TGINSIGHT CHAT
Sof.uz | Соф хабарлар
@sofuzb
EconomicsБанк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Сүүлийн нийтлэлүүд
53/85 хуудас · 1,016 нийтлэл
Нийтэлсэн 6-р сарын 10
Италиялик туристлар ташрифи қарийб 5 баробарга ошган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида 5 004 нафар Италия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3 953 нафарга ёки 4,8 мартага ошган. 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикасига келган Италия фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича: — дам олиш (туризм) – 4 287 нафар — қариндошларни йўқлаш – 490 нафар — хизмат юзасидан – 181 нафар — ўқиш мақсадида – 36 нафар Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 10
Ўзбекистон банклари биринчи чоракда қанча фойда кўрди? Жорий йилнинг январ-март ойлари бўйича Ўзбекистон банкларининг молиявий ҳисоботи эълон қилинди. Батафсил: https://sof.uz/bclg Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 10
Қайси ҳудудда оилалар сони кўп? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида 9 729 961 та оилалар мавжуд. Республикамиз ҳудудларида оилалар сони: Қорақалпоғистон Р. – 473 142 та Андижон вилояти – 893 378 та Бухоро вилояти – 570 033 та Жиззах вилояти – 343 977 та Қашқадарё вилояти – 847 530 та Навоий вилояти – 297 933 та Наманган вилояти – 790 641 та Самарқанд вилояти – 1 012 500 та Сурхондарё вилояти – 695 853 та Сирдарё вилояти – 237 352 та Тошкент вилояти – 904 414 та Фарғона вилояти – 1 124 208 та Хоразм вилояти – 557 669 та Тошкент ш. – 981 331 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 10
Huawei компаниясининг вакили Марказий Осиё бозори учун булутли тизимнинг аҳамияти ҳақида гапирди Huawei компанияси илк бор Алмати шаҳрида Huawei ME & CA Tech Carnival 2023 кенг кўламли тадбирини ўтказди. Унда Қозоғистон, Ўзбекистон, Саудия Арабистони, БАА, Қатар ва бошқа мамлакатлардан 480 дан ортиқ мижоз ва ҳамкорлар иштирок этди. Учрашув давомида янги чиқарилган инновацион маҳсулотлар, жумладан Huawei Cloudнинг янги ечимлари ва булутли хизматлари тақдим этилди. Батафсил: https://sof.uz/allu Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 10
Мамлакатимизда шаҳар аҳолисининг улуши кўпаймоқда Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 1991 йил бошида Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси таркибида шаҳар жойларда яшовчи аҳолининг улуши 40,3 фоизни ташкил этган. 2022 йил бошига келиб, ушбу кўрсаткич 50,9 фоизни ташкил этган ҳамда 1991 йилга нисбатан 10,6 фоизга кўпайган. Йиллар кесимида доимий аҳолининг шаҳар жойларда яшовчилари улуши: — 1991 йил – 40,3 фоиз — 2000 йил – 37,4 фоиз — 2010 йил – 51,5 фоиз — 2020 йил – 50,6 фоиз — 2022 йил – 50,9 фоиз Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 10
"Тошкент" автовокзали орқали 1 млн 700 мингдан ортиқ йўловчи ўз манзилига етказилган 2023 йилнинг ўтган беш ойи давомида (январь – май) жами 1 млн 786 минг 155 нафар йўловчи "Тошкент" автовокзалидан амалга оширилаётган автобус қатновлари орқали ўз манзилига етказилди. Ушбу давр мобайнида автовокзалдан 18 та маҳаллий, 10 та халқаро ҳамда 51 та вилоят ҳудуди, шаҳар атрофи йўналишларида йўловчиларга хизмат кўрсатилган. Маҳаллий йўналишларда 3 592 та, халқаро йўналишда 892 та вилоят ҳудуди, шаҳар атрофи йўналишида эса 210 095 та жами 214 579 та рейс бажарилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 10
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида нечта янги корхоналар очилган? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 10 596 тани ташкил этган. 2023 йилнинг январь-май ойида бу соҳада 629 та янги корхоналар ташкил этилди. Ҳудудлар кесимида ушбу соҳада фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони: Тошкент шаҳри – 2 005 та Фарғона вилояти – 1 165 та Андижон вилояти – 979 та Самарқанд вилояти – 974 та Тошкент вилояти – 865 та Қашқадарё вилояти – 790 та Бухоро вилояти – 780 та Наманган вилояти – 678 та Хоразм вилояти – 589 та Қорақалпоғистон Р. – 465 та Сурхондарё вилояти – 438 та Навоий вилояти– 347 та Жиззах вилояти – 327 та Сирдарё вилояти – 194 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 9
Ўзбекистонда 39,5 фоиз уй хўжаликларида 6 ва ундан кўп кишилар истиқомат қилмоқда Статистика агентлиги уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан 2023 йилнинг январь-май ҳолатига уй хўжаликлари аъзоларининг сони: — бир кишилик – 2,7 фоиз — икки кишилик – 6,9 фоиз — уч кишилик – 10,5 фоиз — тўрт кишилик – 18,1 фоиз — беш кишилик – 22,3 фоиз — олти ва ундан кўп кишилик – 39,5 фоиз Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 9
Россия Ҳиндистонга нефть экспортини 19 баробарга оширди 2022 йилда Россия Ҳиндистонга нефть етказиб беришни ўтган йилга нисбатан 19 баробарга оширди ва бу кўрсаткичлар бўйича етакчи ўринни эгаллади, деди Бош вазир ўринбосари Александр Новак “Энергетика сиёсати” журналидаги мақоласида. Новак тақдим этган маълумотларга кўра, ўтган йили Россиядан Ҳиндистонга нефт етказиб бериш ҳажми 41 миллион тоннагача ошган. Худди шу даврда мамлакатга кўмир экспорти 3 бараварга ошиб, 20 миллион тоннани, нефть маҳсулотлари эса икки баравар ошиб, 6,2 миллион тоннани ташкил этди. Хитойга энергия ресурсларини сотишда ҳам сезиларли ўсиш кузатилди. Қувур газини етказиб бериш бир ярим бараварга, учдан бирига олти миллион тоннага, Россиядан суюлтирилган газ (LNG) 28 фоизга ошиб, 89 миллион тоннага етди. “Россия Хитойга нефть етказиб берувчи етакчи давлатлар орасида иккинчи ўринда, Ҳиндистонга нефть етказиб бериш бўйича биринчи ўринда. Мамлакатимиз Хитойга газ қувурлари етказиб бериш бўйича иккинчи, суюлтирилган газ экспорти бўйича эса тўртинчи ўринни эгаллайди”, — деб ёзади бош вазир ўринбосари. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 9
4 ойда 402 мингта аккумулятор ишлаб чиқарилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 402 мингта аккумулятор ишлаб чиқарилган. Аккумулятор ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,6 мартага ошган. Сўнгги йилларда ишлаб чиқарилган аккумуляторлар сони: — 2021 йил январь-апрель – 195 мингта — 2022 йил январь-апрель – 247,8 мингта — 2023 йил январь-апрель – 402 мингта Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 9
Долларнинг расмий курси яна пасайди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курсларини эълон қилди. — 1 АҚШ доллари — 11 424.00 (-10.98) сўм; — 1 евро — 12 291.08 (+22.49) сўм; — 1 Россия рубли — 138.41 (-0.94) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 6-р сарын 9
Нефть нархининг кўтарилиши туфайли дунёда юқори инфляция башорат қилинди "M.I. Achkasov & Co" компанияси бошқарувчи директори Максим Ачкасовнинг айтишича, бир неча йил ичида жаҳон иқтисодиёти юқори инфляцияга дуч келади. Бу ҳақда у РИА Новости агентлигига берган интервьюсида гапирди. Иқтисодчи 2025-26 йилларда нефть нархининг кўтарилиши туфайли дунёда юқори инфляция бўлишини башорат қилди. Унинг фикрича, фақат 2023 йилда етакчи марказий банклар маҳсулот таннархининг ўсишини секинлаштирувчи чораларни жорий қилган. У 2023 йилнинг иккинчи ярми пул-кредит сиёсатини юмшатиш, жумладан, фоиз ставкаларини пасайтириш учун бурилиш нуқтаси бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ, бу тенденция вақтинчалик бўлиши мумкин. “Нархларнинг, хусусан, озиқ-овқат маҳсулотларининг кескин ошиши инфляция ҳеч қаерга кетмаслигидан далолат беради. 2025-2026 йилларда юқори инфляция даражаси қайтиши кутилмоқда”, деди Ачкасов. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb