TGINSIGHT CHAT
Sof.uz | Соф хабарлар
@sofuzb
EconomicsБанк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Сүүлийн нийтлэлүүд
54/85 хуудас · 1,016 нийтлэл
Нийтэлсэн 6-р сарын 9
Ўзбекистон 16 давлатга трикотаж маҳсулотларини экспорт қилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 16 та хорижий давлатга қиймати 102,9 млн AҚШ долларига тенг бўлган 21,8 минг тонна трикотаж маҳсулотлариниэкспорт қилган. Трикотаж маҳсулотлари экспорти ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,2 млн долларига ошган. 2023 йилнинг 4 ойида Ўзбекистон трикотаж маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар: — Россия – 32,8 млн — Қирғиз Р. – 28,7 млн — Италия – 17,2 млн — Озарбайжон – 6,2 млн — Беларусь Р. – 5,5 млн — Арманистон – 3,8 млн — Польша – 3,3 млн АҚШ доллари Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 9
Хитой компанияси Ўзбекистоннинг 3 та ҳудудида логистика марказини қуради 2023 йил 1 июнда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев Хитойнинг «Taitong International» компанияси бошқаруви раиси жаноб Чу Сюан билан учрашди. Вазирлик хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистоннинг транспорт соҳасига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш, шунингдек, Хитой Халқ Республикаси билан боғловчи халқаро транспорт йўлакларининг жозибадорлигини оширишга қаратилган лойиҳалар юзасидан фикр алмашилган. «Хорижий компания раҳбари республиканинг Андижон, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида логистика марказларини ташкил этиш режалари билан ўртоқлашди», – дейилади хабарда. Вазирлик маълумотларига кўра, «Taitong International» раҳбари транспорт логистика компаниялари билан ҳамкорлик қилиш ниятида эканлигини маълум қилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 9
Сўнгги йилларда қурилиш соҳасида корхоналар сони қанчага кўпайган? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йил 1 июнь ҳолатига қурилиш соҳасида рўйхатдан ўтган корхоналар сони 51 277 тани ташкил этган. Қурилиш соҳасида рўйхатдан ўтган корхоналар сони 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 8,1 фоизга ошган. Сўнгги йилларда қурилиш соҳасида рўйхатдан ўтган корхоналар сони: 2019 йил 1 июнь ҳолатига – 33 249 та 2020 йил 1 июнь ҳолатига – 40 598 та 2021 йил 1 июнь ҳолатига – 45 680 та 2022 йил 1 июнь ҳолатига – 47 428 та 2023 йил 1 июнь ҳолатига – 51 277 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 8
Туристик агентликлар томонидан 152,8 млрд сўмлик хизматлар кўрсатилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-апрель ойларида туристик агентликлар, туроператорлар хизматлари, бронь қилиш ва у билан боғлиқ бошқа хизматлар ҳажми 152,8 млрд сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,2 фоизга ошган. Туристик агентликлар, туроператорлар хизматлари, бронь қилиш ва у билан боғлиқ бошқа хизматлар ҳажми таркибида Тошкент шаҳрининг улуши 72,4 фоизни ташкил этган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 8
Ўзбекистоннинг Италия билан савдо-иқтисодий ҳамкорлиги Сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2,2 баробарга, 2017 йилда 175,7 млн. доллардан 2022 йилда 379,2 млн. долларгача ошди. Шу даврда экспорт ҳажми ҳам 2,2 баробар ошиб, 50 миллион долларни, импорт умумий ҳажми эса 2,1 баробар ошиб, 330 миллион долларни ташкил этди. Италиядан инвестицияларнинг умумий ҳажми 164,4 млн. долларни ташкил этади, шундан 48 млн. доллар Италиянинг 2021 йилдаги тўғридан-тўғри инвестициялари ва кредитлари эди. Ўзбекистонда Италия капитали иштирокидаги 59 та корхона фаолият кўрсатмоқда (улардан 18 таси 100 фоиз Италия корхонаси). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 8
Долларнинг расмий курси яна пасайди Марказий банк 9 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 434,98 сўм (-18,03); 1 Евро – 12 268,59 сўм (+18,45); 1 Россия рубли – 139,35 сўм (-1,35). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 8
Ўзбекистон 12 та давлатга гилам сотган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-апрель ойларида 12 та хорижий давлатга қиймати 14,9 млн AҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилган. Гилам экспорти ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,2 млн AҚШ долларига ошган. Ўзбекистон энг кўп гилам экспорт қилган асосий давлатлар (AҚШ долларида): — Қирғиз Р. – 7,5 млн — Тожикистон – 2,3 млн — Озарбайжон – 1,8 млн — Россия – 1,5 млн — Афғонистон – 1,1 млн — Қозоғистон – 436 минг Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 7
Қурилиш ишлари ҳажмида қайси ҳудуднинг улуши юқори? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда 41,7 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,6 фоизга ошган. Жами қурилиш ишлари ҳажмида ҳудудларнинг улуши: — Қорақалпоғистон Р. – 3,8 фоиз — Андижон вилояти – 4,7 фоиз — Бухоро вилояти – 5,8 фоиз — Жиззах вилояти – 2,6 фоиз — Қашқадарё вилояти – 6,0 фоиз — Навоий вилояти – 4,3 фоиз — Наманган вилояти – 4,4 фоиз — Самарқанд вилояти – 6,1 фоиз — Сурхондарё вилояти – 5,1 фоиз — Сирдарё вилояти – 2,2 фоиз — Тошкент вилояти – 9,3 фоиз — Фарғона вилояти – 6,4 фоиз — Хоразм вилояти – 3,2 фоиз — Тошкент шаҳри – 23,9 фоиз Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 7
Долларнинг расмий курси пасайди Марказий банк 8 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 453,01 сўм (-9,21); 1 Евро – 12 250,14 сўм (-5,27); 1 Россия рубли – 140,70 сўм (-0,35). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 7
Марказий банк: Устав капитали талабига жавоб бермайдиган банклардан лицензия чақириб олинади Батафсил: https://sof.uz/7uj2 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 7
Апрелда 0,4 минг тонна йогурт ишлаб чиқарилди Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-апрель ойларида йирик корхоналар томонидан 1,8 минг тонна йогурт ишлаб чиқарилган. Йогурт ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,7 фоизга ошган. Ўзбекистонда 2023 йилнинг апрель ойида йирик корхоналар томонидан 0,4 минг тонна йогурт ишлаб чиқарилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 7
Apple'дан фантастик юриш: Vision Pro — келажакдан келган гаджет! Ваниҳоят! У шу ерда! Ўзбекистон вақти билан кеча, 5 июнь куни, тунда бўлиб ўтган "WWDC 2023" тақдимотида Apple бир неча йиллардан бери Интернетда айланиб юрган миш-мишларга нуқта қўйди: компаниядан узоқ кутилган АR/VR кўзойнаги – "Vision Pro" расман тақдим қилинди. Бироқ компания уни АR/VR қурилмаси эмас, балки илк "фазовий компьютер" деб атамоқда. Батафсил: https://sof.uz/ao4f Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb