TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Сувгийн жагсаалт руу буцах
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT CHAT

Sof.uz | Соф хабарлар

@sofuzb

Economics

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Дагагчид2,550Одоогийн дагагчдын тоо
Хянасан нийтлэлүүд1,016Индекслэгдсэн нийтлэлийн тоо
Сүүлийн хамрах хүрээ24,367Сүүлийн үзэлтийн нийлбэр
Сүүлийн нийтлэлүүд

Сүүлийн нийтлэлүүд

34/85 хуудас · 1,016 нийтлэл

Нийтэлсэн 7-р сарын 22

Хитой рекорд миқдорда газ импорт қилди 2023 йилнинг май ойида Хитой газ импорти бўйича янги рекордга эришди. Бу ҳақда Хитой божхона маълумотларига таяниб, “Интерфакс” хабар бермоқда. Ой давомида Хитойга етказиб берилган табиий газ ҳажми 5,761 миллиард куб метрга етди. Аввалги рекорд 2022 йил августида ўрнатилган бўлиб, ўшанда импорт 5,53 миллиард куб метрни ташкил қилган. Йиллик ҳисобда 2023 йил май ойида газ етказиб беришнинг ўсиши 14 фоизни ташкил этди. Хитой газ қувури орқали газни беш давлатдан – Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Мянмадан олади. Хитойга етказиб беришнинг ҳозирги ўсиши Пекин сиёсати билан эмас, балки унинг Марказий Осиёдан экспорт қилувчиларининг имкониятлари билан изоҳланади, бу эса иситиш мавсуми тугаганидан кейин кучайган. Шунингдек, йил бошидан Россиянинг «Сила Сибири» газ қувури орқали етказиб бериш ҳажми режалаштирилганидек ошди. Май ойида Хитойнинг ёқилғи балансида Россиядан қувурлар импортининг улуши 43 фоизни ташкил этди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

1,860 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 22

Зимбабве доллари дунёдаги энг яхши валютага айланди Охирги ойда Зимбабве доллари АҚШ долларига нисбатан 41,8 фоизга мустаҳкамланиб, қимматлаш бўйича дунёдаги энг яхши валютага айланди. Ундан кейинги ўринларда 13,3 фоизга ошган леоне (Серра-Леоне валютаси) ва Bloomberg агентлиги маълумотларига кўра, Албан леки (плюс 9,5 фоиз) туради. Йил бошидан буён кузатилаётган валюта курсининг қулаши Африка давлати валютасининг ўзи учун ғайриоддий жойга тушиб кетишига “ёрдам берди”. Қора бозорда 10 000 Зимбабве доллари бир АҚШ долларигача тушиб кетганидан ва йиллик инфляция 175 фоизга ошганидан кейин маҳаллий ҳокимият органлари валюта бозорини либераллаштириб, солиққа ўзгартиришлар киритди. Натижада, бу ҳафтада АҚШ долларини 4876 Зимбабве долларига сотиб олиш мумкин эди, бу, Республика банкирлари ассоциацияси президенти Лоуренс Нясеманинг сўзларига кўра, ҳатто жуда яхши, чунки ҳақиқий қиймати тахминан беш минг долларни ташкил қилади. Миллий валютанинг мисли кўрилмаган ўзгарувчанлиги маҳаллий корхоналарни товарларни эски курс бўйича камида бир неча ойга сотишни кечиктиришни сўрашига олиб келди. Ҳукумат икки томонлама йўналишга рози бўлишдан бош тортди. Зимбабве доллари сўнгги ўн йилликларда дунёдаги энг ёмон валюта бўлди. 2009 йилда инфляцияни тўхтата олмаганлиги сабабли республика ўз тўлов воситаларидан бутунлай воз кечди. 2019-йилда Зимбабве долларининг муомаласи қайта тикланди, бироқ мамлакат молия тизимини барқарорлаштиришнинг имкони бўлмади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

1,880 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 21

“Талабанинг универсал банк картаси” тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилади Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ–76-сон Фармонига мувофиқ “Талабанинг универсал банк картаси” тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 20 июл куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири И.Абдураҳмонов Акциядорлик тижорат “Алоқабанк” Бошқарув раиси К.Ирисбекова билан учрашди. Учрашувда, “Талабанинг универсал банк картаси” лойиҳасининг асосий мақсад ва вазифалари муҳокама қилинди. Мулоқот давомида, талабалар банк картасидан гувоҳнома сифатида фойдаланиши, шунингдек, ётоқхоналар, кутубхоналар, спорт мажмуаларига кириш, онлайн микроқарзларни расмийлаштириш, омонатлар ва электрон ҳамёнлар очиш, пул ўтказмаларини амалга ошириш, шунингдек халқаро тўлов тизимлари билан интеграция қилиш ва масофавий банк хизматларининг барча турларидан фойдаланишлари учун имкониятлар яратишга келишиб олинган. Учрашув якунида томонлар ўртасида “Талабанинг универсал банк картаси” тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш юзасидан қўшма қарор имзоланди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,020 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 21

Россия биринчи марта Ойга миссиясини учиради Замонавий Россия тарихидаги Ойга биринчи миссия 11 августда, иккинчи сана - 12 августда учирилади. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти Ядро планетологияси бўлими бошлиғи маълум қилди, дея хабар беради ТАСС агентлиги. Аввалроқ «Роскосмос» ТАСС агентлигига давлат корпорацияси «Луна-25» космик аппаратини август ойида учиришни режалаштираётгани ҳақида маълум қилганди. Июнь ойида RocketTrip туроператори «Луна-25» автоматик космик станцияси «Шарқ» космодромидан 11 август куни парвоз қилиши режалаштирилганини эълон қилди. «Луна-25» Ернинг табиий сунъий йўлдошига учадиган замонавий қурилма Россия тарихида биринчи бўлади. Июль ойида қурилма «Восточний» космодромига етказилган. Лойиҳанинг мақсади - Ойнинг жанубий қутб минтақасига тадқиқот учун автоматик зонд юбориш. Модулни Богуславский кратери яқинига қўндириш режалаштирилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

1,910 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 21

АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари бўйича маълумот берди. — 1 АҚШ доллари — 11 610.02 (+17.03) сўм; — 1 евро — 12 919.63 (-78.43) сўм; — 1 Россия рубли — 128.47 (+0.66) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

1,980 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 21

«ҚазТрансОил» йил бошидан буён 21 миллион тонна нефть ташиди «ҚазТрансОил» АЖ 2023 йилнинг биринчи ярмидаги ишлаб чиқариш натижаларини эълон қилди. Ҳисобот даврида «КазТрансОйл» АЖ магистраль нефть қувурлари тизими орқали 21 миллион 353 минг тонна нефть ташилди, бу 2022 йилнинг биринчи ярмига нисбатан 1 миллион 394 минг тоннага кўпдир. Батафсил: https://sof.uz/976u Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,009 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 21

Европанинг янги газ инқирозидан чиқиш йўллари айтилди Агар келаётган қиш жуда совуқ бўлмаса ва суюлтирилган газ (SNG) етказиб берувчилар шартнома мажбуриятларини изчил бажарса, Европа Россиядан газ импорт қилмаган ҳолда иситиш мавсумини муваффақиятли ўтказади. Халқаро энергетика агентлиги (IEA) таҳлилчилари Европа Иттифоқининг янги газ инқирозидан қутулиши мумкин бўлган шарт-шароитларни жаҳон газ бозори ҳолати ҳақидаги ҳисоботида айтиб ўтди. Батафсил: https://sof.uz/4vaa Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,009 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 21

Хитой иқтисодиётининг йиллик ўсиш суръати кескин пасаяди — Экспертлар Келгуси бир неча ўн йилликларда Хитой иқтисодиётининг йиллик ўсиш суръати кескин пасаяди ва Осиё мамлакати узоқ давом этадиган турғунлик даврига кириши мумкин. Бунга маҳаллий ёшлар орасида ишсизлик даражаси доимий равишда - 20 фоиздан юқори бўлиши сабаб бўлади, дея хабар беради Reuters саноат экспертларининг прогнозларига таяниб. American Enterprise Institute катта илмий ходими Десмонд Лачманнинг фикрича, ўрта муддатли истиқболда Хитой ялпи ички маҳсулотининг йиллик ўсиш суръати уч фоиздан ошмайди. Бу ҳолат Хитойга АҚШни четлаб ўтиб, дунёдаги энг йирик иқтисодиётга айланишига имкон бермайди. 2023 йилнинг иккинчи чорагида Хитой иқтисодиётининг ўсиш суръати 2022 йилнинг паст базасини ҳисобга олган ҳолда йиллик кўрсаткичда атиги 6,3 фоизни ташкил этди ва у кутилганидан ҳам ёмонроқ бўлди. Юқори эҳтимоллик билан, декабрь ойининг охирига келиб, ЯИМ ўсиши тахминан 5 фоиз даражасида бўлади ва кейин аста-секин пасайишни бошлайди. Мутахассислар энди уй хўжаликларининг заиф истеъмоли ва хусусий сектор инвестицияларининг пастлигини пандемия оқибатлари билан боғламайдилар ва Осиё иқтисодиётидаги таркибий муаммоларга тобора кўпроқ ишора қилмоқдалар. Улар ишлаб чиқаришнинг тўртдан бир қисмига тўғри келадиган кўчмас мулк секторидаги қарз инқирози, давлат қарзининг ўсиши ва Хитой иқтисодини коммунистик партия томонидан ҳукумат томонидан қаттиқ тартибга солинишини асосий муаммолардан бири деб кўрсатди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

1,930 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 21

Испанияда навбатдан ташқари сайлов: мамлакат сиёсий тизимида нима ўзгариши мумкин Шу ҳафта охирида Испанияда мамлакатнинг асосий қонун чиқарувчи органига сайлов бўлиб ўтади. Яъни, 23 июлm куни испанлар қуйи палатанинг янги таркиби – Конгресс (350 ўрин), шунингдек, Сенатдаги 265 ўриндан 208 тасини сайлаши керак. Қайси партиялар ўртасида асосий баҳслар бўлиши ва Испания сиёсий тизими учун бўлажак сайловнинг аҳамияти қандай? Батафсил: https://sof.uz/2ejc Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

1,950 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 20

Ўзбекистонда илк бор давлат – хусусий шериклик асосида ГЕСлар қурилади “Ўзбекгидроенерго” АЖ Ўзбекистонда биринчи бор давлат – хусусий шериклик асосида умумий қуввати 46,6 МВт, йиллик ўртача ишлаб чиқариши 179 млн кВт⋅соат ва умумий қиймати 106,9 млн доллар бўлган 5 та — “Қизилдарё”, “Сувлисой”, “Дукентсой”, “Кўксув” ва “Қуйи Кўксув” ГЕС лойиҳалари ягона лот сифатида инвесторлар (хусусий шерик) жалб қилиш мақсадида малака сўрови тендерига (РФҚ) қўйилишини маълум қилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,720 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 20

Ҳиндистонлик дастурчилар бир неча йил ичида йўқ бўлиб кетади — Stability AI бош директори Ҳиндистондаги аутсорсинг дастурчиларининг аксарияти кейинги бир неча йил ичида ўз ишларини йўқотадилар. Бу ҳақда Stability AI бош директори Эмад Мостакга таяниб, CNBC хабар бермоқда. Мостакнинг сўзларига кўра, сунъий интеллект (AI) соҳасидаги ютуқлар кам сонли IТ-мутахассислари билан дастурий таъминот ишлаб чиқиш имконини берди. Сунъий интеллектдан фойдаланиш турли мамлакатлар ва секторлардаги бозорларга тескари таъсир қилади: масалан, Францияда қатъий меҳнат қонунлари туфайли дастурчилар ChatGPT каби тизимлар туфайли ишини йўқотиш эҳтимоли камроқ. Бироқ, беш миллиондан ортиқ дастурчилар яшайдиган Ҳиндистонда бундай таъсир қилиш хавфи анча юқори. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,070 views

Нийтэлсэн 7-р сарын 20

Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши сабабли, 2023 йил 20 июль кунидан бошлаб,Тошкент шаҳрининг айрим марказий кўчалари, тунги кўча ёритиш тизимида чеклов жорий қилинмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,029 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••3233343536•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485