хайрлашамиз», – деб ёзди у. Тармоқ эгаси ўз саҳифасида янги логотипнинг айрим версияларини тақдим этди. Илон Маскнинг сўзларига кўра, қуш ўрнини Х эгаллайди. Чунки бу инсонлар идеал эмаслигини, одамлар камчиликларсиз бўлмаслигини билдиради. У нафақат ўз версиясини тақдим этди, балки янги логотип учун номзодларни таклиф қилиш орқали фойдаланувчиларни энг яхшисини танлашда иштирок этишга чақирди. «Агар бугун кечқурун ҳаммага ёқадиган оптимал логотип топилса, эртага дунё ребрендингланади», – деб ёзди Илон Маск. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 7-р сарын 24
Қайси ҳудудда энг кўп эгизак чақалоқ туғилган? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь–июнь ойларида республикамизда 434 519 та туғилиш қайд этилган. Шундан 9 810 нафарини эгиз туғилганлар ташил этади. Ҳудудлар кесимида эгиз туғилганлар сони: Қорақалпоғистон Р. – 440 та Андижон вилояти – 915 та Бухоро вилояти – 453 та Жиззах вилояти – 482 та Қашқадарё вилояти – 983 та Навоий вилояти – 314 та Наманган вилояти – 724 та Самарқанд вилояти – 1162 та Сурхондарё вилояти – 772 та Сирдарё вилояти – 243 та Тошкент вилояти – 735 та Фарғона вилояти – 1106 та Хоразм вилояти – 524 та Тошкент шаҳри – 957 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 7-р сарын 23
6 ойда 49 458 та “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2023 йилнинг январь-июнь ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони: —“Cobalt” – 49 458 дона —“Lacetti-Gentra” – 37 084 дона —“Damas” – 34 944 дона — "Tracker" – 15 071 дона — “Onix” – 11 222 дона —“Nexia T-250” – 2 056 дона —Махсус енгил автомобиллар – 11 775 дона Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 7-р сарын 23
Илон Маск бир кунда 18,4 миллиард доллар йўқотди Америкалик тадбиркор Илон Маск бир кунда 18,4 миллиард долларга қашшоқлашди. Буни Forbes Real-Time рейтинги маълумотлари тасдиқлайди. SpaceX асосчисининг молиявий йўқотиши Tesla акцияларининг қулашига сабаб бўлди. 2023 йилнинг иккинчи чораги учун ҳисобот эълон қилинганидан сўнг, сармоядорларнинг ҳафсаласи пир бўлган электромобил ишлаб чиқарувчи компания акциялари деярли ўн фоизга тушиб кетди. Компаниянинг фойдаси 2021 йилдан бери энг паст даражага тушди, маржа эса кўп йиллик энг паст даражага - 18,1 фоизга тушди. Маскнинг ўзи 13 фоиз акцияларига эгалик қилувчи Tesla компаниясининг муваффақиятсизликларини Уоррен Баффетдан иқтибос билан тушунтиришга ҳаракат қилди. Унинг таъкидлашича, фонд бозори "маст психопат" бўлиб, унинг кайфиятини олдиндан айтиб бўлмайди. Миллиардернинг бойлиги қисқаргани туфайли у сайёрамизнинг энг бой одамлари рейтингидаги биринчи ўринни LVMH холдинги эгаси Бернард Арнога деярли бой бериб қўйди. Франциялик тадбиркор охирги 24 соат ичида 952 миллион долларга бойиб кетди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 7-р сарын 23
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолатирақамларда Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларидаЎзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда: ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати – 105,6 фоиз саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 105,6 фоиз қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 104,8 фоиз чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 106,9 фоиз бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 112,3 фоиз қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиш суръати – 103,8 фоиз ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 119,4 фоиз экспортнинг ўсиш суръати – 123 фоиз импортнинг ўсиш суръати – 117 фоиз фаолияткўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 477 722 та транспортда юк ташишнинг ўсиш суръати – 100,1 фоиз транспортда йўловчи ташишнинг ўсиш суръати – 105,5 фоиз аҳолининг реал умумий даромадлари ўсиш суръати – 106,5 фоиз доимий аҳоли сони (2023 йил 1 июль ҳолатига) – 36 372,3 минг киши Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 7-р сарын 22
6 ойда Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга ташриф буюрган? Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида 2 млн. дан ортиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. Ўзбекистонликлар январь-июнь ойларида энг кўп сафар қилган давлатлар: — Қирғиз Р. – 815,4 минг нафар — Тожикистон – 520,7 минг нафар — Қозоғистон – 337,7 минг нафар — Россия – 94,0 минг нафар — Туркия – 75,7 минг нафар — БАА – 64,5 минг нафар — Саудия Арабистони – 34,5 минг нафар — Қувайт – 20,8 минг нафар — Миср – 12,2 минг нафар — Озарбайжан – 9,1 минг нафар Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 7-р сарын 22
Амстердам сайёҳлар билан «жанг қилмоқда»: шаҳар марказидаги портга круиз кемалари кириши тақиқланган Амстердам шаҳар кенгаши сайёҳлар сонини чеклаш ва атроф-муҳит ифлосланишини камайтириш мақсадида шаҳар марказидаги портга круиз кемаларининг киришини тақиқлади. Бу марказий вокзал ва шаҳар маркази яқинида жойлашган марказий круиз терминали ёпилишини англатади, дея хабар беради BBC. Қайд этилишича, бу шаҳарда оммавий туризмга қарши курашишга қаратилган сўнгги чора-тадбирлардан биридир. Шаҳар кенгаши аввалроқ «қизил чироқ маҳалласи» кўчаларида марихуана чекишни тақиқлаган эди. Шаҳар маркази портидан круиз кемаларини тақиқлаш таклифи овертуризм билан боғлиқ хавотирлар туфайли шаҳар кенгашининг кўпчилиги томонидан қўллаб-қувватланди. Амстердам ўз машҳурлиги қурбонига айланди. Ҳар йили шаҳарга 20 миллионга яқин сайёҳ ташриф буюради. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 7-р сарын 22
Республикамиздаги қуёнларнинг асосий қисми Самарқанд вилояти ҳиссасига тўғри келган Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига, барча тоифадаги хўжаликларда боқилаётган қуёнларнинг умумий бош сони 584,4 минг бошни ташкил этган. Ҳудудлар ўртасида қуёнлар умумий бош сонининг энг катта улуши Самарқанд вилоятига (31,0 фоиз), аксинча энг кам улуш Қорақалпоғистон Республикаси (1,2 фоиз) ҳиссасига тўғри келади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 7-р сарын 22
Қозоғистонда музлатилган нон сотила бошланди Ақтўбе шаҳридаги корхоналардан бирида музлатилган ярим тайёр нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Маҳсулотлар Қозоғистоннинг турли ҳудудларига етказиб бериляпти, шунингдек, Россия бозорига чиқиш режалаштирилган, деб хабар беради ElDala.kz. «Пиширишнинг узилиши - бу маҳсулот 80 фоизга қадар пиширилиб, сўнгра тез музлатиш режимига жойлаштирилади, шундан сўнг у музлатгич омборига юборилади. Қолган 20 фоиз 5-8 дақиқани ташкил этади, бу бизнинг охирги истеъмолчимиз, уй бекаси уйда печда ёки дувохкада пишира олалди. Ярим тайёр маҳсулот таркибида гўшт қўшимчалари бўлмаса, олти ойдан бир йилгача сақланиши мумкин», - дейди корхона раҳбари Татьяна Александрова. Унинг сўзларига кўра, корхона ассортиментида 150 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар мавжуд. «Бизда нон-булочкалар, спорт нонлари, фитнесс, глютенсиз, диабетик ва бошқа турлари мавжуд. Шунингдек, круассан, ширин тўлдирилган булочка, пирожки ишлаб чиқарамиз», – дейди Татьяна Александрова. Цех жиҳозларига жами 180 миллион тенге сармоя киритилди. Шунингдек, тадбиркорлар 2021-2025 йилларда тадбиркорликни ривожлантириш миллий лойиҳаси доирасидаги субсидия дастуридан ҳам фойдаланди. Маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қадоқлаш учун автоматик линиялар ва махсус музлатгичлар ўрнатилди. Айни пайтда корхона маҳсулотлари Қостанай ва Оралга етказиб бериляпти, Астана ва Алмати шаҳарларига етказиб беришни ўзлаштириляпмиз. Бундан ташқари, компания Россия бозорига кириб боряпти. Режалар Қозоғистоннинг барча ҳудудларини қамраб олиш, шунингдек, Европа бозорига чиқиш. Компания асосчиси Татьяна Александрованинг сўзларига кўра, Европа амалиёти мисоли музлатилган нон ишлаб чиқаришга туртки бўлди, бу ерда нон бозорининг ярмидан кўпи савдо нуқталарида пишириладиган музлатилган ярим тайёр нон маҳсулотлари ҳисобланади. Ушбу маҳсулотлар супермаркетлар, ресторанлар ва қаҳвахоналар томонидан кўп миқдорда сотиб олинади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 7-р сарын 22
Юртимизнинг қайси ҳудудида кўпроқ қурилиш корхоналари фаолият юритмоқда? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июл ҳолатига республикамизда жами 34102 та қурилиш корхоналари фаолият кўрсатаётган бўса, улардан 2 526 таси жорий йилнинг январ-июн ойларида янги ташкил этилди. Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган қурилиш корхоналари сони қуйидагича тақсимланган: Тошкент шаҳри – 6 911 та Фарғона вилояти – 2 889 та Тошкент вилояти – 2 837 та Қашқадарё вилояти – 2 688 та Бухоро вилояти – 2 591 та Самарқанд вилояти – 2 444 та Сурхондарё вилояти – 2 413 та Андижон вилояти – 2 095 та Қорақалпоғистон Респ. – 1 809 та Хоразм вилояти – 1 717 та Наманган вилояти – 1 624 та Жиззах вилояти – 1 557 та Навоий вилояти – 1 424 та Сирдарё вилояти – 1 103 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb