TGINSIGHT CHAT
Sof.uz | Соф хабарлар
@sofuzb
EconomicsБанк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Сүүлийн нийтлэлүүд
73/85 хуудас · 1,016 нийтлэл
Нийтэлсэн 5-р сарын 3
1 порция паловнинг ўртача нархи қанча? Статистика агентлиги томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари (2023 йил апрель ойи учун): 1 порция ошнинг ўртача нархи: 🔸Қорақалпоғистон Р. – 20 400 сўм 🔸Андижон вилояти – 22 400 сўм 🔸Бухоро вилояти – 23 000 сўм 🔸Жиззах вилояти –22 400 сўм 🔸Қашқадарё вилояти – 23 800 сўм 🔸Навоий вилояти – 20 400 сўм 🔸Наманган вилояти – 19 800 сўм 🔸Самарқанд вилояти – 24 000 сўм 🔸Сурхондарё вилояти – 23 400 сўм 🔸Сирдарё вилояти – 22 800 сўм 🔸Тошкент вилояти – 21 500 сўм 🔸Фарғона вилояти – 19 000 сўм 🔸Хоразм вилояти – 22 400 сўм 🔸Тошкент шаҳри – 27 900 сўм Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 3
Brent нефти нархи 80 доллардан пастга тушди Brent нефтининг бир баррели халқаро биржада 79,66 доллардан сотилмоқда. Бу ҳақда Anadoly агентлиги хабар беради. Душанба кунги сўнгги аукционда эталон маркали нефтнинг бир баррели нархи кунни 79,31 доллар билан якунлади. 2 май соат 09:07 ҳолатига кўра, Brent нефти нархи 0,25 фоизга тушиб, бир баррели 79,11 долларни ташкил қилди. WТI русумли нефтнинг бир баррели фьючерс нархи б 75,46 долларни ташкил этди. Бозорлар АҚШ Федерал заҳира тизимининг (ФЗТ) фоиз ставкалари бўйича қароридан келиб чиққан прогнозларга, шунингдек, Хитойнинг заиф иқтисодий маълумотларига муносабат билдирмоқда. Бугунб 3 май куни ФЗТнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Мутахассисларнинг катта қисми бу сафар ФЗТ асосий чегирма ставкасини оширишига ишонишга мойил. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 3
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида мактабларда таълим бераётган эркак педагоглар сони кўп Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/2023 ўқув йилида республика бўйича умумтаълим муассасаларида таълим бераётган педагоглар сони (ўриндошларсиз) 521,6 минг нафарни ташкил этган. Шундан, 159,9 минг нафари ёки жамига нисбатан 30,7 % ини эркак педагогларташкил этган. Ҳудудлар кесимида умумтаълим муассасаларида таълим бераётган эркак педагоглар сони: — Қорақалпоғистон Р. – 9,9 минг нафар — Андижон вилояти – 10,4 минг нафар — Бухоро вилояти – 7 минг нафар — Жиззах вилояти – 11 минг нафар — Қашқадарё вилояти – 22,9 минг нафар — Навоий вилояти – 5,3 минг нафар — Наманган вилояти – 11 минг нафар — Самарқанд вилояти – 23,1 минг нафар — Сурхондарё вилояти – 19,7 минг нафар — Сирдарё вилояти – 4,8 минг нафар — Тошкент вилояти – 9,8 минг нафар — Фарғона вилояти – 13,3 минг нафар — Хоразм вилояти – 7,9 минг нафар — Тошкент шаҳри – 3,8 минг нафар Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 3
Дўмбира овози нафақат адирларда, балки қалбларда ҳам акс-садо бераётир... 6 – 8 май кунлари Гулистон шаҳрида III Халқаро бахшичилик санъати фестивали бўлиб ўтади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 3
Кредит тарихи салбийлиги сабабли кредит ажратиш рад этилиши мумкинми? Батафсил: https://sof.uz/uxoo Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 2
Апрель ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,8 фоизга ошган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг апрель ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,8 фоизга ошган. Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 11 фоизга етди. 2023 йилнинг апрель ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 1,2фоизга ошган. Шу даврда ноозиқ-овқат товарлари нархлари ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш 0,5 фоизга ошгани кузатилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 2
Долларнинг расмий курси кўтарилди Марказий банк 3 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 438,01 сўм (+18,00); 1 Евро – 12 528,05 сўм (-37,39); 1 Россия рубли – 143,50 сўм (+0,99). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 2
Германияда ягона йўл чиптаси жорий этилди Германияда ягона йўл чиптаси жорий этилди. У деярли барча турдаги йўловчилар транспортига мос келади, дея хабар беради Еuronews. Одамларни жамоат транспортидан фойдаланишга жалб қилиш акцияси доирасида Германияда йўл чиптаси жорий этилди. Битта чипта нархи 49 евро. Мамлакат фуқаролари ушбу чиптадан 1 майдан поезд, трамвай, автобус, метро ва паромларда фойдаланишни бошлади. Фақат тезюрар поездлар ва шаҳарлараро автобуслар алоҳида тўланади. Транспорт вазирининг сўзларига кўра, бу «ҳавонинг ифлосланишини камайтириш ва таннарх инқирозидан чиқиш»га қаратилган қадамдир. Йўл чиптасидан смартфонлардаги илова орқали ёки чип карта шаклида фойдаланиш мумкин. Бу чипта нархи аста-секин ошиб бориши мумкин. Ўтган йилнинг ёзида, 1 июндан 31 августгача Германияда 9 евролик йўл чиптаси мавжуд эди. Ундан 50 миллиондан ортиқ киши фойдаланган. Шуни таъкидлаш керакки, шахсий автомобилдан воз кечиш ғояси Люксембургда самарали амалга оширилган. Уч йил аввал у ерда жамоат транспорти бепул эди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 2
Мактабда таълим бераётган эркак педагоглар сони сўнгги 5 йилда қарийб 28 минг нафарга ошган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/2023 ўқув йилида республика бўйича умумтаълим муассасаларида таълим бераётган педагоглар сони (ўриндошларсиз) 521,6 минг нафарни ташкил этган. Шундан 159,9 минг нафари ёки жамига нисбатан 30,7 фозини эркак педагогларташкил этган. 2022/2023 ўқув йилида 2018/2019 ўқув йилига нисбатан эркак педагоглар сони 27,8 минг нафарга ёки 21,0 фоизга кўпайган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 1
Долларнинг расмий курси кўтарилди Марказий банк 2 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 420,01 сўм (+12,00); 1 Евро – 12 565,44 сўм (+29,18); 1 Россия рубли – 142,51 сўм (+0,99). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 1
Халқаро молия институтлари амалга ошираётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган товарларга ҚҚС бўйича имтиёз қўлланилади Ҳукумат қарори билан “Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган ҳамда олиб кириладиган товарларга (хизматларга) қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш ва солиққа тортиш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди. Батафсил: https://sof.uz/63uo Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 1
Бугун, 1 майдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори оширилади Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига кўра, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизгаоширилди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида: ➖меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 000 сўм; ➖базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 330 000 сўм этиб белгиланади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb