TGINSIGHT CHAT
Sof.uz | Соф хабарлар
@sofuzb
EconomicsБанк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Сүүлийн нийтлэлүүд
6/85 хуудас · 1,016 нийтлэл
Нийтэлсэн 9-р сарын 22
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, деярли барча валюталар, жумладан, АҚШ доллари, Россия рубли ва евроларнинг сўмга нисбатан қиймати ошган. — 1 АҚШ доллари — 12 212.07 (+22.06) сўм; — 1 Россия рубли — 127.16 (+0.25) сўм; — 1 евро — 12 992.42 (+5.18) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 22
Қайси ҳудудда тадбиркор аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони кўп? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда тадбиркор аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 39 078 тани ташкил этган. Ҳудудлар кесимида тадбиркор аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва микрофирмалар сон: Тошкент шаҳри – 10 906 та Тошкент вилояти – 4 995 та Самарқанд вилояти – 3 289 та Қорақалпоғистон Р. – 2 593 та Хоразм вилояти – 2 363 та Сурхондарё вилояти – 2 290 та Бухоро вилояти – 2 212 та Навоий вилояти – 2 188 та Қашқадарё вилояти – 1 809 та Фарғона вилояти – 1 806 та Жиззах вилояти – 1 238 та Сирдарё вилояти – 1 180 та Наманган вилояти – 1 111 та Андижон вилояти – 1 098 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 22
АҚШ давлат қарзи янги рекорд ўрнатди АҚШнинг давлат қарзи 33 триллион доллардан ошиб, янги рекордга эришди. Бу ҳақда мамлакат Молия вазирлиги сайтида хабар берилди. Молия вазирлиги маълумотларига кўра, АҚШнинг давлат қарзи ҳозирда 33,044 триллион долларни ташкил этади. АҚШнинг давлат қарзи июн ойида тарихда биринчи марта 32 триллион доллардан ошди. “Жами тўланмаган давлат қарзи 32 триллион 39 миллиард 244 миллион долларни ташкил этади”, дейилади Ғазначилик жадвалида. Июнь ойида АҚШ президенти Жо Байден мамлакат дефолтга йўл қўймаслик имконини берувчи қарз чегарасини 2025 йил 1 январгача тўхтатиб туриш тўғрисидаги қонунни имзолади. 2025 йил 2 январдан бошлаб лимит оширилади. Ҳужжатни қабул қилиш учун республикачилар ва демократлар икки йилга федерал харажатларни камайтириш бўйича муросага келишди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 22
Туристик агентликлар томонидан 377 млрд сўмлик хизматлар кўрсатилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида туристик агентликлар, туроператорлар хизматлари, бронь қилиш ва у билан боғлиқ бошқа хизматлар ҳажми 377 млрд сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,8 фоизга ошган. Туристик агентликлар, туроператорлар хизматлари, бронь қилиш ва у билан боғлиқ бошқа хизматлар ҳажми таркибида Тошкент шаҳрининг улуши 64,8 фоизни ташкил этди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 21
Украинанинг сабзавот ва меваларга мумкин бўлган эмбаргосининг Польша учун оқибатлари баҳоланмоқда Украинанинг сабзавот ва меваларни олиб киришга қўйган эмбаргоси Польшага ойига 8,7 миллион долларга тушиши мумкин, дея хабар беради “РИА Новости” Украина божхона маълумотларига асосланиб. Қайд этилишича, 2023 йилнинг саккиз ойи давомида Украина Польшадан 60,4 миллион долларлик 64,2 минг тонна сабзавот ва 8,8 миллион долларлик 9,4 минг тонна мева импорт қилган. Пиёз ишлаб чиқарувчилари асосан етказиб беришни тақиқлашдан азият чекишади. Бу маҳсулот Польшадан Украинага сабзавот ва мевалар етказиб беришнинг 23 фоизини ташкил қилади. Помидор (20 фоиз улуш), музлатилган сабзавотлар (12 фоиз) ва карам (9 фоиз) ишлаб чиқарувчилари ҳам зарар кўради. Киев учун эмбарго ҳам оқибатларсиз бўлмайди, чунки Польша музлатилган сабзавотлар, олма, нок, беҳи, дуккакли ва пиёз, шунингдек консерваларнинг асосий манбаларидан биридир. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина иқтисодиёт вазири ўринбосари ва савдо вакили Тарас Качка Киев Польша, Венгрия ва Словакия томонидан Украина ғалласини олиб кириш тақиқлангани сабабли Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) даъво аризаси бераётганини маълум қилганди. Унга кўра, Украина ҳам Варшаванинг ҳаракатларига жавоб беришга ва Полшадан сабзавот ва меваларни олиб киришга тақиқ жорий этишга мажбур бўлади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 21
Қайси ҳудудда қурилиш соҳасидаги корхоналар кўпроқ фаолият юритмоқда? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига республикамизда 34 368 та қурилиш корхоналари фаолият кўрсатиб келмоқда. Ҳудудлар кесимида қурилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони: Тошкент шаҳри – 7 043 та Фарғона вилояти – 2 915 та Тошкент вилояти – 2 866 та Қашқадарё вилояти – 2 651 та Бухоро вилояти – 2 626 та Самарқанд вилояти – 2 478 та Сурхондарё вилояти – 2 410 та Андижон вилояти – 2 092 та Қорақалпоғистон Респ. – 1 866 та Хоразм вилояти – 1 748 та Наманган вилояти – 1 638 та Жиззах вилояти – 1 547 та Навоий вилояти – 1 422 та Сирдарё вилояти – 1 066 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 21
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, — 1 АҚШ доллари — 12 190.01 (+11.91) сўм; — 1 Россия рубли — 126.91 (+0.85) сўм; — 1 евро — 12 987.24 (-40.87) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 21
Ўзбекистон Хитойга газ экспортини 40 фоизга қисқартирди Саккиз ой натижаларига кўра, мамлакатга кўк ёқилғи етказиб бериш $370 млндан ортиқ даромад келтирган. Ўзбекистон табиий газининг Хитойга экспорти ўтган йилга нисбатан 40 фоизга камайди, дея хабар беради “ТАСС” Хитой бош божхона бошқармаси маълумотларига таяниб. Август ойида Ўзбекистондан мамлакатга ойлик газ етказиб бериш ҳажми июл ойидаги кўрсаткичга нисбатан қарийб 18 фоизга камайиб, $75,27 млнни ташкил этди. Бунгача Ўзбекистон газ экспортини икки ой кетма-кет оширган. Январ-август ойларида Хитойга $370,57 млнлик табиий газ экспорт қилинди. Натижада, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан кўрсаткич 40 фоизга камайган. Туркманистон Хитойга газ етказиб бериш бўйича етакчиликни сақлаб қолмоқда. Саккиз ойда мамлакатдан $6,63 млрдлик газ етказиб берилган (ўтган йилга нисбатан +5 фоиз). Иккинчи ўринда Россия турибди. Мамлакат экспорт ҳажмини қарийб икки баравар ошириб, $4,46 млрдга етказган бўлса, кейинги ўринларда Мянма ($993 млн) ва Қозоғистон ($782 млн) бормоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 21
8 ойда Ўзбекистонга тижорат мақсадида қанча чет эл фуқаролари келган? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга 36,8 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида ташриф буюрган. Ўзбекистонга 8 ойда тижорат мақсадида энг кўп ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони: Туркманистон – 21,4 минг нафар Тожикистон – 9,3 минг нафар Афғонистон – 1,1 минг нафар Хитой – 0,7 минг нафар Ҳиндистон – 0,6 минг нафар Туркия – 0,6 минг нафар Қирғиз Р. – 0,5 минг нафар Жанубий Корея – 0,5 минг нафар АҚШ – 0,3 минг нафар Эрон – 0,2 минг нафар Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 21
Россия ва АҚШ ўртасидаги савдо айланмаси антирекордни янгилади 2023 йил июл ойи охирида Россия ва АҚШ ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 277,3 миллион долларни ташкил этди. Буни АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюроси маълумотлари тасдиқлайди, деб ёзади RBK. Аниқлик киритилишича, товар айирбошлаш ўтган йилнинг феврал ойига нисбатан 11 баравар, 2021 йил июл ойига нисбатан қарийб 13 баробар камайган. Бу камида 2000 йилларнинг бошидан бери янги паст кўрсаткичдир. Нашрнинг қайд этишича, ҳозирда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлашнинг деярли 90 фоизини Россия етказиб бериш ташкил этади — июль ойида Америка экспорти 36 миллион долларгача қисқарган. Россиянинг АҚШга экспорти учта маҳсулот гуруҳидан иборат - ядро ёқилғиси, минерал ўғитлар ва платина гуруҳи металлари (палладий, платина, родий). Аввалроқ, US News & World Report нашри томонидан ўтказилган 17 минг киши ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, Россия 2023 йилда дунёнинг энг қудратли учлигидан жой олган эди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 20
Қайси ҳудудда янги корхоналар кўп ташкил этилмоқда? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-август ойида 62 523 та янги корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган. Ушбу даврда ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) сони: Тошкент шаҳри – 11 505 та Самарқанд вилояти – 5 862 та Фарғона вилояти – 5 758 та Тошкент вилояти – 4 954 та Қашқадарё вилояти – 4 706 та Қорақалпоғистон Р. – 4 696 та Хоразм вилояти – 4 535 та Бухоро вилояти – 4 153 та Наманган вилояти – 3 360 та Андижон вилояти – 3 094 та Жиззах вилояти – 3 017 та Навоий вилояти– 2 812 та Сурхондарё вилояти – 2 444 та Сирдарё вилояти – 1 627 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 9-р сарын 20
Путин озиқ-овқат эмбаргосини 2024 йилгача узайтирди Россия президенти Владимир Путин Қрим ва Донбасс атрофидаги воқеалар муносабати билан Россияга қарши санкциялар қўйган ёки қўллаб-қувватлаган давлатларга нисбатан озиқ-овқат эмбаргосини 2024 йил 31 декабргача узайтириш ҳақидаги фармонни имзолади. 18 сентябрь куни имзоланган фармон расмий ҳуқуқий ахборот порталига жойлаштирилди ва имзоланган кундан бошлаб кучга кирди. Президентнинг 2014 йил 6 августдаги фармони билан киритилган чекловлар дастлаб АҚШ, Европа Иттифоқи мамлакатлари, Австралия, Норвегия ва Канада маҳсулотларига нисбатан қўлланилган бўлса, 2015 йил 13 августдан бошлаб санкцияларга қўшилган Албания, Черногория, Исландия ва Лихтенштейнга ҳам татбиқ этилган. 2016 йил январь ойидан бошлаб Украина рўйхатга киритилди. Ҳар йили узайтириладиган тақиқ гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, балиқ ва балиқ маҳсулотлари, сабзавот ва мевалар, шунингдек, масалан, тузни ўз ичига олади. 2017 йил октабр ойидан бошлаб тирик чўчқаларни олиб кириш тақиқланди, зотдор ҳайвонлар, шунингдек, ҳайвонларнинг сут маҳсулотлари ва ёғлари, ҳайвон ёғлари бундан мустасно. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb