TGINSIGHT CHAT
Sof.uz | Соф хабарлар
@sofuzb
EconomicsБанк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Сүүлийн нийтлэлүүд
7/85 хуудас · 1,016 нийтлэл
Нийтэлсэн 9-р сарын 20
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва евронинг сўмга нисбатан қиймати ошган, рубль эса тушган. — 1 АҚШ доллари — 12 178.10 (+10.06) сўм; — 1 Россия рубли — 126.06 (-0.41) сўм; — 1 евро — 13 028.13 (+21.71) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 20
7 ойда 270,3 мингта кир ювиш машинаси ишлаб чиқарилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июль ойларида йирик корхоналар томонидан 270,3 мингта кир ювиш машинаси ишлаб чиқарилган. Кир ювиш машинасини ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,5 фоизга ошган. 2023 йилнинг июль ойида йирик корхоналар томонидан 36,9 мингта кир ювиш машинаси ишлаб чиқарилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 20
Европанинг Хитойга иқтисодий қарамлиги ошиши мумкин Европа Иттифоқи давлатларининг Хитойга технологик қарамлиги 2030 йилга бориб ошиши мумкин. Гап асосан Хитойдан минтақага литий-ионли аккумуляторлар ва ёнилғи етказиб бериш ҳақида кетмоқда, дея хабар бермоқда Reuters Европа Иттифоқига раислик қилувчи Испания расмийлари томонидан тайёрланган ҳужжатга таяниб. Яқин етти йил ичида Европа Иттифоқининг ушбу соҳадаги қарамлиги 2022 йил февралигача энергия таъминоти соҳасида Россиядан бўлган ва Москвага қарши кенг кўламли халқаро санкциялар жорий этилиши билан солиштириш мумкин. Бундай сценарийнинг олдини олиш 5 октябрь куни Испаниянинг Гранада шаҳрида бўлиб ўтадиган ЕИ саммитида муҳокама қилинадиган асосий мавзулардан бири бўлади. Ҳозирги вақтда Европа Иттифоқи глобал электролизаторлар ишлаб чиқариш бозорининг 50 фоиздан ортиғини ташкил қилади. Бироқ, бошқа муҳим сегментларда - литий-ион батареялар йиғишда - Европанинг позицияси кўп нарсани орзу қилади, дейилади ҳисоботда. Европа давлатларининг Хитойга технологик қарамлигини камайтириш вариантларидан бири сифатида ҳужжат муаллифлари етказиб бериш йўналишларини диверсификация қилишни ва Африка ва Лотин Америкаси давлатларидан шу каби маҳсулотлар импортини кўпайтиришни таклиф қилишган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 20
Ўзбекистонда 2 нафар болали оилалар сони кўп Статистика агентлиги уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан 2023 йилнинг январь-август ҳолатига Ўзбекистонда 16 ёшгача болалари мавжуд бўлган уй хўжаликлари 74,4 фоизни ташкил этган. Шундан: — бир болали оилалар – 21,5 фоиз — икки болали оилалар – 27 фоиз — уч болали оилалар – 17,9 фоиз — тўрт ва ундан кўп болали оилалар – 8 фоиз Кузатув натижаларига кўра, 25,6 фоиз уй хўжаликларида 16 ёшгача бўлган болалар мавжуд эмас. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 19
Тошкентдан Анқарага парвозлар йўлга қўйилади 2023 йилнинг 4 ноябрь куни “Uzbekistan Airways” миллий авикомпаниясининг самолёти илк бор Тошкент шаҳридан Туркия пойтахти Анқарага учади. Тошкент-Анқара-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳафтада бир марта - шанба кунлари ўрта масофага парвоз қиладиган Airbus A320neo самолётларида амалга оширилади. Янги йўналишга “Uzbekistan Airways Express” лоукостери хизмат кўрсатиши режалаштирилмоқда. Анқара Марказий Анадолу минтақасида жойлашган, Туркиянинг кўп миллатли пойтахтидир. Шаҳар устида 1923 йилда пойтахтни Анқарага кўчирган Туркиянинг биринчи Президенти Мустафо Камол Отатурк қабри жойлашган муҳташам Анитқабр мақбараси қад ростлаган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 19
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, фунт стерлингдан ташқари, барча валюталар, жумладан АҚШ доллари, Россия рубли ва евроларнинг сўмга нисбатан қиймати ошган. — 1 АҚШ доллари — 12 168.04 (+7.65) сўм; — 1 Россия рубли — 126.47 (+0.22) сўм; — 1 евро — 13 006.42 (+27.64) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 19
7 ойда 59,2 трлн сўмлик савдо хизматлари кўрсатилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йил январь-июль ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган савдо хизматлари ҳажми 59,2 трлн сўмни ташкил этган. Бу кўрсатилган бозор хизматларининг умумий ҳажмида 23,7 % ни ташкил этган. Ҳудудлар кесимида савдо хизматлари ҳажми, млрд. сўмда: — Қорақалпоғистон Р. – 1 450,2 — Андижон вилояти – 3 500,9 — Бухоро вилояти – 3 125,2 — Жиззах вилояти – 1 533,4 — Қашқадарё вилояти – 3 224,5 — Навоий вилояти — 1 865,1 — Наманган вилояти – 3 051,3 — Самарқанд вилояти – 4 068,4 — Сурхондарё вилояти – 2 907,5 — Сирдарё вилояти – 821,8 — Тошкент вилояти – 5 613,7 — Фарғона вилояти – 4 337,7 — Хоразм вилояти – 1 601,0 — Тошкент шаҳри – 22 085,9 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 19
Ўзбекистонликлар 2023 йилда 1 тоннадан кўп олтин ва кумуш сотиб олган Ўзбекистонликлар йил бошидан бери биржа орқали 1 тоннадан зиёд қимматбаҳо металл сотиб олган. Бунда, сотилган олтиннинг ҳажми 611,9 млрд сўм, кумушнинг ҳажми эса 2 млрд сўм бўлди. Бундан ташқари, яқинда очиқланган маълумотларга кўра, 2020 йилдан бери ўзбекистонликлар 255 кг оғирликдаги 13 130 та олтин қуймаларини сотиб олган. Биржа орқали сотилган қимматбаҳо металларнинг сотув ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҳам моддий, ҳам қиймат жиҳатдан тўрт маротабага ошди. Умуман олганда, Ўзбекистонда олтин нархи ҳам ошиб бормоқда. Мисол учун, бугун 18 сентябрь куни Марказий банк томонидан белгиланган олтин қуймалар нархи ҳам рекорд даражага яқинлашди. Биржадаги нархлар эса йил бошидан бери 9 фоизга ошиб, 1 грамм учун 744,1 минг сўмга етди. Ўзбекистонда биржа бозорида “ОКМК” ва “НКМК” олтин ва кумушнинг сотувчиси сифатида иштирок этмоқда. Харидорлар эса асосан заргарлар. Маълумот учун, 2019 йилдан бери товар-хом ашё биржасида қимматбаҳо металлар сотуви йўлга қўйилган.
Нийтэлсэн 9-р сарын 19
8 ойда 41 минг нафар хорижликлар даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-август ойларида 4,3 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. 2023 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича: — қариндошларни йўқлаш – 3,7 млн киши — дам олиш – 467 минг киши — хизмат юзасидан – 87 минг киши — даволаниш – 41 минг киши — тижорат – 37 минг киши — ўқиш мақсадида – 7,1 минг киши Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 18
"Фарғона шаҳар сувоқава қачон истеъмолчилар ҳуқуқини бузишдан тўхтайди?!" - мурожаат Таҳририятимизга Фарғона шаҳар, Саккокий кўчаси аҳолисидан мурожаат келиб тушди. Унда ичимлик суви билан боғлиқ муаммодан шикоят қилинган. "Олти соатдан буён ичимлик суви йўқ. Истеъмолчилар сувоқаванинг навбатчилик қисмига қўнғироқ қилишса, навбатчи "Мен ҳам Саккокийда тураман, мени ҳам уйимда сув йўқ", деб қўпол муоамала қилябди экан. Ҳаттоки, сув қачон берилишини билмас, "бирор соатта бўладими йўқми билмайман, насос куйиб қолди", дейиш билан чекланмоқда экан. Саккокий кўчасида кўп қаватли уйлар ҳам мавжуд. Бу уйдагилар сувсиз қандай хаёт кечирмоқда? Бу саволга шаҳар сувоқава раҳбари жавоб берадими? Ана шу кўп қавватли уйларни юқори қаватида яшовчи фуқаролар сувни икки баравар қиммат нархда истеъмол қилишади, чунки юқори қаватга сув чиқмайди, юқори қаватдагилар насос ёрдамида сув чиқаришади, бу насослар электр токи орқали ишлаши оқибатида юқори қаватдаги истеъмолчилар сув ишлаштиш учун электр токи сарф қилишади. Юқори қаватдаги фуқароларни ҳам сув билан таъминлаши шарт бўлганларниэса бу муаммолар қизиқтирмайди", деб ёзади мурожаатчилар. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 18
Гулнора Каримованинг активлари оналар ва болалар ўлимини камайтиришга йўналтирилади Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хабар беришича, «Ишонч» жамғармаси ташкилотнинг Ўзбекистонда оналар ва янги туғилган чақалоқларни ўлимини камайтиришга қаратилган лойиҳасини қўллаб-қувватлаш учун 43.5 млн. доллар ажратмоқчи. Лойиҳанинг асосий мақсадларидан бири эса кам вазнли чақалоқларнинг омон қолиш кўрсаткичини 75 фоиздан 90 фоизга оширишдир. Хабарда айтилишича, мазкур лойиҳа биринчи президент Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримованинг ноқонуний йўллар билан орттирилган деб топилиб мусодара қилинган ва Швейцариядан Ўзбекистон аҳолисига қайтарилаётган активлар ҳисобидан молиялаштирилади. БМТнинг ушбу лойиҳасида унга 30 ой ичида Ўзбекистондаги 600 минг нафар аёл ва янги туғилган чақалоқларни қамраб олиш кўзда тутилган. Батафсил: https://sof.uz/k741 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 18
АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати арзонлади Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, Япон иенаси ва Россия рублидан ташқари, барча валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати тушган. — 1 АҚШ доллари — 12 160.39 (-14.60) сўм; — 1 Россия рубли — 126.25 (+0.12) сўм; — 1 евро — 12 978.78 (-3.41) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb